🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 months, 1 week ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 2 months ago
#muftiy_minbari
ҚИЁМАТДАГИ ХУШХАБАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz
ҲАЖГА ОЛИБ БОРИШ МАҲРГА ЎТАДИМИ?
#никоҳ #маҳр
*❓*1462-CАВОЛ: Мен уйланганимда аёлим Ҳажга олиб боришни маҳрига сўраган эди. Мен рози бўлганман.
Энди тақдир экан ажрашдик. Мен маҳрни қандай адо қиламан?
💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало шу нарсани яхши билиш лозимки, маҳр никоҳ сабабли аёлга берилиши лозим бўлган нарса бўлиб, шариатимизга кўра у моддий буюм кўринишида бўлиши керак. Шунга кўра маънавий манфаатлар ёки ибодатлар маҳрга ўтмайди. Бу ҳақида Алоуддин Косоний роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар:
إذا تزوّج حر امرأةً على تعليم القرآن أو على تعليم الحلال والحرام من الأحكام أو على الحجّ والعمرة من الطّاعات لا تصح التّسمية ، لأنّ المسمّى ليس بمال فلا يصير شيء من ذلك مهراً .
“Агар озод эр бир аёлга Қуръонни таълим бериш, ёки ҳалол ва ҳаромни ҳукмларини ўргатиш, ёки ҳаж ва умра каби тоат ибодатларни қилдиришга келишиб, уйланган бўлса, ушбу келишув дуруст бўлмайди. Чунки зикр қилинган нарсалар мол-товар эмас. Шунинг учун уларнинг бирортаси маҳр бўла олмайди” (“Бадоеъ” китоби).
Агар никоҳда шундай келишув қилинган бўлса, у ҳолда маҳри мисл яъни, никоҳ битими тузилган пайтда, келинга ота томонидан ҳар жиҳатдан (ёши, ҳусни ва ҳоказо) тенг бўлган аёл қариндошлари қанча маҳр олган бўлса, ўшани беради.
لو تزوّج امرأةً على أن يعلّمها القرآن كان لها مهر مثلها
“Агар бир аёлга Қуръонни таълим бериш шарти билан уйланса, унга маҳр мисл берилади” (“Фатовои оламгирийя” китоби).
Демак, юқоридаги ҳолатда эрга маҳр мисл бериш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Обуна бўлинг ➡️ @xonobodziyo_uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух Аллох Азиз қилган Азизлар!
Бугун ҳафтанинг шанба куни
14-декабрь 2024 йил
13-жумодиссоний 1446 йил
Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга бой бўлсин!
Энг яхши кун:
Инсон Аллоҳга осийлик қилмаган кунидир.
Дунё уч кун:
Биринчи кун: у кеча ўтган кунингиздир, у учун тавба қилинг, аламларни эса унутинг.
Иккинчи кун: у бугунги кунингиз, сиз шу кунингизда Аллоҳни рози қилиш учун, одамларга манфаат етказиш учун яшанг.
Учинчи кун: у эртанги кунингиз, у хақда сиз билмайсиз ҳали. Демак, сиз - Аллоҳдан чиройли хотима ёки солиҳ амалга тавфиқ сўранг!
•┈•┈•✿••❁💮❁••✿•┈•┈•
Эй Роббим!
— Сендан ҳар бир беморга шифо беришингни,
— Хар бир қарздорга нажот беришингни,
— Хар бир ночорга кенг ризқ беришингни,
— Хар бир ғамга ботганни ғамидан қутқаришингни,
— Хар бир дуо қилувчининг дуосини ижобат қилишингни,
— Хар бир тавба қилувчининг тавбасини қабул қилишингни,
— Хар бир "Омин" дегувчини Ўз паноҳингда асрашингни сўрайман!
Обуна бўлинг ➡️ Xonobodziyo.uz
(Андижон вилояти, Хонобод шаҳри)
📆 ҳ. 1446 йил 12-жумодуссоний
📆 м. 2024 йил 13-декабрь
АЗОН ВАҚТЛАРИ;
🕓Бомдод 06:05
🕐Пешин 12:30
🕟Аср 15:00
🕢Шом 16:45
🕗Хуфтон 18:10
ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
🕔 Бомдод 06:45
🕐 Пешин 12:45
🕟 Аср 15:10
🕢 Шом 16:45
🕗 Хуфтон 18:20
Обуна бўлинг:➡️ @Xonobodziyo_uz
АДАШГАН ТОИФАЛАРНИНГ ФИТНАСИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!
Бугунги кунда динда адашган тоифалар интернет тармоқларида ўзларининг турли хил фитна-фасодларини намоён қилмоқдалар. Бузғунчи гуруҳлар ўзларини Ислом дини ҳимоячилари деб ҳисоблайдилар. Аслида улар ислом динига зарар берувчи тоифалардир.
Шу ўринда турли бузғунчи тоифа, оқимларга муносабат масаласида шариат ҳукми нуқтаи назаридан қандай баҳо берилади? – деган табиий бир савол туғилади.
Бу саволга қатъий жавобимиз шуки, салаф уламолари уларнинг барчасини “аҳли бидъат” деб номлаганлар.
Муқаддас Ислом динини ниқоб қилиб манфур ишларни амалга ошираётган аллақандай мутаассиб кучлар, табиийки, ер юзидаги барча мусулмонларнинг руҳий олами ва дунё қарашини белгилай олмайди.
Уламоларнинг бидъат аҳли билан ўтириш, улар билан ҳамсуҳбат бўлишдан қайтарганликлари ҳақида асарларда келтирилган.
Жумладан, Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: Бидъатчи фосиққа зинҳор яқин келма, акс ҳолда қалбинг унинг гапига моил бўлади ва натижада ҳалок бўласан. Унга қарши чиққан тақдирингда ҳам, қалбингни мараз қоплайди, деганлар.
Яҳё ибн Касийр эса: Агар йўлда бидъатчига йўлиқиб қолсанг, бошқа йўлга бурилиб кет, деганлар.
Ислом дини барча мусулмонларни ҳамжиҳатликка, бирдамликка буюриб, фирқа, тоифаларга бўлинишдан қайтаради.
Қуръони каримда:
واعتصموا بحبل الله جميعا ولا تفرقوا...(سورة ال عمران/103).
яъни: “Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони” (Қуръони)ни маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг...”, - дейилган (Оли Имрон сураси, 103-оят).
Азизлар барчаларимиз мана шундай адашган тоифаларни фитналаридан ўзимизни ва фарзандларимизни эҳтиёт қилайлик!
Хонобод шаҳар бош имом хатиби:
М.Рахимов
Обуна бўлинг ➡️ Xonobod jome masjidi
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 months, 1 week ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 2 months ago