🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
?"АЛЛОҲНИ ЗИКР ҚИЛИШ БИЛАН ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР"
? Аллоҳни зикр қилганда қалб роҳатланиши иймон қувватининг белгисидир. Малолланиб, сиқилиши эса иймон заифлигининг белгисидир.
«Аллоҳга қайтган кишиларни Аллоҳ ҳидоят қилур. Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр қилиш билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким,
Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур»
(Раъд сураси 27-28 оят).
Аллоҳни зикр қилиш билан руҳлар тирик бўлади, ҳаётта ҳам руҳ бўлур, қалб ором олиб, ҳотиржамлик бўлур.
? Шайх Абдулазиз Торифий
*✅ *"Nido Tour" - Сакинат истаган қалблар учун!@nidotour
✨ИЙМОН ЗИЁДА БЎЛАДИ...? Саҳобий Умайр ибн Ҳабиб розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Иймон зиёда бӯлади, ноқис бӯлади".
"Зиёда бӯлиши қандай-у, ноқис бӯлиши қандай? ", деб сӯрашди.
У киши жавоб бериб: "Аллоҳни зикр қилсак, Аллоҳдан қӯрқсак иймон зиёда бӯлади.
Ғафлатда бӯлиб унутсак, амалларда сустлашсак мана шу иймоннинг нуқсони бӯлади", дедилар.
✅ Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Ӯсимлик сув билан ӯсиб улғайгани каби, иймон Аллоҳни зикр қилиш билан зиёда бӯлади"
*✅ *"Nido Tour" - Сакинат истаган қалблар учун!@nidotour
? ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИ
Ҳижрий тақвим бўйича Рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз.
? Бу ойнинг фазилати ҳақида Пайғамбаримиз ﷺ шундай марҳамат қилганлар: “Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир”. Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти.
Ҳадиси шарифда берилган тавсияга ҳар йили амал қилган одам умр бўйи рўза тутганлик савобига эга бўлади. Рамазон рўзасидан кейин шавволда олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганликнинг мукофоти берилиши, қилинган ибодат ва тоатларнинг савоби ўн мисл қилиб белгиланганлиги учундир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
“Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” (Анъом сураси, 160-оят), деб марҳамат қилади.
✅ Шундай бўлгач, ўттиз кун рамазон рўзаси 10 ой, яъни 300 кун ўрнига ўтади. Олти куннинг ўн баробари эса олтмиш кун, яъни икки ой бўлади. Демак, уларни қўшиб ҳисоблаганда мусулмон киши бутун йилни рўза тутиш билан ўтказган бўлади.
☺️ Рамазондан кейин шавволда тутиладиган рўзанинг мисоли фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарздаги эҳтимолли камчиликларни бартараф қилиш учун бўлганидек, шаввол рўзаси рамазон рўзасида йўл қўйилган айрим хатоликларнинг ўрнини тўлдириш учундир. Яна бир томони, бу ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганини ҳам ифода этади!
✅ "Nido Tour" - Сакинат истаган қалблар учун!@nidotour
✅ ОТАНИ ФАРЗАНДГА НАСИҲАТИ...? Муоз роҳимаҳуллоҳ ўғлига: "Эй ўғлим, намоз ӯқиётганингда - қайта намоз ўқий олмасам керак, шу сўнги намозим бӯлса керак, деб ўқигин!
✨ Чунки мўмин қилган яхши амаллари билан қилишга имкони бӯлиб, қилмаган амаллар орасида вафот этади, дедилар.
*✅ *"Nido Tour" - Сакинат истаган қалблар учун!@nidotour
Азиз диндошлар, Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!
? Бир ой давомида кунларимизни соим тунларимизни қоим ўтказдик дўстлар, Аллоҳ таоло тутган рўза ва ибодатларимизни қабул қилсин, ажрларимизни буст-бутун қилиб берсин.
? Ҳайитни нишонлар эканмиз, Рамазоннинг асл моҳиятини унутмайлик. Келинг, эътиқодимизда ва ҳаётимизнинг барча жабҳаларида мукаммалликка интилайлик.
? Яна бир бор Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!
✅ "Nido Tour" - Сакинат истаган қалблар учун!@nidotour
? АЛЛОҲНИНГ МEҲМОНЛАРИ
✅ Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “وأتموا الحج والعمرة لله” яъни “Ҳаж ва Умрани Аллоҳ учун мукаммал адо этинг”, - дейди.
✨ 1-апрелдаги гуруҳимиз муқаддас амалларни адо этиб қайтишди!
✅ "Nido Tour" - Сакинат истаган қалблар учун!@nidotour
✅ Аллоҳим, мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин!? Асмоъий шундай ҳикоя қилади:
«Буюк саҳобий Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўзлари ҳақида мақтов эшитсалар, шундай дер эдилар: «Аллоҳим! Сен мени ўзимдан ҳам яхшироқ биласан. Мен эса ўзимни улардан кўра яхшироқ биламан.
? Аллоҳим, мени улар ўйлагандан ҳам яхшироқ қилгин. Улар билмайдиган гуноҳларимни кечиргин. Улар айтган нарсалар билан мени жазоламагин».
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу яна: «Қанийди мўмин банданинг бир тола сочи бўлиб қолсам» ёки баъзи вақтларда: «Қанийди ҳайвонлар ейдиган ўт-ўлан бўлиб қолсам», дер эдилар.
*? Изоҳ:* Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бу гапларни бежиз айтмаганлар. Ул зот охират куни Яратган Зот Аллоҳ таолонинг ҳузурида бўладиган савол-жавобнинг қанчалик даҳшатли бўлишини билганларидан, у куннинг масъулияти ўта оғир бўлишини билганларидан шундай дер эдилар.
"Солиҳлар гулшани"дан!
*✅ *"Nido Tour" - Сакинат истаган қалблар учун!@nidotour
*? #ҳадис✅ *Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у киши айтдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга шаъбон ойининг охирги куни мавъиза қилиб:— “Ҳой одамлар! Сизларга улуғ, баракали ой соя солиб турибди. У шундай ойки, унда минг ойдан кўра самаралироқ бир кеча бор.
Аллоҳ у ойда кундузи рўза тутишни фарз, кечалари қоим туришни нафл қилди. Ким бу ойда бир яхши хислат билан Худога яқинлашса бошқа ойларда бир фарзни адо этгандек бўлади, кимки бу ойда бир фарзни адо этса, бошқа ойларда етмишта фарзни адо этган даражада кўп савобга эга бўлади. Бу сабр ойидир, сабрнинг ажри эса жаннатдир. Бу ўзаро ҳиссадорлик, шерикчилик қилинадиган ойдир. Унда мўминнинг ризқи зиёда бўлади. Ким бу ойда бир рўзадорга ифтор қилиб берса, гуноҳлари кечирилади, жаҳаннамдан озод бўлади ва ўша рўзадорга берилган ажр мислича ажрга эга ҳам бўлади”.—дедилар.
— Биз: Эй Расулуллоҳ, ҳаммамиз ҳам ифтор қилиб беришга қодир эмасизку?!—дедик .
— Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло рўздаорга бир ютум сут ё бир дона хурмо ва ёки бир қултум сув бериб ифтор қилдирганга ҳам ўша савобни бераверади.
Агар кимки бир рўзадорнинг қорнини тўйдирса, Аллоҳ уни менинг хавзимдан сув ичиради ва у то жаннатга киргунча қайта ташна бўлмайди. Бу шундай ойки, унинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири жаҳаннамда озодликдир. Кимки бу ойда қўл остидаги қулига енгиллик қилса, Аллоҳ уни кечиради ва дўзахдан халос қилади”—деб жавоб бердилар. (Байҳақий. Ибн Хузайма)
*✅ *"Nido Tour" - Сакинат истаган қалблар учун!Telegram Instagram Facebook
Бугун рамазоннинг охирги 10 кунлигига кирдик алҳамдулиллаҳ.
✅Шунга кўра бу жадвалда бугун, 11-апрель дан бошлаб тоқ кечалар қайси кунларга тўғри келишини ёзиб қўйилган.
**11-апрельдан ~ 12-апрельга ўтар кеча 1- тоқ кеча
13-апрельдан ~ 14-апрельга ўтар кеча 2- тоқ кеча
15-апрельдан ~ 16-апрельга ўтар кеча 3- тоқ кеча**
17-апрельдан ~ 18-апрельга ўтар кеча 4- тоқ кеча
(яни рамазонни 26-кунидан 27-ўтар кеча қадр кечаси кўпроқ урғу берилган)
**19-апрельдан ~ 20-апрельга ўтар кеча 5- тоқ кеча
Аллоҳ, барчаларимизга ушбу оҳирги 10 кунликдан унумли фойдаланиб, гуноҳлардан покланиб ва қадр кечасини топишлигимизни насиб этсин.*?*
*♻️ Яқинларингизга улашинг*
*✅ *"Nido Tour" - Сакинат истаган қалблар учун!Telegram Instagram Facebook
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago