Бизда кун давомида:?
?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
??Қайнона ва келин муносабатлари
Реклама: @Menedjer_Kanallar
Last updated 1 year, 5 months ago
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Last updated 3 months, 1 week ago
Official channel of Shumbola.tv
🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!
❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam
ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ
Last updated 3 weeks ago
❓Ассалому алайкум! Мен ташкилотдан 18.11.2023 йилда фарзандим 2 ёшга тўлгунига қадар бола парвариш таътили олганман. Иш берувчига мурожаат қилиб ишга қайтишимни сўрасам, ўринимга бошқа ходимни ишга олганлигини айтиб, фарзандинг 2 ёшга тўлгандан сўнг ишга чиқасан деб айтмоқда, шу тўғрими?
©️Ва алайкум ассалом! Саволга ҳуқуқшунос Шавкат Хамрақулов томонидан жавоб берилди.
👉Бу ерда иш берувчининг ҳаракатлари нотўғри деб ҳисоблайман.
⚖️Меҳнат кодексининг 405-моддаси:
*✔️1-қисмида ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.
*🔺Изоҳ: Ишловчи оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом асосида тўлов қилинади. Лекин ушбу **Низом бюджет ташкилотларида ишловчи оналарга татбиқ этилмайди.
*✔️2-қисми. Аёлга унинг хоҳишига кўра, боласи 3 ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда* қўшимча таътил ҳам берилади.
*✔️3-қисми.* Ушбу модданинг 1-2-қисмларида кўрсатилган БПТдан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани ҳақиқатда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам, шунингдек васийси ҳам тўлиқ ёки қисмларга бўлиб фойдаланиши мумкин.
⚠️4-қисми. Аёл ёки ушбу модданинг 3-қисмида кўрсатилган шахслар хоҳишига кўра, БПТ вақтида тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида ёки иш берувчи билан келишув бўйича уйда ишлаши мумкин. Бунда ушбу модданинг 1-қисмига мувофиқ уларнинг нафақа олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
❗️Энди сизнинг ўрнингизга ишга қабул қилинган ходим масаласида. МКнинг 158-моддасига асосан, муддатли меҳнат шартномаси унинг амал қилиш муддати тугаши билан бекор қилинади. Яъни, ушбу модданинг 3-қисмига кўра, иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.
⚠️Хулоса қилганда. Иш берувчилар “аёлнинг хоҳишига кўра” жумласига эътибор бериши керак, яъни унда ҳуқуқ бор, уни таъминлаш иш берувчига мажбурият ва ходим боласи 2 ёшга тўлгунча БПТ олса, исталган вақтда ишга қайтиш хоҳишини ҳам англатади. Бунда, иш берувчига МКнинг 405-моддасининг 4-қисмига кўра ариза билан мурожаат қилиб тўлиқсиз иш вақти билан ишлаши мумкин ва кейинчалик яна БПТга чиқишни хоҳласа, марҳамат боласи 2 ёшга тўлгунича ижтимоий таътилга чиқиши мумкин. Сизнинг ҳолатингизда, ўрнингизга ишга қабул қилинган ходимнинг меҳнат шартномаси сизнинг ишга чиқишингиз муносабати билан бекор қилинади ёки иш берувчи хоҳласа унга малака талабларига мос бўлган бошқа бўш (вакант) ўрин таклиф қилиб ўтказиши мумкин.
❓Ким вафот этган шахснинг иш ҳақини олишга кўпроқ ҳақли
?Меҳнат кодексида кимлар иш ҳақи олишнинг устувор ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида изоҳ йўқ (мисол учун, хотин ёки марҳумнинг ота-онасидан бири). Шунинг учун ходимга тегишли бўлган иш ҳақини иш берувчига биринчи бўлиб мурожаат қилган ва керакли ҳужжатларни тақдим қилган оила аъзоси ёки қарамоғидаги шахсга бериш мумкин деб ҳисоблаймиз.
?Агар кўриб чиқилаётган вазиятда хотини биринчи бўлиб пул учун мурожаат қилган ва керакли ҳужжатларни тақдим этган бўлса, хавотирга ўрин йўқ. Сиз унга вафот этган эрининг иш ҳақини бериб, қонунни бузмадингиз.
?Тўловларни олишга ҳақли эканлигини талаб қиладиган қолган қариндошларга эса вафот этган ходимнинг иш ҳақи унинг хотинига берилганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этишингиз мумкин.
*?Марҳумнинг иш ҳақини олиш учун қариндоши иш берувчига қуйидагиларни тақдим қилади:*
➖эркин шаклда ёзилган ёзма ариза: «Масалан: Мен, Фармонова Нигора Азизовна, марҳум Фармонов Даврон Камиловичнинг хотини, вафот этган кунга қадар олинмаган иш ҳақини ва унга тўланадиган бошқа тўловларни беришингизни сўрайман»;
➖вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси (иш берувчига кўрсатилганидан кейин қариндошида қолади) ва вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси (иш берувчида қолади) МК 255-м.;
➖паспорт ёки олувчининг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
➖марҳум билан қариндошлик ёки унинг қарамоғида бўлганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқалар).
*⚠️Эътибор беринг*❗️Иш берувчи вафот этган ходимнинг иш ҳақини қариндошига тегишли ариза берилган кундан эътиборан етти календарь кундан кечиктирмай бериши керак.
‼️Вафот этган ходимнинг иш ҳақи унинг оила аъзосига нақд пулда ёки пластик картага ўтказиш йўли билан берилиши мумкин. Иш ҳақи берилганлиги тўғрисидаги аризада қариндош бу борада аниқлик киритиши ва пул маблағларини айнан қайси картага юбориш кераклигини, ўтказиш учун зарур бўлган барча тафислотларни кўрсатиши керак. Ариза берувчининг пулни олганлиги далилини қайд этган маъқул. Бу пулни олувчининг аризаси ёки тилхати бўлиши мумкин.
?❗️Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади МК 234-м. 1-қ. Ходимнинг вафоти эса – бу МКнинг 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган тарафларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра меҳнат шартномасини бекор қилишнинг асослардан бири саналади. Демак, ходимнинг вафоти муносабати билан меҳнат муносабатларини тўхтатаётган иш берувчи ходим томонидан фойдаланилмаган таътиллар учун ҳам компенсация ҳисоблаши шарт.
Оила аъзолари ёки марҳумнинг қарамоғида бўлган шахслар бўлмаган тақдирда, тегишли сумма мерос таркибига киритилади ва умумий асосларда мерос қилиб олинади.
Kadrovik.uz
Иш ҳақи, компенсатсия ва бошқа тўловлар
❗️**«Ташкилот ходимларидан бири вафот этди. Вафот этган кунга қадар олинмаган иш ҳақи миқдори фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация билан бирга катта суммани ташкил қилди. Бухгалтерия бўлими уни ходимнинг бевасига берди. Аммо эртаси куни марҳумнинг отаси пулни олгани келиб, судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилиб кетди».
❗️Дарҳақиқат, ходим вафот этган кунга қадар олинмаган иш ҳақини айнан кимга тўлаб бериш кераклигини тўғри белгилаш муҳимдир. Акс ҳолда судлашишгача борадиган низо юзага келиши мумкин.**
?Меҳнат кодексининг 255-моддасига мувофиқ ходим вафот этган кунга қадар олинмаган иш ҳақи унинг оила аъзоларига ёки ходим вафот этган кунда марҳумнинг қарамоғида бўлган шахсга берилади.
????Оила кодексининг 5-моддасига мувофиқ оила аъзоларига қуйидагилар киради: эр-хотин, ота-она ва болалар (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар). Бунда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида рўйхатдан ўтган шахслар эр ёки хотин деб ҳисобланади.
❌ Тегишинча, диний русумларга биноан тузилган никоҳда бўлган аёл марҳумнинг маошини талаб қила олмайди
❌Шунингдек, никоҳ расман бекор қилинган собиқ хотини, агар у вафот этган кунга қадар ходим билан бирга яшаган тақдирда ҳам, «вафотидан кейинги» иш ҳақини олишга ҳақли эмас.
?Қарамоғида бўлганлар – бу ходимнинг тўлиқ таъминотида бўлган ёки ундан олиб турилган моддий ёрдам унинг ҳаёт кечириши учун асосий ва доимий манба бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахслар. Қарамоғида бўлганлик факти фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, иш (хизмат) жойи маъмурияти, ижтимоий таъминот бўлими томонидан берилган ҳужжатлар, шунингдек гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқланиши мумкин.
?давоми бор...
Бизда кун давомида:?
?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
??Қайнона ва келин муносабатлари
Реклама: @Menedjer_Kanallar
Last updated 1 year, 5 months ago
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Last updated 3 months, 1 week ago
Official channel of Shumbola.tv
🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!
❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam
ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ
Last updated 3 weeks ago