? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?
⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT
ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅
? Elon va Garant: @TonyYT
? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER
Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️
©️ SENATOR PUBGM
Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️
? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.
? Reklama: @Xojisaid
Юрар эдик бир замон
Шўху шодон, қувнашиб,
Садоқат қўшиқларин
Жўровозда куйлашиб.
Орзуларга ёр эдик,
Беҳад бахтиёр эдик,
Тўймай бир-биримизга
Меҳримизни улашиб.
Муҳаббатдан эдик маст,
Дунё қиларди ҳавас,
Хиёбонлар оралаб
Юрганда қўл ушлашиб.
Гулда бўлгандек тикан,
Айрилиқ ҳам ҳақ экан.
Висол фасли келганда
Кетдик хайр-хўшлашиб.
Сен унда мендан айро,
Мен бунда сендан аро.
Айро-айро йўлларни
Кетмоқдамиз бўйлашиб.
Умиддан ҳеч фойда йўқ,
Шодлик биз бор жойда йўқ.
Қалбларимиз тўрига
Қайғу олган ўрнашиб.
Хуллас, шунақа гаплар,
(Ажаб бўлди, ажаблар!)
Бўлмас экан, азизам,
Тақдир билан ўйнашиб.
Хўп ғалати бу ҳаёт,
Мен билан ўйнар шоҳ-мот.
Аммо у доим ғолиб,
Мен эса ҳамиша мот.
Қутулиб қолгандим қилиб иложин
Олишиб аждаҳо билан басма-бас.
Аждаҳодан баттар эрурсан, қисмат,
Сендан асло қочиб, қутулиб бўлмас.
Балки рост, блки ёлғон,
Балки ёлғон, балки рост,
Бу шундай гипотеза,
Бу шунчаки гап, холос.
Аммо тагин кавласанг,
Кўп нарсани англайсан.
Куйинасан, ёнасан,
Балки қулиб, яйрайсан.
Кимдир рост, дер ёлғонни,
Ишонасан лофларга.
Маст бўласан, бўккандек
Қўлбола шаробларга.
Гоҳ кимнидир тинглайсан,
Рост, деб қасам ичади.
Аммо ҳаял ўтмайин,
Ёлғон бўлиб чиқади.
Қарабсанки, ҳаётинг
Ўтиб кетар шу тавр.
Айтганлар учун -- роҳат,
Тинглаганларга--жабр.
Қулоғинг эшитганин
Кўз билан кўргин аввал.
Ҳайрат бармоғинг тишлаб
Қолмагайсан ҳеч маҳал.
Мен ҳам бир умр шундай
Ёлғонлар тинглаб ўтдим.
Хуллас, ёлғонга эмас,
Ўзингга ишон, дўстим.
Танишдай туюлар менга бу дунё,
Танишдай туюлар менга бу ҳаёт.
Уни қачонлардир кўрганман гўё,
Ёки мен адашиб қолдимми? Наҳот?...
Мана, бораяпман одам лиқ тўла,
Ҳар қаричи ошно қадим йўлакдан.
Танишлар учрамас лекин, ё ўзим
Келиб қолмадимми бошқа ўлкадан?
Бир замонлар эди... Яхши эслайман,
Шу таниш йўлакдан ўтиб-қайтардим.
Кимга қўл кўтариб, кимга қўл силкиб,
Кимга овоз бериб салом айтардим.
Танишлар ўтарди ўнгим, сўлимдан.
Яна нечалари бўларди ҳамроҳ.
Бугун чеҳраларга боқаман зимдан,
Учрармикан, дея таниш бир нигоҳ.
Ўзгариб кетгандир балки мен билган
Ошна-оғайнилар, яқин дўстларим.
Бир замонлар эса улар қадамда
Менга пешвоз чиқиб йўлим тўсарди.
Шошилиб турсам-да ишга ё ошга,
Улар лутфи менга азизроқ эди.
Айро томонларда яшардик, аммо
Улар юрагимга яқинроқ эди.
Биламан, ўзгариб кетган бу ҳаёт,
Бировдан ранжимоқ пайтимас ҳозир.
Тирикчилик дарди, ташвиши билан
Ким қайда мусофир ва ё мухожир...
Юрак чўкиб кетар шуни ўйласам,
Дунёга бегона меҳр ва шафқат.
Унинг гоҳда ғирром ўйинларидан
Гоҳида шуурлар бўлади карахт.
Балки дунё учун бу -- қонуният,
Ҳазил, деб ўйламанг, ростакам -- чиндан.
Ва лекин кимлардир завқ олар балки
Дунёнинг бу қитмир ўйинларидан.
Мен эса ҳар йўлак, ҳар пучмоғидан
Таниш чеҳраларни излайман, холос.
Кўринмас на ошно, на жўра, на дўст,
Эшитилмас на бир қадрдон овоз.
... Танишдай туюлар бу ғалат дунё,
Танишдай туюлар гурлаган ҳаёт.
Балки бу бегона -- бошқа дунёдир,
Ё мен бегонами?.
Наҳотки,
Наҳот?!
Мени унутмоқ осон,
Сизни эсламоқ оғир.
Энди менинг севгимдан
Чекиб юрманг хавотир.
Ҳур қуш каби сиз яйранг,
Мен -- фироқ тузоғида.
Ахир ушшоқ аҳли ҳам
Адашар-ку гоҳида.
Ҳамма айб кўнгилдадир,
Тутқуни эдим, холос.
Бўйсунибман ҳукмига,
Мудраб қолибман бироз.
Ҳечқиси йзқ, бундан ҳам
Оғир ғам, қайғулар бор.
Аммо фироқ олдида
Улар барчаси бекор.
Шундай тотли бу қайғу,
Шундай ёқимли бу ғам.
Юрагинг йиғлаганда
Киприкларинг бўлмас нам.
Ёнмоқнинг роҳатини
Билган каби парвона,
Бахтлиман, деркан ошиқ
Бўлса ҳамки ҳам девона.
Мени унутмоқ осон,
Сизни эсламоқ оғир...
ҚЎҒИРЧОҚ
Рос а ўйнатдилар чодирхаёлда,
Неча кун, неча ой, балки неча йил.
Одамга ўхшарди у ҳам, ҳарҳолда.
Худо бермаганди фақат унга тил.
Жони ҳам йўқ эди шўрликнинг, аммо
Оёқ-қўлларига тортилган иплар
Ҳаракат бахш этиб унга доимо,
Ва у кўрсатарди ғалат қилиқлар.
Иплар тортилганда оғзи очилиб,
Қимирлаб турарди қулоқлари ҳам.
Гоҳо йиғлар эди, гоҳ кулар эди,
Юрса --одамлардай ташларди қадам.
Ип бойланган бели, бўйни, бурнига,
Тортилса, одамдай рақс этар эди.
Гоҳ маймун, гоҳида кўппакнинг феъли
Юриш-туришида акс этар эди.
Йиллар ўтиб, усти-боши эскирди,
Йиртилди кўйлаги, иштони бир-бир.
Жуссаси ҳам латта мисол шалвираб,
Ярамас матоҳга айланди охир.
Куни шундай битгач, тугагач умри,
Қоронғи омбордан топди жойини.
Сўнг ҳеч ким боқмади унга қайрилиб,
Ҳеч ким сўрамади бирров ҳолини...
Шундай қўғирчоқбоз дунё бу асли,
Гар киши тақдирин гаровга қўйиб,
Жиловини тутса унинг қўлига,
Умри ўтар экан қўғирчоқ бўлиб.
Сизни севдим, дея олишга,
Худо ҳаққи, сиғмайди ҳаддим.
Қалбим эса лиммо-лим ишққа,
Демак, севмоқликка бор ҳаққим.
Худойимнинг ҳукми шу бўлса,
Буза олмасман бу низомни.
Севги дилда гупуриб турса,
Фидо қилмоқ керакдир жонни.
Тамойили шудир севмоқнинг,
Сиз инжиманг, бўлинг бепарво.
Маъноси не севдим демоқнинг,
Бўлгай фақат севгида маъно.
Айтса, севаман, деб қуёшни,
Ва билмаса қуёш -- ул надир?
Эритолмас минг йилда тошни
Ёмғир ёққан билан тўрт фасл.
Муҳаббатга лиммо-лим қалбни
Англамассиз, сезмассиз балким.
Сизни севаман, деган гапни
Айтишга лек сиғмайди ҳаддим.
? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?
⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT
ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅
? Elon va Garant: @TonyYT
? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER
Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️
©️ SENATOR PUBGM
Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️
? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.
? Reklama: @Xojisaid