Тошкент вилояти судлари | Расмий канал

Description
Тошкент вилояти судларининг расмий канали

Официальный канал Ташкентских областных судов
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

1 month, 2 weeks ago
Тошкент вилояти судлари | Расмий канал
1 month, 2 weeks ago
Тошкент вилояти судлари | Расмий канал
1 month, 3 weeks ago

Тошкент вилоятида журналистлар учун ташкил этилган “Оммавий ахборот воситаларида судлар фаолиятини ёритиш: қонун талаби ва масъулиятли ёндашув” мавзусида тренинг бўлиб ўтди.Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда East-West Management Institute (EWMI) НТТнинг мамлакатимиздаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирнинг очилиш маросимида Олий суд раисининг ўринбосари О. Исмоилов ва “East-West Management Institute” НТТнинг Ўзбекистондаги филиали директори - “Суд тизимини мустаҳкамлаш” қўшма лойиҳаси раҳбари С. Простран иштирок этди.

Тренингда суд жараёнларини ёритишда оммавий ахборот воситалари вакилларининг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда судлар фаолияти ёки муайян суд ишини ёритиш соҳасида юзага келиши мумкин бўлган масалаларни ҳал этиш юзасидан фикр алмашилди.

Тадбирда иштирок этган журналистлар ахборот соҳасидаги қонунчиликнинг судлар фаолиятини ёритишга доир нормалари билан яқиндан таништирилди.

Малакали ва тажрибали мутахассислар томонидан оммавий ахборот воситаларида судлар фаолиятини ёритиш амалиётининг таҳлили, суд органларининг оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан мулоқот олиб боришнинг ҳуқуқий асослари юзасидан атрофлича маълумот берилди.

Бундан ташқари, иштирокчилар суд мавзусида текширув олиб боришнинг ўзига хосликлари ҳамда ахборот манбалари билан ишлаш каби мавзуларни муҳокама қилди.

Ўз навбатида Олий суд вакиллари билан бирга суд жараёнларини ёритишнинг ахлоқий ва ҳуқуқий жиҳатлари, ахборот олиш ҳуқуқи ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги ҳуқуқи ўртасидаги мувозанатни сақлашга оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Шунингдек, тренинг давомида иштирокчилар эътиборига жамоатчилик эътиборини тортган суд ишлари бўйича маълумот тўплаш ва материалларни тайёрлаш усуллари, суд жараёни иштирокчилари билан интервью учун саволлар тайёрлаш қоидалари, суд қарорлари ва ҳужжатларини таҳлил қилиш, суд ишларини ёритишда очиқ маълумотларни излаш ва улардан тўғри фойдаланишга доир маълумотлар ҳам ҳавола этилди.

Икки кун давом этган тренинг якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

2 months, 1 week ago

Бугун Олий суд ва “Марказий Осиё Сунъий интеллект ассоциацияси” (AICA) ННТ ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган 2023 — 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясининг Судларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда “2023 — 2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастурининг Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштиришни янада кенгайтириш мақсадида судлар фаолиятига фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, суд ҳужжатлари лойиҳаларини автоматик тайёрлаш ва суд амалиётини таҳлил қилиш йўналишида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича чоралар кўриш вазифалари белгиланган.

Мазкур вазифалар ижро этилишида суд-ҳуқуқ фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, идоралараро электрон маълумотлар алмашинувини такомиллаштириш, суд мажлисларида масофавий иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш каби йўналишлар бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Жаҳонда рақамлаштириш кўлами ва ривожланиш тенденцияларининг жадаллашуви, жумладан, суд-ҳуқуқ тизимида ахборот технологияларининг кенг тарқалиши ва сунъий интеллектни судлар фаолиятида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, суд ҳужжатларини автоматик тарзда тайёрлаш ва суд қарорларини таҳлил қилиш тизимлари жорий этилаётганини ҳисобга олган ҳолда ушбу соҳадаги етакчи эксперт ва мутахассислар билан яқиндан алоқа ўрнатиш ва ҳамкорликни йўлга қўйишни тақозо этмоқда.

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов ва “Марказий Осиё Сунъий интеллект ассоциацияси” раиси Владимир Норов томонидан имзоланган меморандум судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини босқичма-босқич жорий этилишига қаратилган бўлиб, бу борадаги икки томонлама очиқ ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

2 months, 1 week ago

YouTube видеохостингида эълон қилинган видеомурожаат юзасидан
Видеомурожаатда Тошкент вилояти иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 2024 йил 5 сентябрда кассация тартибида кўрилган иқтисодий иш ҳақида фикр билдирилган.

Даъвогар вакили судлов ҳайъатига суд мажлисини видеоёзувга қайд қилиб бориш тўғрисидаги оғзаки илтимоснома билан мурожаат қилган. Илтимосномани муҳокама қилиш тарафлар тўлиқ бўлмаганлиги сабабли 2024 йил 12 сентябрь кунига қолдирилган.

Шу куни суд мажлисида даъвогарнинг суд мажлисини видеотасвирга олишга рухсат бериш тўғрисидаги илтимосномаси муҳокама қилиниб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикри сўралган. Суд мажлисида учинчи шахс Кадастр агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси ҳамда жавобгар Бўстонлиқ туман ҳокимлиги вакиллари илтимосномани рад қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати Иқтисодий процессуал кодекс 165-моддаси талаблари ва Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 04-сонли “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қароридаги раҳбарий кўрсатмаларга риоя этган ҳолда даъвогар ва унинг вакили томонидан киритилган илтимосномасини қаноатлантирмасликни лозим топган.

Бинобарин, аудиоёзувга қайд қилиб бориш учун ишда иштирок этувчи шахсларга рухсат берилган. Шундан сўнг суд жараёни ОАВ вакиллари томонидан аудиоёзувга тушириб борилганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I

2 months, 1 week ago

ЭЪЛОН!

Тошкент вилояти суди жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани судининг девонхона мудири лавозимига ишга қабул учун танлов эълон қилади.

НОМЗОДГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:- юриспруденция йўналишида олий маълумотга эга бўлиш;

- давлат тилини мукаммал билиш;
- суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришлардан хабардорлик;
- расмий ҳужжатлар билан ишлай олиш;
- компьютер ва бошқа техника, з арур дастурий таъминотлардан фойдалана олиш.

Номзодлар қуйидаги ҳужжатлар билан Тошкент вилоят судининг кадрлар бўлимига мурожаат қилишлари лозим:

- шахсий варақа (маълумотнома-объективка);
- диплом (дипломдан кўчирма)нинг нусхаси, чет элда ўқиган бўлса, дипломи тан олиш ва нострификациядан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома;
- фуқаролик паспорти нусхаси;

Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 93-уй. Телефон: 100-10-510-74-74, электрон почта: [email protected]

Сайт I Telegram I

2 months, 1 week ago

Ижтимоий тармоқларнинг бирида эълон қилинган билдириш юзасидан

Иш ҳужжатларига кўра, Ж. М. 2024 йил 16 июнь куни эрталаб соат 06:35да Чирчиқ шаҳридаги “Олтин мерос” кўчаси бўйлаб пиёда келаётган М. Л. ва В.нинг ортидан кузатиб келиб, Л. М.нинг қўлидаги ҳамён ичида бўлган 1.500.000 сўмлик “Самсунг А32” русумли телефонини ва 60.000 сўм пулини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Натижада, Л. М.га 1.560.000 сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг 2024 йил 7 августдаги ҳукмига кўра Ж. М. Жиноят кодекси 166-моддасининг 1-қисми билан айбли, деб топилиб, унга нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Ҳукмнинг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигига ҳуқуқий баҳо бериш фақат юқори инстанция судининг ваколатига тааллуқлидир.

Тарафларга юқори инстанция судига шикоят келтириш ҳуқуқлари тушунтирилган. Бугунги кунга қадар ушбу жиноят иши бўйича апелляция ёки кассация шикояти келиб тушмаганлиги маълум қилинади.

Сайт I Telegram I

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago