КЕЧИККАН ЙЎЛОВЧИ

Description
Шеърлар, фикрлар, иқтибослар...
Кайфиятга қараб яна нималардир...

@dadaxon_m
We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 3 weeks, 1 day ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 1 week, 6 days ago

⭐️ Кун давомида каналимизда:

? Ўзбекистон ва Жахон янгиликлари
? Фақат янги мавзулар
⚡️ Тезкорлик
✅ Аниқлик ҳамда расмий хабарлар

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: ? @SaraXabar_Aloqabot

? Реклама: @Reklama_Xaqidaa

Last updated 2 months, 1 week ago

1 week, 3 days ago
КЕЧИККАН ЙЎЛОВЧИ
1 week, 3 days ago

ҚАРЗ

Бундан 4-5 йиллар олдин устоз Усмон Азим бир гап айтди: “Фақат телевидение деб юраверманг энди. Бош муҳаррир бўлсангиз нима? Илмий ишни қилинг!” Шу билан “хаёл бўлинди”, ният туғилди.

Уч йил – битта диссертация учун етарли вақт. Аксарият ижтимоий тармоқлардан узилиб, давралар ва улфатчиликларни кескин камайтириб, қўшимча ишларга чалғимасдан устозингни ёнида ўтириб ишласанг – чиндан ҳам вақтни етказса бўлади. Биз шундай қилдик.

Устозим, илмий раҳбарим Санобар Тўлаганова билан диссертация устида ишлаш жараёнида, таҳллиларнинг ўзини таҳлил қилишда илмнинг нима эканлигини бироз бўлсада тушундим. Мен бир нималар ёзиб келаман – бирга таҳлил қиламиз. Назарий фикрлар, шеър таҳллилари, баъзан битта сўзнинг устида бир неча соатлаб қолиб кетамиз. Диссертацияда ҳам шундай: битта сўзнинг таҳлили саҳифалардан ошиб кетган ўринлар бор. Устоз билан уч йил битта хонада ўтириб диссертация устида ишлаш, назарий машғулотлар, телеграмдаги янги ёки баҳсталаб фикрлар юзасидан савол-жавоблар, йўл-йўлакай суҳбатлар – буларнинг барчаси дарс, қайтариб бўлмайдиган қарз...

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти. Катта-катта олимлар, улуғ устозлар, қадрдонлар, дўстлар... Уч йилда таянч докторантурада кўрганларимнинг ҳаммаси – тажриба. Ҳар қандай ҳолатдан ўрганганларим, хулосаларим бор. Бунинг учун барча устозларга раҳмат айтаман!

Худо юзимизни ёруғ қилсин!

@dadaxonmuhammadiy

2 weeks ago

Қайта туғилгиси келар одамнинг,
Баъзан шу келади хаёл-ҳушингга.
Тартибни бузмоқчи бўласан гоҳи,
Учиб ҳам кўрасан гоҳи тушингда.

Кейин сўроқларни ҳайдайсан қувиб,
Шу тахлит осмонга узатасан қўл.
Бир йўл кўринади "борса-қайтмас"дай,
Энг сўнгги чорадай кўринар бу йўл.

Аммо ҳаммасидан кечган лаҳзада,
Бир хаёл эргашар қўлингдан тутиб.
Ана шу хаёл деб кетмаслик мумкин,
Ўлмай туриш мумкин кимнидир кутиб.

Борлиги қанчалар гўзалдир унинг,
Ва буни ҳис қилиш нақадар лаззат.
Кечасан, кетасан, етасан, аммо –
Биргина ишқ учун яшамоқ шарт!
Шарт!

©️Дадахон Муҳаммадиев

@dadaxonmuhammadiy

2 months, 1 week ago
КЕЧИККАН ЙЎЛОВЧИ
2 months, 1 week ago
КЕЧИККАН ЙЎЛОВЧИ
2 months, 2 weeks ago

(достондан...)

Йиғлаётган одам,
Кўзёшларини ичига тўкаётган одам,
Жим-м-м-м одам.

Йиғлашни ўргатиб бўлмайди унга,
Бўғилади экан.
Бузилар экан
Кўздаги энг тоза соғинчлари ҳам.

@dadaxonmuhammadiy

5 months, 1 week ago

Ўшанда ўтганин кўнгилга тугиб,
Тақвим айланади, туйғулар сарсон.
Кундан-кун тўкилиб бораяпман мен,
Сен эса кундан-кун гуллайверасан.

✍️Дадахон Муҳаммадиев

?️Нодира

?QALB_SADOLARI?

@qalb_sadolari_nodira

https://t.me/+048eqk8dTzUzNGNi

5 months, 2 weeks ago

*? TUN (hikoya).
* Gi de Mopassan.

? Oʻqidi: Dadaxon Muhammadiy.**#kechikkan_yoʻlovchi@Audio_kitob_javoni

5 months, 3 weeks ago

Судралмайман оёғим қақшаб,
Учмоққа ҳам қўймайди этим.
Уйғонаман, кимман - ноаён
Ухламоқдан олдин ким эдим?..

Югураман, юраман яккаш,
Томирларим узилмас ердан.
Нега бошим тегмас булутга,
Нега кўзим тинади бирдан?

Бир қоядан отсам ўзимни,
Муаллақлик сезаманми, айт.
Ё отилсам сувнинг тубига
Яна қайтиб қалқиб чиққан пайт.

Бир қарасам ҳамма нарса бор:
Бир майсанинг титроғигача.
Бир қарасам ҳеч нарса йўқдай,
Мен қолиб ой тўлишган кеча.

Ҳамма нарса тугал, ботартиб,
Кечикканман, куйганман, жимман.
Лекин сиғмай кетаман ерга,
Ё Худоё, айтгин мен кимман?

©️Дадахон

@dadaxonmuhammadiy

8 months ago

#kayfiyat

Ой, бағрингни очма ҳеч тунга,
Нурлар сочма зулматни ёриб.
Фақат кутгин, бииир замон ўзим
Тўкиламан пойингга бориб.

Ўртамизда милён йиллик йўл,
Сен - етишиб бўлмас бир чирой.
Ер бағрига кетиш йўқ лекин,
Ой юзингни бир кўрмасам, Ой!

@dadaxonmuhammadiy

We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 3 weeks, 1 day ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 1 week, 6 days ago

⭐️ Кун давомида каналимизда:

? Ўзбекистон ва Жахон янгиликлари
? Фақат янги мавзулар
⚡️ Тезкорлик
✅ Аниқлик ҳамда расмий хабарлар

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: ? @SaraXabar_Aloqabot

? Реклама: @Reklama_Xaqidaa

Last updated 2 months, 1 week ago