Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Energetika vaziri matbuot kotibi | Hasan Toshxoʻjayev

Description
Боғланиш учун: @hasan_tosh
Advertising
We recommend to visit

Hello, World!

Last updated 3 недели назад

- пранк учун расм видеолар
- сториес учун расм видеолар


по поводу рекламы - @prankdareklama

https://t.me/boost/prank_rasmlarr

Last updated 2 недели, 6 дней назад

✅ “Namangan Uylari” Ҳақиқий телеграм каналидасиз

👨‍💻Мурожаат учун: @Uyjoy_agenti
902225646

👉 youtube.com/@Namangan_Uylari
👉 Instagram.com/NamanganUylari
👉 tiktok.com/@namangan_uylar

🏡 Намангандаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

Last updated 1 месяц, 1 неделя назад

1 month ago

#муносабат
Бешинчи тушунмовчилик: баъзи бир фуқаролар нарх ошишини давлатнинг ташқи қарзини қоплашни аҳолига юклаш сифатида баҳолашмоқда.

Бу ҳам хато фикр. Аввало, давлат шу пайтгача бир киловатт·соат электр энергиясини 990 сўм, бир кубометр табиий газни эса 1961 сўм таннархда аҳоли истеъмолчиларига етказиб бергани ҳолда, барчамиздан электр энергияси ва табиий газ учун 295 сўм ҳамда 380 сўмдан ҳақ олиб келмоқда. Қолган сумма (электр энергияси учун 695 сўм, табиий газ учун 1581 сўм) бизга давлатимиз томонидан субсидия қилиб берилаётганди.

Тўғри, бу ўз даври учун чуқур ўйланган қарор эди (карантин даври, постпандемия ҳолатида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш учун нарх оширилмаган). Бироқ бугун бир ойда 100 киловатт·соат электр энергияси ёқиб, давлатдан 69 минг 500 сўм субсидия оладиган боғча қоровули Тошмат ҳам, бир ойда 1 000 киловатт·соат электр токи ишлатиб, давлатдан 695 минг сўм субсидия оладиган магазинчи Ғайбулла ҳам ижтимоий ҳимояланиши, устига-устак, ўзига тўқ Ғайбулланинг топганини аранг учма-уч етказадиган Тошматдан кўра 10 баравар кўп субсидия олиши эшитган қулоққа ҳам бир оз эриш туюла бошлаганди.

Оддий айтганда, тариф сиёсатининг либераллаштирилиши ва соҳага бозор механизмларини жадал татбиқ этишдан кўзланган асосий мақсад давлатнинг ташқи қарзини ёпиш эмас, балки энергетика тармоғини модернизация қилиш учун имкониятларни кенгайтириш ва ижтимоий адолатни таъминлашдан иборатдир.

Булар ҳозирча биз кузатган тушунмовчиликларга жавобимиз. Яна нимадир ноаниқликларга гувоҳ бўлсак, шу заҳоти улар бўйича ҳам аниқ маълумотларни бериб борамиз.

Дарвоқе, агар Сизда ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг навбатдаги ислоҳотлари ҳақида қандайдир фикр ёки мулоҳаза пайдо бўлса, саволлар туғилса, тўғридан-тўғри менга @hasan_tosh аккаунти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Биз Сиз билан мулоқот ўрнатишдан ҳамиша мамнунмиз.

@press_secretary_minenergy

1 month ago

#муносабат
Тўртинчи тушунмовчилик: баъзи бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари 1 майдан эътиборан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида ҳам нарх ошиши ҳақида ёзишмоқда. Юқорида айтиб ўтдик, бу тариф ўзгаришлари фақат аҳоли истеъмолчилари учун холос. Қолаверса, АГТКШлар учун Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги 173-сонли қарори билан жорий йил 1 июнга қадар чакана нархни 3 минг 350 сўм миқдорида сақлаб туриш мажбурияти юклатилган. Шунинг учун 1 июнь санасигача бу борада қандайдир ўзгариш бўлиши мутлақо мумкин эмас.

@press_secretary_minenergy

1 month ago

#муносабат Учинчи тушунмовчилик: Айримлар "Ана энди нарх-наво ошади, ҳамма нарса қиммат бўлади", деган фикрларни қолдиришяпти.

Бунинг хатолиги шундаки, 2024 йил 1 майдан эътиборан тадбиркорлик субъектлари (яъни, I ва II гуруҳ вакиллари) учун эмас, балки аҳоли истеъмолчилари учунгина тарифлар ўзгармоқда. Бунинг эса ишлаб чиқаришга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Демак, нарх-навонинг кўтарилиши ҳақидаги гаплар ҳам асоссиздир.

@press_secretary_minenergy

2 months, 1 week ago

#яхши_хабар

Табиий газ босимининг меъёрий схемага қайтгани муносабати билан бугундан эътиборан мамлакатимиздаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари очилади.

📱 @press_secretary_minenergy

2 months, 2 weeks ago

#яхши_хабар Энергия сарфи юқори бўлган соҳаларда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқилади.

📱 @press_secretary_minenergy

2 months, 2 weeks ago

#яхши_хабарҚуёш энергияси қувватларини жорий этадиган тадбиркорлик субъектларига қўшимча енгилликлар яратилади.

📱 @press_secretary_minenergy

4 months, 1 week ago

#қонунчиликдаги_ўзгариш

Энди қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарзингиз бўлса, свет учун пул тўлолмайсиз

2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;

2024 йилнинг 1 ноябридан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;

2025 йилнинг 1 январидан эътиборан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун электр энергиясига тўловни амалга оширишда чекловлар ўрнатилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 4 январда имзоланган "Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5-сонли Фармони 4-бандида белгилаб қўйилмоқда.

Оддий айтганда, ахлат учун пул тўламаган қоронғида ўтиради.

📱 @press_secretary_minenergy

4 months, 2 weeks ago

#табрик

Янги - 2024 йил барчамизга муборак бўлсин!!!

🎄@press_secretary_minenergy

4 months, 2 weeks ago
Energetika vaziri matbuot kotibi | Hasan …
6 months, 2 weeks ago

#эслатмаБугундан кучга кирди. Тежамкор бўлаверамиз энди. 🤓

P.S. Аслида АСКУЭ тизимига уланганларнинг 98 фоизи 1000 кВт⋅соатгача электр энергияси сарфлайди. Бу тизим атиги 146 мингта абонентга таъсир қилади. Аммо шуларнинг лоақал ярми электр энергиясини тежаган тақдирда ҳам, бир ойда 3 миллиард 250 миллион кВт⋅соат электр энергияси тежалади.

@press_secretary_minenergy

We recommend to visit

Hello, World!

Last updated 3 недели назад

- пранк учун расм видеолар
- сториес учун расм видеолар


по поводу рекламы - @prankdareklama

https://t.me/boost/prank_rasmlarr

Last updated 2 недели, 6 дней назад

✅ “Namangan Uylari” Ҳақиқий телеграм каналидасиз

👨‍💻Мурожаат учун: @Uyjoy_agenti
902225646

👉 youtube.com/@Namangan_Uylari
👉 Instagram.com/NamanganUylari
👉 tiktok.com/@namangan_uylar

🏡 Намангандаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

Last updated 1 месяц, 1 неделя назад