Делюсь рецептами, которые испробовала лично и привнесла,что то свое.
Мой Instagram:
https://instagram.com/vkusno_by_seva?igshid=YmMyMTA2M2Y=
Reklama bo’yicha @vkusnoseva
Last updated 1 day ago
Barcha o'zbeklarni kanali ??
Bu kanal barcha mavzudagi postlarni? va eng qaynoq ♨️yangiliklarni sizga ulashadi?
Reklama : @ozbeklar_admini
Инстаграм?? http://Instagram.com/barcha_ozbeklar
Last updated 1 month, 1 week ago
soliq.uz
?https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda ?1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Last updated 1 month ago
⚡? КЎПЧИЛИКДАН САВОЛ КЕЛЯПТИ.
? ҒАЛЛАДА ҚУШҚЎНМАС ЎСИМЛИГИНИ ГЕРБИЦИДЛАР ЎЛДИРМАЯПТИКУ .?
БУ ЙИЛ МАВСУМДА НИМА ҚИЛСАК БЎЛАДИ.? ?
Энг қиммат мақталган гербицидни сепсак хам таъсири 20 фоиздан ошмаяпти. Нима қилиш керак.?
Аввало Юз марталаб такрорладим Ғалла майдонларидаги бегона ўтларга қарши мақталган эмас, синалган препаратлар қўллаган маъқул.
Ғалла майдонларига катострофик хавф туғдираётган Қушқўнмас бегона ўтини Хозирча фақат механик усулда ўтоқ қилиб юз фоиз йўқотиш мумкин. Бошқа иложи йўқ. Хозирча энг самарали усул шу. Кўплаб Кимёвий препаратлар савдоси билан шуғилланувчи компанялар билан гаплашдим. Хеч қайси бири 40 фоиздан зиёд самарага кафолат беролмаяпти.
Хурматли фермерлар Ўтган йили бир усул қўлладик. Қўлимдагидек мослама ясаб сувчи ва ишчиларингизга берсангиз олам гулистон. Қушқўнмасдан тез ва осон қутуласиз. Ишчилар хам қийналмайди. Мослама билан илдизидан кесиб ташлайди тамом қушқўнмасга қирғин келади. Бошқа илож йўқ хозирча.
Каналга уланиш ?
@zashitnik_jonnazarov
Хар қандай соҳада турли даражадаги мутахассислар фаолият юритади.
Хох профессионал бўлсин, хоҳ оддий мутахассис бўлсин Уларнинг шу даражага келишлари учун УСТОЗЛАРНИНГ ўрни беқиёс.
Шундай устозлар борки шогирдини ўзининг фарзандидек, укасидек , жигаридек кўради. Доимо шогирдини қўллаб қувватлаб ўзиданда юз чандон зўр мутахассис бўлишини юракдан хохлайди. Алҳамдулиллох мени Аллоҳим мана шундай устозлар билан сийлаган.
Азиз, фидоий устозларим барчангизни бугунги байрам билан табриклайман. Берган ўгитларингизни, энг катта ишончларингизни оз бўлсада оқлаётганимдан хурсандман.
⚡Мақсадим ўша : Сохада энг зўри бўлиш эмас, Энг кераклиси бўлиш. Бу хеч қачон ўзгармайди.
Яна бир бор БАЙРАМИНГИЗ МУБАРАК БЎЛСИН.!!!
ХУРМАТ БИЛАН Й.ЖОННАЗАРОВ.!!!
Каналга уланиш ?
@zashitnik_jonnazarov
???ВИДЕОНИ АЛБАТТА КЎРИНГ ЖУДА ФОЙДАЛИ
??Латвияда Ғалла майдонларига Дронларда қандай ишловлар берилади.?
?? Қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун ?*⌨️*?️Дронларга қандай рухсат✅ олинади.?**
*?*?Суспензия қилиш, Зарарли организмларга қарши пестицидларни қўллаш қандай бўлади.?**
Ғалла парвариши бўйича, Шу ва бошқа тадбирлар бўйича БАТАФСИЛ ВИДЕОДА ?️*?***
✈️Фермерларга ва дехқонларимизга юбориб қўямиз.
Каналга уланиш ?
@zashitnik_jonnazarov
??ДЕФОЛИАЦИЯ ТАДБИРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ДАЛАНИ ТАНЛАШ ВА ТАЙЁРЛАШ.
Ғўзада дефолиация ??ўтказиш учун, фермер хўжалигининг ҳар бир контури алоҳида ўрганилади, танланади ва муддати белгиланади. Дефолиация учун танланган далада ғўзалар бир хил ривожланган ва биологик етилган бўлиши шарт. Шунинг учун дефолиация қилиниши режалаштирилган ғўза майдонларини олдиндан белгилаш, ўсув ва амал даврида агротехник тадбирларни сифатли ўтказиш талаб этилади.
Хусусан, ғўзада чилпишнинг сифатли ўтказилиши дефолиация самарадорлигини оширади.
??? АСЛИДА ДЕФОЛИАЦИЯГА ТАЁРГАРЛИК, ДЕФОЛИАНТ ЗАХИРАСИНИ ЯРАТИШДАН БОШЛАНАДИ.
Асосий эътибор бериладиган жихат бу:
1. Дефолиация ўтказиладиган барча ғўза майдонлари бегона ўтлардан тўлиқ тозаланиши шарт!
2. Ғўза дефолиацияси уруғлик учун экилган далаларда асосий уруғлик пахта тўлиқ йиғиштириб олингандан сўнг ўтказилса, шунда қолган кечки кўсакларнинг тезроқ очилишига шароит яратилади.
3. Дефолиациядан олдин дала четлари, суғориш ариқлари ва ўқариқлар ҳамда айланиш майдончалари сифатли текисланади. Шундай қилинганда ОВХ агрегатлари бир маромда ишлайди, кунлик иш унуми ва дефолиациянинг сифати ошади.
4. Дефолиация ўтказиладиган майдонларда, ўқариқ ва суғориш ариқлари ҳамда айланиш майдончалари текисланиб тайёр ҳолатга келтирилмаган бўлса, ОВХ пуркагич агрегатларини далага киритиш қатъиян таъқиқланади.
Хар қандай холатда хам Дефолиация тадбирларини амалга оширишдан олдин албатта Ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассиси билан маслахатлашинг.
??ДЕФОЛИАЦИЯ тадбирини сифатли ўтказиш бўйича яна тўхталаман. Кузатишда давом этинг.
✈️Фермерларга ва дехқонларимизга юбориб огохлантириб қўямиз.
Бу каналда сизларга Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича энг керакли ва сараланган тавсиялар бериб борилади.
Каналга уланиш ?
@zashitnik_jonnazarov
#Долзарб #Тарқатинг #Огохлантириш
??2024 ҒЎЗА ХОСИЛИ ТАҚДИРИ ХАЛ БЎЛМОҚДА. ОГОХ БЎЛАМИЗ.
(Постни албатта ўқинг)
Хурматли фермер хўжалиги рахбарлари ?Ғўза майдонларидаги кузатувларимга асосланиб шуни айтмоқчиманки. Ғўза майдонларига асосий Ўргимчаккана, Қандала (Бу йил яна кўпайди) ва Кўсак қурти зараркунандаси зарар бериш хавфи максимум ошиб бормоқда. Шунча огохлантирилишга қарамасдан хали хам аксарият ғўза майдонларига Кўсак қурти капалагини тутиш учун ферамон тутқичлар ўрнатилмаган. Ички шағалланмаган чанг кўчалар ёқасидаги далаларга ИСО сепилмаган, Олтингугурт кукуни чанглатилмаган. Юқоридаги зараркунандаларга қарши кимёвий ишлов бериш учун Ишончли Препаратлар захирасини яратиб қўйишга етарлича эътибор берилмаяпти.
? Таъминотчиларнинг ва Кластерларнинг СИФАТЛИ Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини Фермер хўжаликларига етказиб беришида яхшигина узилишлар бўлаётгани бор гап.
Хозирги кунда дала четидаги бегона ўтлар қуригандан сўнг ўргимчаккана зараркунандаси ғўзага томон юришини бошлаган. Кўллатиб Ғовлатиб юборилган даларда ?*? ҚАНДАЛАнинг хуружи максимум даражага етган.*
???Юқоридагиларни инобатга олиб шу бугундан қолдирмасдан ?ғўза майдонларига камида икки гектарга бир донадан Кўсак қурти ?ферамон тутқичларини ўрнатишингизни, қандала ? зараркунандасини контурбай назоратини қаттиқ ушлашни, ўргимчаккана ?️тарқалишни бошлаган дала четларини эрталаб сахарда салқинда яхшилаб сув билан чангини ювиб (Фақат сув билан ювиш ўргимчакканани ўлдирмайди) , ундан кейин худуддаги ?️ Аграном билан маслахатлашиб зараркунандаларга қарши кимёвий препарат билан ишлашларингизни (Зараркунанда Тарқалган жойга ИЗММ дан ошган тақдирда Зудлик билан Кимёвий ишлов бериш шарт), ?? Кимёвий препарат ишланган жойга 3-5 кундан кейин биомахсулотлар (Олтинкўз, Трихограмма, Бракон) ??билан ишлов беришингизни сўрайман.
Ғўза майдонларидаги зараркунандалар тарқалиш хавфини назорат қилиш хозир қўлимизда. Ертага назорат қўлдан чиқиб кетса умуман еплаб бўлмай қолади. Натижада бу талофатнинг иқтисодий зарарини фақат ва фақат фермер хўжаликлари кўради (Бу факт. Иш фаолиятимда исботланган).
✈️ Қанчадан қанча Республика даражасидаги Рахбару, мутахассисларнинг, ишчи гурухларнинг сарсон бўлгани қолади холос....
⚡?Шу бугундан ғўза парваришига максимум эътибор беришингизни сўрайман. Хар қандай йўл билан хосилни сақлаб қолишга харакат қилинг. Июл ойида 2024 ғўза хосилининг тақдири хал бўлади. Ёки асраб қоламиз, ёки шунча мехнат хавога учади.Хулоса Ўзингиздан азизлар....
✈️ Юқори даражали Қишлоқ хўжалиги рахбарларига, Фермерларга ва дехқонларимизга юбориб огохлантириб қўямиз.
Бу каналда сизларга Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича энг керакли ва сараланган тавсиялар бериб борилади.Каналга уланиш?
@zashitnik_jonnazarov
⚡? ИСО суюқлиги бўйича саволлар келяпти. Шунга тўхталиб ўтаман.
? Хурматли Фермер хўжалиги рахбарлари ва мутахассислар яқин бир хафта ўн кун ичида ғўза зараркунандалари ?️(ЎРГИМЧАККАНА)га қарши Дала четларига ИСО суюқлиги билан ишлов бериш ишлари бошланади. Сабаби зараркунанда биринчи дала четидаги бегона ўтларда бўлади. Кейинчалик ғўза майдонларига тарқала бошлайди. Ўргимчакканага қарши курашда Кўпчилик фермерлар бу вазиятда кўпроқ кимёвий восита(акарицид)ларга боғланиб қолган. ИСО суюқлиги ФУНГИЦИД ва АКАРАЦИД таъсирига эга суюқлик хисобланади. Шуни инобатга олиб биринчи галда Тут дарахтларига эхтиёт бўлган холда (пилла қуртини хавфга қўймасдан) ишловлар амалга оширилса жуда самараси яхши бўлади, молиявий томондан арзон бўлади. Буни Қумқўрғон туманидаги Наврўз худуди фермер хўжаликлари жуда яхши билади. Хозир дала шароитида ИСО суюқлиги таёрлашни тушунтириб ўтаман.
Ушбу суюқликни тайёрлаш вақтида меъёрларга қатъий амал қилиб тайёрлаш керак. 100 л ИСО (олтингугурт оҳак қўшимчасини) тайёрлаш учун 100 л сув олинади, алоҳида идишда 6 кг сифатли тоза оҳак оз миқдордаги сув билан сўндирилади. Сўндирилаётган оҳак устига яна бир оз сув қўшиб, оҳакли сут ҳосил қилинади. Тайёрланган оҳакли сут фильтрланиб, чўян қозонга қуйилади ва қайнагунча қиздирилади. Бир вақтнинг ўзида бошқа идишда 12 кг олтингугурт кукуни сув билан тўла қоришиб, сариқ тусли бўтқа ҳосил қилгунча яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган эритма оҳакнинг устига қуйилади. Ажратилган 100 л сувнинг қолган қисми ҳам қозонга қуйилиб, қозондаги массанинг сатҳи белгилаб қўйилади.
Қайнаш бошлангандан сўнг (эътибор беринг. қайнаш бошлангандан сўнг дейиляпти) ёғоч куракча билан тўхтовсиз қўзғатиб туриш билан яна ? 60 дақиқа қайнатилади. Қайнаш жараёнида буғланиш эвазига қозондаги суюқлик ҳажми камаяди. Қайнатиш бошлангандан олдин белгилаб қўйилган 100 л ҳажм сақланиб қолиши учун қайнатиш жараёнида керакли миқдорда қайнаган иссиқ сув қўшиб турилади. Сувнинг охирги қўшилиши, қайнатиш тўхтатилишидан 15 дақиқа аввал амалга оширилади. Қайнатиш тўхтатилгач, аралашма 6-8 соат давомида усти ёпиқ ҳолатда тиндирилади ва сўнгра оғзи зич бекилувчи, шиша ёки пластмасса идишларга эҳтиёткорлик билан қуйилади. Суюқликнинг оғзи зич бекитилишидан аввал идишдаги қайнатма устига керосин ёки техника мойидан қуйилса, ҳаво оксидланишининг олдини олади. Эритма металл билан реакцияга киришгани боис бу турдаги идишларда сақлаш мумкин эмас. Ана шунақа гаплар. Саломат бўлинг.
Бу каналда сизларга Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича энг керакли ва сараланган тавсиялар бериб борилади.
Каналга уланиш
? @zashitnik_jonnazarov
Делюсь рецептами, которые испробовала лично и привнесла,что то свое.
Мой Instagram:
https://instagram.com/vkusno_by_seva?igshid=YmMyMTA2M2Y=
Reklama bo’yicha @vkusnoseva
Last updated 1 day ago
Barcha o'zbeklarni kanali ??
Bu kanal barcha mavzudagi postlarni? va eng qaynoq ♨️yangiliklarni sizga ulashadi?
Reklama : @ozbeklar_admini
Инстаграм?? http://Instagram.com/barcha_ozbeklar
Last updated 1 month, 1 week ago
soliq.uz
?https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda ?1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Last updated 1 month ago