САМАРҚАНД. ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ вилоят бўлими

Description
Advertising
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 1 Monat, 2 Wochen her

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 Jahr, 2 Monate her

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 Jahr, 5 Monate her

20 hours ago

ҚОРЛИ КУН ЎЙЛАРИ
Қор ёғар,
Оқ зарга  беланар дунё,
Борлиққа тикилиб хаёл сураман.
Олисда...
Тўзғитиб қор уюмини,
Яйраб кулаётган қизни кўраман.

У – шўхчан ёшлигим,аланга, оташ,
Орзули юракнинг гўзал суврати.
Бир осмон юлдузга тун бўйи сирдош,
Ҳар тонгдан  синоату  сеҳр кутарди.

Шиддат билан кирган давраларга у,
Бамисли оловдай гуруллаган сўз.
Чақмоқдайин жасур, жўшқин бир туйғу,
Оҳанглари дилбар, жаранги шўх соз.

Баҳорларга доим бўлди ошуфта,
Хазон фаслидан ҳам излаган ҳикмат.
Қишки боғлар ичра кезинган чоғда,
Эртани оқ рангда кўрарди фақат.

Улғайдик  --  ҳаётнинг кўпдир синови,
Бир-бир ўтиб бордик юзлар ёришиб.
Энди келажакнинг тиниқ хаёли,
Заҳматлар ичига кетди қоришиб.                        

Гулбоғ томон борар йўл  унутилди,
Илғамадик, келиб-кетди фасллар,
Наҳот мўъжизалар кутмаймиз энди,
Наҳот қалб ичини қоплаган ғубор?

Бизнинг бу ташвишлар арзимагай ҳеч,
Тангрининг туҳфаси   - қисқа умрга.
Яшай олсак эди бўлмай туриб кеч,
Юракдан жой бериб шодлик, сурурга,

Қанийди, қалб қайта завқ-шавққа тўлса.
Иссиқ чеҳраларга югурса кулгу,
Меҳр кўнгилларга бир кўприк бўлса.
Сўзлардан тўкилса ниятлар - эзгу.

Қор ёғар,
Қаршимда – кумушранг дунё,
Оппоқ чаманларни хушҳол кезаман.
Ногоҳ лабларимга қўнган заррада --
Гуллаётган бахтнинг таъмин сезаман!

Қор ёғар оҳиста, қор ёғар тинмай...
Гулчеҳра Жамилова.

22 hours ago

БУЮКЛАР БИСОТИДАН

Ўзингга назар сол. Сен ўз фикрларинг ҳосиласисан.

БУДДА

Ўзгалар оғзига тугма қадолмайсан.

А. С. ПУШКИН

Мен ўлимдан қўрқмайман, йўқ-йўқ!
Йўқолиб кетишдан қўрқаман.

М. Ю. ЛЕРМОНТОВ

Ўзгаларга "хўп" дейишдан олдин ўзингга "йўқ" демаётганингга ишонч ҳосил қил.

Пауло КОЭЛЬО

Бировлар ҳақида ҳақиқатни айтишни яхши кўрасиз. Унда нега ўзингиз ҳақингиздаги ҳақиқатни эшитишни ёқтирмайсиз?

Маргарет МИТЧЕЛЛ

Ақл, истеъдод, гўзаллик... Тўлақонли бахт учун яна нима керак? Аммо, сабр, меъёр ва сукут улардан ҳам қадрлироқ десам, нима дейсиз?

Харуки МУРАКАМИ

Умидсизларча фикрлаш ва умид билан ҳаракат қилиш донишмандликдир.

Герман ГЕССЕ

Тентак учун ақллиликдан ортиқ аҳмоқлик йўқ. Шундай экан ўта ақлли бўлишдан сақланинг. Аҳмоқлар юртида ақлли одам подшоҳ бўлолмайди.

Олдос ХАКСЛИ

Бугунги нохушликларни ўйлаб жудаям сиқилаверманг. Эрта янгилари бўлади!

Фаина РАНЕВСКАЯ

Киши вақтини беҳуда ўтказмаслиги керак. Гуллар ҳар йили қайт-қайта очилаверади. Аммо инсон умрида фақат бир мартагина гуллайди.

САДХГУРУ

Тўплаб тақдим этувчи:
Худойберди КОМИЛОВ.

1 day, 3 hours ago

Ўтган буюк устозларнинг Руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин! Қаранг, қандай бетакрор шеър ва гўзал ижро!

1 week ago

Ижодкорлар орасида “Ўттиз ёшгача шоир бўлсанг бўлдинг, бўлмаса – кеч” қабилидаги гап юради. Бу гап нисбий бўлгани билан, ҳақиқатдан озиқланади. Негаки, шеър – ёшлик, навқиронликнинг ўзгинасидир.

Адабиётимизнинг яқин тарихига назар ташласак, назм доимо наср ва бошқа турдаги асарлардан олдинда юрганини кўрамиз. Сабаби аён: лирика – ҳозиржавоб, насрнинг одими эса вазминроқ. Бу гап ҳозирги адабий жараёнга ҳам тааллуқли. Ҳа, қисқа фурсат ичида ёшларнинг қанча шеърий тўплами чоп этилди. Ана сизга ҳозиржавоблик! Мен атайин «китоб» демаяпман. Негалигини яхши тушунасиз. Савияси, ютуқ-камчилигидан қатъи назар, уларнинг тўпламлари чоп этилаётгани – факт. Муҳими, ёшлар ёзяпти, ижод қилишга интиляпти.

Бугун шеъриятимизга гуриллаб кириб келаётган умидли ёш шоирлар кўп. Лекин ким қандай ижод қиляпти, ёзганларининг савияси қай даражада? «Ёш шоир» деганда кимларни назарда тутяпмиз: ҳаваскор қаламкашдан тортиб ёши қирқ, ҳатто элликни қоралаб қолган катта ёшдаги ижодкорлар ҳам «ёшлар рўйхати»дан тушмай келаётгани ажабланарли эмасми? Даставвал ушбу саволларга аниқлик киритиб олиш керакка ўхшайди.

Назаримизда, ёшлар шеърияти вакилларини уч гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчиси – нисбатан аввалроқ номи кўрина бошлаган, адабий жамоатчилик ва шеърият мухлисларига танилиб улгурганлар. Уларнинг айримларини ёш шоир деб аташга ҳам истиҳола қилади киши. Иккинчиси – икки-уч тўплами билан энди тилга туша бошлаган умидли ёшлар. Учинчиси – шеърият оламига кейинги йилларда қадам қўяётган қаламкашлар.

Бу уч гуруҳнинг пешқадам вакиллари матбуотдаги чиқишлари, қолаверса, тўпламлари билан назм мухлисларининг кўнглига йўл топиб бормоқда. Айримлари аллақачон ўз мухлислари – ўқувчиларига эга. Лекин уларнинг ижоди етарли даражада таҳлил этилиб, ютуқ-камчиликлари кўрсатиб бериляптими? Бу савол ҳамон тасдиқ жавобини кутаётир...

Тўпламлардаги шеърлар, ёш шоирлар ижодининг сара намуналари асосида ёшлар шеъриятининг асосий йўналишларини белгилаш, бугунги навқирон поэтик тафаккур ўз ичига нималарни қамраб олаётганига аниқлик киритиш мумкин. Аслида, бу адабиётшунос-тадқиқотчилар учун адабий жараённинг долзарб мавзуларидан. Аммо негадир ушбу мавзуга бағишланган мақолаларда кўпинча умумий гаплар билан кифояланилади.

Ахир, аксарият ёш шоирлар вазн, қофия, туроқ каби шеър техникаси билан боғлиқ илк сабоқларни аллақачон ўтаб бўлишган. Ҳатто улар орасида шеърни бундай «қолип»лардан чиқариш, вазн, қофия қоидаларини «бузиш»га уринаётганлари ҳам бор. Шундай экан, уларга шеър қандай ёзилиши ҳақида ваъз ўқиш эриш туюлса керак. Бундан ташқари, ёшлар шеърияти анча субъективлашган. Бугун уларни ўз қалб олами, руҳиятидаги ўзгаришлар, онгости дунёсидаги "маънисиз маъни"лар кўпроқ қизиқтиради. Йўқ, бу уларнинг ташқи олам, ижтимоий муҳитдан узилиб қолаётганини кўрсатмайди. Аксинча, навқирон авлод вакиллари инсон қалбининг ўзи сирли олам, таъбир жоиз бўлса, етакчи мавзу эканини аллақачон тушуниб етишган.

Албатта, айрим ҳолларда ижодкорнинг фақат ўзи билан ўралашиб, ўта субъектив истак-майллар доирасида қолаётгани акс этган шеърлар ҳам ёзилаётир. Шахсий икир-чикирлардан баланд кўтарила олмаган шоир, шубҳасиз, чинакам ижодий парвозга эриша олмайди, жўн «ёндим-куйдим»лари билан ўқувчини бездиради. Ваҳоланки, бугун бадииятдан узоқлашмаган ижтимоий-ахлоқий муаммолар акс этган шеърларга эҳтиёж катта. Шу маънода, кузатиб бораётганларга маълумки, бугунги ёшлар ижодида давр муаммолари, ижтимоий кайфиятнинг бадиий ифодаси ҳали ярқ этиб кўзга ташлангани йўқ...

Беҳзод Фазлиддин

2012 йил. “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси.

"Катта адабиёт остонасида ёхуд ёш шоирлар ижоди ҳақида айрим мулоҳазалар" мақоласидан.

#Ёшлар_давраси #Ижод_ва_эътиқод

@Behzod_Fazliddin

1 week, 1 day ago

МАВЛОНО ЛУТФИЙ ҒАЗАЛИГА ТАХМИС

Келса санам, муждани бўстонима айтинг,
Ишқимни мани ишваси осмонима айтинг,
Этса халос, дарду балогардонима айтинг,
Жоним чиқадур дард ила, жононима айтинг,
Мен хаста гадо ҳолини султонима айтинг.

Ёрни суйиб, завқ оламан, бу ҳузур ишим,
Ўртанаман, кўп ёнаман, зебо санам жим,
Хаста бу шайдо ҳолидин олса хабар ким,
Ўртанмагу кўз ёшию ўлмактурур ишим,
Бу қиссани ул шамъи шабистонима айтинг.

Кимда гуноҳ, ҳажру висол бўлса эгизлик,
Бўлди, нетай, битта қараш онча бигизлик,
Шеваи ошиқ, бу билинг, шавқу  тириклик,
Қат-қат юрагим боғлади қон ғунча менғизлик,
Бу дарди дилимни гули хандонима айтинг.

Мушкул бўлади ўтмаги умрим менга онсиз,
Ёрсиз бўлади ушбу ҳаёт тонглари тонгсиз,
Нолаю оҳ дилда жўшар, ваҳки, забонсиз,
Қон ёшим эрур ер уза юлдуз каби сонсиз,
Ул кўзлари чўлпон, маҳи тобонима айтинг.

Лайли эмас гарчи санам, мен эса- Фарҳод,
Истаганим, Фармоно, ишқ бўлмаса барбод,
Мустар бу дилим қасди умид  олгали имдод,
Лутфийи дилафкор тилар ҳажр элидин дод,
Аҳволини ул бегимау хонима айтинг.

@farmontosh
2024 йил 14 декабрь.

1 week, 1 day ago

Шу қизча ҳам паспортини қидираётгандир. Ким таниса йўқоридаги телефонга қўнғироқ қилсин, савоб учун. Йўқотган паспортини берамиз эгасига. Гуруҳларга тарқатинг, таниганлар чиқиб қолар.

2 weeks ago

Барчангизни Бахтимиз Қомуси - Конституциямиз қабул қилинган кун билан қутлайман.

2 weeks ago
ҚОМУСИМ – САТРИНГДА...

ҚОМУСИМ – САТРИНГДА...

Олисга кўзланган, созланган бахтсан.
Дунёни ҳайратга сололган аҳдсан.
Ғайратим оширган, яна ғайратсан.
Қомусим – сатрингда сўзланар башар
Эркимни ҳис этсам менга ярашар.

Элатга йўриқсан, бахтига сурур.
Халқимиз сен билан ҳамиша мағрур.
Бош китоб ҳар жумланг инсонга масрур.
Қомусим – сатрингда сўзланар башар
Эркимни ҳис этсам менга ярашар.

Сенга ҳавас қилар жумла-ю жаҳон,
Янги Ўзбекистон – янгича имкон.
Ҳуқуқий китобсан, йўриқ жонажон.
Қомусим – сатрингда сўзланар башар
Эркимни ҳис этсам менга ярашар.

Ўғил-қизларингга меҳринг мададкор,
Адолат, ҳақиқат ҳамиша бисёр.
Муҳаммад Ризога борлиғинг мадор,
Қомусим – сатрингда сўзланар башар
Эркимни ҳис этсам менга ярашар.

Энг улуғ китобсан, энг одил китоб.
Ҳуқуқимиз мадҳинг, гўёки офтоб.
Ҳар жумланг равондир, дейман моҳитоб.
Қомусим – сатрингда сўзланар башар
Эркимни ҳис этсам менга ярашар.

Муҳаммад Ризо.

2 weeks, 1 day ago
**Шавкат Мирзиёев Конституция куни муносабати билан …

Шавкат Мирзиёев Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги йўллади

"Конституциямиз мамлакатимизда миллий мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни сақлаш, ислоҳотларимизнинг ортга қайтмас тус олишини таъминлашда доимо ишончли кафолат бўлиб келган ва бундан буён ҳам шундай бўлиб қолади.

Шу маънода, халқимизнинг ҳуқуқий тафаккури, хоҳиш-иродасининг ёрқин тимсоли ва амалий ифодаси бўлган Асосий Қонунимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Бу ноёб қомуснинг ҳар бир моддаси ва қоидасини ўрганиш, уларга ҳурмат, меҳр ва эътибор билан муносабатда бўлиб, тўлақонли ижро этиш барчамиз учун муқаддас бурч ва мезонга айланишини истардим.

Аминманки, ана шундай юксак масъулият билан астойдил меҳнат қилиб, ислоҳотларимиз самарасини янада оширамиз ва олдимизга қўйган улуғвор мақсадларга албатта етамиз", дейилади табрикда.

@Zarnews_uz

We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 1 Monat, 2 Wochen her

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 Jahr, 2 Monate her

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 Jahr, 5 Monate her