Наманган хабарлари

Description
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 1 day ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 day, 3 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 day, 20 hours ago

2 days, 18 hours ago

#TITF24_ҳамкорлик | «Ипак йўлида туризм» - Тошкент халқаро туризм кўргазмаси доирасида Наманган вилояти турбизнес вакиллари ҳамда Германия, Австрия, Швейцариянинг туркомпаниялари раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди

3 days, 5 hours ago

- Ахсикентда сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар, археологик қазишмалар кўлами ва миқёси билан барчани ҳайратга солмоқда. Бир йилда бир марта албатта Ахсикентга келаман, - ХДП Марказий кенгаши раиси Улуғбек Иноятов Ахсикент археология паркига ташриф буюрди.

Ахсикент 1885 йилда Николай Веселовский томонидан ўрганила бошланган. 1913 йилда Жозеф-Антуан Кастанье, 1939 йилда Михаил Массон қазишмалар билан шуғулланди.

1960 йилдан академик Яҳё Ғуломов бошчилигида қазишма ишлари амалга оширилган. 1978 йилдан бери эса профессор Абдулҳамид Анорбоев бу ишларга бош бўлиб келмоқда.

Умумий майдони 136,2 гектарни ташкил этувчи археология паркида 24 та объект ўрганилган, 10 мингга яқин артефактлар топилган. Ҳозир тўртта очиқ осмон музейлари барпо этилмоқда.

3 days, 6 hours ago

#TITF24_рақам | «Ипак йўлида туризм» - Тошкент халқаро туризм кўргазмасида Наманган вилояти турли даражада 571 та келишувларга эришди. Унинг 121 тасини хорижий турбизнес вакиллари билан имзоланган меморандум ташкил этади

1 week, 2 days ago

учинчидан, эски насосларнинг ўрнига янги, энергия тежамкор насосларни ўрнатишга шошилинг!
тўртинчидан, қуёш панеллари ўрнатиб, электр энергия учун харажатларни камайтириш орқали юқори иқтисодий самарадорликка эришинг!
бешинчидан, ердан самарали фойдаланиб, юқори ҳосилдорликка эришинг ва даромадингизни оширинг!
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раёсати аъзолари

1 week, 2 days ago

Сувни ҳар ким ўзи ва келажак авлод учун тежаши зарур!
Хабарингиз бор, мамлакатимизда қишлоқ хўжалигига сарфланадиган 91 фоизи сув ресурсларининг бешдан бир қисми юртимизда, қолгани эса қўшни давлатлар ҳудудида шаклланади. Бу ҳам бизни ҳушёрликка чорлаши керак!
Шу боис, баҳор ва куздаги сел сувларини йиғадиган омборлар ташкил этиш ва уларда тўпланган сув захираларидан унумли фойдаланиш талаб этилмоқда. Мисол учун, Қўшработ туманининг “Хонназор”, “Чорлоқ”, “Қўрғон”, “Шовона” ва “Қийқим” маҳаллаларидан ўтган сойдан йилига 36 миллион куб метр сувни йиғиш имкониятидан фойдаланиб, кичик сув омбори қурилса, 2,5 минг гектар ерни ўзлаштириш ва интенсив сабзавотчилик учун аҳолига бериб, 4 минг нафар фуқарони иш билан таъминлаш орқали 600 та оилани камбағалликдан чиқариш мумкин.
Бундай сел сув омборларини Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Фарғонадаги яна 9 та туманда барпо қилиб, 50 минг гектарда сув таъминотини яхшилаш имконияти мавжуд.
Жорий йилда, Хитой Халқ Республикасининг “CITIC Construction Co., Ltd” компанияси билан Сув хўжалиги вазирлиги ўртасида 2024 йилда Наманган вилоятларида каналларни бетонлаштириш, сув омборларини қуриш юзасидан лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Хитой Халқ Республикасининг “CITIC Construction Co., Ltd” компаниясини ўртасида              250,0 млн доллар бўлган каналларни бетонлаштириш ҳамда сув омборларини қуриш бўйича ўзаро хамкорлик Меморандум ҳамда лойиҳа доирасидаги келишув (Рамочное соглашение) имзоланди.
Хозирги кунда техник-иқтисодий асослари (ТИА) хужжатларини ишлаб чиқишга келишилиб, лойихаларнинг Техник-иқтисодий асослари “ЎзГИП” МЖЧнинг Наманган вилояти “Сувлойиха” филиали ва Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилмоқда.

Азиз миришкорлар!

Глобал иқлим ўзгаришлари, минтақамизда ёғингарчилик миқдорининг йилдан-йилга камайиши сув ресурсларига ҳам таъсирини кўрсатмоқда. Қолаверса, соҳа мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2040 йилга бориб Марказий Осиё давлатларининг айрим ҳудудларида сув ресурсларига бўлган эҳтиёж уч баробарга ошиши мумкин.
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг яна бир воситаси ирригация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, ишчи ҳолатини сақлаш, 18 минг км магистрал ва 94 минг км ички каналларни бетонлаштириш орқали сув тежамкорлигига эришишдир.
Вилоятда сув йўқотилишларни олди олиш мақсадида йирик каналларни бетонлаштириш бўйича:
Жорий йилда, қарийб 83,1 млрд сўм капитал қўйилмалар ҳисобидан  13 та (9 та ирригация, 4 та мелиорация) объектларида қуриш ва реконструкция ишлари амалга оширилиб, 57,3 минг гектар ерларнинг сув таъминоти ва 1,6 минг гектарнинг мелиоратив ҳолати яхшиланди.
- 2020 йилда 10,392 км - 2021 йилда 5,32 км- 2022 йилда 11,58 км- 2023 йилда 10,2 км.
- 2024 ЙИЛДА 17,7 КМ УЗУНЛИКДА **КАНАЛЛАР БЕТОНЛАШТИРИЛДИ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНДИ.

Мамлакатимизда сўнги йилларда сув тежовчи технологияларни қўллаётганларнинг сони йилдан-йилга ортмоқда. Айниқса, ерни лазерли ускунасида текислаш, томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет усулида суғориш оммалашмоқда.
Тажрибали деҳқонлар яхши биладики, томчилатиб суғориш далага эмас, ўсимликка сув бериш дегани. Анъанавий суғоришда ўғит сувга оқиб, зовурларда қамишни кўпайтираётган бўлса, томчилатиб суғоришда ўғит айнан экинларга бир хил етказиб берилиши ҳисобига ҳосилдорлик ошмоқда.
Сиз ҳам илғорлар ва тежамкорлар сафига қўшилинг, “Сув зар – сувчи заргар” деган мақол бежизга айтилмаган. Қишлоқ хўжалигида заргарона маҳорат билан сувдан унумли фойдаланинг! Тежамкорликнинг замонавий усулларини қўллаб, сув беҳуда сарф бўлишига йўл қўйманг, бу борада бошқаларга намуна бўлинг!
“Отанг мироб бўлса ҳам, ариғингни чуқур қазгин”, деган нақлга амал қилиб, ишни куз-қиш мавсумида ўз ҳудудингизда қуйидаги ишларни амалга оширишингиз зарур:
биринчидан, ерни лазерли текислаш ишларини бажариб, сув тежовчи технологиялардан (томчилаш, ёмғирлаш, дискрет) кенг фойдаланинг!
иккинчидан, сув тежамкорлигига эришиш мақсадида магистрал ва ички каналларни бетонлашда фаол иштирок этинг!

1 week, 2 days ago

СУВНИ АСРАНГ, ТЕЖАНГ ВА ЮҚОРИ ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛИНГ
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Раёсатининг
М У Р О Ж А А Т И
Ҳурматли фермер ва деҳқонлар, сувни тежанг ва қадрланг!
Бугунги кунда ҳаётимизнинг барча жабҳаларида сувни тежаш, ундан мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланиш, исроф бўлишига барҳам бериш орқали биз келгуси авлодларимиз олдидаги энг олий бурчимизни ҳам бажарган бўламиз.
Маълумки, жорий йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида “Қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ўтказилган йиғилишда 2025 йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” деб эълон қилинди.
Таъкидлаш жоизки, 2017 йилда 2 миллион гектар ерни суғориш учун 8,3 миллиард киловатт электр энергияси сарфланган бўлса, жорий йилда 2,5 миллион гектар ерни суғоришга 1 минг 600 дан зиёд насос станциялари учун 6,8 миллиард киловатт электр энергияси сарфланган.
Биргина 2023 йил Наманган вилоятида, йил давомида насос станцияларида электродвигателлар ва насос агрегатларини янгисига алмаштирилиши натижасида 0,754 млн. кВт.с, энерготежамкор қурилмалари ўрнатилиши натижасида 0,275 млн. кВт.с электр энергиясини ёки 1 029,0 млн сўм маблағ иқтисод қилинишига эришилди.
Жорий йилда эса Энерготежамкор курилмаларни ўрнатилиши натижасида 2,802 млн.кВт.соат электр энергияси иқтисод қилиниши кутилмоқда.
Келгуси йилда эса, давлат хусусий шериклик асосида тежамкор насос ва қуёш панелларини ўрнатиб, 20 фоиз электрни тежамкорликка эришиш мумкин.
Шиддат билан ривожланаётган ҳозирги даврда сув хўжалиги соҳасида кескин ўзгариш қилишнинг бирдан-бир йўли – рақамлаштириш экани аёнлашиб бормоқда.
Шу боис сув хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилиб, сув истеъмоли ва уни ҳисобини юритишнинг ягона ахборот тизими ишга туширилади. Бу эса “онлайн” назорат ва “ақлли сув” қурилмасидан олинадиган маълумотларни жамлаб, таҳлил қилишда қўл келади.
2021-2023 йилларда 1056 та сув объектига “ақлли сув” қурилмаси,                 453 та мелиоратив кузатув қудуқга “Дайвер” қурилмаси, 1 та йирик сув объекти автоматлаштирилди.
2024 йилда, 125 та мелиоратив кузатув қудуқларига “Дайвер”,    751 та* сув объектига “Ақлли сув” қурилмаси  ўрнатилади ҳамда 2 та йирик сув хўжалиги объектларини бошқариш автоматлаштирилади.*
Мамлакатимизда сувдан оқилона фойдаланиш борасида йиллар давомида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Мисол учун, ўтган йили
2 миллион гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилингани натижасида 2 миллиард метр куб сув тежалди.
*Наманган вилоятида сувдан оқилона фойдаланиш борасида йиллар давомида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида ЖАМИ
66,9 МИНГ ГЕКТАРДА СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЖОРИЙ ҚИЛИНГАНИ НАТИЖАСИДА  179 МЛН МЕТР КУБ СУВ ТЕЖАЛДИ.*
Қорақалпоғистон Республикасида жорий этилган фермерларга лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлар билан текисланган ҳар бир гектар экин майдонига сарфланган ёнилғи-мойлаш материаллари харажатларининг
100 фоизини қоплаш мақсадида, 1 миллион сўмдан субсидия бериш тизими Хоразм вилоятига ҳам жорий этилади.
Пахта ва ғалла майдонларига ўрнатилган сув тежовчи ускуналар учун бир йиллик имтиёзли давр билан
5 йил муддатга ҳар бир гектарга                      25 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилиши кўзда тутилган.
Томчилатиб суғориш тизими ўрнатилганда ҳар гектар сабзавот, картошка, узум, озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар учун гектарига
8 миллион сўмдан,** мевали экинларга 6 миллион сўм ва полиз экинларига 1,3 миллион сўм субсидия берилади.
Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этган фермер хўжаликларига субсидия ажратилади ва шу экин ерлари беш йил муддатга ер солиғидан озод қилинган ва сув ҳисоблагич ўрнатилганда сув солиғидан 30 фоиз имтиёз берилади.
Келгуси йилда ҳам ушбу мақсадлар учун 700 миллиард сўм субсидия, 2,5 триллион сўм кредит ажратилади.
Бу имкониятлар фермер ва деҳқонларимизни янада руҳлантиради, кучига куч, ғайратига ғайрат қўшади.

2 weeks, 2 days ago

Стратегия-2030 | Перспективы развития IT в Наманганской области

#10nov #dunyobuylab #IT_Namangan

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

2 weeks, 4 days ago

Точка на карте | Наманган - Ахсикент. Археологические раскопки которые знает весь мир.

Уникальные находки археологических раскопок городища Ахсикент, неповторимая природа реки Сирдарья  и редкие манускрипты из Нового Ахси

#8nov #exclusive #axsikent #dunyoboylab

3 weeks, 2 days ago

«Ахсикент бизни ўзига ром этди.  Бу тарихий маскандан руҳий қувват олдик.  Уч минг йиллик тарихни ўзида жо этган қадим манзилга яна келиш иштиёқи бор. Ўз юртимизда бу ажиб масканни тарғиб этамиз», - «Uzbekistan’s Literature and Art Bridge - Ўзбекистонни дунё адабиёти ва санъати билан боғловчи кўприк» дастури доирасида юртимизда бўлиб турган шоир-ёзувчилар - Рашида Исмоилий (АҚШ), Марк Маклауд (Австралия), Алексис Берно (Франция), Aнна Ломбардо (Италия), Нурдуран Думан (Туркия), Соня Манойлович (Хорватия), Элис Сун-Куа (Филиппин), Керан Бат, Решма Рамеш (Ҳиндистон), Неше Яшин (Кипр), Юсуке Мияке (Япония)лар Ахсикент археология паркига ташриф буюрдилар.

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 1 day ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 day, 3 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 day, 20 hours ago