Suralar Va Duolar

Description
«Suralar va Duolar» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago

1 месяц, 1 неделя назад

**ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ

Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада
ҳимояланади. Бундан ташқари:

☝️ Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;
☝️ Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;
☝️ Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;
☝️ Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;
☝️ Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;
☝️ хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;
☝️ кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунѐқарашини кенгайтиради;
☝️ инсоннинг ўзига ишончини орттиради;
☝️ тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;
☝️ дунѐга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий
касалликлардан асрайди;
☝️ Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;
☝️ Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади;
☝️ Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади;
☝️ қироат бош оғриғини самарали даволайди...**

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️**

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇*👇*👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF

1 месяц, 1 неделя назад

*☝️*ҚИЗ ФАРЗАНД КЎРГАН БЎЛСАНГИЗ

Баъзан “Яна қиз туғдингми? Бунча қиз туғаверасан?” деб аёлини маломат қиладиганларни эшитиб қоламиз. Аввало, ҳомиланинг ўғил ёки қиз бўлишига аёлингиз айбдор эмас. Ҳомиланинг ўғил ёки қиз бўлишини ирода қилувчи Аллоҳ таолонинг Ўзидир! Бандасининг қўлидан ҳеч нарса келмайди.

Унутманг, иккита қизингиз бор дегани, дўзахдан иккита парда бор деганидир. Яна қиз фарзанд кўрдингизми, пардалар сони яна биттага кўпайибди-да!

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг учта қизи бўлса, уларни сабр билан ўстирса, топганидан уларни кийинтирса, улар унинг учун дўзахдан парда бўлади”, дедилар”.

Нима, “Қизни боқиш, узатиш осонмас ҳозирги пайтда” дейсизми?

Нега ундай дейсиз? Раззоқ бор! Раззоқ дегани қимирлаган жонзотнинг ризқини берувчи дегани! Роббимиз сизнинг ҳам, қизингизнинг ҳам ризқини беради!

Оламлар Робби Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَلاَ تَقْتُلُواْ أَوْلاَدَكُم مِّنْ إمْلاَقٍ نَّحْنُ نَرْزُقُكُمْ وَإِيَّاهُمْ

“Очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг. Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз” (Анъом сураси, 151-оят).

Қолаверса, дўзахни беркитадиган парда ўз-ўзидан бўлмайди-ку, дўстим! Бунинг учун дўзахдан узоқлаштириб, жаннатга яқинлаштирадиган амалларни кўпроқ қилиш, шу жумладан, қиз фарзанд кўрганда хурсанд бўлиш, уларни одоб-ахлоқли этиб тарбия қилиш лозимдир.

Менимча, энди қиз фарзанд кўрганингизда хафа бўлмасангиз, “Ҳамма фарзандларим қиз бўлса ҳам розиман” дейдиган кайфиятга ўтсангиз керак!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни гўзал қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.**

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️**

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇*👇*👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF

1 месяц, 1 неделя назад

ВИТРНИ ЎҚИБ БЎЛГАЧ ХУФТОННИНГ ФАРЗИДА ХАТО ҚИЛГАНИНИ БИЛСА#қисқа_савол_жавоблар

**CАВОЛ: Хуфтон намозини ва витри вожиб намозини ўқидим. Ўқиб бўлганимдан кейин фарзида ўқиган сурамда маъно бузиладиган хато қилибман. Фарзини ўқиб олдим. Шунда витри вожибни ҳам қайта ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда икки хил гап бор. Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ қайтармайди деганлар. Чунки витр намози у кишининг наздида вожибдир. Икки шогирдлари қайтариб ўқийди дейишган.

Аммо хуфтоннинг фарзи ва витр орасида тартибга, яъни аввал фарзи кейин витрни ўқиш лозим. Агар кимдир била туриб аввал витрни кейин фарзини ўқиса, кейин яна витрни қайта ўқийди. Валлоҳу аълам.

```
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

```

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️**

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇*👇*👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF

1 месяц, 1 неделя назад

Бир одам донишманднинг олдига борибди.
— Менинг оладиган катта маошим йўқ. Севган ишим ҳам йўқ. Ишонган дўстларим ҳам йўқ. Ишга борадиган машинам ҳам, кетворган сўнгги модадаги кийимларим ҳам йўқ, эртанги кунга умидим ҳам йўқ, — деб ўкиниб сўзлай бошлабди.

Донишманд унга қараб:
— Албатта, албатта, сизда кўп нарса йўқ. Тузалмайдиган касаллик йўқ. Жисмингизда нуқсон йўқ. Уйда қараш керак бўлган беморингиз ҳам йўқ. Мажбур бўлиб ишлайдиган оғир ишингиз йўқ. Бошингиз билан кириб кетган қарзларингиз ҳам йўқ. Ва агар шунақа сизда "йўқ" нарсаларни бир варақ қоғозга ёзсангиз, кайфиятингиз дарров кўтарилади. Бўлмагани учун шукр қиласизда, умид ҳам пайдо бўлади, — деб жавоб берибди.

🍃✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️**

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇*👇*👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF

1 месяц, 2 недели назад

#duo

Қарздан қутилиш дуоси

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِЎқилиши: Аллоҳумма! Инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали.Маъноси: **Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман.

(Имом Бухорий, Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).*🍃*✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️**

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇*👇*👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF

1 месяц, 2 недели назад

ДОҒЛАР БЎЙИЧА КОСМЕТОЛОГГА БОРСА БЎЛАДИМИ?#қисқа_савол_жавоблар

**CАВОЛ: Устозлар юздаги доғлар бўйича косметологга борса бўладими?

💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Юздаги табиий доғларни, табиий дори дармонлар, суртиладиган малҳамлар билан кетказиш жоиз. Лекин табиий ҳолатдаги доғлар, модомики одамга айб бўлмаса, жарроҳлик амалиёти билан кетказилмайди. Бу жоиз бўлмайдиган иш, хилқатни ўзгартиришдир.
Касаллик ёки айб саналадиган доғларни эса, маълум шаръий шартлар асосида, косметик жарроҳлик билан даволаш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.*☝️*ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇**
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF

1 месяц, 2 недели назад

Ота-она учун фарзанднинг энг яхши амали бу:

  1. Ҳажга олиб бориш эмас!
  2. Оёғини ўпиш эмас!
  3. Ота-онасини оёғини ювиб, ўша сувни ичганини намойиш қилиш эмас!
  4. Автомобил совға қилиш эмас!

Бу ишлар деярли риё ва кибр! Деярли деяпман. Айнан демаяпман.

Энг яхши амалингиз.

ЯХШИЛАБ ЭШИТИБ ОЛИНГ!!!

БУ УЛАРНИНГ ЮЗИГА ТАБАССУМ БИЛАН БОҚИБ, ТЕЗ-ТЕЗ БИРГА ҲАМСУҲБАТ БЎЛИБ ЎТИРИШИНГИЗДИР.

☝️**ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇**
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF

1 месяц, 3 недели назад

МУШУК ИЧГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНСА БЎЛАДИМИ?#қисқа_савол_жавоблар

**CАВОЛ: Мушук челакдан сув ичди энди шу челакдаги сувдан фойдаланса бўладими? Челакданчи?

💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мушукдан қолган сув ёки таом қолдиғи макруҳ. Модомики мушук тегмаган сув мавжуд бўлса, мушук теккан сувдан фойдаланилмайди. Ундан фойдаланиш макруҳ бўлади. Аммо ундан бошқа сув бўлмаган тақдирда мушукдан қолган бўлса ҳам ўша сувда таҳорат олинади. Челакни яхшилаб чайқаб фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.☝️**ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇**
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF

1 месяц, 3 недели назад

ОФАТНИ ДАФ ҚИЛИШДА

*Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:* «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у:

مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

**«Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.

(Маъноси:**Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ.)

Ибн Сунний ривоятлари.

*☝️*ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇**https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF

2 месяца назад

ДУО: “Аллоҳумма инний иставдаътука зурриятий фий ҳузурий ва ғийаабий, фий ҳиллий ва тарҳаалий, фий яқзатий ва манаамий, фий ҳайаатий ва баъда мамаатий. Фажъалҳум, Аллоҳумма, фий ҳифзика ва канафика ва риъаайатика  ваҳфазҳум мин кулли сууин ва макрууҳин ва лаа турияний фийҳим ба`сан йубкийний”.
Маъноси: Аллоҳим, ҳозирлигимда ҳам, узоқда ғоиблигимда ҳам, холилигимда ҳам, сафарларимда ҳам, уйғоқлигимда ҳам, уйқуларимда ҳам, ҳаётлик чоғимда ҳам, вафотимдан кейин ҳам фарзанд-зурриётларимни Сенга топшираман, омонат қиламан.
   Аллоҳим, уларни Ўз ҳифзинг, паноҳинг ва риоятингда тутгин.
Уларни барча ёмонлик ва ёқимсиз ишлардан муҳофаза қилгин ҳамда уларнинг устида мени қайғуга соладиган, йиғлатадиган мусибатни асло кўрсатмагин.

?✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️**

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
?*?*????
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago