Essenavis

Description
Keling, inson va tuyg‘ulari haqida fikrlashamiz😇
Advertising
We recommend to visit

زیباترین آثار موسیقی بی‌کلام

‌‌

Admin - @RadiolRelax

Українська сучасна Музика.
Популяризуємо Українську музику.


Реклама: @TgTopUA

? ️ Eᥒg ѕ᧐'ᥒgι ᥊ιᴛ ⲙυѕιᥴᥣᥲr ᧐ᥣᥲⲙιgᥲ ᥊υѕн ĸᥱᥣιʙѕιᤁ ?

Xᥲⲙⲙᥲѕι ᧐ᥣɗιᥒɗᥲ ? ѕᥲʙr...❤️

? ᥊ιᴛ ⲙυѕιᥴ 2023+
? ⲙ᧐᧐ⲙʙᥲн ⲙυѕιᥴ
? rυѕѕιᥲᥒ ⲙυѕιᥴ
? ʙᥲѕѕ ⲙυѕιᥴ
? rᥱⲙι᥊ ⲙυѕιᥴ
? ᥴᥣυʙ ⲙυѕιᥴ

– Creator: @SuRXaNsKeY ??

— Реклама | @EFECTLI_REK ❤️??

2 days, 9 hours ago
2 days, 10 hours ago
2 days, 13 hours ago

Гоҳ-гоҳида шаҳарни метро, автобус ёки яёв сайр қилиб тур! Одамларга қара! Бева-бечораларга ва етим есирларга қара! Ва ҳеч бўлмаганда кунига ўзингга бир марта шундай деб эслат: “Мен ҳам уларга ўхшаган одамман!” Ҳа! Сен ҳам ўшаларнинг бирисан, қизим! Қолаверса, санъат инсонга қанот беришдан олдин, у уча олиши учун одатда оёқларини синдиради. Агар кун келиб ўзингни томошабинлардан кўра кераклироқ ҳис қила бошласанг, саҳнани тарк эт. Дуч келган таксини тўхтатиб, қўшни Парижга бориб кел. Бу сен учун жуда мароқли эканини биламан. У ерда ўзингга ўхшаган, ҳатто, сендан-да малоҳатли, дилбар ва латофатли кўплаб раққосаларни кўрасан. Кўзни қамаштирадиган театр чироқлари ҳар доим сенга ҳамроҳ бўлиб юра олмайди. Ахир ой ҳам ўзининг ёруғлиги билан гўзал. Қара! Диққат билан қара! Нима, улар сендан кам ўйнашаяптими? Тан олишинг керак, қизим, ҳар доим сендан яхшироқ рақсга тушадиган топилади! Энг муҳими, шуни унутмаки, Чарлининг оиласида беадаб сўзлар сўзлайдиган ёки Сейн дарёси соҳилида ўтирган тиланчилар устидан куладиган қўпол одам ҳеч қачон бўлмайди…

Мен ўламан, лекин сен яшайсан… Мен сени ҳеч қачон қашшоқлик нима эканлигини билишингни хоҳламайман! Ушбу мактуб билан бирга сенга чек дафтарни юбораяпман, хоҳлаганингча сарфлайвер. Лекин икки франк сарфлаганингда, ўзингга ўзинг учинчиси сеники эмаслигини эслатиб тур. Уни муҳтож бўлганларга харжлашинг шарт. Сен бундай одамларни осонлик билан топасан. Агар муҳтожларни осонлик билан топмоқчи бўлсанг, уларни ҳамма жойда учратишинг мумки. Сен билан пул ҳақида гаплашаётганимнинг сабаби, у шундай маҳлиё қилувчи кучки, ўз домига тортиб кетади.

Биласанми, мен кўп вақтимни циркда ўтқаздим, шу фурсат мобайнида мени бир туйғу тарк этмади – дорбоз ўйинидан қўрқув. Лекин мен сенга шуни айтишим зарурки, дорбознинг дордан йиқилишидан кўра одамларнинг текис йўлда йиқилиши ҳаётда кўпроқ учрайдиган ҳодисадир. Сени таклиф этишган тантанали кечаларда эҳтимол олмос учқуни каби порларсан. Ўша пайт сен учун хавфли дор бўлади ва йиқилишинг муқаррар бўлади. Балки кунларнинг бирида бўй-басти келишган, хушбичим шаҳзода сени ўзига жалб қилар. Ўша онларда сен ҳали тажрибасиз дорбоз бўласан ва албатта маликасиз дорбоз ҳар доим йиқилиши турган гап. Қалбингни дуру гавҳарлар учун сотма. Вақти келганда сен ҳам севиласан, сени севиб қолган у инсоннинг муҳаббати чин юракдан бўлади. Мен онангга бу ҳақда сенга ёзишини айтганман. У муҳаббатни мендан кўра кўпроқ тушунади ва яхшироқ тушунтириб бера олади.

…Биламан, ота ва бола ҳар доим тортишади. Майли мен билан уруш, менинг фикр-мулоҳазаларим билан тортиш, қизим! Менга гапга қулоқ соладиган фарзандлар ёқмайди. Ва ҳали кўзларимдан ёш оқиб кетмасидан, хатимни тугатаман, бугунги Роджество оқшоми сеҳрли бўлишини хоҳлардим. Мўъжиза рўй беришини тилардим ва мен айтмоқчи бўлганларимни борлигича тушуниб, қабул қилишингни хоҳлардим.

Чарлининг аллақачон даври ўтди, Жералдине! Эртами-кечми, саҳнада эгнингдан тушмайдиган оқ ипакли кийиминг ўрнига қабрим тепасига қора кийим кийиб келасан. Ҳозир сени хафа қилмоқчи эмасман. Фақат вақти-вақти билан ойнага қараб қўй, менинг чеҳрамни кўрасан. Ҳатто томиримдаги қон музлаб қолганида ҳам, отанг Чарлини унутишингни хоҳламайман. Мен фаришта эмасман, лекин ҳар доим илҳомлантирадиган инсон бўлиб қоламан. Буни ҳамиша ҳис қилиб туришингга ишонаман.

Жералдине, сени ўпиб қолувчи отанг Чарли.

Чарли Чаплиннинг қизига мактуби

1 week, 2 days ago
1 week, 3 days ago

# Эссе
Френсис Бэкон

ЎЛИМ ХУСУСИДА

Катталар ўлимдан зулматдан юрак олдирган болалар каби қўрқишади: боладаги туғма қўрқувни эртаклар кучайтирганидек ўлим қўрқуви ҳам ҳаёт давомида ортиб бораверади. Ўлим гуноҳлар учун жазо, чин дунёга элтувчи элчи. Ўлим қўрқуви Табиат томонидан инъом этилган ожизликдир. Бу тушунча атрофида диний қарашларга вобаста беҳуда, хурфоний фикрлар ҳам бор. Айрим диний адабиётларда ўлим азобининг қаттиқлиги қуйидагича тасвирланади: жимжалоғингизни кесиб олсангиз, бутун вужудингиз оғриқ туяди, инсон ўлгач эса бутун вужуд тимдалангандек бўлади. Бунинг азобини ҳис қиляпсизми? Зид ҳолатни қарангки, ўлим келтирган оғриқ бир аъзога етган зарардан енгилроқ, зотан тириклигимиз қўлида бўлган айрим аъзоларимиз биз фараз қилгандек сезгир эмас. “Ўлим белгилари ўлимнинг ўзидан даҳшатлироқ”. Талваса, рангпар юз, оҳу фарёд, мотам, дафн маросими... ўлимни даҳшатли кўрсатувчи белгилар шулар.

Эътибор беринг, инсон тийнатида ўлим қўрқувини енгиб ўтолмайдиган қўрқувнинг ўзи йўқ; уни енгишга қодир қилиб яратилган инсон учун ўлим у қадар қўрқинчли душман эмас. Қасос ўлим устидан қаҳ-қаҳа отаркан, муҳаббат ундан нафрат туяди, шон-шараф уни чақираркан, қайғу ундан паноҳ излайди, қўрқув эса уни кутади. Император Отон жонига қасд қилганида, кўплар императорга хайрихоҳлик ва садоқат белгиси ўлароқ, сезимлар ичида энг ожизи бўлмиш ачинишга берилиб, ўлим таъмини тотишга уриндилар. Сенека яна ўжарлик ва ҳаётдан тўйиш ўлим иштиёқини гуриллатувчи белгилар эканини айтаркан, дейди: “Тафаккур қил, айни юмуш билан қачондан бери машғулсан? Нафақат довюрак ё бахтсизлар, танлаганлар ҳам ўлимни исташади”. Одам ўлимдан қўрқмаслиги ёки бахтсизлиги учун эмас, рангсиз кунлардан зерикиши оқибатида ҳам ўлимга рози бўлади. Ўлим руҳан кучлиларга кўпам дахл қилмайди, улар сўнгги нафасигача ўзлигини йўқотмайдилар. Цезар Август лабида табассум билан ўлимни қаршилаганини эсланг: “Ливия, биз бирга қандай яшаганимизни хотирла; сен яша ва алвидо!” ёки Тиберий Тацитнинг қарашларига содиқлигини: “Тиберийни руҳи тарк этди, ҳаётий қувватлари сўнди, аммо даъводан воз кечгани йўқ”. Веспасиан эса оромкурсисида ҳазиллаша туриб ҳақ дунёга риҳлат қилди: “Назаримда, Худога айланаётгандекман...”. Гальба қотилнинг бўйнини қайириб, қуйидаги сўнгги сўзлари билан мангуга кетди: “Рим халқига шунчалик муҳтож бўлсанг, ўлдир!” Септимий Север нафаси бўғзига тиқилиб, “Бажаришим лозим нимадир қолмаган бўлса, яқинлашинг!” дедию ўлди. Мисоллар талайгина.

Стоицизм издошларининг диққати ўлимга қаратилгани, мунтазам ва дабдабали тайёргарлик уларни янада даҳшатга солиб қўйгани аниқ. Мен “Умр ниҳояси ҳам табиатнинг бир инъоми эмасми?! ” деган фикр тарафдориман. Ўлим туғилиш каби табиий жараён, гўдак учун иккинчиси оғриқлироқ ҳам кечар. Шаҳид кетганлар беаёв жангда оғриқни ҳис қилмаган ярадорга ўхшайди. Шу сабабли ёруғ хаёлларга берилган киши ҳақиқатан ҳам ўлим азобларидан озоддир. Ҳаммасидан ҳам энг ёқимлиси инсон асл мақсадларига эришганда ва кутганлари ҳақиқатга айланганда, “Энди қўйиб юборинг!” мадҳиясининг янграшидир, ишонаверинг. Ўлим, шунингдек, юксак мартабалар эшигини очиб, ҳасадгўйларни кўздан нари қилади: “...Ҳасадни фақат ўлимгина енга олади!”.

Севара Алижонова таржимаси

Шу сабаб “Умр ниҳояси ҳам табиатнинг бир инъоми эмасми?! " деган ёруғ хаёллар билан, одамларнинг ҳасадини келтириб (ҳасад бор экан, у ҳам, сиз ҳам тириксиз!), дунёнинг устидан кулганча яшашда давом этинг!

1 week, 3 days ago

Жамиятимизда мавжуд табу мавзуларга болаликдан “Нимага?” деган саволни беришга ҳам чегара қўйилади. Нимага эканини йиллар, ўн йиллар ўтиб, яшашинг давомида билишинг мумкин, у жавобдан ҳам танга топган жиннидек кўчада завқланолмайсан. Ўшандай мавзулардан бири, муқаррар, барчамизнинг бошимизда бор – Ўлим мавзуси.

Яширилган сари қўрқинчлидек, қизиқ-ажабтовурдек туюлаверади, аслида эса тушнинг давоми... Талаба-ёшлар орасида ўлимдан нажот излаган, унга тушунарсиз муҳаббат ва соғинч ҳиссини туйган, ёзиқлари йиғи аралаш, яшашдан бахт туёлмаётганлар бор ва негадир улар мени топиб олишади. Психолог бўлиб кўринаманми билмадим, ҳар тугул бошқалардан ололмаган жавобни эшитгиси келади. Жавобим шу, азиз дўстим, ҳеч бир мавзуда чуқурлашманг, сиз фоний дунёга неча-неча туғилмаганлар орасидан сараланиб, айнан яшаш, яшаганда ҳам гўзал, шу дунёнинг устидан кулиб, қаҳ-қаҳ отиб яшаш, белгиланган қанақадир қонун-чегараларни бузиш, ўзингизнинг кичик, арзимас, фақат ўзингизгагина тааллуқли қонунларингизни яратиб, ўзингизнинг дунёнгизда маза қилиш учун келгансиз.

Сиздек мени ҳам бу мавзу бир пайтлар ўйлатган шекилли, ҳар тарафга ёпишганман. Динга, адабиётга, фалсафага... ва Ҳаётдан гўзалроқ муаллимни учратмадим. Ҳар қадамим, ҳар нафасим, ҳар учратган одамим менга ҳозир Худони эслатади, ўлимни эмас. Худодан ўлим истаб ёзибсиз, билмайсизки яшамоқлик бахтини ҳам У берган. Борини қадрига етинг аввал.

Қуйида эссенависларнинг оталаридан бири Френсис Бэконнинг эссесини келтираман, беш йил аввал таржима қилганимни хатингиз баҳона топволдим☺️

3 months, 2 weeks ago

Ҳаёт чинданам баъзан курашга ўхшайди. Ҳашамга учмаслик ва сотилмаслик йўлидаги жангга. Афсуски, бу жангда кўпинча одам мағлуб келади. Аҳли илм, аҳли қалам учун шу иккиси ёт бўлиши керак аслида, назаримда. Аммо нималардир илинжида шу иккисига интилишнинг ҳам фақат одамгагина тегишли бўлмаган жиҳатлари кўпдек. Бири, шубҳасиз, сиёсий тузум. Укам Кореядан келиб, ёқа ушлайди. Канадаги бир синглимнинг эса фиғони фалак. Жамиятимизда кузатилаётган ҳозирги ҳолатлар ҳам қачонлардир қул ва қашшоқ бўлган халқимизнинг ҳашам ва машҳурлик орқали ўзини топиш йўлидаги изланишлардир. Илмга, сокинликка, оддийликка қайтадиган кунларимиз тезроқ кела қолсайди.

3 months, 2 weeks ago

**СОТИЛМАЙДИГАН ОДАМ

Эссе**

Ҳар қанча уринмай, сотилмасликнинг иложи йўқдек туюла бошлади. Кўчада, сайлгоҳда, метрода, ҳаловат ва зерикиш уфуриб турадиган ишхонада, ҳувиллаган ўриндиқда, меники эканлигини бўрттириб кўрсатувчи изларим қолган соҳилбўйида, одам зотининг қадами тегмагандир деб борганим ҳарсанглар орасида, (сотилиш хавфи энг кўп бўлган бозорга деярли бормаганим учун рўйхатга қўшмайман) хуллас юрган йўлимда – кимдир қўлини бигиз қилиб, кимдир кесатиқли нигоҳи билан, яна бириси мийиғига ёпишиб қолган масхараомуз кулги билан гўё келишиб олгандек, “Сен сотилмайсанми? Сотиласан-а, сотиласан! Сотилмай қаёққа ҳам борардинг” деяётгандек бўлаверяпти. Уларнинг истеҳзоли қараши ё айтолмаётган гап-сўзидан ҳам кўра одамнинг сотилмай қолиши ўзимга қизиқ. Дарвоқе, сенинг сотилиш-сотилмаслигингни заррача қизиғи йўқ аллақачон сотилиб, бу таъмни ҳар куни туядиганлар учун. Сотилмаганларнинг эса сенинг хаёлларингга сотилишга хоҳиши йўқ. Нур тушмаслиги учун деразани қалин парда билан ёпиб, ҳаёт сотиб олиб қўйиши мумкин бўлган гўзалликлардан иҳоталаниб ётганимда ҳам, ўзимни алдаш учун бемаза кино кўраётганимда ҳам, соғиниб-истаб борган одамимнинг суҳбатини бепарво эшитаётганимда ҳам, болаларимга пахтақанд сотиб олиб бераётганимда ҳам, ишга “тепа”роқдан таклиф тушганда ҳам, байрамларга турли идоралардан табрик хати (ёнида совғаси билан) келганда ҳам, кимнингдир буюртма мақоласини чиқараётганимда ҳам сотилмаслик ҳақида ўйлаётган бўламан. Аслида, кенг, ёруғ хоналарни, ундан ҳам кўпроғи хонага кирмасликни яхши кўраман. Лекин жимжима гўзаллик билан қадоқланган орзу-ҳавасларга сотилиб қўймаслик учун охирги пайтлар ё тоғу тошга чиқиб қутулгандек бўляпман, ё ўша қоп-қоронғу хонамга қамалиб оляпман. Ҳаётни, табиатни, гўзалликни севувчи одам учун қамалиб ўтиришдан азобли иш йўқ экан. Ҳаёт лаззатларидан баҳра олсанг ва сотилмасанг – шу иккисини бирлаштириш чорасини ўйлай-ўйлай бугун эрталаб топдим. Музлатгич шаклидаги, тўртала томони шишадан ясалган, паст қисмига кичик қора ғилдирак ўрнатилган, ҳаво кириб туриши учун нўхатдек дарча очилган бу кашфиётни “иҳота идиш” деб атайман. Шишанинг энг олий навлисини танлаш керак, ҳамма гап шишада! Ҳар қандай ташқи таъсирга – дўл, тош, ўқдан тортиб, зеб-зийнат, нафрат, мазах, ҳасад, хуллас сотиб олишнинг иложи бўлган моддий, номоддий нарсаларгача бардош бериши керак. Эшиги қайси томонида эканини ҳам биров пайқамасин. “Иҳота идиш”га кирасан-у, олдингдан оқаётган ҳаётни аввалгидек кўриб кетаверасан, лекин у оқимга қўшилиб оқмайсан. Ўзимча бу кашфиётимдан ер-у кўкка сиғмай бир муддат сакраб олдим. Кун бўйи тик юришнинг ўзи бўладими! Бу идишда на ўтириб, на ётиб бўлса.

Давоми кейинги сонларда?

3 months, 3 weeks ago

#Эссе

Андре Моруа. Марсель Пруст

“Қанақа сюжетга мурожаат қилмоқчисиз? Ёки қайси арбобни (сиймони) чизишни хоҳлардингиз?” – деб сўранг Пруст ёки Монедан, уларнинг ҳар бири: “Фарқи йўқ, ҳар қандай сюжет ва сиймо менинг ўзлигимда қолишим учун хизмат қилади”, – деб жавоб беришган бўларди.

Ҳаёт исмлар давридан бошланади. Бирин-сирин бу номлар ортида тирик одамлар борлиги маълум бўлиб боради.

6 months ago
We recommend to visit

زیباترین آثار موسیقی بی‌کلام

‌‌

Admin - @RadiolRelax

Українська сучасна Музика.
Популяризуємо Українську музику.


Реклама: @TgTopUA

? ️ Eᥒg ѕ᧐'ᥒgι ᥊ιᴛ ⲙυѕιᥴᥣᥲr ᧐ᥣᥲⲙιgᥲ ᥊υѕн ĸᥱᥣιʙѕιᤁ ?

Xᥲⲙⲙᥲѕι ᧐ᥣɗιᥒɗᥲ ? ѕᥲʙr...❤️

? ᥊ιᴛ ⲙυѕιᥴ 2023+
? ⲙ᧐᧐ⲙʙᥲн ⲙυѕιᥴ
? rυѕѕιᥲᥒ ⲙυѕιᥴ
? ʙᥲѕѕ ⲙυѕιᥴ
? rᥱⲙι᥊ ⲙυѕιᥴ
? ᥴᥣυʙ ⲙυѕιᥴ

– Creator: @SuRXaNsKeY ??

— Реклама | @EFECTLI_REK ❤️??