🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
❓Савол: Одатда бир товарни олишда ёки ишлаб чиқаришда, унинг тан нархи арзонга тушади. Сотишда эса қимматроқ нархга сотилади. Закот беришда қайси нарх эътиборга олинади?
✅ Жавоб: Закот бериш пайтидаги бозор қиймати, яъни сотишдаги нарх эътиборга олинади. Валлоҳу аълам.
Яқинларга ҳам улашинг.@assoodiqconsult– обуна бўлинг.
❓Савол: Тижорат молларининг айни ўзидан закот берса бўладими?
*✅ Жавоб:* Тижорат молининг айни ўзидан закот бериш мумкин. Лекин ўтмай қолган, сифатсиз молларни закотга бериш яхши эмас. Масалан, кийим-кечак сотадиганлар сотаётган кийимларини закот сифатида ҳақдорга мулк қилиб бериши мумкин (лекин бир неча йилдан бери сотилмай ётган, қолдиқда қолиб келаётган эски кийим-кечакни закот қилиб бермаслик керак).
*(Абдулманнон Абдуллоҳ, «Закот китоби»)
Яқинларга ҳам улашинг.@assoodiqconsult– обуна бўлинг.*
Бизнес фаолиятидан закот ажратишга оид масалаРамазон ойида кўпчилик мусулмонлар молиявий ибодат бўлмиш закотни адо қиладилар. Шуни ҳисобга олиб, тадбиркорлар ва турли муассасалар учун закотга оид асосий қоидаларни тақдим этиб борамиз.
Бизнесдан закот беришда қуйидагилар ҳисобга олинади:
✅ бизнесга тегишли барча турдаги тилла, кумуш ва пул маблағлари;
✅ тижорат моллари (уларнинг закот бериш пайтидаги қиймати);
✅ хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлар (йўлдаги маҳсулотлар қўлга келиб тушганидан сўнг эътиборга олинади);
✅ бизнесдаги ҳақлар – дебитор қарздорликлар;
✅ бизнеснинг инвестициялари.
⛔️Юқоридаги барча қийматларни жамлаб, ундан бизнеснинг кредиторлик қарзлари ажратилади. Масалан, товар ва хизматлардан қарзлар, солиқ ва мажбурий тўловлардан қарзлар, ходимлардан ойлик қарздорликлар умумий қийматдан айириб ташланади.
❗️Шуни инобатга олиш керакки, бизнесдаги асосий воситалар, хусусан, бизнес фаолиятида ишлатилаётган ёки ижарага берилган асосий воситалар – бино ва иншоотлар, автомобиль ва техникалардан закот тўланмайди. Ижарага берилган мулклардан тушган маблағнинг ўзи нисобга етса ёки шу маблағни бошқа маблағларга қўшганда нисобга етсагина, ундан закот берилади.
Яқинларга ҳам улашинг.@assoodiqconsult– обуна бўлинг.
Ҳуқуқларингизни қонуний йўл билан талаб қилишни ўрганингШариатда мажбуриятлар тилхат ёзиш ёки шартнома тузиш орқали белгилаш тавсия қилинади.Қуръон Каримда шундай дейилган: «Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олди-берди қилсангиз, уни ёзиб қўйинглар. Орангизда бир котиб адолат билан ёзсин». Оятнинг давомида «Кичик бўлса ҳам, катта бўлса ҳам, муддати билан (шартнома) ёзишни малол олманг. Мана шу Аллоҳнинг ҳузурида адолатлироқ, гувоҳликка ишончлироқ, шубҳа-гумонга тушмаслик учун яхшироқдир» дейилган(Бақара сураси, 282 оят).Шуни таъкидлаш керакки, бундай ҳужжатлар қонуний кучга эга бўлиши учун улар урф-одатда белгиланган шаклда ёзилиши керак(«Шаръий меъёрлар» китобидан).Ҳозирги кунда расмий шартномалар қонуний кучга эга бўлгани учун бошқа ҳужжатларни ҳам шу шаклда расмийлаштириш керак. Шундай қилинса, тузилган битим юқоридаги оятда айтилганидек,
адолатли бўлади;
гувоҳликка ўтади;
шубҳа-гумонлар келтириб чиқармайди.Шуни унутмангки, шартнома қандай шаклда бўлмасин, ундаги барча шартлар Ислом молиясининг меъёрларига мувофиқ бўлиши шарт.«Шартнома амалдаги қонунчиликка ҳам, ислом молиясига ҳам мувофиқ бўлиши учун уни қандай тузиш керак», дейсизми?Сизга бу масалада«ASSOODIQ CONSULT» ёрдам беради.
Бемалол мурожаат қилаверинг. *☎️ +998 55 500 5995 ?** @assoodiqconsult_admin
Яқинларга ҳам улашинг.@assoodiqconsult– обуна бўлинг.
Ҳозирги кундаги шартномаларда кафиллик учун ҳақ белгилаш қоидасиБир муассаса кафиллик хати берса, ўша кафолатнинг муддати ва миқдоридан келиб чиқиб, бунинг учун ҳақ олишга рухсат йўқ.
Кафиллик қилган томон шу хизматни кўрсатиши учун маъмурий харажатлар керак бўлса, ана шу харажатларни қоплаш учунгина тўлов талаб қилиши мумкин. Лекин бунда ҳам ўша тўловнинг миқдори одатда шунга ўхшаш хизматлар учун олинадиган ҳақдан ошмаслиги керак.
Шунингдек, бир томон иккинчи томоннинг қарзини тўлаб бераман деб кафиллик хати берса, бунинг учун ҳақ тўлаганда кафиллик хати бериш билан боғлиқ харажатлардан ташқари, ўша қарзни тўлаб бериш билан боғлиқ харажатларни ҳам ҳисобга олишга рухсат берилади.
Яқинларга ҳам улашинг.@assoodiqconsult – обуна бўлинг.
Кафолат учун ҳақ олишнинг ҳукми нима?Кафолат битими Ислом молиясида эвазсиз шартномалар турига киради, шунинг учун кафолат учун эваз (пул, хизмат) олиш тақиқланади.
Нима учун?
Чунки кафолат – худди қарз каби, фақат хайрия сифатида тақдим қилинадиган битимдир. Кафиллик – бировнинг қарзни тўлаб беришга тайёрман, деганидир. Кафил одам қарзни ҳақдорга тўлаб бергач, энди унга бу маблағни қарздор шартномада белгиланган тарзда қайтариб беради. Мана шу қарз тўлаб берилгани учун ҳақ олиш эса рибо бўлиб қолади.
Яқинларга ҳам улашинг.@assoodiqconsult – обуна бўлинг.
Қарз тўлашни кечиктирган кишига нисбатан кўриладиган чораларҚарздор қарзини тўлашга қодир бўла туриб, қарз тўлашни кечиктириши қатъиян тақиқланади. Лекин қарздор имкони бўла туриб тўловни кечиктирса ҳам, ислом молияси нуқтаи назаридан жарима сифатида ҳақдорнинг фойдасига қўшимча тўлов («пеня») белгилаш мумкин эмас.
Бунинг ўрнига қарз мажбурияти бор шартномаларда (масалан, насия савдода) тўловни қасддан кечиктирган қарздорга нисбатан қуйидаги чораларни кўриш мумкин:
1. Қарз берувчи қўйилган гаровни сотишни талаб қилиши.
Қарздорга тааллуқли қоидаларни унга кафил бўлган томонга нисбатан ҳам қўллаш.
Қарзни қайтариб олиш бўйича харажатларни қарздорнинг зиммасига юклаш.
Қарзнинг бир қисми кечиктирилса, қолган жами миқдорни ҳам тўлатиш.
Қарздорга маълум миқдордаги маблағни хайрияга тўлаш мажбуриятини юклаш.
Қарздорни номақбул мижозлар рўйхатига («қора рўйхат») қўшиб, бошқаларни ҳам ундан огоҳлантириш.
Қарздор қарзни вақтида тўламаса, қарзни тўлай олмаслигини исботламасагина тўлов қасддан кечиктирилган ҳисобланади ва унга нисбатан юқоридаги чораларни кўриш мумкин бўлади.
Яқинларга ҳам улашинг.@assoodiqconsult– обуна бўлинг.
? Қоида:«Манфаат келтирган ҳар қандай қарз – рибодир».Яқинларга ҳам улашинг.@assoodiqconsult – обуна бўлинг.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago