🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 1 day ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 1 day, 3 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 day, 20 hours ago
«Gazeta.uz» ходимлари ўзларининг подкастида хабар ёзиш бўйича рекордлар ҳақида гаплашибди. Муҳрим ака энг кўпи 25 та ёзганман деб камтарлик қилибди. Элшод эса 26 та ёзганини айтди, Нуруллоҳ бўлса 30 тадан оширганини эслади.
Мен ҳам бир вақтлар «Daryo» интернет нашрида ишлаганимда хабар ёзардим, ёдимга қолгани ҳар шанбада эртароқ уйга кетиш учун кўпроқ хабар ёзишга мажбур бўлардим. Ўшанда бир неча бор обедгача 20-25 тача хабар ёзганман. Бир сафар эса соат 18:00 гача эса 35 та хабар ёзишга тўғри келган. Ўшал дамлар ёдимга тушиб кетди?
Кўплаб давлатларда The Voice деган телевизион вокал конкурс бор. Россияда олдинлари «Голос» номи остида ўтказилиб, кўплаб иқтидорларни очиб берганди. Учинчи мавсумини қолдирмасдан кўрганман. Жуда ёқарди, Градцкийнинг профессионаллигига ҳайрон қолиб келганман доим. «Шопен» қўшиғига ҳам айнан шу кўрсатув орқали меҳр қўйганман.☺️
Энди шу телешоу Ўзбекистонда ҳам йўлга қўйиларкан. Яхши янгилик. Янги иқтидорларни кашф этишга хизмат қилсин.
YouTube
Голос. Валентина Бирюкова ''Шопен'' - 05.09.2014
Голос. 3 сезон. 1 выпуск - 05.09.2014 Валентина Бирюкова - "Шопен" (Е. Ваенга)
Зерикмаслик учун?
https://telegra.ph/Rustam-Kapgir--Oson-ish-03-10
Telegraph
Рустам Капгир — “Осон иш”
—Капгир кечга нима овқат еймиз? —Кейинги ҳафта бошида Сенатни навбатдаги ялпи йиғилиши экан, унда мактабларга Миллий гвардия ходимларини бириктириш ва ички ишлар органлари ходимларини видеога олганларни жавобгарликка тортишга оид иккита қонун лойиҳаси кўриб…
Иқтисодчи Отабек Бакиров «Artel», «Технопарк» ва яна номи ёдимда қолмаган бир компания вакиллари билан дебат ўтказибди. Яқин ўртада бундай йирик компания вакиллари ўртасида бунақа очиқ баҳс бўлганини эслай олмайман тўғриси.
Ҳар икки томон ҳам ўз аргументлари, саволларини берди, батафсил бўлмаса жавоб қайтарилди. Фақат дебатнинг «начинка»си «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси бўлиши керак эди, афсуски уюшма раиси ўринбосари эфир бошланишидан олдин кетиб қолибди, матбуот хизмати раҳбари эса юмалоқ стол атрофида ўтиришга жазм этмади.
Нима бўлганда ҳам шунақа очиқ баҳс-мунозараларнинг бўлгани истеъмол учун ҳам, ишлаб чиқарувчи учун ҳам фойдадан ҳоли эмас.
Ички ишлар ходимларини фото/видеога олиб тарқатишга оид қонун бир кун келиб шу қонун ташаббуси устида турганларнинг ўзини зарарига ишлайди ҳали. Ҳокимият тепасида ўтирганида қатор ижтимоий тармоқлар блокланиб, ҳокимиятдан бир кечада «учиб кетгач» фарзандлари дардини кимга айтишни билмай, айнан ўша блокланган ижтимоий тармоқлар орқали видеомурожаат қилганларни ҳам кўрдикку мана. Омон бўлсак, қолганини ҳам кўраверамиз.
«Толибон» ҳам жуда бир кўнгли нозик чиқдида. Бир қарасанг, бензинимизни сифатсиз деб қайтариб юборади, яна бир қарасанг Ўзбекистонни яна электр энергияси бўйича ваъдани бажармаганликда айблади.
Энди бўлса, жўнатган пахта ёғимизни сифатсиз деб, қайтариб юборибди. Айтишларича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ёғлар Афғонистон озиқ-овқат ва фармацевтика идорасини стандартларига жавоб бермабди (!).
Қойил-а! Тез орада бирорта масъулимиз «Афғонлар буни тушунмайди», деб чиқиб қолса ҳам ажаб эмас. Унгача сифатсиз бензинни ёқиб, чироқ ёнгунча сифатсиз ёғда таом пишириб тураверайликчи?
Бугун бир воқеа бўлди: болаларни бувисиникига ташлаб келиш учун эрталаб соат 06:00 га такси айтган эдим. Таксини Telegram канал орқали топдим, нархини келишдик ва у айтилган вақтда келди. Ёш йигит. Оиламиз билан орқа ўриндиқдан жой олдик ва йўлга тушдик. Бир пайт аёлим «Ҳайдовчи билан гаплашиб кетинг, кўзи юмилиб кетяпти», деди. Қараб турсам ростдан шунақа.
Роҳат «круги»дан ўтиб олганимизда «машинани тўхтатиб, юзизни ювиб олинг», дедим унамади. «Тошкент денгизи»гача орқани кўришга мўлжалланган ойнадан ҳайдовчига қараб, юрагимни ҳовучлаб кетдим. Бирор нима бўлса, мен, икки ўғлим ва аёлим соатига 100 дан кам ҳайдамаётган бетамиз дастидан омон қолишимиз даргумон.
Охири машинани четга олдириб, рулга ўзим ўтирдим, танимаган одам билан гаплашиб кетгандан кўра, ўзим ҳайдаганим яхши. Ременни тақишга уринсам, «шартмас, шундай ҳайдайверинг» дейди галварс. Галварсларнинг гапига эса қулоқ солмаслик керак. ?
Хуллас 110 километр масофага умримда биринчи марта ўтирган машинани ҳайдаб бордим. Соатига 85 километрдан оширмадим, шунда ҳам ўзим режа қилган вақтда манзилга етиб бордик. Билмайман ҳозирги ҳайдовчилар «права»ни қандай олади, лекин 15 йил олдин бизга ўргатган қоидаларни ярмига ҳам риоя қилишмайди негадир. Тез ҳайдама, полосани бекордан бекорга босаверма, туманда қувиб ўтма…
Олган «правам» умримда илк бор фойда берди, бугунги тажриба эса бир умрлик — бошқа бунақа галварс ҳайдовчиларга минмайман. ?
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 1 day ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 1 day, 3 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 day, 20 hours ago