Dunyoning ishlari......,

Description
Hayotning qadriga yetmagan inson,undan bahramand bo'lishga ham loyiq emas...

Бизнинг хамкор каналимиз: https://t.me/iymonli_qalb_egasi



Admin @Shoira_Xasanova
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 1 day ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 day, 3 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 day, 20 hours ago

1 month ago

​​​​​​РОСУЛИЛЛОХ КЕЛСАЛАР КИ**МНИ ОЛИБ КЕТАРДИЛАР?!

Бугун Хуфтон намозида бир нарсани ўйладим: қанийди ҳозир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга кириб келсалар. Сафларни ёриб ўтиб тўғри меҳроб томон юрсаларда, сўнгра имомликка ўтсалар.

Бир ўйлаб кўринг-а, Қуръони Каримни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларидан эшитмоқдасиз. Қуръонни фаришталарнинг улуғидан қабул қилган зотдан эшитмоқдасиз. Ривоятларда келишича, Довуд алайҳиссалом Забурни тиловат қилганларида у кишининг гўзал овозларидан осмонда учаётган қушлар тўхтаб қолишар экан. Энди бир ўйлаб кўринг, сиз Қуръони Каримни Меърож кечасида жамики пайғамбарларга имом бўлиб намоз ўқиб берган зотдан эшитмоқдасиз...

Қанийди ҳозир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб елкамга қўлларини қўйсалар. Мени қўлимдан тутиб ўзларининг асри саодатларига, йўқ-йўқ, жаннатдаги манзилларига олиб кетсалар...

Ҳаёллар оғушида намоз тугаганини ҳам билмай қолибман. Имом “Ассаламу ъалайкум ва раҳматуллоҳ”, деб ўнг томонга салом берди. Мен ҳам имомга эргашиб салом бердим. Қаршимда улкан жамоат турар эди. Уларнинг орасида олимлар, қорилар, аҳли илмлар, ёши улуғлар, Қуръон таъсиридан кўзи намланганлар бор. Тақвода, одобда, илмда мендан пешқадамлари бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб кетиш учун бу жамоатдан келиб-келиб мени танлайдиларми?! Ваҳоланки, бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мендан кўра қаттиқроқ яхши кўрадиганлар қанча! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асри саодатларига кимнидир олиб кетадиган бўлсалар ана ўшалардан бирини олиб кетмайдиларми?! Мен намозимни хушуъсиз, Қуръон тадаббурисиз, минг ҳаёллар билан ўқидим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу жамоатдан келиб-келиб мени олиб кетадиларми?!

Ҳар бир мусулмон бугун ўзига-ўзи шундай саволни берсин: “Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонимизга келиб ушбу уммат ичидан биттагина инсонни ўзлари билан жаннатдаги манзилларига олиб кетадиган бўлсалар, ўша инсон мен бўла оламанми? Бу уммат ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига энг кўп эргашаётган инсон мен бўла оламанми? Ушбу замонда хулқи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хулқларига энг кўп ўхшайдиган инсон мен бўла оламанми?”

Бу дунёда Расулуллоҳга муҳаббат қўймай туриб, охиратдаги ул зотнинг шафоатларини орзу қилманг. Абу Бакр, Умарлар йўқ замонда Расулуллоҳни ҳаммадан кўра қаттиқроқ яхши кўра олмасангиз, унда Абу Бакр, Умарлар бор кунда Расулуллоҳнинг ҳузурларида нима қиласиз?!

Аллоҳим, бу умматдаги ҳар бир инсонни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга энг муҳаббатлилардан қилгин!

Интернет сарҳадларидан@dunyoningishlar

1 month ago

Гўзалликни кўриш учун КЎНГИЛ гўзал бўлиши керак!
Сиз кўрадиган нарса руҳингиз кўзгусидаги аксдир.

Гина ва нафратни ўзида жамлаган КЎНГИЛ муҳаббатни қандай кўради, бағрикенглик йўлини қандай тутади?!

Ҳасад уни еяётган КЎНГИЛ қандай қилиб ўзи яхши кўрган нарсани бошқага илина олади?!

Бировлар айбини, қабоҳатни қидириб юрган КЎНГИЛ гўзал хислатларни қаердан кўра олади?!

Гўзалликни кўриш учун покиза КЎНГИЛ билан қараш керак. Йўқса сизга КЎНГИЛда бино қилганингиз қора деворингиздан ўзга нарса кўринмайди...

@dunyoningishlar

1 month ago

Дарахтдан зериккан барг учун куз фасли шунчаки баҳона бўларкан.
Кимлардир сизни йўқотмаслик учун хатоларингизга кўз юмса, кимлардир сиздан воз кечиш учун хато қидириб яшаркан...

Сиз севган ва сизни севганлар билан бўлинг ва сизларни Аллоҳ севсин Чиройлиларим 😍😍😍

@dunyoningishlar

1 month, 1 week ago
​​Ўқиб тугатишинг билан қани энди шу …

​​Ўқиб тугатишинг билан қани энди шу асарнинг муаллифи менинг қадрдон дўстимга айланиб қолсаю, истаган пайтим унга қўнғироқ қилиб гаплаша олсам, дея хаёлга берилтирадиган китоблар - мана шунақалари ўзига тортади.

Жером Селинжер
«Жавдарзордаги халоскор» асаридан

П.С. Сиз қайси шоир ёки ёзувчи билан гаплашишни (дардлашишни) хоҳлардингиз?

@dunyoningishlar

1 month, 1 week ago

🧕🏻Аёлларни бахтли қилиш йўллари:

  1. Сочларини сила;
  2. Эркала;
  3. Кўзларини ичига қара;
  4. Келажаги учун чиройли режалар ўйла;
  5. Сухбатлаш;
    ...
  6. Ўп; Қучоқла
  7. Уни девоналардек яхши кўр;
  8. Уришсанг, қулоғига пичирла;
  9. Оёқларини массаж қил;
    ...
  10. Бир кунда энг ками 7-марта узр сўра;
  11. Ҳар доим уни эшит;
  12. Чарчаган пайт овозингни кўтарма;
    ...
  13. Машина олиб бер;
  14. Соат олиб бер;
  15. Узук олиб бер;

🧔🏻‍♂️Эркакларни бахтли қилиш йўллари:

  1. Қорнини тўйғаз;
  2. ТВ пултини қўлига бер;
  3. Ёнида жим ўтир...

@dunyoningishlar

1 month, 1 week ago

#psixologiya

💥Ойнинг қоронғу томони.

Исталган инсон борки у жуда мулойим, тарбияли бўлса ҳам ғазаб ва жахл қилишга қодир. Аммо кўпинча тарбия қафаси туфайли ғазаб ва жахлларини яширади. Чиқиб кетмаган жахл ва ғазаб ичкарида салбий энергияга айланади ва тез оради одамни неврозга олиб келади.

💥 Сизнинг яхши тарафларингизни кўрган одам салбий жихатларингизни хам сезса ёмон бўлмайди. Чунки айрим холларда жуда мулойим бўлиш ҳам атрофдагиларни сизни мазах қилишига, хизматкор сифатида хамма ишни сизга юклашга ўрганиб олишади.

⚡️Ўзингизни чегарадан чиқа олишингизни бир икки бор кўрсатсангиз улар сизни ҳурмат қилишади, ортиқча хазил, мазах қилишмайди. Чунки сиз ҳам инсонсиз. Ойни ёруғ томони бўлгани каби уни қоронғу тарафи ҳам мавжуд.

⚡️Сизни манипуляция қилишга одатланган одамлар сизни ўша тарафингизни кўриб хушёр тортишади. Эхтимол сиздан фойдаланишни тўхтатишади.

@dunyoningishlar

1 month, 2 weeks ago

#ибрат_учун

СУБҲАНАЛЛОҲ, ТОҚАТИНГ ЕТМАЙДИ!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада бемор бўлиб жисми заифлашиб, озғин бўлиб қолган бир кишини кўргани бордилар. Кўрган киши уни куни битган деб ўйлар эди.
Унинг аҳволи Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг эътиборларини тортди. Ундан сўрадилар:
- Бирор нарса деб дуо қилганмидинг?
У деди:
- Ҳа. Мен:"Аллоҳим! Охиратда берадиган азобингни шу дунёда бергин", деб дуо қилган эдим!
Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва саллам:
- Субҳаналлоҳ! Бунга тоқатинг етмайди-ку! Нега: "Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни бергин, охиратда ҳам яхшиликни бергин", деб сўрамадинг, дедилар.
У киши ушбу дуони ўқиган эди Аллоҳ унга шифо берди!

Инсоннинг қадари тилига боғлангандир. Баъзилар ёмон дуо қилади. Бу киши икки дунёда ҳам офият сўраш ўрнига дунёда азоб сўрамоқда. Иккисида ҳам офият сўраса унга зарар етмас эди.
Бола бемор бўлади. Онаси: "Эй Роббим! Менинг саломатлигимни унга бергин!", дейди. Гўё Аллоҳнинг офият хазинаси тугаб қоладигандек, субҳаналлоҳ!
Болангизга ҳам, ўзингизга ҳам офият сўрасангиз нима бўлади?!
Фарзандингиз идишни синдирса уни қарғайсиз. Болалар тўполон қилса уларни қарғайсиз.
Оғиздан чиқадиган бу каби сўзлар худди дайди ўққа ўхшайди. Кимгадир бехосдан тегиб кетиши мумкин.
Аллоҳ раҳм қилгурлар! Тилингизни тийинг!

@dunyoningishlar

1 month, 2 weeks ago

#ибрат_учун

МЕНГА УНИНГ ҚАБРИНИ КЎРСАТИНГЛАР!

Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида бир қора хотин масжидни супуриб тозалаб юрар эди. Шу аёл вафот қилди. Саҳобалар буни кўп эътиборли иш ҳисобламасдан ўзлари дафн қилишди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга айтишмади.
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам у аёл ҳақида суриштирдилар. Саҳобалар унинг вафот қилганини айтишди. Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Менга айтсангиз бўлмасмиди?! Менга унинг қабрини кўрсатинглар!”.
Саҳобалар Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга унинг қабрини кўрсатишди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга жаноза ўқидилар!

Баъзи кишилардаги айб шундаки, улар ўлимни мулозаматга кирадиган одатлардан бири деб ўйлашади. Қандайдир обрўлироқ кишининг яқини вафот қилса унинг жанозасига ҳамма келади. Оддий бир бечора мискин вафот қилса унинг жанозасига жуда ҳам оз инсон келади.
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Уюнул ахбор” китобида келтиради:
“Катта бир қозининг ходимаси вафот қилди. Жанозага савдогарлар, аъёнлар, шаҳарнинг обрўли кишилари келиб қозига таъзия билдиришди. Қозининг ўзи вафот қилганида улардан ҳеч бири келмади. Улар янги қозининг янги мансаби билан қутлагани кетишган эди!”.

@dunyoningishlar

1 month, 2 weeks ago

#психология

Психологияда бир амалиёт бор. Ёмон хотираларни эмас, ширин хотираларни эслашингиз сиздаги сератонин гармонини кўпроқ ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Ўша вақтдаги бахтли лаҳзаларни ҳис қилиш билан ҳозирам бахтлиликни туясиз. Шундай экан, зиддиятли вазиятларда ширин хотираларга эрк беринг. Илк ўқишга кирганингиз, янги келинлигингиз, илк оналикни ҳис қилган онларингиз, илк муҳаббатингиз... Шунчаки хотирланг, тамом! Афсусга, надоматга, алам ва андуҳга кириб кетманг тағин. Миядаги фикрлар алмашади.
Стресс даражаси бирмунча пасаяди. Ана ўшанда мазза қилиб ухлайсиз😊

@dunyoningishlar

4 months, 2 weeks ago

Ёқимли..

@dunyoningishlar

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 1 day ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 day, 3 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 day, 20 hours ago