🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
Mutaxassis shifokordan onlayn konsultatsiya olish bo’yicha so’rovnoma. ? https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSe_QhdbsJREo5oTgT0kV36WYFbLGe4WkJR6cc7TmUIaLl1lJA/viewform Salomatligingiz haqida o’zingizni qiziqtirgan savollarga javob olish uchun zo’r…
Mutaxassis shifokordan onlayn konsultatsiya olish bo’yicha so’rovnoma.
? https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSe_QhdbsJREo5oTgT0kV36WYFbLGe4WkJR6cc7TmUIaLl1lJA/viewform
Salomatligingiz haqida o’zingizni qiziqtirgan savollarga javob olish uchun zo’r imkoniyat! ?
?Shifokor bilan individual konsultatsiya olishni va o’z salomatligingiz bilan bog’liq o’zgarishlar sababini bilishni xohlarmidingiz?
Sog’lom turmush tarzi qanchalik muhimligini, ish unumdoriligingizni oshirishnichi…?!
Olovlarni bosib kutib tursangiz, yangilik bor )?
? Мелатонин шунчаки уйқу гормони эмас!
Мелатонин қоронғулик ва уйқу гормони дея танилган бўлсада, у танадаги бошқа кўплаб жараёнларни тартибга солади:
✅ антиоксидантларни тартибга солади ва ўзи ҳам кучли антиоксидант хусусиятга эга
✅ Аутофагия ва апоптозни бошқаради, эски ҳужайра қисмларини ёки дисфункцияга учраганларини йўқ қилишда муҳим;
✅ мияни ҳимоя қилади ва тозалайди;
✅ Ўсиш гормони ишлаб чиқаришни ва суяклар ривожланишини қўллаб-қувватлайди;
✅ иммунитетни мустаҳкамлайди ва организмни инфекцияларга қарши курашишида ёрдам беради;
✅ Хотирани мустаҳкамлаш ва ўқиб-ўрганишга ёрдам беради.
Мелатонин нафақат уйқуга таъсири, балки бошқа барча хусусиятлари туфайли ҳам қариш ва узоқ умр кўришга таъсир қилувчи энг муҳим гормонлардан биридир.
Яқинларингизга ҳам улашинг ва саломатлик ҳақида маълумотларни кузатишда давом этинг )
?Оёқлар шиши жиддий аломат.
— Оёқларда шиш кўпроқ тана тўқималарида сув йиғилганда юзага келади. Бунга эса бир неча омиллар сабаб бўлиши мумкин.
Хусусан:
? бўғим касалликлари;
? шикастланиш;
? буйрак ва жигар хасталиклари;
? ўтказилган ўткир респиратор инфекциялар;
? юрак етишмовчилиги;
? қалқонсимон без касалликлари;
? гормонал дори воситалари билан узоқ вақт даволаниш;
? ҳомиладорлик;
? томирлар ва қон томирлари хасталиклари (тромбофлебит, тромбоз, варикоз ва бошқалар);
? артроз, ревматизм ва яссиоёқлик.
Масалан, юрак етишмовчилигида мазкур тана аъзоси ўз фаолиятини тўлиқ бажара олмаслиги ва қонни етарли даражада ҳайдаб бера олмаслиги натижасида оёқ қон томирларида димланиш содир бўлади.
Шунингдек, ҳаддан ортиқ алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш ва бунинг оқибатида сурункали гепатит ҳисобига жигар фильтрлаш функциясини бажаролмай қолиши оқибатида ҳам танада сув йиғилади.
Яна бир мисол. Маълумки, инсон ёши ўтгани сари томирларда қон айланиши бузилади. Натижада веноз томирларнинг қонни бир томонга йўналтирувчи клапан аппаратидаги етишмовчилик қоннинг димланиши ва шишларга сабаб бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, оёқ томирлари тромбозида шиш бирданига ва тез содир бўлади. Бу ҳолат жуда хавфли ҳисобланиб, зудлик билан даволанишни талаб қилади. Буйрак касалликларида эса шиш тўпиқ ва болдир қисмида юзага келади. Шу билан бирга, кўз остида шиш, пешобнинг ранги ўзгариши кузатилади.
Агар оёқ шишиб, нафас олиш қийинлашса, кўкрак соҳасида оғриқ ва оғирлик ҳисси пайдо бўлса, шишган оёқ териси таранглашиб, ёрилиш даражасига етса ёки кунлик сийиш миқдори истеъмол қилинаётган суюқликка нисбатан камайса, бундай ҳолатларда асло ўзбошимчалик билан даволаниш керак эмас.
Аксинча шифокор қабулига боришни кечиктирмаслик бу салбий ҳолатдан имкон қадар тезроқ халос бўлишга ёрдам беради.
Шунингдек, оёқ шишганда туз истеъмолини камайтириш, алкоголь ичимликлар ичмаслик, кўпроқ ҳаракат қилиш, малина, мош, ловия, сули ёрмаси, банан, бодом ва лавлаги каби таркибида магний элементи мавжуд маҳсулотларни тановул қилиш мақсадга мувофиқ.
Олий тоифали шифокор Хилола [Жамилова
?ОИЛАВИЙ ШИФОКОР КАНАЛИ.](https://t.me/+aq7jpUBo6x01NzY8)
Оёқлари шишидан шикоят қиладиган яқинингизни ҳам хабардор қилинг!
#эслатма?Иссиқда минерал сувни ҳам еътибор билан ичиш керак!
Минерал сувни жуда совуқ ичиш овқат ҳазм қилиш органлари фаолиятига жиддий таъсир қилиши ва ҳар хил яллиғланиш касалликларини келтириб чиқариши мумкин. Масалан доимий совуқ сув ичиш ўт пуфагида тош йиғилишига сабаб бўлади.
▪️ Гастрит, ошқозон яраси, ичак таъсирланишидан азият чекувчилар сувни бироз илиқ ҳолда қабул қилишса мақсадга мувофиқ
Улашинг, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига еътиборли бўлинг!?****
*?Холестерин ҳақида ҳар бир киши билиши керак бўлган муҳим маълумотлар.
⠀
Холестирин учун қон анализини қачон топшириш керак❓
⠀
— AҚШда 20 ёш ва ундан катта ёшдаги барча одамлар учун ҳар 4-6 йилда бир марта холестерин қон анализи ўтказиш керак, деб ҳисоблашади.
⠀
— Европада эса холестерин текшируви учун қуйидаги хавф гуруҳларига қаралади:
1. Юрак-қон томир касалликлари билан оғриган ҳар бир киши.
2. Қуйидаги шароитларда:
?сурункали аутоиммун касалликлар
?агар ҳомиладорлик даврида аёлда қандли диабет ёки гипертония касаллиги бўлса
?еректил дисфунктсия учун
?сурункали буйрак касаллиги
?Беморни текширишда ксантомалар аниқланса
?ОИВ терапияси учун
?*периферик артерия касалликлари
Энг яқинларингизга ҳам улашинг?
Соғлик қимматли капитал, уни қадрига етинг!
?Эмизикли аёлларда сут ишлаб чиқарилишини ошириш учун #тавсиялар:
(1-қисм)
Сут ишлаб чиқарилишини рағбатлантирувчи маҳсулотлар - галактагоглар деб аталади. Буларнинг истемолини ошириш анча ёрдам беради.
Улар қуйидагилар:
— Ўсимлик донлари: (гуруч жўхори арпа сули)
— Дуккаклилар ловия, нўхот, мош, ясмиқ( лекин бу махсулотлар онада сутни кўпайтирсада болада метиоризмга сабаб бўлиши мумкин)
— Кўкатлар: исмалоқ, руккола, кашнич, арпабодиён(анис) ва арпабодиён уруғлари
— Сабзавотлар: бақлажон, саримсоқ, сабзи, пиёз(албатта пиширилгани). Ёдда тутинг карам, гулкарам, хом пиёз кабилар ҳам болада метиоризмга олиб келади)
Давоми бор, сақлаб қўйинг ва эмизикли аёлларга ҳам жўнатинг.?
?ОИЛАВИЙ ШИФОКОР КАНАЛИ. Соғлик қимматли капитал, уни қадрига етинг!
Сурункали чарчоқдан қийналганда…
Эрталаб турганда ҳам чарчаган ҳолда уйғонганмисиз?! Куч йўқ. Яна қайта ухлашни хоҳлайсиз..
Сурункали чарчоқ синдроми шундай намоён бўлади.
Сизнинг танангиз аслида жуда ақлли ва у ҳеч қачон сизга сабабсиз «гапирмайди».
?Сурункали чарчоқ - бу ўзингизга дам олишга рухсат бермаётганингиздан далолат беради. Эрталабдан кечгача бир хил графикли ишга шўнғиб қолишингиз ёки бўш вақтингизда ҳам интаграм рилс кўриб кунни ўтказиш асосий сабаблардан бўлиши мумкин.
Шундай қилиб, танангиз “Тўхтаа” дея ҳайқиради. Вақтингизни ўзингиз учун сарфлашни бошланг. Кимга хоҳласангиз юборинг )??
?ОИЛАВИЙ ШИФОКОР КАНАЛИ.
Соғлик қимматли капитал, уни қадрига етинг!
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago