𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

Description
* * *
Ёдингдами, айтчи сен туғилган он,
Барча хандон эди, сен эса гирён.
Шундай яшагилки кетар чоғингда,
Барча гирён қолсин сен боргил хандон.

© Абдураҳмон Жомий
https://t.me/Adabiyot_olami
Advertising
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 4 weeks, 1 day ago

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 11 months ago

Last updated 3 years ago

1 неделя назад
ҲАЙ ҲАЙ

ҲАЙ ҲАЙ

Йўқламаган ҳар кунинг йилча бўлурми, ҳай-ҳай,
Шунчалик шафқат билмас дилча бўлурми, ҳай-ҳай.

Хуш суратинг бир нафас тарк этмас хаёлимни,
Кўз шаҳло-ю, қош эса нилча бўлурми, ҳай-ҳай.

Ҳар сўзда юз андиша қилғум донолиғингдан,
Кўнглингнинг нозиклиги қилча бўлурми, ҳай-ҳай.

Гоҳ ханжар, гоҳ асалдек сўзларингдан доғдамен,
Жон олиб, жон бергувчи тилча бўлурми, ҳай-ҳай.

Васлингнинг умидида дунёдан ўтиб боргум,
Қаноатда Саида филча бўлурми, ҳай-ҳай.

© Саида Зунунова
https://t.me/Adabiyot_olami

П/С: Суратда
Саид Аҳмад
Саида Зуннунова

1 неделя, 1 день назад
ЎЗИМГА...

ЎЗИМГА...

Катта шоир бўлиб қолсанг катта дарддир,
Лекин бироз “катта”ларга қараш шартдир.

Баъзан ёзган шеърларингга кўникмайсан,
Таҳлил қилса рақибинг - нақд ўликдайсан.

Тоғ бўлсанг гар, тошларингни ирғитгайлар,
Чинор бўлсанг новдаларинг силкитгайлар.

Бу юрт учун сўз ўйнида керак қалқон,
Шеър қиличдир шеърдан қўрқсин ноиб ҳоқон.

Майда-чуйда, ёзарлардан тургин йироқ,
Шердек эмас, Бўридек яшаш - яхшироқ.

Энг аввало халқ тилида шеърлар ёзгин,
Гоҳи мулзам, гоҳи шодлик, гоҳи хорғин.

Катта йўлга чиқдим-ку, деб керилмагин,
Номдорларнинг рағбатига берилмагин.

Сувинг лойқа келса улар қутқармайди,
“Ёз”-деганнинг, биттаси ҳам қўл тутмайди.

Чўчитмоққа истагим йўқ, йўқ хоҳишим,
Шоирликдан келиб чиқмасин, ташвишим.

Қизиққонлик қилиб қўйма, обдон ўйла,
Етти ўлчаб, юракдаги, сўзинг - сўйла.

Дадил бўлгин, қўрқиб юрма, ёзма мақтаб,
Шоирларнинг тенг ярмиси - юрар вайсаб.

Ундайларнинг шоир дейман кўнгил учун,
Ўт-ўланни ёзгайдирлар, бериб кучин.

Жим-жимадор сўз термоқдан фойда йўқдир,
Ғафлат қучган, ёлғон ёзган шоир кўпдир.

Катта шоир бўлиб қолсанг, катта дарддир,
Шоир бўлсанг, халқ дардида, яшаш шартдир!

© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

1 неделя, 4 дня назад

Келдим десам, жойинг йўлак дедилар,
Севдим десам, тенгинг бўлак дедилар.
Сенинг севгинг кимга керак дедилар…
Кетар бўлдим юзингни бир кўролмай...

© Муҳаммад Юсуф шеъри
🎤 Муҳриддин Ҳолиқов ижроси
https://t.me/Adabiyot_olami

3 месяца, 1 неделя назад
3 месяца, 1 неделя назад

© Бибисора Туробова шеъри
https://t.me/Adabiyot_olami

3 месяца, 1 неделя назад
6 месяцев назад

*  *  *
Инсон руҳида ҳам қиёматлар бор.
Оғир синовлар бор, синоатлар бор.
Муҳаббат сал чалғиб турган маҳалда.
Сезилмасдан ўтган хиёнатлар бор.

Меҳр беролмасанг қийноққа кўндим.
Дийдор беролмасанг фироққа кўндим.
Сен мени бошқага берма илтимос
Бошқанинг қўлида келмайди ўлгим.
Уларда бошқача итоатлар бор.

Менга ўхшамасин меҳрибонларинг.
Ўрнимни босмасин қадрдонларинг.
Чиқиб кетаманку унда ёдингдан.
Менсиз ўтаверар минг бир ойларинг.
Менда ғалат-ғалат шикоятлар бор.

Мен ширин соғинчни Худога айтдим.
Сендан бошладимда сенда тугатдим.
Кўнглини кул босган кимсаларгамас.
Боғдан елиб келган сабога айтдим.
Худога айтдим мен, Худога айтдим.
Шу сабаб дуода ижобатлар бор.

Инсон руҳида хам қиёматлар бор!

©Рислиғой Хотамова
? Феруза Бону
https://t.me/Adabiyot_olami

6 месяцев назад
6 месяцев назад

СЕВГИМИЗ ЎЛДИМИ?

Севгимиз ўлдими? Либосингиз кўк,
Кўнглингиз – бегулхан, кўзингиз-бечўғ.
Биздан бориш йўқдир, сиздан келиш йўқ-
Келишсиз дунёда беғам, азизим,
Нега кўзларингиз бенам, азизим.

Ўт етди – қақшатди банд-бандларимни,
Тупроққа сочдингиз баландларимни,
Ақлимни, дилимни – бебахтларимни-
Боришсиз дунёга отган, азизим,
Олисда ой каби ботган, азизим.

Чунки тунга айтар рост “оҳ”ингиз йўқ,
Фалакда кезгани шаън роҳингиз йўқ,
Нечун келмайсиз, азиз гуноҳингиз йўқ-
Боқаман: нигоҳим – гумон, азизим,
Йўлларинг тумандир, туман, азизим.

Қаранг, минг бир баргда кузак учадир,
Қизил-сариғида –юрак учадир,
Сўнгаклар учадир, суяк учадир –
Бу тўфон – хазонлиғ менман, азизим,
Сизсиз минг кузакка тенгман, азизим.

Аммо сиз сарғайманг – гулли боғ бўлинг,
Ям-яшил кўкаринг, мудом соғ бўлинг,
Баҳорнинг бағрида беадоғ бўлинг-
Ахир, қарғаганим сизмас, азизим,
Икки куз дунёга сиғмас, азизим...

© Усмон Азим
?Гулруҳ Пирназарова
https://t.me/Adabiyot_olami

We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 4 weeks, 1 day ago

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 11 months ago

Last updated 3 years ago