bakiroo

Description
Ўйиндан ташқари фикрлар

Твиттер: https://twitter.com/the_bakiroo
Инстаграм: https://www.instagram.com/the_bakiroo?igsh=MTZ0YXo0cmRtaHM2Yg==
Youtube: https://youtube.com/@thebakiroo?si=VAN-I4yAp3zZBUcS
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 2 days ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 1 week ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month ago

1 day, 5 hours ago
“**Аккумлятор” қарор бекор қилиниши керак**

Аккумлятор” қарор бекор қилиниши керак

Юлий Юсупов огоҳлантираётганидек, “иқтисодиётни ютиб юбораётган улкан бюрократик маҳлуқ” мақсадига эришишига йўл қўйилса, Ўзбекистоннинг келажаги йўқ.

Мазмунига кўра бож ҳисобланган утилизация йиғими оширилишидан мақсад импортни чеклаш ва бусиз ҳам триллионлаб яширин имтиёзларга эга бўлган олигархик гуруҳларга
ўзбекистонликларни
кўпроқ талаш имкониятини тақдим этиш холос.

Лекин маҳаллийлаштириш ёлғонларининг иштирокчиси бўлган бюрократия тушуниши керакки, энди шартли Seagull Хитойдагидан 1,5 баробар эмас, 1,8 ва ҳатто 2 баробар қиммат бўлади, лекин ҳимоя қилаётганингиз учҳарфли аждарҳолар тўдаси рақобатли бўлиб қолмайди. Уч бошли Аждарҳоларнинг иштаҳаси қонмайди, янги ва янги тақиқлар талаб қилади ҳали. Ўзи жимитдек экономика янада кичраяди, қашшоқ халқ янада абгорлашади, тамшаниб бўлишадиган пирогингиз эса ўша-ўшалигича қолади. Худди Каримов давридагидек. Кейин бир-бирингизни чайнашни бошлайсиз.

Шундай экан, ўз оёғингизга болта уришдан бошқа натижа бермайдиган “аккумлятор” қарорингизни бекор қилинг, эртани ўйласангиз, бу сизнинг ҳам фойдангиз аслида.

1 day, 16 hours ago
**Тиззада ёзилган қарорларда имлога ким қарайди?**

Тиззада ёзилган қарорларда имлога ким қарайди?

Курбанов қарорда ҳатто аккумулятор сўзини тўғри ёза олишмаганидан ҳайратда. Тиззада, қанақадир манфаатдор офисларда матн ёзишаётганида асосий масала қўл қўйдириб олиш бўлади. Савод, стратегик қарорларга мувофиқлик ёки Ўзбекистон халқи манфаати унутиб турилади.

Биринчи марта эмас-ку.

1 day, 16 hours ago

5 йилдан бери ундирилаётган утилизация йиғими қаерга кетаяпти?

Буни ҳеч ким билмайди. Импортни чеклаш учун 2020 йилда жорий қилинган утилизация йиғими қаерга, қайси чўнтакка тушаяпти, ким тақсимлаяпти, нимага ишлатилаяпти, ҳеч ким билмайди.

Бюджетда утилизация йиғимидан тушумлар ҳам, харажатлар ҳам бирон марта очиқланмаган. Халқ тугул, парламент олдида ҳам. Яъни бу утилизация йиғими солиқ эмас (солиқларни парламент жорий қилади), қип-қизил ўлпон.

Буям майли. Кулгулиси, утилизация йиғимини 4 карра ошириш тўғрисидаги қарор ижроси ЖСТга кириш учун масъул бўлган Ходжаевга топширилган.

Ходжаев ЖСТга кириш бўйича музокараларда импортни чеклаш учун утилизация йиғими жорий қилингани, каррасига оширилгани, лекин маҳаллий чўнтак чайқовчилар учун дарча ва яширин қарорлар билан имтиёз берилганини қандай тушунтираркин?

Ё ЖСТга киришни тўхтатиб турамизми?

2 months, 2 weeks ago

Юк автомобиллари шиналари учун божлар бутунлай бекор қилиниши керак

2022 йилнинг октябрь ойида Давлат раҳбарининг тегишли қарори билан юк автомобиллари шиналари учун импорт божлари 2025 йилнинг 1 январигача 20%дан 0%га туширилган эди.

Ҳисоб-китобларга кўра, божлар ноллаштирилган бошланғич йил — 2023 йилнинг ўзидаёқ мамлакатга кириб келаётган юк автошиналари миқдори 177%га ошган, юқори сифатли шиналар импорти 182%га ошган. Бу ўз навбатида бозорда сифатли шиналарни кўпайиши ва нархларни барқарор ва рақобатбардош бўлишига сабаб бўла олган. Бироқ 2025 йилдан бошлаб божларни яна пайдо бўлиши юк автомобили шиналари бозорида носоғлом рақобат хавфини яна кун тартибига олиб чиқиши мумкин. Шунингдек, аввалги йилларда бўлгани каби бюджетга солиқ тўламасдан шиналарни яширин йўллар билан мамлакатга олиб киришга ҳаракатлар яна ортиши тайин.

Юқори божларнинг самарасини асослайдиган далили йўқ. Ўзбекистон барча бозорлардан узоқда жойлашгани, юк ташиш ва логистикада харажатларнинг юқорилиги, темир йўл транспортида монополия мавжудлигии инобатга олиинса, айниқса. Мамлакатда юк автомобиллари учун шиналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлгандаям, юк машиналари учун шиналарга бож қўйилиши соғлом мантиққа тўғри келмайди. Умуман, бу борада рақамларни ўрганиб, божсиз давр ва унгача бўлган 20%лик божли даврни чуқур солиштириш зарур (бозорниинг оқартирилгани ва иқтисодий самараси). Айниқса қайси давр давлат бюджети, иқтисодиёт ва истеъмолчи учун кўпроқ фойда келтирганига аниқлик киритиш лозим. Шундан сўнг эса, божсиз даврни узайтириш ва идеалда божларни умуман бекор қилиш қанчалик манфаатли эканлиги аён бўлади.

2 months, 2 weeks ago
**Аския бозори Қўйлиқ бозори тақдирини такрорлайдими?**

Аския бозори Қўйлиқ бозори тақдирини такрорлайдими?

Бозорнинг сотилиши билан боғлиқ 16 ноябрда анонсланган бўлажак битимнинг тафсилотларига бироз ойдинлик киритилган. Қизиқ тарафи шундаки, бу ҳақдаги бозор акциядорларнинг умумий йиғилиши 50 кун аввал, 30 сентябрда ўтказилган. Қарорнинг мазмуни ҳақидаги муҳим факт эса мана бугун эълон қилинмоқда.

Бозорнинг қарийб 4% акцияларига эга акциядорлар бу ҳақда хабардор қилинганми, йўқми, яна бир алоҳида масала. Ўзбекистонда мулк ҳуқуқининг аҳволи ва акциядорлар манфаатлари ҳақида нимадир билиш учун шу кифоя, менимча. Қўйлиқ бозори акциядорларининг истакларига қарши тугатилгани эсингиздами? Бу Янги Ўзбекистон.

Аския бозорига қайтамиз. Демак, давлат улушини тамсил этувчиларнинг қабул қилган қарорига кўра, бозор бино ва иншоотлари тегишли ер участкаси билан бирга 214 853 090 454 сўм бошланғич қийматда қўшилган қиймат солиғи билан бирга электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади. Савдолар қачон ўтиши номаълум.

Инвестиция шарти сифатида бозор тасарруфига беғараз (текин) ўтказиб бериш кўзда тутилган: а) умумий майдони 3 000 кв.метр бўлган “Экобозор”; б) камида майдони 1 200 кв.метр бўлган “Совутгич омборхона”; в) ер ости автотураргоҳининг биринчи қаватини (камида 400 дона автомобиль сиғимига эга). Шунингдек, инвестор томонидан бозор ҳудудидаги хусусий мулк эгаларига компенсация тўловларини тўлаб бериш ёки хусусий мулк эгаллаган жойдан кам бўлмаган миқдорда жой ажратиш кўзда тутилган.

Демак, моҳиятига кўра, бозорнинг 1,8 гектар ери ва мол-мулкини сотиб олган (бошланғич қиймати 16,7 млн.доллар) ғолиб 42 сотих майдонда кичкинагина экобозор ва совутгич қуриб беради, автотураргоҳниинг бир қаватини беради. Қолган 1,4 гектар ер Инвесторга ўтади (ҳокимлик хабарида меҳмонхона қурилиши айтилган).

Де-юре ҳозирча "Askiya dehqon bozori" АЖ тугатилиши ҳақида гап йўқ. Лекин бир йил аввал реконструкция қилинади, дейилган Қўйлиқ бозорининг тугатилиши ҳақида ҳам гап йўқ эди. Ёлғончиларга ким ишонади? Улар ўзларини ўзлари жазолайдими?

Бозор акциядорлари умумий йиғилишида иштирок этмаган акциядорлар томонидан ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисмини жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши ҳақидаги таклиф жудаям хавотирли.

Дарвоқе, ёпиқ кабинетларда Аския бозори шўрпешонасига Қўйлиқнинг аянчли тақдирини ёзиб бўлишган бўлса, Экобозор, Совутгич ва Парковканинг бир қавати кимга ўтказиб берилади?

2 months, 2 weeks ago
**"Иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш бўйича …

"Иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас"

Оруэллнинг 1984 романида Ҳақиқат вазирлиги бўлса, Ўзбекистонда Энергетика вазирлиги бор.

Хўп, уларга ишонилса, иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.

Вазирлигимиз аввалроқ панелга мажбурлаш йўқлиги, қишда эса метан заправкаларни ёпмаганлиги каби антиҳақиқатлари билан шўҳрат қозонганди.

Майли, нима бўлгандаям, Тошкент туманидаги 38та иссиқхонадан 9таси ишини тўхтатган (нега тўхтатади, газ борку, чеклов киритилмаганку), 26таси газ бўлишига қарамасдан, кўмир, ўтин ва ҳашак ёқмоқда.

2 months, 3 weeks ago
​Қуёш панеллари импортига навбатдаги тақиқ киритилмоқда …

​Қуёш панеллари импортига навбатдаги тақиқ киритилмоқда Фармон билан 2025 йил 1 январдан бошлаб BNEF Tier-1 рўйхатига кирмаган компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган қуёш панеллари, инверторлар ва электр энергиясини сақлаш тизимларини импорт қилиш тақиқланади.…

2 months, 3 weeks ago

Буни аукцион деб атаб бўлмайди, бизга бир қўлли парковка монополияси керак эмас

Тошкент шаҳрида 50дан ортиқ кўчада пулли тўхташ жойларини бошқариш ҳуқуқи учун аукцион эълон қилинмоқда.

Агарда аукцион пойтахт маъмурияти истагандек ўтса, шаҳарда ягона Парковка қироли пайдо бўлади. Ғолиби олдиндан ёпиқ кабинетларда келишилмаган бўлмаса, бу жараённи аукцион дейишга тил бормайди.

Биринчидан, пойтахтдаги 50дан ортиқ энг гавжум ва ликвидли кўчалар битта лотда савдога чиқарилмоқда. Яъни "ғолиб" битта кўча ёки мавзедаги кўчаларни эмас, бутун шаҳарни "қўлга киритади". Нормал аукцион шароитида шаҳардаги бўлажак парковкалар ўнлаб лотларга бўлиниши ва улар ўзаро боғланмаган инвесторларга таклиф этилиши зарур. Бунда масалан, бир ҳудуддаги Шевченко, Чехов, Шаҳрисабз ва Якккачинор кўчалари бита лотда эмас, турли лотларда савдога қўйилиши ва битта қўлда жамланмаслигига урғу берилиши керак.

Иккинчидан, барча кўчалар битта лотга боғлангани учун аукционга кириш шартлари жуда оғир ва қиммат қилинган. Табиийкки, қайсидир аввалдан келишилган ғолибга мослаштирилган бўлиши эҳтимоли мавжуд. 5 миллион долларлик инвестиция шартини бажариш ва бошланғич нархи 57,2 млрд.сўмлик йиллик ижара нархини қабул қилишга журъат этувчи ўнлаб рақобатдош бизнес субъектлар топилмаслиги аниқ (спарринг рақиб ролини ўйнаб берадиганлар доим топилади). Лекин, айтайлик, лотлар 20та бўлса, аукционга кириш инвестициявий шартлари 100 минг доллардан бошланса, иштирокчилар сони кескин ортади. Табиийки, аукцион ҳам кескин рақобатли бўлади, ижара ҳақининг нархи аукционда тезроқ ва кўпроқ ошади, давлат ҳам каррасига ютади.

Учинчидан, аукционлар охирги йилларда амалдорлар қўлидаги ғирт манипуляция воситасига айланиб бўлди. Бу ҳақда ичкарида эмас, четдаги овозлар орқали ҳам очиқ гапира бошлашди. Ер сотишдан тортиб хусусийлаштиришгача қўлланилаётган аукцион жараёнида сунъий равишда қўшилган бюрократик ва коррупцион ғовларни, рақобатни чекловчи қоидаларни доимий инвентаризация қилиб бориш вақти аллақачон келган. Аукционлар шартлари масалан, Антикоррупция агентлиги томонидан коррупциогенлик назоратидан, Рақобат қўмитаси томонидан эса рақобатдошлилик мезонларидан ўтиши мажбурий бўлиши зарур.

Умид шуки, Рақобат қўмитаси ва Антикоррупция агентлиги пойтахтда парковка монополиясини яратиши мумкин бўлган, белгиларига кўра аукцион деб аташ қийин бўлган бу аукционни тўхтатишади.

ОАВ ва фаол жамоатчиликни бефарқ бўлмаслигини сўрайман. Ўзи тепадан ҳам, пастдан ҳам, ортдан ҳам, ёндан ҳам монополист ва олигархлар томонидан таланаётганимиз етмаётгандек, яна битта монополист пайдо бўлишига кўз юмиб қараб туриш мумкин эмас.

2 months, 3 weeks ago
Электромобиллар импорти учун навбатдаги сунъий тўсиқ …

Электромобиллар импорти учун навбатдаги сунъий тўсиқ кўтарилмоқда Якка тартибда ёки хусусий тадбиркорлар томонидан импорт қилинадиган электромобиллар учун Электромагнит мослашувчанлик текшируви ҳам айнан шу мақсадга хизмат қилади. Олигархия ва монополистлар…

3 months ago
**Имтиёз тарқатиш давом этадими?**

Имтиёз тарқатиш давом этадими?

Кичик бизнес учун соддалаштирилган механизм барбод қилинаётган вақтда яқин, чўнтак ва садоқатли гуруҳларга имтиёз тарқатиш тўхтамайдиган кўринади.

Бюджетномада белгиланган "2025-2026 йилларда солиқ ва божхона имтиёзларини бермаслик, бекор қилинганларини қайта тикламаслик" принципи “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025-йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида акс этмаган. Яъни, янги ва янги имтиёзларни тарқатиш давом этадиганга ўхшайди.

Лойиҳага кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб йил давомида солиқ ва божхона имтиёзларини бериш ва бекор қилиш ёки бошқа ажратмалар ставкаларини камайтириш ва оширишни назарда тутувчи нормалар кейинги йилдан бошлаб амалга киритилади. Бу дегани, айтайлик, 2025 йил сентябрда берилган имтиёз 2026 йил 1 январдан кучга киради.

Қизиқ, агар имтиёзхўрликни тугатишни қонунчиликка киритиш мақсади йўқ экан, нега Бюджетномада бу принцип акс этди? Ё ўнг минора таклиф этаётганидан чап минорадагилар хабари йўқми?

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 2 days ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 1 week ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month ago