Marhabo Karimova sherlari

Description
Халк суйган шоира сехрли калам сохибаси МАРХАБО КАРИМОВА шерлари каналига хуш келибсиз.

📌 Ибратли
📌 Хаётий
📌 Маноли

REKLAMA UCHUN t.me/+k4FMqk8zI9U0NzQy
Advertising
We recommend to visit

?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!

‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!

? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!

✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼

©️SENATOR PUBGM

Last updated 1 year, 1 month ago

🔔 Reklama: @Edurekadmin


Ta'limda nima yangiliklar?

O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!

© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!

📩 @Edu_murojaatBot

Last updated 1 month, 1 week ago

Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot

Reklama bo‘yicha: @zorzorads

Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH

Last updated 2 weeks, 1 day ago

1 month, 2 weeks ago
**Болаликка билет сотинглар,

**Болаликка билет сотинглар,
Мен дадамга салом айтаман.
Аям яна кулча нон ёпар,
Сизларга ҳам олиб қайтаман.

Болаликка билет сотинглар,
Акам ясаб беради варрак.
Томимизда лолақизғалдоқ,
Олиб бер, деб бўламан ҳалак.

Болаликка билет сотинглар,
Йўқ! Тўпалон қилмайман энди.
Мушукларнинг думидан тортмай,
Бошларини силайман энди.

Болаликка билет сотинглар,
Гарчи, узоқ манзилга етдим.
Мурғакгина сингилларимни,
Мен жудаям соғиниб кетдим.

Болаликка билет сотинглар,
Мен қайтаман ботгунча қуёш.
Аяжоним кетиб қолма, дер
Кўзларида ўша-ўша ёш...

© Баходир ҒУЛОМ

Яқинларга Улашинг.. 🌸**@Marhabo_Karimova_sherlari@Xayrli_tong_Xayrli_tun

1 month, 2 weeks ago
**Мўмин кишининг қалбида тўрт аёл яшайди.**

Мўмин кишининг қалбида тўрт аёл яшайди.

Улар: онаси, аёли, синглиси, қизи.
Биричиси: Унинг ризоси - Аллоҳнинг розилигидир.
Иккинчиси: Уни эъзозлаш Росулуллоҳ ﷺ нинг васиятларидир.
Учинчиси: Унга силаи раҳм, яхшилик қилиш билан барака келади.
Тўртинчиси: Унинг чиройли тарбияси Жаннат эшикларини очади.

Яқинларга Улашинг..
🌸****@Marhabo_Karimova_sherlari@Xayrli_tong_Xayrli_tun

1 month, 2 weeks ago
***Бу ҳаётда инсонга ҳеч қачон дўст

Бу ҳаётда инсонга ҳеч қачон дўст
бўлмайдиган тўртта нарса:
1. Пул - бугун менда, эртага бошқаларда.
2. Мансаб - бугун мен ўтираман, эртага бировлар.
3. Жазман - бугун мен билан, эртага бошқаси билан.
4. Тобут - бугун мени оборса, эртага бировни олиб келади.
Шундай экан пулга ишониб дўстдан, мансабга ишониб таниш - билиш биродарлардан, жазманга ишониб ҳалолжуфтингиздан асло воз кечманг. Бу синов дунёда ҳаммамиз шу тобут орқали якун топажакмиз.

Яқинларга Улашинг.. 🌸****@Marhabo_Karimova_sherlari@Xayrli_tong_Xayrli_tun

1 month, 3 weeks ago

📹 Муслима опа Сингилларга насиҳат...📿**

📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!**
https://t.me/Marhabo_Karimova_sherlari

1 month, 3 weeks ago

**Ака,ука сингиллар.

Синовларга бойдир бу дунё,
Бир кун келиб сабрим тўлади.
Кетар бўлсам Раббим қошига,
Эслагувчи акам бўлади!

Дуолар-ла, қўллайман уни,
ИншаАллоҳ бахти кулади.
Бирдан изсиз ғойиб бўлсам хам,
Излагувчим укам бўлади!

Чидай-чидай тўкилиб бўлдим,
Дилда не бор Аллоҳ билади.
Бутун дунё унутар бироқ,
Соғингувчим акам бўлади.

Нетай бахтга ортиқча бўлдим,
Гоҳо, чиндан алам қилади.
Хамма мендан чарчар-у, лекин,
Қадрловчим, укам бўлади.

Йўқдур орзу, на бир мақсадим,
Ҳаёт гулим бир кун сўлади.
Ўлсам, бир кун дуолар қилиб,
Йуклагувчи акам булади.

Шу меҳр-ла яшайман абад,
Шукур мени Тангрим қўллади.
Ғамга тўлсам кўз ёшим артган,
Шу меҳрибон акам бўлади!

Гоҳо ота, оғамдек бўлиб,
Баъзан койиб, баъзан қўллади.
Фарзандимдек бағрим тўлдирган,
Шу эркатой укам бўлади!
📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!**
https://t.me/Marhabo_Karimova_sherlari

1 month, 3 weeks ago

ОТА — ғурур;
ОНА — меҳр;
АКА — фахр;
УКА — умид;
ОПА — ор;
СИНГИЛ — номус;
АМАКИ — қон;
АММА — сарсон;
ТОҒА — дармон;
ХОЛА — хирмон;
ХОТИН — синов;
ФАРЗАНД — сийлов;
КЕЛИН — қарз;
КУЁВ — фарз;
ҚУДА — бардош;
ҚЎШНИ — сирдош;
ҚАЙНЛАР — қариндош;
МЕҲМОН — ризқ;
УСТОЗ — парвона;
ДЎСТ — диёнат;
ДУШМАН — ҳиёнат;
ОИЛА — омад;
РЎЗҒОР — даромад;
ҲАЁТ— имкон;
УМР — имтиҳон;
СЕВГИ — камалак;
УЙҚУ — эрмак;
ТУШ — ҳаёл;
ВАҚТ — маҳол;
КУН — жабр;
ТУН — сабр;
ЎЛИМ — хақ;
ЯШАШ — бахт...

*📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!*https://t.me/Marhabo_Karimova_sherlari

2 months ago
Marhabo Karimova sherlari
2 months ago

**ҚУТИЛАСАН

- Болалардан
қутилганмисиз?
                       - Алҳамдуллаҳ.
қутилганман.
                                                        Суҳбатдан.

Ўғил уйладинг алхол,
Қиз узатдинг йиғиб мол,
Нафасингни қаттиқ ол,
Қутиласан-а, қутиласан!

Энди "чаллар"- чақириқ,
Ҳар шахарда ҳар қилиқ,
Мол кетар сандиқ-сандиқ,
Қутиласан-а, қутиласан!

Шу билан битсайди иш,
Ҳам қувончу, ҳам ташвиш,
Керак суннат тўй қилиш,
Қутиласан-а, қутиласан!

Суннат бўлган ёш бола,
Ясанар ота-она,
Қўтар қарзи хасана,
Қутиласан-а, қутиласан!

Гоҳ қиз келар тумшайиб,
Икки ёққа гап чайиб,
Ўзи оппоқ-беайб,
Қутиласан-а, қутиласан!

Қўлида бир боласи,
Қорнида бир боласи.
Ёмонмиш қайнонаси,
Қутиласан-а, қутиласан!

Гоҳ шўхлик қилар куёв,
Гапи келади дарров,
Бари жонингга эгов,
Қутиласан-а, қутиласан!

Келин бошласа ғалва,
Бу кўрганларинг-холва,     
Астагфирулло, тавба!
Қутиласан-а, қутиласан!

Қўлин қўйиб белига,
Сапчиб турса эрига,
Ботиб ғазаб терига,
Қутиласан-а, қутиласан!

Ўғлинг бошлайди: "Эсиз,
Кўп эди дунёда қиз,
Шуни ўзизи топгансиз ",
Қутиласан-а, қутиласан!

Туғиб қўйганинг учун,
Боқиб қўйганинг учун,
Сендан олишар ўйин,
Қутиласан-а, қутиласан!

Ҳар кун баҳор, ёзу қиш,
Чиқиб турар бир ташвиш,
Бу не ҳаёт, бу не иш?
Қутиласан-а, кутиласан!

Боланг пули халтада,
Сенинг пулинг ўртада,
Буям янгича мода,
Қутиласан-а, қутиласан!

Эркагу хотин яна,
Хайдашади машина,
Омон келармикан-а?
Қутиласан-а, қутиласан!

Эшикка қараб зир-зир,
На ош ва на нон татир,
Ичинг тўла хавотир,
Қутиласан-а, қутиласан!

Кўчадаги мой ютар,
Уйдагилар қон ютар,
Бу кунлар қачон ўтар.
Қутиласан-а, қутиласан!

Ота-оналар токи бор,
Болага қул, хизматкор,
Бошқа изоҳ не даркор?!
Қутиласан-а, қутиласан!

Эй, Марҳабо, бечора,
Сўраб қолишса яна:
"Қутилмаган", дейсан-а,
Қутиласан-а, қутиласан!

Уйлаб-жойлаб меҳнатнинг
Зўрроғига тутиласан.
Қутиласан-а, қутиласан!**

Marxabo_Karimova

https://t.me/Marhabo_Karimova_sherlari

2 months ago

▶️ **Qutilasana, qutilasan

Marhabo Karimova**
https://t.me/Marhabo_Karimova_sherlari

2 months, 1 week ago

ОНАЖОНИМ ҲАЁТ БЎЛСА

Армонларда қолмас эдим,
Кошки бағрим қайтиб тўлса.
Хизматида толмас эдим -
Онажоним ҳаёт бўлса.

Дардларимни билар эди,
Ғамимни даф қилар эди.
Умидларим кулар эди -
Онажоним ҳаёт бўлса.

Тож бўларди орзуйимга,
Ҳар маърака, ҳар тўйимга.
Сиғар эдим ўз уйимга -
Онажоним ҳаёт бўлса.

Муштипарим, меҳрибоним,
Балолардан асраб жоним.
Бўлар эди гиргиттоним -
Онажоним ҳаёт бўлса.

Оҳларимга етиб Худо,
Бобур, кўнглим кошки тўлса.
Айлар эдим жоним фидо -
Онажоним ҳаёт бўлса...

БОБУР БОБОМУРОД

@Yosh_onalarga_maslahatlar🤱
@Marhabo_Karimova_sherlari📝
@KundaIik_retseptlarim🥘
@Homiladorlik_davri🤰
@OnIayn_daromad💸
@Ogilmi_qizmi👶👧

We recommend to visit

?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!

‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!

? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!

✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼

©️SENATOR PUBGM

Last updated 1 year, 1 month ago

🔔 Reklama: @Edurekadmin


Ta'limda nima yangiliklar?

O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!

© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!

📩 @Edu_murojaatBot

Last updated 1 month, 1 week ago

Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot

Reklama bo‘yicha: @zorzorads

Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH

Last updated 2 weeks, 1 day ago