Last updated 1 month, 1 week ago
здесь вы можете выложить/найти свою вакансию или найти контент-друга
отправить вакансию/объявление о контент-друге - @vakantel ?
основной канал о креативе - https://t.me/createinstories ?
отзывы о вакансиях - https://t.me/vacantcist2
Last updated 3 weeks, 2 days ago
***Кунлар ботар тунга бўшатиб жойин,
Кўкга термуламан, кулади моҳим.
Дарё соҳиллари бунчалар сокин.
Сени соғинаман, кел энди жоним.
Рангидан завқланиб яйрайди олам,
Барча ташвиш унут, бошимда бир ғам,
Кўзларим йўлингда менинг ягонам...
Сени соғинаман, кел энди жоним.
Кўкга парвоз қилар маконин излаб,
Турналар саф қатор, қўшиғин куйлаб,
Соҳилда тураман, бир сени ўйлаб...
Сени соғинаман, кел энди жоним..
Бу гўзал кечада, гўзалдир осмон.
Сенинг борлиғингдан олам чароғон.
Шояд интизор эй қоши камон...
Сени соғинаман юзлари ширмон..
✍Шояд Бек***
Эшитиб маза киласиз???❤️
***Куйдиргим...
Нозу фироғинг ёмон,
Рангу рўй шундан самон,
Қўймайсан мени омон,
Куйдирасан куйдирги.
Май ичмай маст бўламан,
Севгини қасд қилганман,
Бир кўрмасам ўламан...
Куйдирасан куйдирги...
Ёш эмассан боладек,
Очилган гул лоладек,
Ўт ёқасан оловдек.
Куйдирасан куйдирги...
Мен бир ошиқ девона,
Куйингда зор девона,
Шояд шоир бир дона,
Куйдирасан куйдирги...
✍Шояд Бек***
Қишлоқ аёли.
Сирдоши номус,
Дугонаси ор.
Орзуси бир дунё.
Ишқдан умидвор.
Ёрига вафоли.
Кулгуси баҳор.
Осмонга тенгладим.
Ўзбек аёлин.
Сўзламас бехуда.
Хасратларини.
Ой кўрган, кун кўрмас.
Билакларини.
Роббимга сирлашар.
Тилакларини.
Дунёга ўхшатдим.
Ўзбек аёлин.
Момосидан мерос.
Қошида ўсма.
Кўйлаги хўп узун.
Этаги бурма.
Қозонин бўш қўймас.
Қилади шўрва.
Момомга ўхшатдим.
Ўзбек аёлин.
Сахар тонг уйғонар.
Хўроз уйқуда.
Намозин ўқийди.
Қалби дуода.
Сигирин соғади.
Хаёл шудгорда.
Метинга ўхшатдим.
Ўзбек аёлин
Боласин мактабга.
Эрини ишга.
Ўзи шайланади.
Таппи ёпишга.
Улгиради хатто.
Хамир қоришга.
Бардошга ўхшатдим.
Ўзбек аёлин.
Дард чекса боласи.
Излайди малхам.
Фарзанди қувнаса.
Кўнгли бир олам.
Тасаннолар сизга.
Қошлари қалам.
Тўмарисдек жасур.
Ўзбек аёли.
Кир ювуб. Эрини
шимин дазмолар.
Яна тушлик учун.
Таом тайёрлар.
Баъзида пинхона.
Чўнтак хам овлар.
Шерликхомисга ўхшатаман.
Ўзбек аёлин.
Кезмайди интернет.
Билмас телграм.
Сезиб қолар ичса
Эри эллик грам.
Тўғри сўзлик шиори.
Ширин сўз бирам.
Тиллога ўхшайди.
Ўзбек аёли.
Сўроқсиз чиқмайди.
Кўча кўйларга.
Бўйламас айтилмаган.
Баъзму тўйларга.
Ўт ташиб чарчамас.
Бузоқ қўйларга.
Дуру гаахар дедим
Ўзбек аёлин.
Қошлари камон,
Киприклари ёй,
Ўғлини эркалаб,
Дейди саман той.
Эри билан урушиб,
Қилмайди дод вой,
Кумушга ўхшатдим,
Ўзбек аёлин .
Ғийбат кўчасига,
Асло бўйламас,
Кўйлак жанжал қилиб,
Кўзин ёшламас,
Айрим эркаклардек,
Латта чайнамас,
Сабирга тенгладим,
Ўзбек аёлин.
Тунлари уйқу йўқ,
Тебратар бешик,
Аллалар айтади,
Мунгли бир қўшиқ.
Барака чорлайди,
Очибон эшие,
Момо ҳовога ўхшайди,
Ўзбек аёли.
Бунчалар камтарин,
Бунчалар содда.
Ишлаб чарчамайди,
Тин билмас шомда,
Аёлимдан қўрқиб,
Қўймадим паҳта,
Темир хотинга ўхшар,
Ўзбек аёли.
Шояд бек
***Аҳмоқ билан қурган сухбатинг,
Кетган вақтингни заволидир...
✍Шояд Бек***
***Қачон?
Олисдан бир боқиб қочишинг ёмон,
Гап отсам қовоғинг солганинг ёмон.
Тушларимга кириб куйдирган жанон.
Биз томон нигоҳлар боғланар қачон?
Кул қилдинг ёндириб аловларингда,
Ишқ бирла муҳаббат қаловларингда,
Айт кимлар яшайди соғинчларингда.
Биз томон кўзларинг боқади қачон?
Сайр этиб юраман дашту сахролар.
Хамрохим тонгдаги майин саболар,
Қийнайди хар куни битта саволлар.
Биз томон нигоҳинг боғланар қачон?
Ой каби тўлиб юр, қуёшдек порла,
Севги ипимизни ишқ бирла боғла.
Олисдан кўринсам ўзинга чорла.
Биз томон кўзларинг боқади қачон?
Қалбимда яшайсан токи то абад.
Тарк этмасин сени ўтли муҳаббат,
Майли севмасангда, унутма фақат.
Шоядбек ишқ сатри сен учун жанон.
✍Шояд Бек***
Баракалла !
Шоядбек, офарин !
Жудаям ажойиб мисралар !
"Кўзларимда дарёдир ёмғир,
Шояд Сарсон, шумикан тақдир,"
Қойил, ажойиб ташбехлар !
Шояд сўзи, луғатда - Кошки, қанийди, шундай бўлсайди, умид қиламан-ки маъноларида келади.
Бу ерда Шояд исми бир пайтда Тақдир аталмиш сахрода Сарсон бўлган умид, умидларнинг хаётдаги сарсонликларини акс эттириб келган, менимча, деб ўйладим!
Янаям билмадим, бу менинг шахсий фикрларим, албатта !
Бошқа ижодкорларнинг хамда муаллифнинг дунёқарашларини хурмат қиламан !
Илоҳим, ижодингиз бардавом бўлсин !
Дилшод Зоҳидов
Сенга ўзини жонини фидо қилгувчиларни барини хам дўстим деб ўйлайверма...
Уларнинг орасида сирингни сотгувчилар ҳам борлигини унутма!
✍Шояд Бек
“ЯХШИ КУНЛАР КЕЛИШИНИ КУТМАНГ”
Суқрот фақат 70 ёшида мусиқа асбобларини чалишни ўрганган ва мусиқчиликни мукаммал даражада эгаллаган.
Рим сенатори Марк Кантон 80 ёшида юнон тилини ўрганган.
Микеланджело 80 ёшида энг асосий асарларини яратган.
Гёте 80 ёшида ўзининг буюк асари “Фауст”ни ёзиб тамомлалаган.
Немис тарихчиси Леопольд Ранке ўзининг “Жаҳон тарихи” асарини 91 ёшида ёзиб тугатган.
Исаак Ньютон 85 ёшида ҳам қизғин ва тинимсиз фаолият олиб борган.
Буюк ёзувчи Лев Толстой 82 ёшида чалғи билан пичан ўришда ёш йигитлардан ўзиб кетган.
Композитор Игорь Стравинский 88 ёшида гўзал мусиқий асарлар яратган.
Француз ёзувчиси Виктор Гюго 83 ёшигача тинимсиз ишлаган.
Қадимги юнон драматурги Софокл 90 ёшида ҳам асарлар ёзган.
Бернард Шоу 94 ёшида ҳам меҳнат фаолиятини давом эттирган.
Дарвоқе яқинда америкалик ва европалик бир гуруҳ олимлар сенсацион кашфиётларини эълон қилишди: инсон мияси фанда аввал таъкидланганидек 25-30 ёшгача эмас, 50 ёшгача ривожланиб борар экан.Бундан ташқари инсон фаол фикрлашни давом эттирса мия ҳеч қачон қаримас экан.
Қиссадан ҳисса шуки – “қариш” деган касаллик мавжуд эмас, фақат инсон ўз миясини психологик жиҳатдан нотўғри йўналтиради холос. Ҳаётимиздаги энг катта тўсиқлар бизнинг ичимизда. Уларни дарҳол олиб ташлашимиз зарур. Бизнинг руҳимиз ва ички имкониятларимиз ёш танламайди. Токи тирик эканмиз бир поғона юқорига кўтарилишга, навбатдаги маррани эгаллашга, маънан юксалишга имкониятимиз бор. Яхши вақтлар келади деб хомтама бўлиб юрманг. Яхши дамларнинг номи – “Ҳозир”, “Бугун” деб аталади!
«Ҳур фикр» каналидан олинди
***ҚИЁМАТНИ ЭСЛАБ
Етмасак азиз дўст, инсон қадрига,
Қаноат қилмасак хақнинг сабрига.
Бўйсунмай юрибмиз Оллоҳ амрига.
Эртага не деймиз Қиёмат бўлса.
Айлансак бе мехр каззоб бахлга.
Минсак биз жиловсиз ёмон қахрга.
Эргашиб борсак гар шайтон лайнга.
Эртага не деймиз қиёмат бўлса.
Ибодат қилайлик мадор бор экан.
Бизга ҳардам дўстим Оллоҳ ёр экан.
Жаннатлар сўрайлик тонглари. Ҳақдан.
Эртага не деймиз қиёмат бўлса..
Хабар ололмасак мискин одамдан,
Гуноҳлар тахласак, қолиб савобдан,
Нималар қиламиз ўтсак оламдан.
Эртага не деймиз қиёмат бўлса...
Улфатлар бир талай шайтон вас-васа.
Бир четда чўк тушиб иймон йиғласа.
Болалар зор қақшаб хар жойда қолса.
Эртага не деймиз қиёмат бўлса..
Эркаклар аёлдек қилиб юрса ноз,
Жинсини алишиб қилса айшу соз,
Ақалли Худодан қўрқмаса бир оз,
Эртага не деймиз қиёмат бўлса...
Савдогар қўрқмайин тарозидан урса.
Қиморбоз аёлин гаровга қўйса...
Бола отасини бўғзидан бўғса...
Эртага не деймиз қиёмат бўлса.
Оналар йиғласа кўзёши дарё...
Оталар ишратда қилсалар зино,
Бу қандай фалокат бу қандай бало.
Эртага не деймиз қиёмат бўлса..
Савдолар авжида тана сотилса,
Мухаббат шамширин қонга ботирса.
бир жинсли одамлар турмуш қуришса.
Эртага не деймиз қиёмат бўлса..
Қаро тун қўйнида интрнет базми..
Тармоқлар ичинда зинокор расми.
Шу бўлса керакда шайтонни қасди.
Эртага не деймиз қиёмат бўлса..
Эй Шояд қулоғинг тутгин сўзимга,
Қурону каримни суртгин кўзинга,
Ибодат айлагин келиб ўзинга...
Эртага не дейсан қиёмат бўлса..
Эртага не деймиз қиёмат бўлса..
✍Шояд Бек***
Last updated 1 month, 1 week ago
здесь вы можете выложить/найти свою вакансию или найти контент-друга
отправить вакансию/объявление о контент-друге - @vakantel ?
основной канал о креативе - https://t.me/createinstories ?
отзывы о вакансиях - https://t.me/vacantcist2
Last updated 3 weeks, 2 days ago