Устоз ҲАБИБУЛЛОҲ домла Саидовнинг www.habibulloh.uz саҳифасининг расмий канали.
Youtube:https://www.youtube.com/@minba
instagram https://www.instagram.com/minbar_uz_rasmiy?utm_source=qr&igsh=YjBvbzVvemN4ajVj
Web- sayt www.habibulloh.uz
Last updated 2 weeks, 5 days ago
Фарзандингиз қалбига иймон нури қаердан киради?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Фарзандингизга болалигида Қуръон ўқитинг. Унинг қалбини Қуръони Карим ила мунаввар қилинг. Ундан кейин уни ҳар қандай ишга қўйинг, иншааллоҳ ва яна иншааллоҳ, албатта, Қуръони Каримнинг анвору баракотлари уни тарк этмайди.
Болангизга ҳамма нарсадан олдин Қуръонни ўргатиб қўйсангиз, иймон уруғини унинг қалбига мустаҳкам жойлаб қўйган бўласиз. Тажрибаларда кўрилган иш шуки, ёшлигида Қуръони Каримни ўқиб-ўрганган болалар кейинчалик қандай муҳитга тушсалар ҳам, иймон уруғи уларнинг қалбида тураверади.
Аммо сиз болага ёшлигида «бисмиллаҳ», «субҳаналлоҳ», «алҳамдулиллаҳ» калималарини, Қуръони Каримни ўргатиш ўрнига, ит-мушукни танитсангиз, ақлига ҳайвонларни жойлаб қўйсангиз, унинг қалбига иймон нури қаердан киради? Ислом муҳаббати қаердан келади? Охиратнинг ғам-ташвиши қандай пайдо бўлади? Тарбиямиз шунақа бўлганидан кейин чор тарафимизда моддапараст одамларнинг изғиб юриши табиий ҳол. Ундайларда Аллоҳ таолонинг ҳузурида туриш ҳисси ҳам йўқ. Ундайлар ўзларига зулм қилади. Ўзгаларнинг эса, терисини шилиб олади.
«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан
ШИФО ОЯТЛАРИ
“Шифо” сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:
١ – وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ.
1. Мўмин қавм дилларига шифо – ором беради (Тавба сураси, 14-оят).
٢ – وَشِفَاءٌ لِمَا فِي الصُّدُورِ.
2. Диллардаги нарсаларга шифо (Юнус сураси, 57-оят).
٣ – فِيهِ شِفَاءٌ لِلنَّاسِ.
3. Унда одамлар учун шифо бордир (Наҳл сураси, 69-оят).
٤ – وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ.
4. Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз (Исро сураси, 82-оят).
٥ – وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ.
5. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради (Шуаро сураси, 80-оят).
٦ – قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ.
6. Айтинг: “(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир” (Фуссилат сураси, 44-оят).
“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан
ТАВБА НАМОЗИ🤲*
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:*
“Қайси банда гуноҳ қилса, кейин чиройли таҳорат олиб, икки ракаат намоз ўқиса ва гуноҳига истиғфор айтса, албатта Аллоҳ уни кечиради”, – дедилар ва қуйидаги оятни ўқидилар:
وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُواْ فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُواْ أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُواْ اللّهَ فَاسْتَغْفَرُواْ لِذُنُوبِهِمْ وَمَن يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ اللّهُ وَلَمْ يُصِرُّواْ عَلَى مَا فَعَلُواْ وَهُمْ يَعْلَمُونَ
“(У тақводор зотлар) қачон бирон-бир нолойиқ иш қилиб қўйсалар ёки (қандайдир гуноҳ иш қилиш билан) ўзларига зулм қилсалар, дарҳол Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдиган, – ҳар қандай гуноҳни ёлғиз Аллоҳгина мағфират қилур, – билган ҳолларида қилган гуноҳларида давом этмайдиган кишилардир” (Оли Имрон сураси 135-оят).
Абу Довуд ва Термизий ривояти.
ТАҲОРАТ ҚИЛГАНДА
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким таҳорат қилиб бўлиб:
أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ
«Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
🧡🧡💛🧡🧡 💛🧡🧡🧡💛🧡🧡🧡
➗➗➗➗➗🇺🇿➗➗➗➗➗
📆 2024 йил 29 ноябрь📆 1446 йил 27 жумадул аввал кунига📌 Термиз шаҳри учун намоз вақтлари:➗➗➗➗➗➗➗➗➗➗➗
➗➗➗➗🔔➗➗➗➗
⌛️ Бомдод \- 06:30
⌛️ Пешин \- 13:00
⌛️ Аср \- 15:35
⌛️ Шом \- 17:25
⌛️ Хуфтон \- 18:55
➗➗➗➗➗➗➗➗➗
🌧 Кундузи \- +13°
🌧 Кечаси \- +9°
☀️ Қуёш чиқиши \- 07:24
🌇 Қуёш ботиши \- 17:14
🌬 Шамол \- 5~11 м/сек.
➗➗➗➗➗➗➗➗➗
☕️ Саҳарлик \- 05:35
🍽 Ифторлик \- 17:25
➗➗➗➗➗➗➗➗➗
**💡 АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ! 😮****
Камтарлик шарафнинг тузоқларидир.
Изоҳ. Арабий матнда келган «тавозуъ» ва «шараф» калималари луғавий жиҳатдан бир-бирига зид маъноли сўзлардир. Тавозуъ – ўзни паст тутиш; шараф – кўтарилиш, юксалиш. Инсон юксакларга кўтарилиши учун ўзни паст тутиши лозимлиги уқтириляпти. Бу – Оллоҳ таолонинг қонунияти. Нарса-ҳодисалар ўртасида ўзаро зидликлар яратилди. Ожиз ақлимиз мантиғидан келиб чиқсак, сув келса, олов ўчади, оғир тупроқни енгил ҳаво совуриб йўқ қилади. Лекин ҳар ишга қодир Зот бир-бирини инкор қилувчи зидликларни битта нарсада жамлайди, зид нарсалар бир-бирини тақозо қилувчига айланади. Сўфи Оллоёр айтганидек:
Агарчи ўт била сувда бўлур фарқ,
Чиқарди сув маконидин нечук барқ?
Агар чандики, шамъ ўтдин бўлур жамъ,
Қаро сувдин қилур кўз нуридек шамъ.
«Оллоҳнинг қудратини кўринг, табиатан бир-бирига зид ўт билан сувни битта ҳодисада жамлаб қўйибди: ичи сувга тўла булутлардан чақмоқлар чақнайди. Шамъ, чироқнинг ёруғлиги, нури одатда ёнаётган ўтдан таралади. Оллоҳнинг қудратига қарангки, кўз қорачиғидаги бир қатра сувдан нур таралади ва бу икки зид нарсанинг бир ерда жамлиги атрофни шамъ каби ёритади».
Демак камтарлик юксалишга сабаб бўлса, унинг зидди бўлган такаббурлик – ўзни катта тутиш инсонни кичрайтиради, хор қилади.
“Унвонул баён”дан.
ПОЕЗД ЁКИ ЕНГИЛ МАШИНАДА НАМОЗ ЎҚИШ#қисқа_савол_жавоблар
*❓*CАВОЛ: Поезд ёки енгил машинада вақти кирган намозни қандай ўқиймиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.Поездда туриб ўқишнинг имкони бўлса, туриб ўқилади. Бўлмаса ўтириб ўқилади. Енгил машиналарда фарз намозларини ўтириб ўқилмайди, ерга тушиб ўқилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Ҳар бир ота-она сўнгги кунларида ёнида фарзандлари бўлишини хохлайди
Устоз ҲАБИБУЛЛОҲ домла Саидовнинг www.habibulloh.uz саҳифасининг расмий канали.
Youtube:https://www.youtube.com/@minba
instagram https://www.instagram.com/minbar_uz_rasmiy?utm_source=qr&igsh=YjBvbzVvemN4ajVj
Web- sayt www.habibulloh.uz
Last updated 2 weeks, 5 days ago