?TIB AKADEMIYASI???

Description
Doktor, Feldsher, hamshira, tabiblar va oddiy omma uchun. Kanalda qo'yilgan ma'lumotlarning aksari tibbiy hodimlarimmiz tajribalaridan kelib chiqib yozilgan. Noto'g'ri tushunib, maslahatsiz qo'llashdan kelgan zarar uchun javobgar emasmiz @tibakademiyasi
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

7 years, 6 months ago

Assalomu alaykum va rohmatullohu va barakatuh.
Hurmatli kanal a‘zolari sizlarni ayrim texnik sabablarga ko‘ra kanal linki o‘zgarganligi uchun sizlardan shu linkka
https://telegram.me/tibakademiyasi
o‘tishlaringizni so‘raymiz.
Endi maqolalarimmiz shu kanalda qo‘yib boriladi.

https://telegram.me/tibakademiyasi

Telegram

🌍TIB AKADEMIYASI🌿💊💉

«مَا أَنْزَلَ اللَّهُ دَاءً إِلَّا أَنْزَلَ لَهُ شِفَاءً». "Alloh har qanday dard yuborganda uning davosini ham yuborgandir" Sahihi Buxoriy t.me/tibakademiyasi

Assalomu alaykum va rohmatullohu va barakatuh.
7 years, 7 months ago

☀️ДОРИШУНОСЛИК?

Организм учун D витамини муҳимлигининг сабаблари

D витамини суяклар, мушаклар, тишлар ва ҳатто иммун тизими соғломлиги учун жуда муҳим. Агар организм бу витаминни етарли миқдорда қабул қилиб турмаса, соғлиқ билан боғланган муаммолар пайдо бўла бошлайди.

Мушаклардаги оғриқлар ва заифлик

D витамини мушаклар тўғри фаолият кўрсатишига ёрдам беради, унинг етишмаслиги эса оғриқ ва заифликни келтириб чиқаради. Танангиз грипп билан касалланган ҳолатдаги каби оғрий бошлайди. Агар бу етишмовчилик бартараф этилмаса, аҳволингиз тезликда ёмонлаша бошлайди.

Бош оғриғи ва айланиши

D витамини етишмаслиги қон босимининг кўтарилишига олиб келади. Кўпчилик бу касалликни ўз вақтида пайқамаслиги оқибатида юрак билан боғлиқ ҳолатлар рўй беради. Агар ўзингизда тез-тез бош оғриғи ва айланиши ҳолатларини сезсангиз, тезда шифокорга учрашинг.

Тез-тез касал бўлиш

Агар сиз грипп ва шамоллаш билан тез-тез касаллансангиз, бу иммун тизимингиз заифлашганини билдиради. Бу муаммонинг сабабларидан бири иммун ҳужайралари фаолияти учун зарур бўлган D витамини етишмаслиги ҳам бўлиши мумкин.

Қорин билан боғлиқ муаммолар

Агар сизга селиакия, ичаклар шамоллаши деб ташхис қўйилган бўлса ёки сизни меъда қайнаши ва ич қотиш безовта қилса, бу касалликларни енгиллаштиришда D витамини ёрдам беради.

Кўп терлаш

Агар сиз ҳеч қандай сабабсиз ҳаддан ташқари кўп терлаётганингизни сезган бўлсангиз шифокорга учраганингиз маъқул. Кўп терлашнинг сабабларидан бири D витамини етишмаслигидир.
t.me/tibakademiyasi

Telegram

🌍TIB AKADEMIYASI🌿💊💉

«مَا أَنْزَلَ اللَّهُ دَاءً إِلَّا أَنْزَلَ لَهُ شِفَاءً». "Alloh har qanday dard yuborganda uning davosini ham yuborgandir" Sahihi Buxoriy t.me/tibakademiyasi

***☀️***ДОРИШУНОСЛИК***?***
7 years, 7 months ago

рланади.ЭКГда узгаришлар йук,юрак ва буйрак томонидан алохида патология аникланмайди.

Б. Гипертония касаллигининг 2 боскичи касалликнинг клиник формаларига (кардиал,церебрал,буйрак ва аралаш)боглик,еркин клиник белгилари билан кечиши билан характерланади. Артериал босим лабил еки стабил булиши мумкин.ЭКГда,куз тубида аник узгаришлар бор.

В. Гипертония касллигининг 3боскичида юрак фаолиятининг аста-секин бузилиши,буйрак,бош мия(эс-хуш айниши,мия инсультлари)бузилишлари билан утади.

  1. Тез авж олиб кечадиган еки «хавфли гипертония» еш кишиларга хос: уткир бошланиши, артериал босимнинг кескин кутарилиши,юрак сохасида «ангиноз» огриклар, юрак астмаси,кон куйилиш учоклари,буйрак етишмовчилиги,юрак в амия фаолиятининг бузилиши билан ажралиб туради.

Кон босими организм хаёт фаолиятининг асосий курсаткичларидан биридир.Бу босим харакатланаётган коннинг кон томирлар деворига кандай куч билан босишини курсатади.Кон босими юракдан чикаётган коннинг артериялар оркали томирларга йуналиши туфайли хосил булади.Кон босими паст булса организмнинг барча органларига кон билан кислород ва озик моддалар бориши камаяди ва бунинг натижасида ушбу органлар яхши ишламайдилар,кандайдир даражада уларга зиён етади.Юрак кискариши натижасида кон томирлар буйлаб харакатга келади.Юрак кискариши натижасида артерияларда кон харакатланишидан хосил булган босим систолик кон босими дейилади.Юрак кискаришлар орасида дам олаётган ва унга кон йигилаётган даврдаги артериялардаги босим диастолик кон босими дейилади.120/80 мм сим.уст.дан юкори босим баланд деб каралади.Диастола пайтида юрак мускуллари бушашади ва чап коринчага кон тулади,систола пайтида чап коринча кискаради,биз пульсни аниклашимиз мумкин булади.

Даволаш.

1.Беморларни касалхонага еткизиш.

2.Касалхона кун тартибига риоя килиш.

3.Пархезга риоя килиш.

4.Гипотензив дори воситаларини шифокор куригидан кейин куллаш.

5.Зарурат булганда юрак гликозидлари тайинлаш.Шунингдек,зулук солиш,болдирга горчичник куйиш,оекка иссик ванналар,кон олиш,жисмоний осойишталик тавсия килинади.

6.Хар доим шифокор назоратида булиш.

7.Санатор-курорт даволаш,физиотерапия.

Асоратлари.

Уткир ва хроник юрак етишмовчилиги (стенокардия,инфаркт).

Кардиосклероз. Аритмиялар-юрак уришининг бузилиши.

Мия инсульти,психозлар.

Буйрак етишмовчилиги-уремия.

Куз тур пардасининг кучиши-кур булиб колиш ва б.

Профилактика.

Мехнат ва турмуш шароитларини яхшилаш,тураржой-маиший шароитларни,согломлаштириш тадбирларини яхшилаш,дам олиш,уйкуни яхши ташкил килиш,корхонада ва оилада узаро яхши муносабатлар, касаллик аникланганда уз вактида даволаниш.
t.me/tibakademiyasi

Telegram

🌍TIB AKADEMIYASI🌿💊💉

«مَا أَنْزَلَ اللَّهُ دَاءً إِلَّا أَنْزَلَ لَهُ شِفَاءً». "Alloh har qanday dard yuborganda uning davosini ham yuborgandir" Sahihi Buxoriy t.me/tibakademiyasi

рланади.ЭКГда узгаришлар йук,юрак ва буйрак томонидан алохида патология аникланмайди.
7 years, 7 months ago

ГИПЕРТОНИЯ КАСАЛЛИГИ.

Гипертония касаллиги-асосан юрак –кон томирлар системаси патологияси,артериал босимнинг баркарор ва авж олиб ошиши,кейин эса орган-морфологик узгаришлар билан кечадиган мураккаб бирламчи –функционал нерв касаллигидир.

1876 йилда артериал босимни улчаш учун дастлабки приборлар(Баш,Потэн приборлари)пайдо булди,кейин Рива-Роччи(1890) усули жорий этилди. 1980 йилда Н.А.Коротков биринчи марта уни улчашнинг аускультатив методини(систолик,диастолик) таклиф килган.

Гипертония касаллиги урта,еши улгайган ва кекса ешга мансуб инсонлар ва аклий мехнат кишилари орасида купрок учрайди.

Гипертония нималигини хозирги кунда купчилик билади бу артериал кон босимининг ошиши.Бу касаллик замонавий тиббиётда долзарб масала.Гипертония миокард инфаркти,инсультлар,юрак хуружлари,юрак ва буйрак етишмовчилиги каби асоратларгга олиб келувчи энг асосий сабабчилардан биридир.

Баланд кон босими бу индамас котил.Кон босими баланд булган куплаб беморлар хеч нарсага шикоят килмайдилар.Аммо бу факат хаётий зарур органлар зарарланмагунча давом килади.Булар юрак,мия,упкалар,буйраклар,кон томирлар ва хаказо.

Кон босими курсаткичига жисмоний фаоллик,рухий ва эмоционал холат,овкат ва ичимликлар кабул килиш,сутканинг кандай вактилиги,об-хаво,жумладан хаво босими каби омиллар катта таъсир курсатади.Хуш,кон босими неча булиши керак,унинг нормал чегаралари кандай?Кон босими неча булганида гипертония диагнози куйилади?

Одатда кон босими эрталаб ,хали тушакда ётганингизда энг паст булади,бу базал кон босими дейилади.Куннинг иккинчи ярмида у бироз баландрок.Йил фаслларига хам боглик,ёзда пастрок,кишда баландрок.Кон босими одам хаяжонланганда хам кутарилади.Масалан"ок халат гипертонияси" деган тушунча бор,бу купинча таъсирчан одамлар биринчи марта врач кабулига кирганда учрайди.Бу вактинчалик холат,бироз вактдан кейин нормаллашиб колади.Шунинг учун бир марта баланд чиккан кон босимига асосланиб гипертония диагнози куйилмайди.

18 ёш ва ундан юкори ёшдаги одамларда энг яхши систолик(юкориси) кон босими-120 мм.сим.уст. ёки ундан кам,диастолик(пасткиси)-80 мм. сим.уст. дан кам.Нормал кон босими 130/85 мм. сим.уст.га тенг ёки ундан кам,юкори чегара-140/90 мм.сим.уст.

Гипертония 1-стадияси-160/100,

2-стадияси-180/110,

3-стадияси-180/110 дан юкори.

Бу жуда соддалаштирилган классификация,аник стадияларни белгилашда кушимча текширишлар натижалари инобатга олинади.

ВОЗ экспертлари комитети гипертонияни куйидаги боскичларга булишни максадга мувофик деб хисоблайди:

1-юрак –томирлар системасида органик узгариш белгилари булмаган юкори артериал босим.

2-бошка органик зарарланиш белгилари булмаган юкори артериал босим юрак гипертрофияси билан.

3-гипертензия сабабли ички органларнинг органик зарарланиш белгилари булган юкори артериал босим.

Касалликнинг келиб чикиш сабаблари.

1.Невроген сабаб(психоэмоционал чарчаш,неврозлар)

2.Томирлар бошкарилиши олий марказларининг трофикаси,метоболизми,мия ишемияси,нерв системаси типининг ахамияти.

3.Эндокрин системанинг роли(гипофиз,буйрак усти бези, вазопрессин,адреналин,кортикостероидлар ортикча ишланилиши).

4.Мойил киладиган омиллар роли:еш улгайганлиги ,жисмоний фаолликнинг етарли эмаслиги-камхаракатлилик,хар-хил захарланишлар(алкоголь,чекиш),овкатланиш хусусиятлари,илгари бошдан кечирган буйрак,нерв,эндокрин система касалликлари,аллергик холатлар,модда алмашинуви касалликлари ва бошкалар.

Клиникаси.

Касалликнинг клиник белгилари ,касалликнинг боскичига,формасига,жараен кечишининг огир енгиллигига боглик.

Шикоятлари:

Бош огриги,бош айланиши,кулокда шовкин,куз олди жимирлаши,нафас кисиши,»бугилиш»синдроми булиши эхтимоли,юрак сохасида огрик,юрак уриши,нотекис ишлаши,инжиклик,уйкусизлик,умумий бехоллик,иш кобилияти ва хотира сусайиши ва бошкалар.

Объектив маълумот-А/Д нинг систолик 160дан 240ммгача ва диастолик 95дан 140мм гача еки юкори булиши.

Гипертония касаллигининг кечиш вариантлари ва боскичлари таърифи.

1.Секин авж олиб кечиш.

А. Гипертония касаллигининг 1 боскичи артериал босимнинг,аксарият психик зурикиш ва эмоциялар таъсирида ,доимий булмаган ошиши билан характе

7 years, 7 months ago

ҚУЛУПНАЙНИНГ СИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Қулупнай – резавор ва тансиқ мева бўлиб, у иштаҳани очади, ошқозоннинг ҳазм қилиш фаолиятини меъёрлаштиради. Қулупнай табиий пешоб ҳайдовчи восита бўлиб, организмдаги туз миқдорини нормаллаштиради. Ҳадемай шаҳримиз бозорлари қулупнайга тўлиб-тошади. Шу муносабат билан, қуйида сизни қулупнайнинг фойдали жиҳатлари билан таништирамиз.

?Юрак фаолиятини яхшилайди.

Қулупнай таркибидаги антиоксидант ва флавоноид дармондорилари қон таркибини токсин – заҳарли моддалардан тозалайди. Мазкур витаминлар қон томирлардаги тиқинга айланиш хавфи юқори бўлган зарарли холестеринга қарши курашади. Қулупнайнинг энг муҳим фойдали жиҳати шундаки, у юракдаги ва танадаги яллиғланишларни даволайди.

Қулупнай шарбати таркибидаги органик кислоталардан бири кашандаликка қарши курашиб, саратонни олдини олади. Шу боис тамаки чекувчилар қулупнай шарбатини доимий тарзда истеъмол қилсалар ўз саломатликлари учун фойда бўлади.

?Хотирани мустаҳкамлайди.

Агар хотирангиздан шикоятингиз бўлса, кундалик таомномангиздаги қулупнай миқдорини оширинг. Қулупнай таркибидаги Fisetin табиий экстракти миядаги нейронларнинг маълумот алмашиш фаолиятини яхшилаб, хотирани мустаҳкамлайди. “Неврология” журналида ёзилишича, ҳар ҳафта 2 ёки ундан ортиқ порция қулупнай ейиш кексаликда хотира сусайиши хасталигига чалинишдан ҳимоя қилади.

?Тананинг ёш ва ғайратли кўринишини таъминлайди.

Қулупнай таркибида танадаги модда алмашинуви жараёнини фаоллаштирадиган углеводлар миқдори юқори бўлиб, бу организмдаги ҳужайраларнинг тезроқ янгиланиши, янги ҳужайраларнинг пайдо бўлишига шароит яратади.

?Иммунитетни оширади.

Қулупнай С витаминига бой бўлиб, бу дармондори иммун тизими учун жуда кераклидир. Бир стакан қулупнай таркибида инсон кунлик истеъмол қилиши лозим бўлган С витамини мавжуд. Шундай экан, қулупнай мавсумида бу хушхўр мевадан еб қолинг.

?Қонни суюлтиради.

Қулупнай қоннинг суюлишига кўмаклашади. Организм учун нордон қулупнай фойдали бўлиб, қулупнайни шакарга ботириб эмас, сутли маҳсулотлари – сметана, қаймоқ ёки сут билан истеъмол қилган маъқул.

?Диабет ва ич қотишини даволайди.

Ич қотиши билан боғлиқ муаммо танадаги ичаклар фаолияти билан боғлиқ. Қулулпнай эса мазкур ичакларнинг ривожланиши учун зарур пай толаларини ривожлантирадиган моддаларга бой. Шунингдек, қулупнай таркибидаги Бириктирувчи тўқима оқсиллари қондаги қанд миқдорини ҳам назорат қилади ва диабетнинг олдини олади. Қондаги глюкоза миқдори 40 фоизгача бўлган қандли диабет билан хасталанган инсонлар қулупнайни хоҳлаганча истеъмол қилишлари мумкин.

?Қулупнай сизга қувват беради.

Унинг таркибида клетчатка ва пектин моддалари юқори миқдорда бўлади. Қулупнай таркибида етарли миқдорда органик шовул кислотаси мавжуд бўлиб, мазкур модда танани энергия билан таъминлаш хусусиятига эга.

?Қулупнай терининг нафис ва силлиқлигини таъминлайди.

С витамини ҳамда терининг “душмани” ҳисобланган токсинларнинг энг ашаддий ғаними – қулупнайдир. Шу сабабли, бу мевадан тез-тез еб туриш тананинг кексайиш жараёнини, ажин тушишини секинлаштиради. Қулупнай терини тиниқлаштиради, таранглаштиради. Шунингдек, қулупнай салицил кислотасининг табиий манбаи бўлиб, чеҳрани ҳуснбузарлардан халос қилади. У уй шароитида юз учун ниқоб тайёрлашда айни зарур маҳсулот.

?Бактерияларга қарши курашади.

Қулупнайдаги полисахаридлар органик кислоталар билан биргаликда ичак микрофлорасини нормаллаштиришга, дисбактериозни олдини олишга ва организмдан токсинлар ҳамда оғир металларни ҳайдашга ёрдамлашади.

? Танага зарур дармондориларни етказиб беради.

Қулупнайни мунтазам истеъмол қилиниши мавсумий витамин танқислигининг олдини олади ва организмни С, Е ва В гуруҳи витаминлари билан тўйнтиради. Бундан ташқари қулупнай таркибида юқори миқдорда металл моддалар – марганец, калий, кальций, мис, кобальт, молибден хусусан енгил ҳазм бўладиган шаклда мавжуд.

t.me/tibakademiyasi

Telegram

🌍TIB AKADEMIYASI🌿💊💉

«مَا أَنْزَلَ اللَّهُ دَاءً إِلَّا أَنْزَلَ لَهُ شِفَاءً». "Alloh har qanday dard yuborganda uning davosini ham yuborgandir" Sahihi Buxoriy t.me/tibakademiyasi

ҚУЛУПНАЙНИНГ СИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ
7 years, 7 months ago
?TIB AKADEMIYASI???
7 years, 7 months ago
?TIB AKADEMIYASI???
7 years, 7 months ago

?‍♀SPORT TIBBIYOTI?

TOSH KO‘TARISHDAGI HATOLIKLAR.

t.me/tibakademiyasi

Telegram

🌍TIB AKADEMIYASI🌿💊💉

«مَا أَنْزَلَ اللَّهُ دَاءً إِلَّا أَنْزَلَ لَهُ شِفَاءً». "Alloh har qanday dard yuborganda uning davosini ham yuborgandir" Sahihi Buxoriy t.me/tibakademiyasi

***?‍♀***SPORT TIBBIYOTI***?***
7 years, 7 months ago

Наъматак юракка қувват беради


Швециянинг Лунд университети олимларининг таъкидлашича, наъматак юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилашга хизмат қилади.
Мутахассислар олти ҳафта давомида ҳар куни таркибида 40 грамм майдаланган наъматак бор ичимлик ичган бир гуруҳ ортиқча вазнли кишиларни кузатишди. Тадқиқот иштирокчиларининг қон босими ўлчанди, қон таркиби, тана вазни ва инсулинга сезгирлик ҳолати текширилди.

Олти ҳафтадан кейин маълум бўлишича, тадқиқотда қатнашганларнинг барчасида қон босими ўртача 3-4 фоизга, холестерин даражаси эса 5-6 фоизга пасайиши кузатилган. Натижада юрак касалликларининг ривожланиши хавфи 17 фоизга камайган.

Олимлар бу ҳолатни наъматак таркибининг С витаминига бойлиги билан изоҳлашди.
t.me/tibakademiyasi

Telegram

🌍TIB AKADEMIYASI🌿💊💉

«مَا أَنْزَلَ اللَّهُ دَاءً إِلَّا أَنْزَلَ لَهُ شِفَاءً». "Alloh har qanday dard yuborganda uning davosini ham yuborgandir" Sahihi Buxoriy t.me/tibakademiyasi

Наъматак юракка қувват беради
7 years, 7 months ago

☝️ ҒАЗАБЛАНМА❗️❗️

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
أَنْ رَجُلًا قَالَ لِلنَّبِيِّ صلى الله عليه و سلم أَوْصِنِي
бир киши расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга менга насиҳат қилинг деди
قَالَ:لَا تَغْضَبْ،
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: '' Ғазабланма'' дедилар
فَرَدَّدَ مِرَارًا،
у киши бу жавобдан кейин, яна бир неча бор насихат сӯради
قَالَ:لَا تَغْضَبْ
ҳар сафар "ғазабланма" деб жавоб бердилар.
رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ [رقم:6116]ومسلم
Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Энди пайғамбариммизнинг насихатларига амал қилмасликдан келадиган касалликлар билан танишинг.

Ғазаб организмга қандай таъсир қилади?

Аччиқланиш бизни нафақат атрофдаги одамларга ўдағайлашга мажбур қилади, балки бизнинг ички, жисмоний ҳолатимизда ҳам ўз аксини топади. Салбий ҳиссиётлар жўш урганда қайси аъзолар азият чекади?

Мия

Маълум бўлишича, ғазабланиш натижасида бизнинг қонимиз қайнаш ўрнига ивир экан. Гарварддаги соғлиқни сақлаш мактабида ўтказилган текширишларга кўра, томирда ивиб қолган қонлар келтириб чиқарадиган ишемик ҳужум хавфи ғазаб алангасидан бир неча соатдан кейин уч мартага ошар экан.

Юрак

Текширишлар натижасига кўра, 2 соат давом этган ўз салбий ҳиссиётларини назорат қилолмаслик ҳолати инфаркт хавфини 8,5 марта оширар экан. Шунингдек, кўпроқ келишмовчилик ҳолатига ғазабли муносабат билдирувчи кишилар юқори қон босими, кўкрак қафасидаги оғриқ ва бошқа юрак-томир тизими муаммолари билан боғлиқ касалликларга дучор бўлишар экан.

Тери

Юзнинг  жаҳлдан қизариши тери ҳолатига зарар етказади. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, бундай ҳолат терини атопик дерматит хуружигача олиб келар экан.

Ўпка

Юқори «қайнаш даражаси» ва ғазабни бошидан кечирган одамлар ўпкаси заиф ҳолатда бўлар экан. Мутахассислар фикрича, ғазаб туфайли стресс гормонларининг юқори миқдори нафас йўлларининг яллиғланишига олиб келар экан.

Хулоса – ҳар қандай, ҳатто энг қалтис вазиятларда ҳам ақл билан суҳбатлашишга ҳаракат қилинг ва жаҳлнинг шахсий ҳаётингизга ва соғлиғингизга зиён етказишига йўл қўйманг.
t.me/tibakademiyasi

Telegram

🌍TIB AKADEMIYASI🌿💊💉

«مَا أَنْزَلَ اللَّهُ دَاءً إِلَّا أَنْزَلَ لَهُ شِفَاءً». "Alloh har qanday dard yuborganda uning davosini ham yuborgandir" Sahihi Buxoriy t.me/tibakademiyasi

***☝️*** ҒАЗАБЛАНМА***❗️******❕******❗️***
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago