🪷QALB HALOVATI🪷

Description
Инсон қалбига бир бора озор бериш Каъбани остин-устун қилгандан кўра ёмонроқдир. Зеро, Каъбани Иброҳим алайҳиссалом барпо этган, кўнгилни эса Аллоҳ!

Бир хилликни ёқтирмаган яхшилар учун ажойиб канал.
Advertising
We recommend to visit

وظائف متنوعة

Last updated 3 days, 14 hours ago

Last updated 1 month ago

متجر السعيدي لبيع كافة الحسابات الامنه

المدير : محمد السعيدي @Q_P_U

مديـر الـقـناة : الـبـاش / @vvvvyv

دليل الثقة @MRITTM

Last updated 2 weeks, 6 days ago

1 week, 6 days ago

Бир қарасанг хурсанд, бир қарасанг қайғулимиз.
Бир қарасанг, Яратганга муҳаббатли, бир қарасанг қадарнинг ҳукмига шубҳамиздан андишадамиз...

Тинимсиз ранги ўзгарадиган кўнглимизнинг тутуруғи йўқ. Ҳар доим хайрни, умид, севги, сабр ва шукрни ҳис қилиб урадиган юракли бўлиш меҳнат ва дуо талаб қилади, Роббимиз Раҳимдан ёрдам сўрашни тақозо қилади. Шунинг учун "Эй, Роббим, қалбимни диним узра собит қилгин!" дея мудом дуода бўлмоғимиз керак...

https://t.me/Qalbi_Halovati
https://t.me/Qalbi_Halovati
❤️К,АЛБ ХАЛОВАТИ КАНАЛИ
Бизга қушилинг ҳамма шу каналда

1 week, 6 days ago

#Мулоҳаза_учун

Аёллар орзусидаги магазин очилган экан. Аёллар у ерда истаган эркакни танлаб олиши мумкин экан.

Фақат 3 та қоисида бор:
1. Магазинга фақат бир марта кириш мумкин.
2. Юқори қаватга кўтарилганингиз сари ундаги эркакларнинг сифатлари ҳам юқорилаб боради. Магазин 5 қават.
3. Юқори қаватга чиққан аёл танлаш учун пастки қаватга қайтиши мумкин эмас.

Бир аёл магазинга кирса, биринчи қаватда ёзув осиб қўйишибди: "Ишлайдиган эркаклар!" Иккинчи қаватга кўтарилса, у ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, келишган эркаклар!" "Ёмонмааас!" дебди аёл, учинчи қаватга кўтарилибди. У ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, келишган, уй ишларида ёрдамлашадиган эркаклар!" "Ё Худойим, қандай ажойиб а! Шу қаватдаёқ шунчалик идеал бўлса, юқоридагилари қандай экан!" Тўртинчи қаватга чиқса, у ердаги ёзув: "Ишлайдиган, болаларни севадиган, ниҳоятда келишган, уй ишларида ёрдамлашадиган ва романтик эркаклар!!!" Аёл буни ўқиб бахтдан эс-ҳушини йўқотай дебди, дарров танлашга тушмоқчи бўлибдию, охирги қаватда қандай экан, деган фикр келиб қолибди. Юқори қаватга кўтарилса, у ерда "Бу қаватда эркаклар йўқ! Бу қават сиз аёлларни ҳеч қанақасига рози қилиб бўлмаслигини исботлаш учунгина ташкил қилинган!" деб ёзиб қўйишганмиш...

Кейин аёл уйғониб кетибди..)))

https://t.me/Qalbi_Halovati
https://t.me/Qalbi_Halovati
❤️К,АЛБ ХАЛОВАТИ КАНАЛИ
Бизга қушилинг ҳамма шу каналда

1 week, 6 days ago

​​ҲАММАГА СЕВИБ–СЕВИЛИБ  ЯШАШ БАХТИ НАСИБ ҚИЛСИН!

**Бахтли инсонларнинг 7 та махфий сири:

1️. Атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари ҳақида бош қотирманг;
2️. Бизнинг ҳар қандай фикру хаёлимиз, албатта, ҳаётга кўчади;
3️. Ўзингизни борингизча қабул қилинг ва яхши кўринг;
4️. Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам танқид қилаверманг;
5️. Меҳр-муҳаббат ҳадя этинг ва севган инсонингизни ўзгартиришга уринманг;
6️. Аввало беришни, сахийликни, кейин эса олишни, қабул қилишни ўрганинг;
7️. Камроқ ўйланг, кўпроқ севиб, шодликлардан баҳра олинг.
https://t.me/Qalbi_Halovati
https://t.me/Qalbi_Halovati
❤️**К,АЛБ ХАЛОВАТИ КАНАЛИ
Бизга қушилинг ҳамма шу каналда

2 weeks, 6 days ago
***✉️*** **Қалб ғийбати ҳақида эшитганмисиз?**

✉️ Қалб ғийбати ҳақида эшитганмисиз?

Бу расмда кекса киши қўйларини ғилдиракли қўра билан олиб кетяпти.

Қўйлар учун тўсиқ ясалиб, остига ғилдирак ўрнатилган.

Буни кўрган баъзилар отахоннинг ақли жойидамас, у ноодатий иш қилибди деб ўйлашибди.

Баъзилар отахонни керагидан ортиқ эҳтиёткор, қўйларини ўғри олиб кетишидан шундай сақлаган деб ўйлашибди.

Баъзилар отахонни қўйлари йўлда хатарга учрашидан қаттиқ қўрқиб, васвасага учрабди шекилли деб ўйлашибди.

Бошқалар отахоннинг хаёлига мутлақо келмаган нарсаларни ўйлашибди.

Йўловчилардан биттаси отахондан нега бундай қилганининг сабабини сўраганда, кекса отахон «Қўйларим одамларнинг ўт-ўлан, экинларини еб қўйишидан, инсонларнинг бундан хабари йўқлигидан ва Аллоҳ таолонинг ҳузурида қўйларим қилган иш учун мен жавоб беришдан қўрқаман» дебди.

Одамлар қандай фикрдаю отахон қандай ўйда.

Инсонлар ҳақида ёмон гумон қилишдан тийилайлик! Зеро, ёмон гумон қалбнинг ғийбатидир.
https://t.me/Qalbi_Halovati
https://t.me/Qalbi_Halovati

2 weeks, 6 days ago
[#Табассум](?q=%23%D0%A2%D0%B0%D0%B1%D0%B0%D1%81%D1%81%D1%83%D0%BC)

#Табассум

🧕🏻 Хотин эрига:
- Сиз мендан қўрқасиз!

🧔🏻‍♂ Эр:
- Ўзингча нималар деябсан?!

🧕🏻 Хотин:
- Унда нега совчиликка келганда 4 та одам билан, унаштиришга келганда 100 та одам билан, тўйга 300 та одам билан келдингиз, қалбим қувончи
мен сизни уйингизга бир ўзим келдимку…😉😀
https://t.me/Qalbi_Halovati

2 weeks, 6 days ago
‍**Сизларни мен яхши кўраман**

Сизларни мен яхши кўраман

Эй, ҳиммати булоқ инсоним,
Тоғдек дўстим, гулдек жононим.
Қалб боғида бўлинг меҳмоним,
Сизларни мен яхши кўраман.

Умр акси - баҳор дўлида,
Сузар толеъ тақдир кўлида.
Қадрдоним, Аллоҳ йўлида
Сизларни мен яхши кўраман.

Бахт ирмоғи инар тилакдан,
Нажот боғи унар билакдан,
Эй, чин мўмин дўст, чин юракдан
Сизларни мен яхши кўраман.

Ўзимга не тутгайман наво,
Ҳоҳ боқий тож, ҳоҳ фоний ҳаво,
Қаддингизга кўргайман раво,
Сизларни мен яхши кўраман.

Эй, кўкси нур, қалби қуёшим,
Қадри само, меҳри талошим,
Бирингиз кўз, бирингиз қошим,
Сизларни мен яхши кўраман.

Мен маҳзун куз, мамнун баҳорман,
Шўх қизғалдоқ унган наҳорман,
Бахтингиздан чин бахтиёрман,
Сизларни мен яхши кўраман.

Дил қуши эл ишқида воиз
Дарди жўшиб, куйласа жоиз.
Сиз яхшисиз, балки шу боис,
Сизларни мен яхши кўраман.

Сиз дардимга табиб, мардонам
Саодатга ҳабиб, остонам,
Озорим ҳам бахт билган онам,
Сизларни мен яхши кўраман
https://t.me/Qalbi_Halovati

3 weeks, 5 days ago
**Одамларга нисбатан узр майдонини кенгайтиринг**

Одамларга нисбатан узр майдонини кенгайтиринг

– Ўқитувчи эдим. Мудиримни танқид қила бошладим. Кейинчалик ўзим ҳам мудир бўлгач унга қийин бўлганини ҳис этдим.
– Талаба эдим. Устозимни танқид қила бошладим. Кейинчалик ўзим ҳам устоз бўлгач унга осон бўлмаганини ҳис қилдим.
– Кичкина эдим, отамнинг синчковлигидан жаҳлим чиқар эди. Кейинчалик билсам, отамни ҳақиқий маънода қадрламаган эканман.
– Оилалик бўлдим. Хотинимни уйидагиларининг сўзларидан жаҳлим чиқар эди. Ўзим ҳам қиз узатгандан кейин куёвимни сўзларимдан таъсирланиб жаҳли чиқишини кўрдим. Оқибатда дунё чархпалак эканини билдим.
Замон ғилдираклари айланишидан олдин узр қидиринг, шунда фақат сиз эмас, бошқалар ҳам ҳақ эканини биласиз. Шунинг учун узр майдонини кенг қилинг.

Қадрланг, эҳтиром кўрсатинг, ҳурмат қилинг, афв этинг, ўзингизни билмаганга солинг, буларнинг савобни Аллоҳдан кутинг.
https://t.me/Qalbi_Halovati

3 weeks, 5 days ago
Ҳар бир инсонни кўнглидаги ниятига яраша …

Ҳар бир инсонни кўнглидаги ниятига яраша амаллар,
Феълига яраша неъмат,
Тоқатига яраша юки бор.

Ташқаридан кўрганларингизга қараб: феълини яхши билмаганингизни неъматини ўзингиз билан солиштириб, тоқатини билмасдан қалбига тегиб қўйманг.
https://t.me/Qalbi_Halovati

3 weeks, 5 days ago
**"Ўзингизни солиҳ-(солиҳа) одам деб ўйламанг. Шунчаки …

"Ўзингизни солиҳ-(солиҳа) одам деб ўйламанг. Шунчаки Аллоҳнинг сатридасиз холос".
Аллоҳ тавфиқисиз бир ишора ҳам қилолмайдигон даражада ожиждир одам.

https://t.me/Qalbi_Halovati

1 month ago
🪷QALB HALOVATI🪷
We recommend to visit

وظائف متنوعة

Last updated 3 days, 14 hours ago

Last updated 1 month ago

متجر السعيدي لبيع كافة الحسابات الامنه

المدير : محمد السعيدي @Q_P_U

مديـر الـقـناة : الـبـاش / @vvvvyv

دليل الثقة @MRITTM

Last updated 2 weeks, 6 days ago