📚"ОҚОЛТИН ОВОЗИ" газетаси

Description
Оқолтин туман хокимлиги газетаси.
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

1 month, 1 week ago
📚"ОҚОЛТИН ОВОЗИ" газетаси
1 month, 1 week ago

#Якшанба_мутолааси
Фаррош бўлолмаган бизнесменБир киши “Microsoft” компаниясига фаррош бўлиб ишлаш учун келибди. Кадрлар бўлимида у бир нечта тестлардан, суҳбатдан ўтибди ва унга дейишибди:
— Табриклаймиз, сизни ишга қабул қиламиз. Бизга ўз e-mail’ингизни қолдиринг, иш жадвали ҳақида маълум қиламиз.
— Кечирасиз, менинг компьютерим йўқ, – дебди бояги киши, – электрон почтам ҳам йўқ.
— Афсуски, у ҳолда сизни ишга қабул қилолмаймиз. “Microsoft”нинг барча ходимлари билан e-mail орқали алоқа қиламиз ва ишимизнинг асосий қисми компьютерлар билан боғлиқ. Шунинг учун, сизни ишга ололмаймиз.

Бечора киши ташқарига йўл олибди ва компьютер учун қандай қилиб пул топишни ўйлай бошлабди. Чўнтагида атиги 30 доллар пули бор экан. Қараса, нарироқда бир фермер боғидан териб келган олмаларини сотаётган экан. У 10 кило олма сотиб олибди ва гавжум кўчалардан бирига бориб олма сота бошлабди. Икки соатда унинг пули икки баробар, олти соатдан кейин эса 10 баробарга кўпайибди. У “Microsoft”га ишга кирмасдан ҳам яшаш мумкинлигини тушунибди.

Бир қанча вақтдан кейин эркак автомобиль сотиб олибди, аввалига кичик дўкон, кейинроқ магазин очибди. Беш йилдан кейин супермаркетлар тармоғини ташкил қилибди. Шундан сўнг у бизнесини суғурта қилдирмоқчи бўлибди, суғурта агенти эса ундан электрон почтасини қолдиришни сўрабди. Бизнесмен худди бир неча йил олдинги сингари унда e-mail ҳам, компьютер ҳам йўқлигини айтибди.

– Қойил! – дебди суғурта агенти, – компьютерингиз йўқ бўла туриб шундай бизнесга эга экансиз! Агар комьютерингиз бўлганида ким бўлардингиз?!
Бизнесмен унга жилмайиб жавоб қайтарибди:
– У ҳолда “Microsoft”да фаррош бўлардим.
https://t.me/Oqoltin_ovozi

1 month, 1 week ago

#Якшанба_мутолааси
Бу тақдирми ёки тантиқликнинг тўловими?!

(Бўлган воқеа)

Уларнинг ҳар иккиси ҳам бадавлат , обрўли, мансабдор оилада улғайди. Узоқроқ қариндош ҳам эдилар. Оталари маъқул кўриб унаштирилдилар. Йигит биринчи учрашувдаёқ бу гўзал қизнинг сал эркароқ эканлигини сезган бўлсада, отасининг юзидан ўтолмади. Қиз эса оғир-вазмин , қарашлари ақлли йигитнинг секин оҳангда гапиришига маҳлиё бўлиб қолди.
Турмуш қурдилар. Фарзандли бўлдилар. Гўзал, манман, мақтанчоқ келинга омад кулиб бир йилдаёқ алоҳида бўлиб чиқдилар. Турмуш ўртоғи ота-онасига қаттиқ муҳаббатли эканлигини, уларнинг олдига тез-тез бориб келаётганини кўрган келинчак , негадир эрини қайнона -қайнотасидан ҳам қизғона бошлади. Ўзи табиатан худбинроқ бўлгани учун яқинларини у қадар соғинмас эди. Бир куни қовурма чучвара егиси келиб, пиширди. Қизариб пишган чучвараларни тоғорага солаётганда эри ҳам кириб келди.

– Шундан бир ҳовучгина беринг, ойимга олиб борай? - ялинчоқ оҳангда сўради йигит.
– Бунча ойимлайверасиз? Онангиз рўзғоримиз бўлак бўлганида иккита пиёла бердими? Ҳаммасини менинг онам қилиб берди, қўлимдаги човлигача!.. Унинг чакаги ўчай демасди...
Бахтиёр индамади.
Дилдор «бопладим», деб ўйлади ўзича... Бир пайт қараса эри кийиниб, қўлига ишга борадиган портфелини кўтариб олибди.
– Уй сиз ва қизимга. Мен онамни ҳақорат қиладиган аёл билан яшолмайман. У эшикни одатдагидек секин ёпиб чиқиб кетди... Кетди...

Аввалига Дилдор унга овозини ҳам кўтариб гапирмаган эрини негадир ялиниб келади деб ўйлади. Ёзувчи отаси унга доим “Тинч оққан дарёнинг туби ғалвали бўлади”, дер эди. “Рост экан, Бахтиёр акам жим юрганлари билан юрак-юракдан норози бўлган эканлар-да,» - деб ўйлай бошлади у.

Катталар аралашди, лекин уларни ҳеч ким яраштира олмади.
– Эринг уйланибди, фалон лавозимга кўтарилибди, - деди аммаси. Дилдорнинг кўзидан
дувиллаб ёш оқди... Унга собиқ турмуш ўртоғининг мансаби ҳам, лавозими ҳам қизиқ эмас эди... Унга доим нигоҳларида муҳаббат ҳадя этиб турувчи Бахтиёрнинг ўзи керак эди...

У келин бўлиб тушган оиласига меҳр қўйиши, барчани бирдек яхши кўриши лозимлигини жуда кеч тушунди, холос...
https://t.me/Oqoltin_ovozi

4 months, 1 week ago

**“Янги Сирдарё” газетасининг 15-июлдаги 27-сони PDF ҳамда Веб форматда мутолаа учун ҳавола этилмоқда.

Ушбу сонда:
Раҳбарлар “Жасорат мактабида”;
Кибермаданиятни юксалтириш мақсадида;
Ўзбек тили муаммолари: янги луғатлар, янги китоблар;
Тилёрар қовунлар фақат бизда бўлади;
Алининг дўпписини валига кийдирганлар;
Ҳожилик мартабами? Ҳаждан кейинги ўйлар;
Иш билганга минг танга...;
Эскича қарашларнинг даври ўтди;
Адабиётга астойдил меҳр қўяйлик;
Ўқитувчилик фақат аёлларнинг ишими?..;
“Назм ул-мухтасар” асарини ўқиб...;
Матонатдан бахт топган аёл;
Дардларга малҳам топиб...;
**Зомин таассуротлари — бир олам каби қизиқарли, таҳлилий, мулоҳазали мақолалар, муҳим хабарлар ўрин олган.

??БАТАФСИЛ ВЕБ САХИФАДА ЭЛЕКТРОН ЎКИШ??

➡️ Telegram | Facebook | Instagram |Website

6 months, 3 weeks ago
6 months, 3 weeks ago

​​Ўқитувчилар ҳақида ҳақиқатлар

-Дунёда битта касб бор: ўқитувчилик. Қолган касблар унинг ҳосиласидир.

-Миллатнинг эртаси мактаблардан бошланади.

-Ўқитувчи бир умр бола бўлиб қолади.

-Ўқитувчи бир вақтнинг ўзида она, ота, бобо, буви, ака, опа, дўст бўла олади.

-Ўқитувчида отанинг қаттиққўллиги, онанинг меҳри бўлиши керак.

-Ҳеч кимнинг 30 нафар фарзанди йўқ. Ўқитувчида эса бор.

-Ҳамма ўз боласини севади. Ўзганинг боласини севиш, унга таълим-тарбия бериш эса ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди.
Бунинг учун инсонда катта юрак керак бўлиши керак.

-Болаларни сева олмаган кишидан ўқитувчи чиқмайди.

-Ўқитувчилик-бу ҳали устозлик дегани эмас.

-Ўқитувчилик-бу касб.
Устозлик эса бахтдир.

-Ҳаётингиз давомида ҳеч бўлмаса битта шогирдингиз сизни устоз сифатида тан олмаса, умрингиз шамолларга соврилибди.

-Ўқувчиларим мени устоз сифатида эмас, аввало, инсон сифатида яхши кўришларини истайман.

-«Дарсимда пашша учса билинади»-дейдиган ўқитувчилар рост гапиради. Уларни фақат пашша қизиқтиради.

-Амир Темур дунёни тиғ билан, Навоий қалам билан олган бўлса, устозлар дунёни бўр билан олади.

-Бу ҳаётда оддий синф раҳбар бўлмайди. Синф раҳбар бўлдингми, чида. Муштни муштга тугиб чида, тишни тишга қўйиб чида. Синф раҳбарликни чидаганга чиқарган.

-Бугун синф раҳбарлик олиб, унинг масъулиятига чидолмай, эртага ташлаб юборадиган ўқитувчининг ўзини «ташлаб» юбориш керак.

-Устоз яқинми, ота?
-Ота. Агар у устоз бўлса.

-Ҳақиқий ўқитувчининг қаҳрида ҳам болага нисбатан меҳр уфуриб туриши керак.

-Энг ёмон ўқувчимни бошқа синфдаги 10 нафар энг яхши ўқувчига алишмайман.

-Ўқувчингиз ҳаётий масалада сиздан маслаҳат, ёрдам сўраяпдими, демак, устоз даражасига етибсиз, муборак бўлсин.

-Ҳеч қачон ўқувчиларингизга одам бўлмайсан, деманг. Унингку танлаш имконияти бор. Сизда эса ҳатто шу ҳам йўқ.

-Бугунги жиноят кечаги тарбиянинг маҳсулидир.

-Биз устозлар ўқувчиларимизга мактабда эмас, ҳаётда аълочи бўлишлари учун кўмак беришимиз керак.

-Устознинг ҳаттоки қадам ташлаши ҳам тарбия бўлиши керак.

-Шогирдларига фақат таълим берган ўқитувчи мутахассис тайёрлайди. Шогирдларига таълим-тарбия берган ўқитувчи инсонни етиштиради.

-Ўқувчингиз сизни ота-онасининг ноўрин айбидан ҳимоя қилаяпдими, демак сиз унинг қалбидан жой олибсиз.

-Устозлар фарзандларининг ютуқларидан кўра, шогирдларининг ютуқларига кўпроқ қувонади.

-Юксакларга чиқмоқчи бўлсангиз, пастга тушиб ўқувчилар билан бирга бўлинг. Кун келиб уларнинг ўзи сизни юксакларга олиб чиқади

https://t.me/Oqoltin_ovozi

6 months, 4 weeks ago
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago