Analytics and statistics

Description
Аналитика и статистика по странам мира.

Dunyo mamlakatlari bo'yicha tahlil va statistika.

Analytics and statistics by countries of the world
Advertising
We recommend to visit

Alireza JJ

Last updated 5 months, 2 weeks ago

⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️

Last updated 3 years, 9 months ago

Funny Videos 18+
You must be over 18+ of age to join.

Last updated 3 months, 1 week ago

hace 1 año

ЯПОН халқининг доно фикрлари

● Тентак ва аҳмоқларга йўл бер.
● Кетаётганни тўхтатма, келаётганни хайдама.
● Ёмон одамнинг дўсти бўлгандан яхши одамнинг душмани бўлган яхши.
● Оддий одамларсиз буюк одамлар бўлмайди.
● Тепага чиқишни қаттиқ хоҳлаган одам нарвонни ўйлаб топади!
● Эр ва хотин худди кўз ва қўлдек бўлиши керак: қўл оғриганда — кўз йиғлайди, кўз ёшланганда —  қўл уни артади.
● Қуёш хақ одамни билмайди. Қуёш нохақ одамни ҳам билмайди. Қуёш кимнидир иситиш мақсадида порламайди. Ўзлигини топган инсон бамисоли қуёш каби бўлади.
● Узоқ йўл ҳам яқинидан бошланади.
● Ғамни худди йиртиқ кўйлакни уйда қолдирганинг каби қолдир!
● Севги бўлса, юздаги чандиқлар ҳам худди кулгич каби чиройли кўринади.
● Биргина яхши сўз уч ой қаҳратонни иситади.
● Шубҳаланишдан олдин етти маротаба ишон.
● Қўлингдан келганича ҳаракат қил, қолганини тақдирга ташла.
● Хаддан ортиқ тўғрилик аҳмоқлик билан ўлчанади.
● Одамлари кулган уйга бахт келади.
● Ўйлаб хал қил, хал қилгач ўйлама!
● Сўрасанг, бир неча дақиқа уяласан, билмасанг - бир умр.

@matnetuz

hace 1 año

Хайвонлар қанча умр кўришади?

? 1 йил: уй каламуши ?
? 5 йил: кабутар ?
? 6 йил: кенгуру ?
? 10 йил: товуқ ?
? 13 йил: ит ?
? 15 йил: йўлбарс ?
? 20 йил: сигир ?
? 25 йил: от ?
? 30 йил: питон ?
? 45 йил: орангутан ?
? 50 йил: фил ?
? 60 йил: фламенго ?
? 100 йил: галапагос тошбақаси ?
? 200 йил: Гренландия кити ?
? 272 йил: Гренландия акуласи ?
? 2300 йил: гигант баррел шимгичи ?
? 4309 йил: қора маржон ?

@matnetuz

hace 1 año

Роналдунинг Ўзбекистонга келиш эҳтимоли юқори
ОЧЛ Нимчорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими 28 декабрь куни бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, қуръадан аввал жамоалари иккита саватга ажратилади. 1-саватдан гуруҳ ғолиблари ўрин олади. Гуруҳ ғолиблари орасида энг ёмон натижа қайд этган клуб 2-саватга жойлаштирилади. Айнан "Насаф" 2-саватчадан ўрин оладиган бўлди. Натижада Рўзиқул Бердиев жамоаси нимчорак финалда гуруҳ ғолиби бўлган жамоа билан тўқнаш келади.

1-сават:"Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони)
"Ан-Наср" (Саудия Арабистони)
"Ал-Иттиҳод" (Саудия Арабистони)
"Ал-Айн" (БАА)

2-сават:"Насаф" (Ўзбекистон)
"Навбаҳор" (Ўзбекистон)
Икки ўрин учун курашаётган жамоалар: "Сепоҳон", "Персеполис", "Пахтакор", "Ал-Файҳа", "Ас-Садд"

Нимчорак финалда битта гуруҳдан чиққан жамоалар яна бир-бирига тўқнаш келмайди. Демак, "Навбаҳор"га нимчорак финалда "Ал-Ҳилол"га рақиб бўлмайди, "Ан-Наср", "Ал-Иттиҳод" ёки "Ал-Айн" клубларидан бири рақиб бўлади.

Роналду Ўзбекистонга келадими? «Ан-Наср»нинг нимчорак финалда юртимизга келиш эҳтимоли ҳозирча 50 фоизга тенг. Агар "Пахтакор" плей-оффга чиқса, бу кўрсаткич 75 фоизга ошади.

1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари 2024 йилнинг 12-13 февраль кунлари 2-сават жамоаси майдонида ўтказилади. Жавоб ўйинлари эса 19-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.

*?*⚽️**@futbol_qoidalar

hace 1 año

Фожиамиз

— Дада, ўқимоқчиман.
— Қўй, болам, ўзи пул кам, укангнинг суннат тўйини қилишимиз керак!

— Дада, мусиқани ўрганмоқчиман.
— Қўй, болам, ўзи пул кам, опангни узатишимиз керак!

— Дада, спорт билан шуғулланмоқчиман.
— Қўй, болам, ўзи пул кам, акангнинг тўйини қилишимиз керак!

Болага "қўй-қўй" деявериб, қўй қилиб қўйдик! Мана энди бутун дунё учун арзон мардикор бозор бўлиб қолдик!

@matnetuz

hace 1 año

Кўнгил тугмача эмас.

Бобур Бобомуроднинг ажойиб шеъри бор.

КЎНГИЛ

Кўнгил тугмача эмас, узилса қадаб қўйсанг,
Ёки бир қўчқор эмас, ҳар кимга атаб сўйсанг.
Пари ҳам эмасдир у, ҳуснига қараб тўйсанг -
Йиғлаб оламни бузган гўдак боладир кўнгил.

———

Ҳар кимнинг кўнглини оламан, ҳар кимга ёқаман, ҳар ким учун яшайман деб ҳаракат қилманг, ўз ҳаётингиз билан яшанг, ҳозир билан яшанг, кимнингдир кўнглини оламан деб яшаган кунингиз ўзингизни унутасиз, ҳаётингизни бошқаларнинг хоҳиши учун қурбон қилишни бошлайсиз.

@matnetuz

hace 1 año

Иммунитетни туширувчи одатлар

• Кўп ширинлик истеъмол қилиш
• Кўп туз истеъмол қилиш
• Кам ёки ёмон ухлаш
• Кўп ёғли овқатлар ейиш
• Кам суюқлик (сув) ичиш
• Кам клетчатка ейиш
• Кам оқсил истеъмол қилиш
• Кам сабзавот ва мева ейиш
• Камҳаракат ҳаёт тарзи

Иммунитетни кўтариш учун нима қилиш керак?
✓ Юқоридагиларни аксини қилиш керак!

@matnetuz

hace 1 año, 1 mes

Қайси иловалар орқали комиссиясиз пул ўтказса бўлади?— “Тенге банк”нинг Tenge24 иловаси орқали — 10 млн сўмгача;— Humans иловаси — 5 млн сўмгача;— “Халқ банки”нинг Xazna иловаси — 5 млн сўмгача;— “Ҳамкорбанк”нинг Hamkor иловаси — 5 млн сўмгача;— “Асакабанк”нинг Asakabank иловасида — 4 млн сўмгача;— “Даврбанк”нинг Davr Mobile иловаси — 3,5 млн сўмгача;— “Микрокредитбанк”нинг Mavrid иловаси — 3 млн сўмгача;— Paynet иловаси — 3 млн сўмгача;— Alif иловаси — 1 млн сўмгача.

Шундай қилиб Ўзбекистон аҳолиси картадан картага муаммосиз қарийб 40 млн сўм пул ўтказиши мумкин.Деярли барча банкларда Humo'дан Humo'га пул ўтказмалари бепул ҳисобланади. Банк ўз карталари орасидаги ўтказмалар ҳам аксарият банкларнинг иловасида фоизсиз ёки кам фоиз билан амалга оширилади.

@matnetuz

hace 1 año, 1 mes

Донолар айтади: уч хил аҳмоқ бўлар экан:
• кичкина аҳмоқ — от(улов)ини мақтайди;
• ўртанча аҳмоқ — боласини мақтайди;
• катта аҳмоқ — хотинини мақтайди.

Булар сенинг маҳраминг. Ҳеч қачон буларни ўзгаларга мақтама ҳам, ёмонлама ҳам! Уларни кўпроқ тўсишга, яширишга ҳаракат қил!

@matnetuz

hace 1 año, 1 mes

Maqola, tezisingiz va taqdimotlaringizni yozdirish uchun murojaat qilishingiz mumkin: @Erkinjonchoriyev Shuningdek maqola va ilmiy ishlaringizni Microsoft Word matnida Mathtype formulalar redaktorida kiritish bo'yicha maslahatlar olishingiz mumkin. Ushbu kanal maqola va tezislarni LATEX shablonida yozish bo'yicha ma'lumotlar berilib boriladi. Maqola, tezisingiz va taqdimotlaringizni yozdirish uchun murojaat qilishingiz mumkin: @Erkinjonchoriyev
https://t.me/latexhizmat XUSHXABAR: Latex bo'yicha savollaringiz uchun guruh ochdik. https://t.me/latexhizmat_maqola "Assalomu alaykum hurmatli guruhimiz a'zolari ushbu guruhda siz o'z maqola va tezislaringizni arzon narxda latex shabloniga o'tkazib olishingiz munmin. Shuningdek kitob, qo'llanma va taqdimotlaringizni ham yozdirib olishingiz mumkin. Guruhga a'zo bo'ling, tanishlaringizni ham taklif qiling. O'ylaymizki bu kanal sizning ilmiy ishlaringizni Latex shirftlariga ko'chirishda asqotadi". Maqola, tezisingiz va taqdimotlaringizni yozdirish uchun murojaat qilishingiz mumkin: @Erkinjonchoriyev

Siz uchun foydali va kerakli
@M_Math_Oliy_Olimpiada

hace 1 año, 1 mes

Тескари маркетинг.

Маркетинг анализ қилаётганда жуда кўп тескари тушунчаларга дуч келамиз, маркетингда математикадаги каби икки карра икки тўрт бўлмайди.

Масалан қаранг, бизда болалар туғилиши йил сайин ошиб бормоқда, фақатгина Навоий вилоятида 2022 йилда 2021 йилга нисбатан бироз тушиш кузатилган, қолган вилоятларда фақат ўсиб бормоқда.

Энди болалар туғилишининг пасайиши болалар товарларининг сотилишида ўсиш бўлишига олиб келади, биз доимо ўйлаймизки, қанча бола кўп бўлса, шунча болалар товарларининг сотилиши кўпаяди, лекин ундай эмас, чунки ота-онада камроқ фарзанд бўлса, у бола учун кўпроқ пул сарфлай олади, натижада импорт болалар маҳсулотлари сотуви ошиб боради, агар болалар туғилиши кўпайса, импорт болалар товарлари эмас, балки маҳаллий нисбатан арзонроқ ёки сифатсизроқ маҳсулотлар яхшироқ кетади.

Lego компанияси кўп болали мамлакатларга эмас, кўпроқ кам болали, яъни оилада бир ёки икки фарзанд кўрадиган мамлакатларга кўпроқ маркетинг қилар экан ва ўша давлатларда ўзларининг расмий дўконларини очишар экан.

Маркетинг шунақа, қанчалик чуқурлашсангиз, шунчалик қизиқарли ва ғаройиб.

@matnetuz

We recommend to visit

Alireza JJ

Last updated 5 months, 2 weeks ago

⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️

Last updated 3 years, 9 months ago

Funny Videos 18+
You must be over 18+ of age to join.

Last updated 3 months, 1 week ago