🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️
🪓 Jonli Bolta Шиоримиз «Тезлик»
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин.
👤Основатель канала; @NodirMillion
👤Админ канала
💰Реклама учун👇
@JonliBolta_Reklama
Last updated 2 недели, 1 день назад
- пранк учун расм видеолар
- сториес учун расм видеолар
по поводу рекламы - @reklama_sahifa
https://t.me/boost/prank_rasmlarr
Last updated 1 месяц, 1 неделя назад
2024 йил 1 июндан эътиборан бир куб метр «метан» газнинг энг баланд нархи 3750 сўмдан ошмаслиги белгиланмоқда.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинган.
Бунда, онлайн режимда маълумотлар узатмаётган, чакана сотишда чекланган нархнинг асоссиз оширилишига, ноқонуний уланишга, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож ва ноқонуний истеъмол қилинишига йўл қўйган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газ етказиб берилиши тўхтатилади.
#муносабат
Бешинчи тушунмовчилик: баъзи бир фуқаролар нарх ошишини давлатнинг ташқи қарзини қоплашни аҳолига юклаш сифатида баҳолашмоқда.
Бу ҳам хато фикр. Аввало, давлат шу пайтгача бир киловатт·соат электр энергиясини 990 сўм, бир кубометр табиий газни эса 1961 сўм таннархда аҳоли истеъмолчиларига етказиб бергани ҳолда, барчамиздан электр энергияси ва табиий газ учун 295 сўм ҳамда 380 сўмдан ҳақ олиб келмоқда. Қолган сумма (электр энергияси учун 695 сўм, табиий газ учун 1581 сўм) бизга давлатимиз томонидан субсидия қилиб берилаётганди.
Тўғри, бу ўз даври учун чуқур ўйланган қарор эди (карантин даври, постпандемия ҳолатида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш учун нарх оширилмаган). Бироқ бугун бир ойда 100 киловатт·соат электр энергияси ёқиб, давлатдан 69 минг 500 сўм субсидия оладиган боғча қоровули Тошмат ҳам, бир ойда 1 000 киловатт·соат электр токи ишлатиб, давлатдан 695 минг сўм субсидия оладиган магазинчи Ғайбулла ҳам ижтимоий ҳимояланиши, устига-устак, ўзига тўқ Ғайбулланинг топганини аранг учма-уч етказадиган Тошматдан кўра 10 баравар кўп субсидия олиши эшитган қулоққа ҳам бир оз эриш туюла бошлаганди.
Оддий айтганда, тариф сиёсатининг либераллаштирилиши ва соҳага бозор механизмларини жадал татбиқ этишдан кўзланган асосий мақсад давлатнинг ташқи қарзини ёпиш эмас, балки энергетика тармоғини модернизация қилиш учун имкониятларни кенгайтириш ва ижтимоий адолатни таъминлашдан иборатдир.
Булар ҳозирча биз кузатган тушунмовчиликларга жавобимиз. Яна нимадир ноаниқликларга гувоҳ бўлсак, шу заҳоти улар бўйича ҳам аниқ маълумотларни бериб борамиз.
Дарвоқе, агар Сизда ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг навбатдаги ислоҳотлари ҳақида қандайдир фикр ёки мулоҳаза пайдо бўлса, саволлар туғилса, тўғридан-тўғри менга @hasan_tosh аккаунти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Биз Сиз билан мулоқот ўрнатишдан ҳамиша мамнунмиз.
#муносабат
Тўртинчи тушунмовчилик: баъзи бир ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари 1 майдан эътиборан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида ҳам нарх ошиши ҳақида ёзишмоқда. Юқорида айтиб ўтдик, бу тариф ўзгаришлари фақат аҳоли истеъмолчилари учун холос. Қолаверса, АГТКШлар учун Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги 173-сонли қарори билан жорий йил 1 июнга қадар чакана нархни 3 минг 350 сўм миқдорида сақлаб туриш мажбурияти юклатилган. Шунинг учун 1 июнь санасигача бу борада қандайдир ўзгариш бўлиши мутлақо мумкин эмас.
#муносабат Учинчи тушунмовчилик: Айримлар "Ана энди нарх-наво ошади, ҳамма нарса қиммат бўлади", деган фикрларни қолдиришяпти.
Бунинг хатолиги шундаки, 2024 йил 1 майдан эътиборан тадбиркорлик субъектлари (яъни, I ва II гуруҳ вакиллари) учун эмас, балки аҳоли истеъмолчилари учунгина тарифлар ўзгармоқда. Бунинг эса ишлаб чиқаришга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Демак, нарх-навонинг кўтарилиши ҳақидаги гаплар ҳам асоссиздир.
#муносабат
Иккинчи тушунмовчилик: электр энергияси тарифи бир йилда 153 фоиз, табиий газ тарифи эса бир йилда 171 фоиз ошди, деб кўрсатиляпти.
Бу ҳам бир оз нотўғри ҳисоб-китоб қилинган. Аввало, 153 ёки 171 фоиз эмас, балки 53 ва 71 фоиздан ошмоқда. Қолаверса, агар аҳоли истеъмолчиларига 2019 йилнинг 1 августидан бери тарифлар ошмагани инобатга олинса, йиллик ўсиш электр энергияси учун 8,8 фоизни, табиий газ учун эса 11,33 фоизни ташкил қилади. Буни математиклар ёки иқтисодчи олимларимиз қуйидаги формула ёрдамида бемалол аниқлаштира оладилар.
Электр энергияси бўйича: (450 /295) ^ (1/5);
Табиий газ бўйича: (650 /380) ^ (1/5)
Кеча Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 204-сонли қарори қабул қилинганлиги тўғрисида маълумот берилгач, ижтимоий тармоқларда айрим фуқаролар тарафидан қарор мазмун-моҳиятини тушуниб етмасдан, нотўғри талқин қилиш ҳоллари кузатилди.
Хусусан, "Энди бир ой давомида 200 киловатт·соат электр энергияси ишлатсанг, бунинг учун 450 сўмдан 90 минг сўм тўлайсан, лекин 201 киловатт·соат свет ёқсанг, 900 сўмдан 180 минг 900 сўм тўлар экансан", деган нотўғри қарашлар ҳам илгари сурилди.
Бу хато фикр. Агар сиз ой давомида 201 киловатт·соат электр энергияси истеъмол қилсангиз, унинг 200 киловатт·соати учун 450 сўмдан, фақат базавий нормадан ортиқча ишлатилган 1 киловатт·соат учун 900 сўм пул тўлайсиз.
1 000 киловатт·соатдан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарори билан "Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари"нинг 63-3-бандига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, ўсувчан коэффициент қўлланилиши давом этади.
"Метан" заправкада ортиқча тўлаган пулингизни талаб қилишга ҳаққингиз бор
Бугун айрим "метан" заправкаларда аҳолидан бир кубометр сиқилган газ учун 3800 сўмдан пул олингани ҳақида маълумотлар тарқатилди.
Бундай ноқонуний йўл тутган "метан" заправкаларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа тегишли органлар билан ҳамкорликда таъсир чоралари кўрилмоқда.
Ҳурматли истеъмолчилар!
Агар сиз бугун бир кубометр сиқилган газ учун 3350 сўмдан зиёд миқдорда ҳақ тўлаган бўлсангиз, қўлингиздаги тўлов чекини ўша заправкага олиб бориб, ортиқча тўланган пулни талаб қилишга ҳаққингиз бор.
Бугун Энергетика вазирлигида бир қатор таркибий ўзгаришлар амалга оширилди.
Тез орада Энергетика вазирлиги расмий каналида бу ҳақда батафсил маълумотни ўқийсиз.
Табиий газ босимининг меъёрий схемага қайтгани муносабати билан бугундан эътиборан мамлакатимиздаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари очилади.
🔞КАТТАЛАР УЧУН❗️
🪓 Jonli Bolta Шиоримиз «Тезлик»
Янгиликларни бизнинг каналдан олдин бошқасида кўрдизми Унда биздан бемалол «Отписатся» қилишингиз мумкин.
👤Основатель канала; @NodirMillion
👤Админ канала
💰Реклама учун👇
@JonliBolta_Reklama
Last updated 2 недели, 1 день назад
- пранк учун расм видеолар
- сториес учун расм видеолар
по поводу рекламы - @reklama_sahifa
https://t.me/boost/prank_rasmlarr
Last updated 1 месяц, 1 неделя назад