🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
Барибир жарима
М.М. исмли шахс 2024 йил 05 апрель куни қўшниси Умид исмли шахс билан жанжаллашиб қолган. Ушбу иш юзасидан жорий йилнинг 08 май куни Жиноят ишлари бўйича Ўртачирчиқ тумани суд биносида кўрилаётган суд мажлисида қўшниси Умид исмли шахсга нисбатан жарима солинган. М.М. англашилмовчилик туфайли унинг ўзига ҳам жарима солинди деб ўйлаб, жахл устида суд мажлисида тартибни бузган.
Натижада М.М.га бошқа модда МЖтК 180-моддаси (Судга ҳурматсизлик қилиш) билан айбли деб топилиб, жарима жазоси қўлланилган.
Латифа эмас суд жараёнидан бу
Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенсияга асосан “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Қонунга кўра, ногиронлиги бўлган шахслар билан мулоқот қилиш учун қулай мулоқот шаклларини, шунингдек ижтимоий инфратузилма объектларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг уларга монеликсиз кириши учун мослаштириш асосларини белгиловчи нормалар билан тўлдирилмоқда.
Сенаторларнинг фикрича, мазкур Қонун инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро нормалар ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.
Қонун кучга кириши билан уни таъминлашни талаб қилишимиз мумкин бўлади
Агар юқоридаги хатти-ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин яна содир этилса жиноий жавобгарлик белгиловчи моддалар (ЖК 251-1 ва ЖК 252-2) Жиноят кодексига киритилмоқда.
Ушбу ҳаракатлар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув юртлари ҳудудида ва талабаларнинг (ўқувчиларнинг) ётоқхоналарида, болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ёки талабалар (ўқувчилар) томонидан ўқув, спорт ёки жамоат тадбирларини ўтказиш учун фойдаланиладиган бошқа жойларда, шунингдек уларга туташ ҳудудларда содир этилган бўлса, жазо чоралари кучайтирилади.
Якшанба куни Қурбон ҳайити
2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.
Кечаси баланд овозда қўшиқ айтган шахс қамалди
У.Х. исмли шахс бир йил давомида такроран 2024 йил 5 июнь куни соат 02:25 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Матлубот кўчасида, яъни жамоат жойида тамаки ва спиртли маҳсулотларини истеъмол қилиб, атроф муҳитни ифлослантирган.
Шунингдек у баланд овозда қўшиқ айтиб, фуқароларнинг тинчлигини бузиб ўтирганида, ИИО ходимларининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ва ИИБ биносига бориш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаган.
У.Ҳ. МЖтКнинг 561-моддаси, 161-моддаси, 185-2-моддаси 1-қисми, 187-моддаси 2-қисми, 192-моддаси 1-қисми ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган.
Унга МЖтКнинг 34-моддаси тартибида узил-кесил 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Барча ватандошларимизни Ҳайит байрами билан табриклайман!
Ҳам савобли, ҳам даромадли ҳамкорлик таклифи ҳақида ўқиб қолдим.
Бошқалар парваришига муҳтожларга уйда ҳар хил хизматларни кўрсатиш учун тадбиркорлар ҳамкорликка чақириляптикан. Шунчаки овқат тайёрлаш, супуриш, кийим ювиш, овқатлар етказиб бериш, сантехникадан хабардор бўлиш, сартарошлик, смс ёзишмаларда ёрдам бериш каби хизматлар талаб қилинаркан.
Тадбиркор дўстлар учун бу яхши имконият назаримда. Дарвоқе, қизиққанлар шу рақамга телефон қилаверинг +998 88 199 25 52
Ўтган ҳафта Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази бошлиғи А.Абидовнинг суд тизимига келиб тушган мурожаатлар ва уларни ҳал этилиши бўйича брифинги бўлиб ўтибди. Қисқача мазмуни суд тизимида мурожаатлар бўйича ҳаммаси зўр, идеал ҳолатда.
Брифингда мурожаатларни ҳал этишда суд тизимида қандайдир камчиликлар ҳам бўлганлиги, уларни нима келтириб чиқарганлиги, келгусида мурожаатлар бўйича йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш бўйича режалар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Мен брифингдаги маълумотларга қўшилмадим. Чунки ҳақиқий ҳаёт кўпинча буни аксини кўрсатмоқда.
Иккита оддий мисол.
2023 йил декабрда вакил сифатида ўз номимдан Олий суд раиси номига ишни такроран кассация тартибида кўриш учун протест киритиш ҳақида ариза бериб, раис қабулига ёзилдим. Иш барча босқичлардан ўтиб, раиси ўринбосарининг рад жавоби ҳам мавжуд.
Бу орада 1 январдан янги тартиб кучга кирди, бироқ янги тартиб бўйича ҳам раис ўринбосарининг рад жавоби олингандан кейин фақат битта инстанция – Олий суд раиси қолади, шу сабабли раис жавобини кутдим. Орада 3 марта Олий судга бориб, қабул бўйича суриштирдим, ҳар борганда қайта сўрайман, “Ишқилиб аризамни қайта тафтишга тушириб юборишмади?” деб. Ҳар сафар битта жавоб – қабул бўлгани йўқ, бўлса албатта хабар берамиз. Раис ўринбосарини жавоби бўлса бўлди, аризангиз раисга киради.
Аммо, лекин, бироқ мени на раисни қабулига чақиришди, на раис аризамга жавоб берди. Олий суд судьяси Дж.Ж.Чориевнинг 26.02.2023 йил кунги ажрими билан аризам судлов ҳайъатига ўтказиш рад этилибди.
Аслида аризам раис томонидан кўриб чиқилиши керак эди, чунки янги тартиб бўйича ҳам шу қоида белгиланган.
Қолаверса, судья Дж.Ж.Чориев ўзининг тўғридан-тўғри раҳбари ҳисобланган Х.Тўрахўжаев рад қилган аризани қандай қаноатлантиради?!
Иккинчи мисол.
19.03.2024 йил куни ЖИБ Юнусобод туман судига МЖтК нинг 197-1-моддаси тартибида ариза киритдим.
Бироқ мени ҳеч ким судга чақиримади. 03.04.2024 йил куни аризам судья З.Латиповдалигини аниқлаб, ёрдамчиси билан телефон орқали гаплашдим. У менга ўзлари мени чақиришларини айтиб, телефон рақамимни ёзиб олди (аризада ҳам рақамим бор).
Шундан кейин ҳам мени ҳеч ким судга чақирмади. 08.04.2024 йил куни қайтадан телефон қилсам, мени аризамни 05.04.2024 йил куни мени иштирокимсиз кўриб чиқиб, рад қилишганлигини айтишди.
Олий суд сайтидаги маълумотлар бўйича эса мен телефон қилган 03.04.2024 йил куни ҳам 16-10 да мени аризамни кўриб чиқи учун суд мажлиси тайинланган. Менга эса на телефон қилишган на чақирув жўнатилган. Агар суд мени аризамни мени иштирокимда кўришни ҳохлаганда, 03.04.2023 йил куни соат 10 лар атрофида телефон қилганимда судья ёрдамчиси бугун 16-10 да суд, етиб келинг, деган бўларди.
Албатта, кўп ҳолларда суд тизимида мурожаатлар билан ишлаш яхши ҳолатдалигини тан олиш керак. Лекин юқоридаги иккита ҳолатни ўзи ҳам амалда суд тизимида процессуал мурожаатлар билан ишлашда ҳаммаси жойида эмаслигини билдиради.
Брифингдаги охирги сўзлар қуйидагича: Олий суд ва қуйи судларда халқимизни рози қилиш йўлида аҳоли билан мулоқот қилиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари ҳар тарафлама тўлиқ, холисона ҳамда қонуний кўриб чиқилиши орқали адолатли қарорлар қабул қилиниши таъминланмоқда.
Шахсий фикримча, бу сўзлар энг камида, қисман ёлғондан иборат.
Агар брифингда “Суд тизимида мурожаатлар билан ишлашда фалон-фалон камчиликларимиз ҳам бўлди. Бунга сабаб мана бу мана бу ҳолатлар. Бу ҳолатларни келгусида олдини олиш бўйича мана бу чоралар кўрилди” деган жумлалар бўлганда, ишонсак бўларди.
Биз суд тизимидан доимо ҳақиқат ва адолатни талаб қилиб ўрганиб қолганмиз. Шу ўринда Олий суд матбуот котибидан ҳам ҳақиқий аҳволни бор ҳолича, ютуқларни камчиликлари билан бирга кўрсатиб беришини талаб қилишга ҳақлимиз. Чунки камчиликлар бартараф этилиши учун аввал уларни борлиги тан олиниши керак.
Каналга уланиш ?
? @advokatqosimov ?
Telegram
Олий суд | Расмий канал
БРИФИНГ / Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази бошлиғи Азиз Абидов 2023 йилда Олий судга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ва улар қандай ҳал этилгани хусусида сўз юритади Сайт I Telegram I Facebook I…
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.
Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.
Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago