Ташқарида

Description
Ташқи дунёда муаммоларга бўлган ёндашув ва халқаро ҳаёт ҳақида ҳаммага тушунарли тилда



Саволлар учун: @Tashqarida_aloqa_Bot
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

9 months, 1 week ago

Umidsiz Rossiya

Kecha uzoq parvozda edim. Qo’ngach yangiliklarni o’qiganimda Aleksey Navalniyning o’limi haqidagi xabarlarga nima uchundir ishonmadim, bir necha manbadan tekshirgachgina miyam qabul qildi. Navalniyga nisbatan hech qanday simpatiyam yo’q, hatto yoqtirmayman ham, lekin Putin rejimi baribir bunchalikka bormasa kerak deb hisoblardim.

Ukrainada ikki yildan buyon o’n minglab odamlarni qirayotgan rejimga bitta odamni qatl qilish nima bo’libdi, deyishingiz mumkin. Lekin bu odam o’z oyog’i bilan kelib o’zini tutqunlikka topshirgan va ahvoli o’zgarishi Rossiyaning G’arb davlatlari bilan buzilib bo’lgan aloqalarini yanada orqaga suradigan shaxs edi.

Albatta, Putin hatta okkupatsiya boshlaganidan keyin ham G’arb bilan dialogni yig’ishtirib qo’ymagan, hatto qaysidir ma’noda hisob berishi ham saqlangan edi. Biroq urush sharoitida doimiy faoliyat yuritish, sanksiyalarga nisbatan immunitet hosil bo’lishi, urush iqtisodiyoti Putinning yanada izolyatsiyaga kirib, G’arbning fikriga umuman e’tibor qaratmaydigan darajaga olib keldi. Balki shuning uchun ham bemalol qatlga qo’yib berildi.

Navalniy hokimiyatga kelgan taqdirda Rossiya ham yaxshi, ham yomon tomonga qanday o’zgarishi mumkinligi haqida uzoq mulohaza yuritish mumkin. Biroq shuni aytish mumkinki, Navalniyning Rossiyaga qaytish qarori xato bo’lgan fikrda ko’proq jon bor. Navalniy xorijda bo’lsa ham aktiv holatda, qanchalik g’alati eshitilmasin, tirik holatda Rossiyaga foydaliroq edi. Propaganda onglarni zaharlayotgan bir paytda antipropagandaga juda usta edi.

Rossiyaning hozirgi holati SSSRdan ham ayanchliroq va umidsizroq tuyuladi. Rejimga qarshilarning aksariyati mamlakatni tark etgan, ichkarida qolganlari qamoqda, yoki o’ldiriladi. Saylovda biroz imkoniyati bor ko’rilgan nomzod Boris Nadejdinni qo’llab-quvvatlash orqali passiv qarshilik ko’rsatish hech qanday foyda bermaydi. Rossiyaning o’zgarishi va normal davlatga aylanishiga umidlar afsuski tugab boryapti.

Rossiya bunday holatda, qanchalik balandparvoz qilib aytilmasin, G’arbdan va dunyo hamjamiyatidan ko’ra yon-atrofidagi davlatlarga ziyonliroq va tahdidliroqdir. Ukrainaga qilingan va qilinayotgan agressiyadan Rossiya o’zi ta’rif beradigan “yaqin xorij” davlatlarining birortasi kafolatlanmagan. Va bunga yo’l qo’ymaslik uchun bu davlatlar dadil pozitsiyada turishi, kerak bo’lsa harakatlarini muvofiqlashtirib birgalikda ishlashi lozim.

@tashqaridaUZ

1 year, 5 months ago

Якуннинг бошланиши
2022 йил 24 февралдан буён бир-бирига боғлиқ бир неча воқеага нисбатан бу Путин Россияси якунининг бошланиши эканлиги ҳақида айтилди: Украинга бостириб кириш, Украина шимолидан шармандаларча чиқиб кетилиши, Украинанинг муваффақиятли қарши ҳужумлари, АҚШ ва Европа давлатлари Украинага Иккинчи жаҳон урушидан кейин бир давлатга кўрсатилган энг йирик ҳарбий кўмак ажратиши, уруш Россия чегараларига кўчиши ва ҳ.к. Бироқ сўнгги, вақт жиҳатидан кутилмаганда бошланиб, тезда тугаган қўзғолон якун ростан ҳам бошланганини кўрсатиб берди.

Аввалги саналган воқеалар "дунёнинг иккинчи армияси" ҳақидаги мифларни йўққа чиқариб, америкаликлар ҳазили билан айтганда Россия Украинада жанг қилаётган армиялар ичида иккинчи ўриндагилигини кўрсатган бўлса ҳам, Россия ички сиёсати билан боғлиқ бошқа бир йирик миф - кучли марказлашган репрессив давлат/Левиафан борлиги ва уни бирлаштирувчи мутлоқ бошлиққа сўзсиз итоати тўғрисидаги қарашлар ҳали мавжуд эди.

Урушга қарамай Россия иқтисодиёти қулаб тушмагани, сиёсий ва иқтисодий институтлар ишлашда давом этгани, минтақаларда айирмачилик ҳаракатлари бошланмагани ва бошқа жиддий ва унчалик жиддий бўлмаган омиллар бу фикрларга аргумент сифатида хизмат қилаётганди. Путин ҳокимияти қулаши учун кутилган асосий омил - яқин атрофида исёнга ҳаракат кузатилмагани буни янада олдинга олиб чиқди. Россиянинг Левиафани оддий эмас, унда шахслар/институтлар фақат давлатга эмас, мутлоқ ҳукмдорга содиқлик асосида ишлаши тушунилаётганди.

Битта лекини - фронтдаги илк йирик мағлубият бу тизим дарз кетиши учун етарли бўлиши мумкин эди. Исёнчиликка дастлаб мудофаа вазири Сергей Шойгу даъвогар кўрилиб, бу орада анча вақт кўзга кўринмаслигига ҳам олиб келди. Кейинчалик уруш овозларига айланган Рамзан Қодиров ва "Вагнер"чи Путин ошпази Евгений Пригожин реалроқ номзодларга айланди. Дастлаб бир-бирини қўллаб-қувватлаган икки оғайни кейинчалик гап талашишга ҳам ўтишди.

Украина Бахмутни ташлаб кетмаслиги ортидан Россия тарафида урушнинг асосий юзига айланган "Вагнер" раҳбари мудофаа вазирлиги ва бош штабга очиқчасига бир неча марта оғзаки ҳужумга ўтди. Бахмут олингани эълон қилингач, Россия бўйлаб турне қилиб, ўзининг "сиёсий бўлмаган дастури" орқали оммавий сафарбарликни тарғиб қилди ва исёнчи номзодлар орасида фаворитга айланиб улгурганди. Фақат битта триггер келиши - бу катта эҳтимол билан Украинанинг анчадан буён Россияни кўрқувга солаётган қарши ҳужуми оқибатида фронтдаги қақшатқич мағлубият ва Украина ўз ҳудудларини, ҳатто Қримга қўшиб 2014 йилда бой берилганларини қайтариши бўлиши керак эди.

Украина қарши ҳужуми Россияда кутилганидан ва кўрқилганидан секинроқ темпда бошланиб, исённи яна кечиктирган бир пайтда Кремлнинг ўзи бу масалани тезлаштириб юборди. Деярли параллел равишда Белгород области ҳимоясига "Вагнер" ўрнига Қодировнинг "Ахмат"и жалб қилиниб, дастлаб Шойгу, кейин Путин хусусий ҳарбий компаниялар вакиллари Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузилиши кераклигига чақирди. Шойгунинг гапини бир тийинга олмаган Пригожин Путиннинг чиқишидан кейин ҳам позициясини ўзгартирмади.

Бўлди. "Тизим" бузилишига ҳеч қандай ташқи зарба шарт эмас экан. Етарлича кучга эга устунлардан бирининг манфаатларини ҳисобга олмаслик етарли экан. Ҳеч қандай юридик мақомга эга бўлмаган, Путиннинг ўзи ўрганган схемада, қонундан ташқарида унинг буйруқларини бажариш учун тузилган лекин расмий қуролли кучлар имкониятларидан тўлиқ фойдаланиб келган подани чўпондан олиб қўйишга уриниш чўпоннинг исёни билан якунланди.

Якунига етмаган бўлса ҳам, Пригожин исёни бир неча йўналишларга ойдинлик киритиб кетди. Мутлоқ хўжайин - мутлоқ эмас, куч ишлатиш - давлат монополияси эмас, аввалдан аниқ бўлса ҳам бунчалик яққол кўринмаган ҳақиқат - бу давлатни қонунлар бошқармайди, куч ва унинг соҳибларининг айтгани бўлади: бош прокурор эрталаб президентга "қонунан" очилганини таъкидлаган "хоин"га нисбатан жиноий иш кечга ёпилиб қолди, "хоин"нинг ўзига хавфсизлик кафолатланди. Бу қандайдир фильм эмас, дунёнинг энг йирик давлатида кеча бўлган воқеа. Бу ҳали бошланиши, якуннинг бошланиши.

@tashqaridaUZ

2 years, 2 months ago

Қирғизистон президенти тўғри гапни айтибди - чегара масаласи узоқ ва оғир гаплашиб ҳал қилинади. Қирғизистон ва Тожикистон урушни тўхтатиб, бу масалани музокаралар столида, иккала давлатни ўзига қарам қилиб қўйган катта оға эмас, минтақада уруш бўлмаслигидан ҳақиқатан манфаатдор бўлган қўшнилари воситачилигида ҳал қилиши лозим. Барча чегаралар тўлиқ расмийлаштирилсагина орзудаги чегарасиз Марказий Осиё ҳақида ўйлаш мумкин бўлади.

@tashqaridaUZ

2 years, 2 months ago

Кутилмаган уруш: Тожикистон ва Қирғизистон нега урушяпти?Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаровнинг Самарқанддаги ШҲТ саммитида иштироки билан бир пайтда икки мамлакат чегарасида аввалгиларига ўхшамаган анча жиддий қуролли можаро бошлангани кўпчиликни даҳшатга солди. Президентларнинг саммитдан кейин ўзаро гаплашиб олгани ҳам фойда бермаган - тўқнашувлар ҳали ҳам давом этмоқда.

ОАВ нисбатан анча эркин ҳамда фуқаролари ва жамоат арбоблари интернетда фаол бўлган Қирғизистон томони Тожикистонни қўшни ҳудудларни босиб олишга уринишда айблаяпти - интернетда тарқалаётган фото ва видеоматериалларда ҳам бунга ишора бор. Тожикистон эса асосан расмий манбалар орқали Қирғизистонни ўт очишни тўхтатиш келишувларини бузишда, шунингдек провокация ва дезинформацияда айбламоқда.

Шу пайтгача бир неча марта ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилиб, бир неча марта бузилган. Айни пайтгача қурбонлар сони 100 га яқинлашган, иккала томон расмийлари хабарига кўра Тожикистондан 38 киши, Қирғизистондан 59 киши ҳалок бўлган. Катта қисми тинч аҳоли вакиллари. Қирғизистон 136 минг аҳолисини эвакуация қилган. Бу бундан олдинги энг йирик можаро бўлган 2021 йил баҳоридагидан 4 бараварга кўп.

Нега ҳозир бундай масштабдаги можаро бошланди? Экспертлар бу вазият камида Тожикистон учун кутилмаган бўлмагани, Душанбе бунга тайёрлангани ҳамда ҳарбий қисмлари ва техникаларини чегарага олиб келганини айтмоқда. Шунингдек, Қирғизистон томони Тожикистон формасиз норасмий жангчилардан фойдаланганини ҳам даъво қилган. Тожикистон бронотехника ва ракета тизимларидан фойдаланган, Боткен вилояти маркази - Боткен шаҳри ҳам ўққа тутилган.

Ўз навбатида Тожикистондан ҳужумни кутмагани айтилаётган Қирғизистон ҳам илғор ҳарбий техникадан, жумладан дронлардан фойдаланган. Тўқнашув/можаро/уруш бошланиши учун нуфузли саммит вақти танлангани унга етарлича эътибор қаратилиши учун бўлгани айтилмоқда. Бироқ эътибор тортиш учун уруш бошлаган Раҳмон эканлиги айтилган бўлса ҳам, қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда кичик давлат бўлгани учун уларнинг ҳудудига бостириб кирилганиги ҳеч ким эътибор бермаётганидан нолимоқда.

984 кмлик Тожикистон ва Қирғизистон чегарасининг айни пайтда 308 км қисми бўйича келишилмаган бўлиб, асосан 35 минг аҳоли яшайдиган Тожикистоннинг Ворух анклави ва турли даврлардаги совет хариталарида турлича кўрсатилган участкаларга тўғри келади. Бу ҳудудлар иккала давлат учун ҳам муҳим - чегарадош Сўғд ва Боткен вилоятларида аҳолининг асосий машғулоти бўлган қишлоқ хўжалиги учун муҳим бўлган яйловлар, шунингдек йўллар назоратига имкон беради.

Тоғли ҳудуд бўлгани учун йўллар аҳамияти жуда юқори - масалан, Тожикистон истаганидек Ворух анклавини Сўғд вилояти билан боғлайдиган йўл назоратини олса - бу Қирғизистон учун қарийб 200 минг аҳоли яшайдиган Лайлак туманини мамлакатнинг қолган қисми билан йўлини узиб қўяди. Бу сафар иккала томон ҳам ноҳарбий инфратузилма объектларига ҳам ҳужумга ўтгани айтилмоқда.

Экспертлар уруш иккала давлат раҳбарияти учун ҳам мамлакат ичкарисида ўз мавқеъсини яхшилашга имкон беришини айтмоқда. Тожикистонда - бошқа душман бўлмагани/қолмагани учун ташқи душман яхши имкон бўлса, Қирғизистонда бошидан яхши қўллаб-қувватланмаган ҳукумат ташқи хуруш қаршисида бунга эришиши мумкин. Ўз навбатида ҳар иккала тараф бир-бирини бевосита жангларда қатнашаётган командирларига гапи ўтмасликда айблагани ҳам қизиқ.

Ташқаридан ҳозирча можарони ҳал қилишда воситачиликни Россия таклиф қилган. Ҳа, ярим йилдан бери ўзи Украинани босиб олишга уринаётган Россия. Ҳа, одатда ўзининг қўли бор можароларда воситачилик қиладиган Россия. Ўзи яқинда Хитойдан Европага Россияни айланиб ўтадиган темир йўли қурилиши бўйича шартнома имзолангани бу йўлда можаро чиқарилишига сабаб бўлгани асосий версиялардан сифатида кўтарилган, бироқ бундай хулоса учун ҳали эрта.

@tashqaridaUZ

Telegram

Ташқарида

​​Ворух ҳақида Ворух анклави билан боғлиқ можаро анча чуқур илдизларга эга ва ҳаттоки совет даврида ҳам қуролли тўқнашувларга сабаб бўлганига қарамай, бу даражадаги масштабга биринчи марта чиқмоқда. Бу сафарги тўқнашувдан бир ой олдин Қирғизистон Миллий…

2 years, 2 months ago

Қучоқ очиб кутиб олиш ҳақида

Сўнгги кунларда Украина қуролли кучлари озод қилаётган ҳудудларда аҳолининг украин аскарларига реакциясини кўриб беихтиёр уруш бошланишидаги рус пропагандаси риторикаси эсга келяпти.

Февралда пропаганда Украинада рус аскарларини қучоқ очиб, гуллар билан, озодлик олиб келувчи халоскорлар сифатида кутиб олинишига ўзини, зомбига айланган ҳукуматни, армияни ва аҳолини ишонтириб қўйганди.

Дастлабки кунларда ва ойларда нимага бундай қарши олинмаганига ҳайрон бўлган руслар ва ниҳоят шундай муносабатни кўряпти - фақат ўзларига нисбатан эмас, аксинча улардан озод қилаётган украин аскарларига нисбатан.

Украина мудофаачилари руслар босқинни бошлаганда орзу қилган ҳолатни - ҳақиқий халоскорлар келганда халқ қандай кутиб олишини кўрсатиб бермоқда. Бу шундоқ ҳам руҳий ҳолати яхши бўлмаган рус армиясига қўшимча таъсир қилиши мумкин.

@tasgqaridaUZ

2 years, 2 months ago

Энди нима бўлади?

Қисқа муддатли истиқболда Украина Донбассда ёзда йўқотилган ҳудудларини қайтариб олиш имкониятига эга. Украинанинг ёзда тўпланган захиралари ва эълон қилинмаган етиб келган қурол-яроғлари бу муваффқаиятга замин яратади. Шунингдек, Херсон йўналишида секинроқ бўлса ҳам олдинга силжиш мумкин.

Россия эса захираларини етказиш эвазига қарши ҳужумни тўхтатиши мумкин, бироқ ерларни қайта эгаллаш варианти жуда узоқ. Украинанинг муваффақиятлари кўлами кенгайиб кетиб, "дўппи тор келиб қолса", Москва шу пайтгача қилмай келаётган иши - ҳарбий сафарбарлик эълон қилиши мумкин.

Бироқ ҳозирча октябрдаги янги фаза учун олигархларга хусусий ҳарбий бўлинмалар йиғишга топшириқ берилгани айтилмоқда. Бу орада Украинага ҳам узоқ кутилган лендлиз етиб келиши мумкин ва бу уруш боришини бутунлай Энг охирги сценарий - тактик ядро қуроли қўлланилиши, бироқ кўпчилик экспертлар бундай қадамга борилмаслигини айтмоқда. Ўрнига Запороже АЭСда техноген фалокат келтириб чиқарилиши мумкин.

Умуман олганда Украина ҳозирги муваффақиятларига қарамай уруш узоқроқ давом этишини кутяпти. Бунда 2014 йилдан бери Киев назоратидан чиқиб кетган барча ҳудудларни қайтариш, шунингдек, Россия қўшинлари бутунлай чиқариб юборилган тақдирда ҳам янгидан бостириб келиши эҳтимоли инобатга олиняпти.

Украина қуролли кучлари қўмондони томонидан Германияда Украинага ёрдам гуруҳи йиғилиши олдидан чиқарилган мақолада 2023 йилда уруш ҳаракатларини олиб бориш учун қурол-яроғ етказиб бериш бўйича сўровлар келтирилгани ҳам бундан дарак беради. Жумладан, Украинага узоқ масофаларга борувчи ракета комплекслари зарурлиги, бу орқали нафақат Украинанинг эгалланган ҳудудлари ва чегарадош ҳудудлардаги нишонларга, балки Россия марказий ҳудудларига зарбалар бериш орқали ушбу мамлакат аҳолисига уруш ҳиссини туйдириш лозимлиги, ҳозиргача аксарият аҳоли ушбу урушни абстракт қабул қилаётгани ва ўзида сезмаётгани учун етарли даражада қаршилик билдирмаётгани айтилган. Аксинча, урушга ва уруш сиёсатига хайрихоҳлар талайгина эканлиги ўтган ойлар давомида кўринмоқда.

Уруш тўхташи Россиядаги ички ўзгаришларга бевосита боғлиқ. Бунда шунчаки ҳозирги ҳукумат мағлубиятни тан олиб, урушни тўхтатиши эмас, балки режимнинг ўзининг ўзгаришигина вазиятга таъсир қила олади. Чунки акс ҳолда Украина хавотиланаётганидек Россия қўшинлари чиқиб кетган тақдирда ҳам яна қайтиб келмаслигига кафолат йўқ.

@tashqaridaUZ

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago