🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
*✍️ Чўлпон**✈️ *БЕР ҚЎЛИНГНИБер қўлингни, шу титраган қўлим билан сўнг дафъа
Бир қисайин, сўнгра ортиқ у қўлларга тегмак йўқ.
Кўзларингни сўнгги марта тушир хира кўзимга,
Кўкрагимга киприкларинг сўнг мартаба отсин ўқ.
Кўкимизда ҳануз учмай қараб турган юлдузинг
Кўр юзини, айрилиқнинг кузи билан сарғайган.
Сен кетасан, юлдуз учар, ёлғизликда ташланган
Ўксигингга ҳаёт бермас ёғдулари кундузнинг.
Бер қўлингни сўнг мартаба, ёлғиз қолган ўксукман,
От ўқингни сўнг мартаба, алам кутган кўксимга.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️
*✈️ *СИРЛАРДАН...
I
Бир тутам сочларинг менинг қўлимда,
Ғижимлаб ўпайми, ё тараб очай?
Сир деб сақлаганинг менинг қўйнимда,
Сир деб сақлайинми, ё элга сочай?
Сочилган сочингдай сочилса сиринг,
Анор юзларингни кимга тутасан?
Ўзинг-ку: Аларда вафо йўқ! — дединг,
Нимага уларни тағин кутасан?
II
Очилган қўйнимда тўлғанган танинг
Кўнгилдан қилча ҳам ҳид етказмаса,
Менга яқинлашма, ай, тирик бўса!
«Севдим» деганларинг ёлғондир сенинг!.
КУЗДА СЕНИ ЙЎҚЛАБ...
Қари тун сув солиб тоғораларга
Тилсимли сўзларни ўқийверади.
Шамол ечинтириб мажнунтолларни
Баргидан зар гилам тўқийверади.
Биз қалқиб чиқамиз сувдан, илонлар —
Қуршаган тақдирлар — тўлқинлар билан.
Тун айтар соялар — девларин чорлаб:
Дилларин ўғирлаб қилинг занжирбанд.
Шишагар ой тоблаб ўтга чиннисин,
Синдириб сепади сувнинг бетига.
Бизларни яширар муҳаббатдан маст
Капалак илоҳий ғорнинг ичига.
Ҳув шамол ҳув-ҳувлаб чорлайверади
Тилларанг япроқдан пўпаклар тишлаб.
Зар гилам ҳавода, парвоз қиламиз
Туннинг гуноҳкори — юракни ушлаб.
СУЙГАНИМ, КЕЛ, ДЕЯ ЧАҚИРГИНШафтоли гуллари нимпушти
оловли лабларин
бўсага тутса,
Ундан бол сўрсаю
арилар ўзга
гулларнинг бўйидан
маст бўлиб юрса...
Суйганим, кел, дея чақиргин!
Ку-кулашганида мусичалар ёз
расмини япроқдан
ўчи-и-и-райин деб,
Куз кулиб гулхан
ёқса ранглардан
сўзларни қон ила
қову-у-у-райин деб...
Суйганим, кел, дея чақиргин!
Қарғалар ўғринча эмсалар, маъсум
токларнинг
яланғоч
кўкракларидан,
Токлар болам деб ўйласа,
сўриса илик
ер бураб ташлаган
суякларидан...
Суйганим, кел, дея чақиргин!
Эртакчи шамоллар айтса афсона
дарахтга, япроққа
ҳамда узумга,
Шивирлаб қўйсалар улар
сирларин
қуёш ваъда қилган
қоп-қора тунга...
Суйганим, кел, дея чақиргин!..
✍️ Азиз САИД
* Мен ўша –
баҳорлар келганда гул япроғида
ифорли куйлардан гулханлар ёқиб,
дилин очмаган.
Нега сен мени кутмадинг?
Мен ўша –
шамоллар ўтганда кўм-кўк сочларин
юзимга, кўзимга, лабимга суртиб,
йиғлаб чопмаган.
Нега сен мени кутмадинг?
Мен ўша –
чақмоқлар саф қилиб юлдуз қавмини
пайдо этганида дилдузлик рақсин,
нигоҳ солмаган.
Нега сен мени кутмадинг?
Мен ўша –
юзингга қирқ битта пардани ташлаб
хаёллар шаҳридан бир ўтганингда,
бўзлаб толмаган.
Нега сен мени кутмадинг?
Мен ўша –
қалдирғоч кўзида суратинг кўриб
адашиб келганда руҳ кулбасидан,
сени топмаган.
Нега сен мени кутмадинг?
Мен ўша...
➡️ Азиз САИД
ЭЙ, АПРЕЛ...
Эй апрел, чорла бугун ёлғон базмига
Жинларинг, ёсуман, алвастиларинг,
Жаллоду, иблису, аласчиларинг,
Кўзбойлоқ, тузоқчи, қафасчиларинг...
Юлдузларни ўйиб осмон нақшидан
Ёсуман, ўрнига кўзларим қоқсин.
Алвасти қуёшни чалсин дойрадай,
Тунни кунга ювиб чимилдиқ тақсин.
Эй апрел, ёлғоннинг тўйини қиздир,
Кўзбойлоқ, денгизни келтирсин алдаб.
Ҳовучлаб тўлдирсин қирқта қозонга
Ўчоққа ўт ёқсин суягим қалаб.
Эчкилар маърашин тўёна учун
Жинларинг қирлардан тушсин елкалаб.
Қалдирғоч тушларин аврасин шамол,
Баҳорим пойига тўксин эркалаб.
Эй апрел, тўй қилсанг тўйдай бўлсин-да,
Ойнинг қошларини терсин аласчи.
Нурига юрагим қонларини сурт,
Кўйлак тикиб берсин унга атласчи.
Сочининг ҳидини жингалак қилсин,
Қафасчи, бошига тақсин тиллақош.
Лабига исмимни ёзсин қонатмай,
Тақдир сурат чизсин, тирноқ битиктош.
Эй апрел, шайтон ҳам рақс тушсин майли,
Ой чорлаб ҳомила қилсин қўшиқдан.
Жаллодинг болтасин чалсин рубобдай,
Бехато зарб урсин, бўйним қошиқдай.
Ой шодон йўл олсин янги маконга,
Базмингни тугатгин, лашкаринг чақир.
Очиқ кўзларимни тикишдан аввал
Ҳаммаси ёлғон де, ёлғон деб бақир.
Эй, апрел...
Эҳ, апрел...
➡️ Азиз САИД
Нимани эритдинг
Сув қилдинг мени
Нимага совутдинг
Лой қилдинг мени
Арқоғи нимадан қаро ипингни
Ичимга солдингу шам қилдинг мени
Нечун бандаларинг турлуқ яратдинг
Ўт била ўйнашур қилиқ яратдинг —
Жоним риштасига олов бердилар
Эридим
бир савол сўрайин —
нега
Аввалу охирим сувлиғ яратдинг
➡️ Азиз САИД
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago