Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

Xonobodziyo.uz

Description
Андижон вилояти, Хонобод шаҳар "Хонобод" жоме масжидининг расмий канали.
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated hace 3 semanas, 1 día

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated hace 13 horas

5 days, 7 hours ago

#muftiy_minbari

🌙 У АЛЛОҲДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

OBUNA BO'LING▶️ Xonobodziyo.uz

5 days, 17 hours ago

​​ХОДИМЛАРГА ЗАКОТ БЕРИШ
#закот

1245-CАВОЛ: Қўл остимда бир неча ходимлар ишлайди. Шуларга закот берсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар закот олишга ҳақдор бўлса, уларга закот берсангиз бўлади. Фақат бу ҳолатда бир нарсани ҳисобга олиш керак. Ишчига меҳнат ҳақи бериши керак бўлган ўринда унга закотини бериб шу билан иш ҳақини ёпса, бу иш ҳақи бўлади, лекин закотни адо қилган бўлмайди. Яна ишчи олаётган иш ҳақи закот бериш ҳисобига камаймаслиги керак. Закот олиш ҳисобига одатдаги иш ҳақидан кам миқдордаги иш ҳақига келишсангиз, бу жоиз бўлмайди. Бериладиган закот иш ҳақига ўтиб кетади. Масалан, ходим “Агар менга закот бериб турсангиз, кам иш ҳақига розиман” деса ва шундай келишув қилинса, бундай келишув бўйича бериладиган закот ҳам иш ҳақига ўтиб, закотни қайта бериш лозим бўлади. Чунки юқорида айтилгандек закот беришда ҳийла қилиш бўлади. Бошқа турдаги ишчи, хизматчилар билан келишувлар ҳам шунга киради.
Аммо иш ҳақи меъёрида бўлиб, ходим закот олишга ҳақли инсон бўлса, унга закот беришда мутлақо муаммо йўқ. Буҳақда фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:
وَكَذَا مَا يَدْفَعُهُ إلَى الْخَدَمِ مِنْ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ فِي الْأَعْيَادِ وَغَيْرِهَا بِنِيَّةِ الزَّكَاةِ كَذَا فِي مِعْرَاجِ الدِّرَايَةِ
“Шунингдек, ҳайит ва бошқа кунларда эркак-аёл ходимларга закот ниятида берадиган инъоми закотдан ўтади. “Меърожуд дироя”да шундай келган”. (“Фатово Оламгирия”китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: Xonobodziyo.uz

5 days, 19 hours ago

КИБР КИРГАН БОШГА ИЛМ КИРМАЙДИ.

Бир авлиё зот кўчада кетаётсалар, болалар тўп ўйнашаётган экан. Шунда у зот сўрабдилар:

— Болаларим, бу тўп сизларга нима гуноҳ қилди? Нега уни ҳадеб тепасизлар?

Болалар ичидан бир шўхроғи девонасифат авлиёни масхаралаганнамо дебди:

— Ҳазрат, тўпнинг олдида турибсиз, ўзидан сўрай қолинг.

Авлиё тўпга қараб, индамай қолибди. Шунда ҳалиги бола:

— Сўрадингизми, тўп нима деди? – деса, авлиё шундай жавоб берган эканлар:

— Тўп дедики: бошимга озгина ҳаво тўлиб қолган экан, шунга тепки еяпман.

Ибрат: Кимники бошига кибру ҳаво тўлиб қолса, у одамни Аллоҳ хор қилади. 

Кибр кирган бошга илм кирмайди

Ибн Синонинг устози Кушёрнинг ҳузурига бир киши юлдуз илмини ўқиш мақсадида келибди. 2-3 ой ўтса ҳамки, устози дарс бермаганидан сўнг айтибди:

— Ҳазрат, энди менга жавоб берсангиз. Уч ой бўлди ҳамки дарс бермадингиз. Вақтингиз йўқ шекилли…

— Мен сенга бажонидил дарс берардиму, лекин сен ҳузуримга келгандаги бу илмда менинг унча-мунча хабарим бор деган кибру-ҳавоинг ҳали ҳам кетмади. Мен бир идишга қачонки у бўш бўлсагина сув қуяман. Афсус, сенинг калланг ҳаво билаб тўлиб қолган экан.

Хулоса: Кибр кирган бошга илм кирмас экан. Аллоҳ таоло барчаларимизни кибру- ҳаводан ўзиз сақласин!

"Ибратли ҳикоялар" китобидан.

Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов

Обуна бўлинг ➡️ Xonobodziyo.uz

2 months ago
Сахарлик вақти

Сахарлик вақти

Хонобод вақти билан

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Саҳарликни ейиш баракадир, уни бир қултум сув ичиб
бўлса ҳам тарк этманглар. Чунки Аллоҳ ва Унинг
фаришталари саҳарлик қилувчиларга салавот айтади»,
дедилар».
Имом Аҳмад ривоят қилган.

Саҳарлик дуоси:
Наввайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби Холисан лиллаҳи таъала.

Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz

2 months ago

#muftiy_minbari

🌙 РАМАЗОН МЕҲР МУРУВВАТ ХАЙРУ САХОВАТ ОЙИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг ➡️ Xonobodziyo.uz

2 months ago

#30_пора #Таълим #Аудио

📌 Таълим учун Қуръони карим аудио тиловати: 90 - Балад сурасиТошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов🔗Улашинг: Xonobodziyo.uz

2 months, 1 week ago
Xonobodziyo.uz
2 months, 1 week ago
Xonobodziyo.uz
2 months, 1 week ago
Xonobodziyo.uz
2 months, 2 weeks ago

ҚАЛИН ПУЛИ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Хоразм вилоятида тўйдан олдин қиз томонга қалин пули берилади. Ҳозирда у 10 миллион миқдорида. Шу маҳр ўрнига ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар сиз айтган Хоразм ҳудудида урф-одат бўйича қалин пули маҳрдан фарқ қилса, унда қалин пули маҳрни ўрнини босмайди. Агар маҳр пулини урф-одат бўйича “қалин пули” деб номлаш одат бўлган бўлса яъни маҳрнинг номи “қалин пули”га айланиб кетган бўлса ва у келиннинг ўзига берилса унда маҳр деб ҳисобласа бўлади. Бизнинг билишимизча Хоразмда қалин ва маҳр тушунчалари бошқа-бошқа тушунчалардир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: Xonobodziyo.uz

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated hace 3 semanas, 1 día

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated hace 13 horas