Last updated 10 months, 1 week ago
Telegram’dagi ishonchli OLDI-SOTDI kanali ⚡️
Aldanib qolmaslik uchun admin orqali halol savdo qiling ‼️
?Elon berish bepul (maksimum 1k)
???E'lon berish: @SHEIKH_CRETOR
? https://t.me/+sDoa_HxwnC04OWEy?
? Elon berish: @Elon_joylash_qoidalarii
Last updated 1 year, 4 months ago
Reklama bo‘yicha: @Manager_qizlar
Aqlli Qizlar? kanalıga xush kelıbsız?
Bırınchi bıznı kanalda 59 ⏰sekunddan keyın o'g'rı kanallarda?
Siz kutgan va kutmagan statuslar ham bizda?
Last updated 1 year, 5 months ago
22-ноябрь - "Психологлар куни" экан.
Психологларга ишонманг
Мактабимиз психологи осмондан тушган. Ҳамма нимадандир ғазабланиб турганда жилмайиб қўяди, ёки ҳамма шодон турган пайт у хўмрайиб қўяди.
Унинг айтишича бу парапсихологиянинг асосий қоидаси экан.
Бугун эрталаб психолог зудлик билан барчамизни фаоллар залига тўплади.
Пойтахтдан психологларнинг "пири устози" келган экан. Бизга тренинг ўтар эмиш.
Устози нокомил барчаларимизни кўзимизни юмиб тасаввур қилишимиз кераклигини айтди.
Уйимизда газ, свет бўлмаса ҳам, маошларимиз кам, ўз вақтида берилмаётган бўлса ҳам, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари олдида умуман обрўйимиз бўлмаса ҳам - "ҳаммаси яхши, мен розиман, мен бахтлиман, мен кучлиман"-дейишимиз кераклигини айтди.
Кейин эса бир вароқдан қоғозга ёмон кўрган инсонимизга мактуб ёзишни буюрди.
Камина биринчи бўлиб ёздим ва устози нокомилга мурожаат қилдим. У эртага уни гулханда ёқиб юборишим кераклигини айтди. Мен хайрон бўлиб сўрадим - "уни ёқиб юбораман, лекин мактубни нима қилай"-деганимда парапсихологнинг аввал ранги ўзгарди, кейин дудуқланишни бошлади.
Психологимиз менга бир ўқрайганча устози нокомилни суяб директор хонасига олиб чиқиб кетди.
P.S. Тавба. Мен нима дедим? Устози нокомилнинг айтганини бажардим холоску.
Психолог танишларга жунатамиз😊
https://t.me/qishloqlikmuallim
Биз ишлаяпмиз...
Техника, технология, сунъий интеллект шу даражада ривожланиб кетдики ўқитувчиларга чексиз қулайликлар яратиляпти.
Масалан, кеча "Янги педагогик технологиялар" мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.
Зуум орқали ташкил этилиши режалаштирилган онлайн семинарга тумандаги барча она тили муаллимлари туман марказидаги 59-мактабга соат 9.00 да етиб келишлари ҳақидаги буйруқни эшитиб "нодонлик" ва "аҳмоқлик"нинг чегараси йўқлигига яна бир бор ишондим.
Номард, онлайн семинар зуумда бўлса, ҳаммани бир жойга тўплашдан мақсад нима? Туманнинг энг чеккасидан устозлар 80 чақирим узоқдаги мактабга бориб зуумда қатнашиши мантиқнинг қайси мантиғига тўғри келади???
Майли, зуумга бормаса, қатнашмаса таълим ривожланмай қолади дейдиганларга саволим - нега айнан онлайн семинар соат 9.00 да? Нега дарс вақтида?
Шу саволларни "каааатта"ларнинг каттасига берсам, "Буйруқ муҳокама этилмайди, ақлингиз етмаган ишларга аралашманг, биз ишлаяпмиз"-деб дўқ урди...
Олға д....лар.
Осмондан тушганим рост.
Асосийсини айтмабман - зуум бошланганда свет ўчиб қолганини ҳеч ким билмасин.😁
P.S. Зуумга кетган она тиличи муаллимларнинг дарсларини мен ўтдим. Мазза бўлди. Ўқувчилардан интернетнинг янги имкониятларини ўрганиб олдим.
https://t.me/qishloqlikmuallim
Камера
Дриктримиз 500 млнга мактабимизга назорат камерасини ўрнаттирди. (Откатни айта олмайман😀)
Эрталаб мактабга ким нечада келади, нечада кетади, дарсни қандай ўтказди, залда, ховлида ва хаттоки кичкина хонада ҳам қандай ўтирибди, қисқаси ҳаммаси назоратда.
Ээээ, ҳаммаси жонга тегди.
На дарс ўта оламан, на бемалол ўтира оламан.
Айниқса кеча эрталаб нонуштага нўхат еган эдим. Эрталаб зарурат туфайли ишга бир соат кеч келдим. Кириш эшигидаги камерага ўқрайиб қараб, дарсга кириб кетдим.
Дарс ўтяпману, бир камерага, бир ўқувчиларга, бир доскага термуламан. Кеча свет ўчгани туфайли дарсга тайёргарлик қилмаган эдим (Аслида свет бир баҳона. Свет бўлганда ҳам дарсга тайёргарлик қилмас эдим).
Энг ёмони нўхат ўз кучини кўрсата бошлади. Чидашга ҳаракат қиламан, бўлмайди. Охири яшиндай югуриб ташқарига отилдим...
Обедгача 8 марта бориб келдим.
Педсоветда директоримиз қонимни ичди. Камерадаги тасвирларни ҳаммага намойиш этди.
Бай баёв. Харакатларим олдида мистер Биннинг комедияси холва бўлиб қолди.
Мажлисдан чиқиб камераларни бўралатиб сўкдим. Хап сенларними...
Кечқурун бир бонка узум шарбати олиб Те Мир монтёрни уйига бордим. Ҳар куни соат 7.30 дан 12.00 гача мактабимизни камералари ишламай туриши учун 2 бонкадан узум шарбати беришимни айтганимда, "Укам. Май ойигача ишлатмай қўя қолай"-деган эди, ўйлаб куришимни айтдим.
P.S. Бу камера бизга тўғри келмас экан. Хоҳлаганда нафас олиб, хохлаганда чиқара олмасанг. Ўқувчиларни дўппослай олмасанг.
Қисқаси, долой камера!
P.S.S. Ҳурматли қишлоғимизнинг катталари. Илтимос, шаҳарлик катта танишларингизга айтсангиз, мактаблардаги синф хоналарига камераларни олиб ташлашса, керак эмас камера. Камералар устозларга ортиқча нагрузка. Улар босимда ишлай олишмайди. Илм бериш бундай назорат билан бўлмаслиги керак.
https://t.me/qishloqlikmuallim
**Таълимни ривожлантиришнинг оддий усули
Бизнинг устозлар дунёнинг манаман деган давлатлари педагогларидан кучли бўлса бўлганки асло кам бўлмаган. Шу сабабли ўзимизнинг қора кўз муаллимларга оддий шароит яратиб берилса таълимни дунёда биринчи ўринга олиб чиқишади.
Аввало тоифани йўқотиш керак. Бир ставкани 18 соат қилиш керак. Ҳар бир муаллим бир ставкадан ортиқ дарс бермаслиги лозим.
Маош энг кам иш ҳақининг 20 баробари яъни 6 млн 800 минг бўлиши, ҳар 10 йил стаж учун 1 млндан ошириб борилиши керак.
Эркак педагоглар 55 ёшда, аёллар эса 50 ёшда мажбуран пенсияга чиқарилиши керак.
Шу етарли. Бунинг учун турли мажлисбозликлар-у, тадбирбозликлар, аттестациялар-у, сертификатбозликларни асло кераги йўқ.**
**Йиғла муаллим, йиғла...
30 минг доллар мукофотни назарга илмай "биз бундан ортиғига лойиқ эдик" -деб хафа бўлган футболчиларимиз бизга аламли мағлубиятни "совға" қилишди.
Айб бизда эди!
Уларга 30 мингдан эмас 100 минг доллардан мукофот беришимиз керак эди. Ахир шулар юртимизни ривожлантиришар эди, шулар илм-фанни тараққий эттиришар эди.
P S. 30 минг доллар = 2 миллион маош оладиган захматкаш ўқитувчининг 16 йиллик маоши. Афсус, мен ҳар доимгидек аламларимни, кўз ёшларимни ичимга ютаман.**
https://t.me/qishloqlikmuallim
Шу қозонда куйган жиззаман
Ўзбекистон Халқаро биология олимпиадаси (ИБО)дан нега дисквалификация қилинди?
Бир неча кун аввал телеграм каналимда Ўзбекистон терма жамоасининг Остона шаҳрида 7-14 июль кунлари 35-Халқаро биология олимпиадасидан шармандали ҳолатда дисквалификация қилингани ҳақида ёзган эдим. Кўпчилик сабабини сўраб ёзди. Лекин мен вазирликнинг расмий муносабати билдирилмай туриб тафсилотлари ҳақида ёзишдан ўзимни тийган эдим.
Ана энди изоҳ берсам бўлади, боиси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ўзи ҳолат ҳақида ёзиб чиқди.
Ўзбекистон нега ИБОдан четлатилди? Чунки бизникилар ғирромлик қилишди, шу сабаб ҳайдалдик. Воқеа қандай бўлганини тушунтираман. Одатда олимпиадага ҳар бир давлатдан тўрт иштирокчи боради. Ўқувчилар билан терма жамоа устозлари (теам леадерс) ҳам бирга боришади. Бу гал биздан беш нафар устоз кетганди.
ИБОда саволлар инглиз тилида тузилади. Эртага назарий имтиҳон деган куни ўқувчиларнинг телефон ва компьютерлари олиб қўйилади, интернетдан батамом иҳоталанади. Бу вақтда терма жамоа устозлари туни билан эртага тушадиган назарий саволларни ўз тилларига таржима қилиб чиқишади. Таржима тугагач материаллар ташкилотчиларга топширилади. То имтиҳон ўтмагунча устозлар ўз ўқувчилари билан кўриштирилмайди, гаплаштирилмайди.
Биздан борган устозлар таржима қилинаётган матнга ўқувчи учун тўғри жавобни топишига ёрдам берадиган саволда йўқ бўлган белгилар қўйишган. Бу ҳолат билишим бўйича биздан борган тўрт ўқувчидан бири учун махсус қилинган. Имтиҳон ўтган. Шундан сўнг ҳакамларда натижалар шубҳа уйғотган. Саволлар китобини олиб текшириб кўришганда тўғри жавобларга ортиқча белги қўйилганини пайқашган. Ҳамма ишкал шу ердан бошланган. Ҳакамлар бизни устозларга ғирромлик қилишганини исботлаб беришган, бизникиларнинг тан олишдан бошқа чоралари қолмаган
Шу сабаб биз ИБО2024 дан шармандаларча четлаштирилдик. ИБО қўмитаси бизнинг устозлар бундан аввалги йилларда ҳам ғирромлик қилган бўлиши мумкинлигини иддао қилмоқда. Бу ҳам текширилишини ва агар шундай ҳол аниқланса берилган медаллар бекор қилинишини айтишган ва Ўзбекистонни ИБОга аъзо 80 давлат рўйхатидан чиқариб юборишган.
Мана ҳаммаси қандай бўлган эди. Тўғриси бу жуда шармандали ҳол, шундай эмасми? Бир ўқувчига ёрдам бераман деб бутун бошли давлатни шарманда қилишди.
❗Яна бир кичик эскартма. Бу Ўзбекистоннинг ИБОдан дисквалификация қилинган биринчи ҳолат эмас. Худди шундай ғирромликни 2010 йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтган олимпиадада ҳам қилганмиз ва ўшанда ҳам натижаларимиз бекор қилинган эди. Лекин бу гал аъзоликдан ҳам чиқариб юборилдик.
Энг қизиқ жойи 2027 йил ИБО бизда, Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган эди (олимпиада кунлари ҳали аниқлаштирилмаганди). Ҳозиргина ИБО сайтини қарасам 2027 йилги олимпиадага мезбонлик қилиш Полшага берилибди.
Академик ҳалоллик жуда ҳам муҳим шарт. Илм-фанда академик ҳалолликка риоя қилмас эканмиз, оқибати ҳеч қачон яхши бўлмайди. Мана шундай бир умр юзимиз қора бўлиб юраверамиз.
Бир ақлли инсон айтганидек, «Битта аҳмоқ қудуққа тош ташлайди, энди уни қирқта ақлли ҳам чиқара олмайди».
Бахтиёр Шералиев
https://t.me/qishloqlikmuallim
Шармандага шаҳар кенг...
Методик қўлланмани оммалаштириш бўйича "одамини" топдик. Ишонсангиз мактабимиз қоравули Соли амаки ҳам сертификат олди.
Биласиз илмим ҳаминқадар. Дарсни ҳам сериал, футболдан гапириб ўтказаман. Кечқурун оммалаштириш сертификатимни олиб ҳаммага мақтаниб чиқдим. Энг қизиғи сотиб олган қўлланмамни бир марта бўлса ҳам ўқиб кўрмадим.
Аслида бу оммалаштириш-у, методик қўлланмани бир тийинлик аҳамияти йўқ. Устама, мукофот учун керак. Агар устама учун талаб қилинмаса ҳеч ким ёзмайди.
P.S. Сизга ҳам методик иш керакми? "Одами" бор. Гаплашиб бераман.
Бугун сени кузатамиз...
Сентябрдан мактабдаги деярли барча хужжатлар электрон шаклда юритилар экан - журналлар, табеллар, буйруқлар.
Мен нодон суюнганимдан бу ҳабарни завучимизга айтибман.
Завучимиз аламини кимдан олишни билмай турган экан. Кўзларини чақчайтириб бобиллаб берди - "Биров ўламан деса, сиз куламан дейсиз. Электрон бўлганини нимаси яхши? Энди мактабга завучни, майнавиятчини кераги бўлмай қолади. Муаллимларни иш режаси бор, журнал бор, дарс жадвалини компьютер тузади, хужжатлар, ҳисоботлар электрон юритилади. Завучларнинг қиладиган иши қолмайди. Тепадагилар жуда ақлли. 10 мингта мактабда салкам 25 минг завуч ва маънавиятчи бор. Шунча бекорчининг бир ойлик маоши салкам 100 миллиард сўм бўлади. Бюджетга шунча фойда. Эҳ... Энди мен нима қиламан?"
Соддаманда. Шу нарсаларни ўйламабман. Миндей ўйлаб кўрсам мактабда ишламасдан маош олаётган штатлар анчагина экан.
P.S. Сентябрдан мазза экан. Мактабда завуч, маънавиятчи йўқ. Бемаъни мажлислар ва топшириқлар, жадваллар бўлмайди. Хотиржам дарс ўтиб, таълимни ривожлантирамиз.
Fаламислар
Мактаб телеграм группасида баъзан тортишувлар, бахс ва мунозаралар бўлади. Дриктр, зауч, майнавиятчининг ноқонуний ишларини муҳокама қилиб, уларни танқид қилувчилар ҳам топилади.
Шунда группага "Fаламислар" деб ёзиб қўяман.
Эртасига дриктр жуда ҳурсанд бўлиб кутиб олади. "Яхшиям сиз борсиз малим, бу ғаламислардан Сиз ҳимоя қиласиз, бу иш унча мунчасини қўлидан келмайди..."
Сир бой бермай виқор билан тураман.
Ўқитувчилар хонасига кираман. Кеча дриктрни танқид қилган оппозиция мени кутиб турган бўлади.
Панжи малим қўлини белига қўйиб сўроқни бошлайди - "Ким ғаламис?"
Юзимга табассум югуради. "Малимжонлар. Соддасизлар. Мен шунча ноқонуний иш қилган дриктрни, заучни, майнавиятчини ғаламислар дедим. Мана хозир ҳам дриктрни хонасига кириб юзига айтдим. Мен хеч кимдан қўрқмайман".
P.S. Мен шундай қўрқмас малимман.
Чидаганга чиқаргандир муҳаббатни...
Аёлимни "Йил ўқитувчиси" танловида кўриб севиб қолганман - любой первого взгляда, ииии, узр, любов?
Унча мунча қизларни келин қилишга кўнмаган онам шу қизга биринчи мартада рози бўлганини кеча тушундим.
Онам маҳалладаги хотинлардан "малимларнинг маоши 1000 доллар, сертификат олса 2000 доллар олади"-деган гапни эшитгач "уйлансанг ҳам шу қизга уйланасан, уйланмасанг ҳам шу қизга уйланасан деб туриб олди.
Уйландим.
ЭҲ....
1000 доллар маош деганлари сароб эканкууууу.
Аксига олиб хали малака ошириш, хали сертификат, хали оммалаштириш деб мендан пул сўрайди бечора.
Онамни олдида уялиб, хижолат бўлмасин деб ҳар ой 500 доллардан бериб тураман, у маошига қўшиб онамга беради.
Мана, хозир якшанба бўлишига қарамай мактабдаман - аёлимни кабинетини ремонт қиляпман. Харажати, краскаларчи дейсизми? Албатта ўзимни ҳисобимдан бўляпти. Бир ярим миллион билан келинчакни уйидек бўлади. Ахир шу жойдан пул топиб, бола чақа боқамиз-а.
P.S. Уйланмоқчи бўлаётган укажонларим.
Мабодо муаллималарнинг маоши 1000 доллар дейишса ишонманглар?
Энг асосийси мендек севиб турмуш қуринглар. Шунда миллионларча долларлардан ҳам қадрли меҳр, хузур, ҳаловат топасиз. Майли, краскани тезроқ тугатай, далага бориб хўкизга, узр "диплом"га беда олиб келишим керак. Ҳақиқий "хўкиз" шаҳарда, институтда ўқияпти.
Last updated 10 months, 1 week ago
Telegram’dagi ishonchli OLDI-SOTDI kanali ⚡️
Aldanib qolmaslik uchun admin orqali halol savdo qiling ‼️
?Elon berish bepul (maksimum 1k)
???E'lon berish: @SHEIKH_CRETOR
? https://t.me/+sDoa_HxwnC04OWEy?
? Elon berish: @Elon_joylash_qoidalarii
Last updated 1 year, 4 months ago
Reklama bo‘yicha: @Manager_qizlar
Aqlli Qizlar? kanalıga xush kelıbsız?
Bırınchi bıznı kanalda 59 ⏰sekunddan keyın o'g'rı kanallarda?
Siz kutgan va kutmagan statuslar ham bizda?
Last updated 1 year, 5 months ago