Official Telegram Channel of Amir Sowlo
instagram : instagram.com/sowlo.official
Youtube : youtube.com/@AmirSowlo
Connection : @asowllo
Last updated 5 months, 1 week ago
[This Channel is not intended to violate any condition of use. Copyright Disclaimer Under Section 107 of Copyright Act 1976, allowance is made for "fair use" for purposes such as criticism, comment, news reporting, teaching, scholarship, and research.]
Last updated 10 months ago
ДИҚҚАТ ОҚҚЎРҒОН ТУМАН САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИЯ БЎЛИМИ ОГОҲЛАНТИРАДИ БАЙРАМ ДАСТУРХОНЛАРИГА ТОРТИҚ ҚИЛИНАДИГАН ТАОМЛАР СИФАТИ ВА ХАВСИЗЛИГИГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛАЙЛИК…
Айни кунларда халқимиз янги йил байрамини нишонлашга қизғин тараддуд кўрмоқда. Ана шундай байрам ва шодиёналарни оила даврасида тўкин дастурхон атрофида нишонлаш гўзал анъаналаримиздан ҳисобланади. Дастурхондаги озиқ-овқат маҳсулотларини кимдир уйида тайёрласа, кимдир деҳқон бозорларидан, савдо мажмуаларидан, яна кимдир белгиланмаган жойларда савдо қилаётган фуқаролардан сотиб олади. Бу маҳсулотларнинг ҳаммасини ҳам хавфсизлиги кафолотланмаган, уларни сақлаш ва сотиш жараёнида санитария қоида ва меъёрларига риоя этилмаган бўлиши мумкин. Айниқса тез бузилувчи гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, кремли қандолот, салатлар, ҳамирли ва бошқа хавфсизлиги кафолотланмаган маҳсулотларни истеъмол қилиниши натижасида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари келиб чиқиши мумкин.
Хавфсизлиги ва сифати кафолатланмаган уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш овқатдан заҳарланишларнинг энг оғир тури – ботулизм касаллигини келиб чиқишига сабаб бўлади. Шунингдек, бошқа тез бузилувчи озиқ-овқатлар маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва сотиш жараёнида санитария қоида ва меъёрларига риоя этилмаслиги уларни касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар билан зарарланишига, истеъмол қилганда эса овқатдан заҳарланишларни келиб чиқишига сабаб бўлади.
Ботулизм ва бошқа бактериялардан заҳарланган одамда касаллик белгилари икки соат ўтиб, ёки саккиз-ўн кун давомида пайдо бўлади, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасида оғриқ, ичнинг тез-тез келиши, тана ҳароратини кўтарилиши кузатилади. Ботулизм касаллигида нафас олиш қийинлашади, жисмлар кўзга иккита бўлиб кўриниши (диплопия), кўз қовоқларини осилиб қолиши (птоз), ютишни қийинлашиши ва гапириш қобилияти пасайиши, бўйин ва оёқ мушаклари заифлашиши каби касалликнинг клиник белгилари намаён бўлади. Ушбу белгилар кузатилганда, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш зарур, касалликни уй шароитида ўз билганича даволаш қатъиян ман этилади.
Ҳурматли тумандошлар!
Янги йил байрами тадбирларида турли хил ноҳуш ҳолатлар ва кўнгилсизликларни олдини олиш мақсадида, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишда жуда ҳам эҳтиёткор бўлишимиз, белгиланмаган жойлардан номаълум шароитда тайёрланган, сифати ва хавфсизлигини кафолотловчи ҳужжатлари бўлмаган, ташқи кўриниши шубҳали бўлган, яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларини сотиб олмаслигимиз, айниқса тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларни сақлаш шароитларига эътиборли бўлишимиз ва уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилмаслигимиз талаб этилади.
Хонадонда паст ҳароратда сақланиши талаб этилган маҳсулотларни совутгичларда сақлаш лозим. Пишган ва хом маҳсулотлар бир жойда сақланиши мумкин эмас, таомлар, салатларни эҳтиёжга қараб тайёрлаш, узоқ сақланиб қолган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилмаслик керак.
Унутманг, ҳар биримиз ўзимиз ва оила аъзоларимиз саломатлиги учун масъулмиз!
Хурмат билан Оққўрғон туман санитария эпидемиология бўлими овқатланиш гигиенаси бўлинма мутахассиси А.А Қодиров.
Ассалому алекум Кобалт мошинасига чоштепадан чикиб багажга нарса орткандим копкетипти иложи боса таркатворила кере нарса еди мошина номерига карамагандим
883470317
Bugun, 19 dekabr
🌧 +5°...+2°, Yomg'ir
Hozir: ☀️ +5°, ↖️ 3.1 m/s
Tong: ☁️ +3°
Kun: ☁️ +5°
Oqshom: 🌧 +4°
Namlik: 52%
Shamol: Shimoliy-shimoli-g'arbiy, 4.7 m/s
Bosim: 761 mm sim. ust.
Oy: Qisqarayotgan oy
Quyosh chiqishi: 07:44
Quyosh botishi: 16:55
Official Telegram Channel of Amir Sowlo
instagram : instagram.com/sowlo.official
Youtube : youtube.com/@AmirSowlo
Connection : @asowllo
Last updated 5 months, 1 week ago
[This Channel is not intended to violate any condition of use. Copyright Disclaimer Under Section 107 of Copyright Act 1976, allowance is made for "fair use" for purposes such as criticism, comment, news reporting, teaching, scholarship, and research.]
Last updated 10 months ago