Nematulloh Ar-Roshidoniy

Description
🕌Nematulloh Ar_Roshidoniy каналига Ҳуш келибсиз

"Nematulloh Ar_Roshidoniy
📄Kанали фақат расмий манбалар асосида фаолият олиб боради.

🔶Uzingizni qiynagan savollarga javob olasiz... @QurbonovNematulloh

➕A'zo bo'ling👇
https://t.me/Nematulloh
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 2 semanas

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated hace 1 día, 14 horas

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated hace 1 día, 23 horas

2 days, 23 hours ago

Ҳабиб Жаллоб айтадилар: Ибн Муборакдан — Инсонга берилган энг яхши нарса нима? — деб сўрадим. У киши: — Ақл, — дедилар. Мен:
— У бўлмасачи, — дедим.
Гўзал одоб.
— У ҳам бўлмасачи?
Меҳрибон, маслаҳатгўй биродар.
— У ҳам бўлмасачи?
— Давомли сукут.
— У ҳам бўлмасачи?
— Тезроқ ўлмоқ.

**➖ 🇺🇿 **
Ибрат излаганга — ибратдир дунё

https://t.me/Nematulloh

3 days ago

📕Руҳий тарбия 🎙Аудио дарслик.#Ҳаж Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратлари

┉┅━❀☘️🍁☘️❀━┅┉

Каналга уланиш учун

👉*@Nematulloh

3 days, 3 hours ago

#Ибрат НОЧОРГА ЁРДАМ БЕРИШНИНГ МУКОФОТИАбдуллоҳ ибн Муборак икки йилда бир ҳаж қилар эди. У шундай ҳикоя қилади: "Ҳаж қиладиган йилим беш юз динор олиб, туя сотиб олиш учун Кўфадаги туя бозорига чиқдим. Бораётиб қарасам, бир аёл ўлган ўрдакнинг патини юлаётган экан. Олдига бориб:
— Буни нима қиласиз? — дедим. Аёл:
— Ишинг бўлмасин, Аллоҳнинг бандаси, — деди. Бу гапдан бироз шубҳаланиб, ўрдакни нима қилмоқчилигини қайта-қайта сўрайвердим. Ниҳоят, аёл сабабини айтди:
— Сиримни очишга мажбур қилдингиз, Абдуллоҳ. Аллоҳ сизга раҳм қилсин. Эрим вафот этди, тўртта қизим билан қолдим. Бугун туз тотмаганимизга тўрт кун бўлади. Шунинг учун бизга ўлимтик ҳалол бўлди. Бу ўрдакни тозалаб, қизларимга олиб бормоқчиман.

Ичимда: "Эй Ибн Муборак! Шўринг қурсин, кўзинг қаёқда эди?" дедим. Аёлнинг этагига бор пулларимни тўкиб, "Уйингизга боринг, бу пулларга керакли нарсаларни олинг", дедим. Ўша йили Аллоҳ қалбимдан ҳаж қилиш истагини олиб қўйди. Ҳожилар қайтиб келгач, улар орасидаги қўшниларим ва дўстларим билан кўришмоқчи бўлиб чиқдим. "Аллоҳ ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин" десам, улар ҳам: "Аллоҳ сизнинг ҳам ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин", дейишар эди. Мен ҳайрон бўлиб, "Қандай ҳаж? Ахир Кўфадан чиққаним ҳам йўқ-ку!" десам, улар "Қанақасига, ахир ўзингиз Фалон жойда бизга сув улашдингиз-ку! Фалон жойда баъзи амалларни бажаришга ёрдам ҳам бердингиз", дейишарди. Бу гапни кўпчиликдан эшитдим, аммо уларнинг келишиб олишлари мумкин эмасди. Бунинг сабабини ўйлаб ўйимга етолмай, уйқуга ётдим. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зот: "Ажабланма, Абдуллоҳ. Бир ночор аёлга ёрдам берганинг учун Аллоҳдан сенинг суратингда сенинг номингдан ҳаж қиладиган бир фаришта яратишини сўраб дуо қилдим", дедилар.

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ,
"Солиҳлар гулшани" китобидан

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/Nematulloh

3 months ago

Н А М О З 
В А Қ Т Л А Р И.

Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.

20                  СЕНТЯБРДАН
                27                  СЕНТЯБРГАЧА

Бомдод                      05:25
Пешин                       12:45
Аср                             16:45
Шом                           18:25
Хуфтон                       20:00
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^
https://t.me/Nematulloh

3 months ago

ХАДИС

Холиднинг икки ўғли Ҳабба ва Савоъ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига борсак, бир нарсани тузатаётган эканлар. Шунда биз у зотга ёрдамлашдик. Сўнг Расулуллоҳ: “Токи ҳаёт экансиз, зинҳор ризқдан умид узманглар. Чунки, инсонни онаси қип-қизил (гўшт) ҳолида туққанида устида либос бўлмайди. Кейин Аллоҳ уни ризқлантиради”, дедилар” (Ибн Можа, Табароний, Ибн Ҳиббон ривоят қилган ).

Ривоятга кўра, Ҳабба билан Савоъ розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига боришганида у зот бир юмуш билан банд эканлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам улуғ пайғамбар бўлишларига қарамай ўта камтар эдилар: уйда рўзғор ишларини ўзлари бажарар, ҳатто муҳтарама оналаримизга кўмаклашардилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам иш билан бандликларини кўрган Ҳабба ва Савоъ розияллоҳу анҳумо у зотга қарашиб юборишди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам иккисига: “Токи ҳаёт экансиз, зинҳор ризқдан умид узманглар”, деб тайинладилар.

Яъни, ризқ ҳақида кўнглингиз хотиржам бўлсин, ҳеч қачон Аллоҳ ризқ беришидан ноумид бўлманг. Ҳар бир банданинг ўзига ажратилган насибаси бор. Ахир банда онаси қорнидан қип-қизил гўшт ҳолида тушгач, Аллоҳ унга ризқ бериб мукаммал инсонга айлантиради-ку! Шундай экан, ҳалол йўллар билан ризқ топинглар.

Мавзудан хулоса чиқарадиган бўлсак:

  1. Ҳар бир банда ризқи азалда Аллоҳ тарафидан белгилаб қўйилган. Ана ўша ризқ бандага етиб келади.

  2. Ризқ бандани худди ажалидек қидириб топади.

  3. Ризқ келишида касб-ҳунар воситадир. Чунончи, “Касбим мени боқяпти”, деб эътиқод қилиш тўғри эмас. Аслида Аллоҳ белгилаб қўйган ризқ ана ўша касб-ҳунар сабабидан эгасига етиб боради.

  4. Ер, сув, ҳаво бандага ризқ келишида восита қилиб қўйилган. Аммо, айримлар деҳқончилик маҳсулотларига “табиат инъомлари” деб қарайди. Баъзи одамлар онгига “табиат бизни боқади” деган нотўғри тушунча сингиб қолган.

Аслида ер ҳам, сув ҳам Аллоҳнинг изни билан бандаларга ризқларини чиқаради. Бу иккиси ризқланишимиз учун бир восита холос, ризқимиз Аллоҳ даргоҳидан келади. Бизнинг эътиқодимиз шундай.

"Ризқ калитлари Нажот келтирувчи дуолар" китобидан

https://t.me/Nematulloh

3 months ago
3 months ago

#савол_жавоб

** Вафот этганлар учун маросим қилиш

Савол: Ассалому алайкум!
?** Динимизда вафот этганлар учун 52 маросимини қилиш тўғрисида нима дейилган?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!? Динимизда бу каби маросим йўқ. Тўғри, динимизда хайру эҳсон ва савобли амаллар қилиб, унинг савобини вафот этганларга бағишлаш бор ва бу тарғиб қилинган амалдир. Шу жумладан, имкони бўлса, маййитнинг ёки ўзининг яқинларини, ночор инсонларни чақириб, эҳсон дастурхони ҳам ёзиш мумкин. Албатта, бунинг ҳам савоби маййитга етиб боради. Аммо маййит учун турли кунларга мослаб маросим қилиш шариат талаби эмас. 52 кун деган маросим ҳам шулар қаторига киради. Буни динда бор нарса, албатта, 52 кун қилиш керак, деган эътиқодда бўлиш хато тушунчадир. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази
https://t.me/Nematulloh

3 months ago

Рўза тутасан, кечалари туриб намоз ўқийсан, Аллоҳни зикр қиласан, садақалар берасан, инсонларга ёрдам қиласан, уёқдан буёққа югуриб яхшилик қиласан ва бир кун битта одам келади, бир грамм ҳам ҳаракат қилмай, чарчамай, ҳамма савобларингни олиб кетади... Балки ҳеч ҳам ёқтирмаган бир инсонинг олиб кетади бу савобларингни. Ғийбат мана шундай нарсадир!

https://t.me/Nematulloh

3 months ago
3 months, 1 week ago
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 2 semanas

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated hace 1 día, 14 horas

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated hace 1 día, 23 horas