Оперативно і цікаво про головне!
Сайт: obozrevatel.com
Про спорт: https://t.me/obozrevatelsport
З питань співробітництва - @lesia_gasych
Тут можна потеревенити - @obozchat
Надіслати нам інформацію - [email protected]
Last updated 5 days, 6 hours ago
Ласкаво просимо на офіційну сторінку ФК «Динамо» Київ 💙
Last updated 2 days, 13 hours ago
Мій канал про спорт - https://t.me/v1latsports
Офіційний канал Вілата. Все на допомогу Збройним Силам України
[email protected]
Last updated 2 days, 2 hours ago
Тўртинчидан – Иқлим ўзгаришларидан зарар кўраётган мегаполис ва шахарларнинг барқарор ривожланиши бўйича илғор билим ва амалиётлар транфери учун “Жахон иқлим пойтахтлари альянсини” ташкил этишни ва уни биринчи форумини Тошкентда ўтказишни таклиф қилинди.
Бешинчидан – Давлатимиз Раҳбари томонидан келгуси йили “15 май – Халқаро иқлим куни”да Оролбўйи минтақасида ўтказиладиган “Рақамли “яшил” ташаббуслар глобал ёшлар фестивали”да Саммит иштирокчиси бўлган барча давлатлар вакилларини иштирок этишга таклиф этилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Экологик партия фракцияси аъзоси Наврўзбек Юсупов.
2024 йил 12-13 ноябрь кунлари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ўтказилган конференцияси “СОР – 29” ҳақида.
Бугунги кунда дунё хамжамиятининг бор эътибори Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашишга қаратилган десам хеч муболаға бўлмайди. Озорбайжон давлатининг Боку шахрида БМТ нинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси “СОР-29” Саммити бўлиб ўтмоқда.
Ушбу Саммитда 80 дан ортиқ давлат ва хукумат раҳбарлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва халқаро молиявий институт раҳбарлари иштирпок этмоқдалар.
Саммитнинг асосий мақсади ҳам 2015 йил БМТ томонидан қабул қилинган Иқлим ўзгариши хадли конвенцияси, яъни “Париж битими”нинг ижросига қаратилгандир. Ушбу “Париж битими”ни ратификация қилган ҳар бир давлат ўзига олган мажбуриятларни ижросини қайта кўриб чиқиш ва самарадорлигини янада оширишдир.
Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзладилар.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида бугунги кунда дунёда рўй бераётган глобал иқлим ўзгариши энг муҳим масалага айланиб бораётганлигига алоҳида эътиборини қаратди. Иқлим ўзгаришига асосий омил бўлаётган манбалар, яъни ҳароратнинг йилдан-йилга исиб кетиши, юзага келаётган озиқ-овқат хавфсизлиги, эннергетика хавфсизлиги ва табиий ресурсларнинг самарасиз фойдаланиш оқибатида камайиб бораётганлиги, айниқса инсониятни тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида юзага келаётган қийинчиликларга алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Бундай экологик муаммолар бугунги кунда дунёҳамжамиятида давлатларни барқарор ривожлантириш миллий тараққиёт стратегияларини амалга оширишда ва ахолини фаровонлигини таъминлашда энг катта тўсиқ бўлаётганлигига ҳам эътибор қаратдилар.
Шу боис ҳам давлатимиз раҳбари ўз нутқида – “Париж битими” доирасидаги бош мақсадимиз – минтақада хаво ҳароратини жадал ўсишига йўл қўймаслик борасида олиб бороилаётган ислоҳотларимиз ҳақида тўхталиб ўтдилар. Яъни “яшил энергетика” улушини 40 фоизгача ошириш, муқобил энергия тизимини қўллаб-қувватлашга янада эътиборни кучайтириш, бунда қуёш ва шамол ҳамда гидроэлектр станцияларни кўпайтириш борасидаги режаларни амалга оширишга кўплаб имкониятлар мавжудлиги ва амалга ошириш борасида қилинаётган ишларга тўхталиб ўтдилар.
Шу билан бирга “Яшил макон” лойихасини янада кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтдилар.
Шунингдек, қўшни мамлакатлар билан “Минтақавий иқлим стратегиясини” хаётга тадбиқ қилиш ва хамкорликдаги дастурларни ижросини яна жадаллаштириш борасида қилинаётган ишларга алохида урғу бериб ўтдилар.
Саммитда Давлатимиз Раҳбари томонидан глобал иқлим ўзгариши оқибатларини биргаликда бартараф этишда ўзининг амалий хиссасини янада кенгайтириш ниятида бир қанча ташаббусларни илгари сурилди.
Биринчидан - Ривожланаётган давлатларга иқлим ҳатарларини аниқлаш учун етакчи давлатлар ва халқаро институтларнинг техник кўмагини кенгайтириш долзарб эканлигини такидладилар. Бу борда Иқлим туфайли йўқотиш ва зарарларни баҳолаш бўйича халқаро марказ таъсис этишни таклиф этдилар.
Иккинчидан – Трансчегаравий сув ресурслари ифлосланишини олдини олиш ва барқарор биохилма-хиллигини сақлашда ягона ёндашувлар зарур эканлигини таъкидладилар. Минтақа мисолида айтиб ўтдиларки, бир авлод кўз ўнгида Орол денгизини бутунлай қуриши - сайёрамиз миққиёсида фожеяга айланганлигини таъкидладилар. Шу ўринда Ўзбекистон БМТ шафелигида дарё экотизмларининг бутунлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлар тўғрисидаги деклорацияни ишлаб чиқиш тарафдори эканлигини билдириб ўтди.
Учинчидан – Ўзбекистон кўп томонлама етакчи тузилмалар иштирокида ўсимликларни иқлим ўзгаришларига чидамлилигини ошириш учун Генетик ресурсларнинг минтақавий банкини ишга тушуришни режа қилганлигини таъкидлаб ўтди. Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган давлатар учун юртимизда БМТнинг инновацион агросаноат хабини яратиш ташаббусини илгари сурдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи
—
Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств Организации тюркских государств
—
Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the Summit of the Heads of State of the Organization of Turkic States
Yalpi majlisda ko‘rilgan qonunlar....
2024 yil 6 avgust kunining ikkinchi qismida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi davom etdirildi.
Oliy Majlis Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisida “O‘zbekiston Respublikasining Tadbirkorlik kodeksini tasdiqlash to‘g‘risida”gi qonun loyihasi ikkinchi o‘qishda moddama-modda muhokama qilindi.
Kodeks loyihasida tadbirkorlik sohasidagi munosabatlarni yagona hujjat bilan tartibga solish, davlatning tadbirkorlik sohasiga aralashuvini kamaytirish, shuningdek, tadbirkorlik sohasida yagona yondashuvni belgilash nazarda tutilmoqda.
Ushbu loyiha bilan tadbirkorlik subyektlari kichik, o‘rta va yirik toifalarga ajratilmoqda.
Majlisda qayd etilganidek, mazkur kodeks loyihasi Qonunchilik palatasining joriy yil 16-iyul kuni bo‘lib o‘tgan majlisida birinchi o‘qishda konseptual jihatdan qabul qilngan edi. O‘tgan qisqa davrda loyihani ikkinchi o‘qishga tayyorlash jarayonida mas’ul qo‘mita tomonidan bir qator ishlar amalga oshirildi.
Deputatlar tomonidan berilgan barcha takliflar Budjet va iqtisodiy masalalar qo‘mitasining ishchi guruh yig‘ilishlarida chuqur tahlil qilinib, ularning aksariyat qismi hujjat matnida o‘z aksini topdi.
Xususan, deputatlar tomonidan kiritilgan takliflar asosida kodeks loyihasi fermer va dehqon xo‘jaliklarining yer uchastkalaridan foydalanish va ularning mulkiy huquqlari, shuningdek, ijtimoiy korxonalarning huquqlari kafolatlarini mustahkamlovchi normalar bilan boyitildi.
Muhokamalar davomida deputatlar qonun loyihasi har tomonlama maromiga yetkazilgani, ko‘plab takliflar loyiha matnida aks etganligiga urg‘u berib, bir qator aniqlashtiruvchi savollarni o‘rtaga tashlashdi. Ayrim normalar yuzasidan tushuntirishlar so‘raldi.
Majlisda mazkur qonun loyihasi yuzasidan siyosiy partiyalar fraksiyalari rahbarlari, tadbirkorlarlarning fikr-mulohazalari, takliflari tinglandi.
Bahs-munozaralardan so‘ng, qonun loyihasi deputatlar tomonidan uchinchi o‘qishda qabul qilindi.
Oliy Majlis Qonunchilik palatasining majlisi oʻz ishini yakunladi.
Оперативно і цікаво про головне!
Сайт: obozrevatel.com
Про спорт: https://t.me/obozrevatelsport
З питань співробітництва - @lesia_gasych
Тут можна потеревенити - @obozchat
Надіслати нам інформацію - [email protected]
Last updated 5 days, 6 hours ago
Ласкаво просимо на офіційну сторінку ФК «Динамо» Київ 💙
Last updated 2 days, 13 hours ago
Мій канал про спорт - https://t.me/v1latsports
Офіційний канал Вілата. Все на допомогу Збройним Силам України
[email protected]
Last updated 2 days, 2 hours ago