PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 Jahre, 4 Monate her
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 Jahr, 6 Monate her
☎️ Реклама 👉 @PV_REK
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 1 Woche, 4 Tage her
ФАҚАТ СЕН ҚОЛ
Муҳаббатлар ўтар, ошиқлар ўтар,
Қайғули, қайғусиз қўшиқлар ўтар.
Ҳаммаси кетса ҳам ахдидан тониб,
Фақат сен қол сўзим, оловдек ёниб!
Давралар ўтади, суҳбатлар ўтар,
Қадрли, қадрсиз улфатлар ўтар.
Ҳаммаси ўтса ҳам бедард, беқувонч,
Фақат сен яшаб қол дунёда ишонч!
Дарахтлар ўтади, шамоллар ўтар,
Гоҳ хира, гоҳ ёруғ хаёллар ўтар.
Ҳаммаси кетса ҳам таҳланиб, қат – қат,
Фақат с ен яшашинг лозим адолат!
Не- не даврон, не – не нишонлар ўтар,
Олинган, берилган имконлар ўтар.
Ҳаммаси ўтса ҳам овоза солиб,
Эзгулик, яшагин абадий қолиб!..
Ифорлар сийпалар юзимни,
Ям-яшил мавжудлик теграмда.
Онажон бу қандай тароват,
Кун сиймин зар сочар тепамда.
Яна маст, тўрт томон чайқалиб,
Муҳаббат, наврўздан сўйлайди.
Бодроқдай оқ, пушти ғунчалар,
Навбаҳор қўшиғин куйлайди.
Куйлайди даралар, дарахтлар,
Осмон ҳам замин ҳам жўр бўлар.
Йиқилган туради ўрнидан,
Жарчилар овози зўр бўлар.
Бугун тўй, тўй дейди садолар,
Ариқлар, тупроқлар уқади.
Майса не бу ифор навога
Қуртлар ҳам инидан чиқади.
Юз-юзга тушади, кўз-кўзга,
Қалдирғочлар келар, дил ошиқ!
Заминни қучоқлаб навбаҳор,
Тўқийди сеҳрли бир қўшиқ!..
Нописандлик бўлмасин дея
Мен бошимни кўтармадим ҳеч.
Энди ўзинг кўтариб бошим,
Бўлган ноҳақликни ўзинг еч!..
ТЎРТЛИК
Ҳайқириб юборар, ҳайратнинг саси,
Адолат йўлини тўсолмас бидъат.
Фақат манфаат деб,фақат нафс деб,
Ҳаётга чап бериб яшамоқ уят!..
СЕН
Сен ҳар қанча ҳаракат қилма
Ҳаётингда халоватинг йўқ.
Эгиласан, тўкиласан лек,
Бир дарахтча саховатинг йўқ.
Дарахтлар ҳам сояси билан
Ё меваси билан афзалдир.
Сен ўзингдан маъносини сўр,
Умринг нима билан гўзалдир?!..
ЭНДИ…
Гўзал эди дарду аламлар,
Энди жимлик азоби ортар.
Вужудимни кул тўдасидек,
Телба шамол тўзғитиб ётар.
Не бўлса ҳам анчадан буён,
Қоровланиб бораяпти чўғ.
Яширсам ҳам, авайласам ҳам,
Энди оташ, алангаси йўқ!..
Энди гўё боғим қуриган,
Мени қайта йўқламас шамол.
Муҳаббатнинг изтиробисиз,
Бир он бўлсин яшамоқ малол!..
Гўзал эди дарду аламлар...
ИЗМИРДА
(Кемар олти чоршиси)
Кўп қувондим,
Ҳаяжонландим,
Ҳиссиётлар муқим эмасдир.
Дўконларинг,
Расталарингни,
Билмам бунча назари пастдир.
Бозорингга тушиб,
Ранго-ранг,
Либос кўрдим,
Нархин сўрама.
Харидимдан уялиб кетдим,
Чўнтагимни очиб қарама.
Қара, баққол ва даллолларинг,
Мол нархидан
Ўзиб сотмоқда.
Менга берган гўл
Юрагингни,
Бир чеккадан
Кесиб сотмоқда.
Бир лирага
Тутмоқда ана,
Ширин сўзга ўраб,
Риёни.
Макру хийла билан чалғитиб,
Кўзи очилмаган дунёни.
Эшитилиб туради саси,
Остонадан кўринар яққол.
Шўр денгизнинг эркаликлари
Сенга сира келмайди малол.
Чақиради сохилга чиқиб,
Тўлқинларин мавжи ортади.
Ухлаб қолсанг;-Тур ўйнаймиз,- деб,
Қулоғингдан келиб тортади.
Чиққанингни билмай қоласан,
Қўлда махсус либосларинг нам.
Сени энди тутиб қололмас,
“Пинар эв”ин гулбоғчаси ҳам.
ҚИРҚ ЙИЛ...
Қирқ йил нара тортди
Ичимда бир дард,
Дилга илоҳий бир
Нур тушиб турди.
Юмшоқ юрагимни
Қучиб турди зард,
Қонимда Самандар
Ишқи югурди.
Қирқ йил... Йўлларимни
Буриб, тўғрилаб,
Отам каби ғамхўр
Бўлмади ҳеч ким.
Қирқ йил... Кўксимдаги
Қўлини олиб,
Ёқамни тўғрилаб
Қўймади ҳеч ким..
Қирқ йил, нара тортиб,,
Оташда ёниб,
Ҳануз қаҳратонга ён беролмадим..
Яшадим жанггоҳда бўлгандек, ғолиб,
Тақдирнинг ҳукмига тан беролмадим.
ИЗМИРДА
Ёзда ҳам сарғаймас +
Тоғлар жамоли,
Гугурт қутисига
Ўхшайди уйлар.
Юзингни сийпалар
Денгиз шамоли,
Ўкинчлар уйғониб,
Кўксингни тирнар.
Сохиллар самога
Тутади ойна,
Қуёш қўл тутгандек,
Рафиқасига.
Денгизидек, кўм-кўк
Осмоннинг ишқи,
Ёзилади Измир
Саҳифасига.
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 Jahre, 4 Monate her
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 Jahr, 6 Monate her
☎️ Реклама 👉 @PV_REK
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 1 Woche, 4 Tage her