🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
Тиббий ниқобларни тақиб юриш грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг олдини олиш билан ассоциацияланади. Нафас инфекциялари хаво-томчи йўли билан узатилишини хисобга олсак тиббий ниқоблар тўсиқ (барьер) вазифасини ўтайди ва касалланишни олдини олади.
Тиббий ниқоб кимларни химоя қилади?
Врачлар ва хамширалар ўзларининг нафас йўларида яшаётган бактерия ва вирусларни пациентларга юқтирмаслик учун тиббий ниқоблар тақиб юришади. Врачлар ўзлари оғриётган пайтида, тиббий муолажалар ва операция қилаётган пайтида стериллик талаб этиладиган холатларда тиббий ниқоблар тақиш зарур хисобланади.
Гаплашганда, акса урганда, йўталганда ёки одатдаги сўзлашув пайтида нафас йўллари ва оғиз бўшлиғидаги микроорганизмлар сўлак билан ташқарига чиқарилади. Агар ниқоб таркибида сувни қайтарувчи материал бўлса тиббий ниқоблар персоналларни хам беморлардан ажралувчи биологик суюқликлардан химоя қилади.
Ниқоб таққан персоналларнинг нафас аъзолари камроқ химояланади. Негаки ниқоблар юзга зич тегиб турмаганлиги учун унинг очиқ жойларидан ифлосланган заво нафас йўлларига ўтиши мумкин.
Олимларнинг экспериментал усулда аниқлашича аэрозолларнинг ниқоб орқали ўтиши 34% ни ташкил этади. Гигиеник меёрлар бўйича бу кўрсаткич 22% дан ортмаслиги керак.
Максимал химояни таъминлаш учун ниқоблар юзни тўлалигича ва зич ёпиб туриши керак. Хозирги тиббий ниқоблар эса фақатгина бурун, оғиз ва жағ қисмини ёпиб турадиган яримниқоблар хиобланади. Шундай қилиб, ниқобларнинг асосий вазифаси нафас йўлларидан чиқаётган инфекцион агентларни ташқи мухитга тарқалишини ва бошқаларни зарарлантирмасликни олдини олиш хисобланади.
Қачон ниқоблар фойдасиз?
Никобларнинг асосий камчилиги уларнинг кўзларни химоялай олмаслиги хисобланади. Грипп вируси кўзнинг шиллиқ қавати (клнъюктива)га тушганида у кўз ёш йўллари орқали бурун шиллиқ қаватига ўтиши ва яллиғланиш жараёни чақириши мумкинлиги илмий исботланган.
Қўзғатувчиарнинг бир қисми бошқа йўллар орқали юқади. Масалан бемор инсон акса урса ёки йўталса, у атрофдаги буюмларни зарарлайди. Кейинча соғлом одам ушбу буюмлар билан контактда бўлса – кўзлари, бурни ёки оғзини ушласа инфекция юқтириши мумкин. Қўлларга мунтазам равишда совун ёки анисептик воситалар билан ишлов бериш касалланиш хавфини камайтиради.
Қачон ниқоблар фойда беради?
Ниқобларни тақиб юриш профилактик чора-тадбирлар комплексига кирганда фойдали хисобланади. Американинг касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш маркази мутахассислари беморда инфекцион касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлиши биланоқ ниқоб тақиши кераклиги ва беморни алохида хонага ажратилиб қўйилиши (изоляцияланиши) кераклигини маслахат беради. Беморларни парваришлайдиган тиббий ишчилар ўзларини хавфсизлиги учун албатта стерил қўлқоплар, стерил халат кийиши ва имкон қадар химоя кузойнагини тақиши зарур хисобланади.
Ниқобларнинг конкрет турлари учун уни қанча вақт мобайнида тақиб юриш мумкинлиги белгиланиб, одатда у 2 соатдан ортмайди. Узоқроқ вақт ниқобни тақиб юриш мумкин эмас. Шунингдек, ниқобни силжитиб, сигарет чекиш ва ичишга рухсат йўқ. Агар ниқоб намланса уни алмаштириш керак. Ниқобни алмаштиргач, кўлларни совун билан яхшилаб ювиш ёки спиртли антисептик эритма билан ишлов бериш керак.
Хулоса.
Ниқоб тақиш касалликдан химояланишни ягона усули бўлиб қолмаслиги керак. Ниқоблар зарарланиш даражасини камайтирсада 100% лик химояни таъминлай ололмайди. Аммо вакцинация, қўллар гигиенасига эътибор қаратиш ва карантин чоралари инфекция тарқалишини сезиларли даражада камайтиради
⬇️ ?
t.me/tibakademiyasi
Telegram
🌍TIB AKADEMIYASI🌿💊💉
«مَا أَنْزَلَ اللَّهُ دَاءً إِلَّا أَنْزَلَ لَهُ شِفَاءً». "Alloh har qanday dard yuborganda uning davosini ham yuborgandir" Sahihi Buxoriy t.me/tibakademiyasi
Парҳезда эмассиз, спорт билан шуғулланмайсиз, вақтида дам оласиз, аммо негадир вазнингиз камайишда давом этаяптими? Унда зудлик билан шифокорга мурожаат қилганингиз маъқул. Организмингиздаги ўзгаришлар одатий аллергия, шиш касалликлари ёки эндокрин тизим фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкин. Вазн етишмаслигининг бошқа сабаблари ҳам бор. Булар асосан руҳият билан боғлиқ. Агар ташқи кўринишингизга мос чиройли семиришни истасангиз, қуйидаги тавсияларимиз айнан сиз учун!
Мутахассис – шифокор диетолог Муҳайё АҲМЕДОВА.
*1⃣ БИРИНЧИ ИШ!*
Аввалига нима сабабдан вазн йўқотганингизни аниқлаштиринг. Агар яхши овқатлансангиз, ҳаётингизда ҳеч қандай муаммо бўлмасаю, озиб кетаётган бўлсангиз, шифокорга учрашинг. Организмдаги ўзгаришлар сабаби эндокрин тизим, гормонал мувозанат бузилиши, меъда ва ўн икки бармоқли ичак касалликлари, моддалар алмашинувига боғлиқ бўлиши мумкин.
ҚАНИ БОШЛАДИК!
Вазн орттириш учун ҳар куни 1500 килокалорияли маҳсулот истеъмол қилишингиз лозим. Хўш, бу кўрсаткичга қандай эришасиз? «Торт, пирожний ёки ёғда тўйиниб пишган гуруч тановул қилиб, семириш»ни мақсад қилган бўлсангиз, тўхтанг! Тўғри, бу усул ёрдамида дарров вазн йиғасиз. Аммо ҳузурини тўлишган белингизу, бўксангиз кўради. Калорияларда адашмаслик учун маҳсулот ёрлиғига диққат қилинг. Ҳар бир танланган маҳсулотни калорияси бўйича ҳисоблаб, харид қилсангиз 1500 ккал.ни ҳосил қилоласиз.
Етарлича калориялар ёрдамида 1 ҳафтада (ҳар бир аёл учун инвидуал) бир неча грамм вазн орттириш мумкин. Шуни унутмангки, ҳар бир организмнинг ўз хусусияти бор. Баъзан тўлишиш учун бошлаган парҳезингиз ич тозаланиши билан номоён бўлади. Бу нормал ҳолат. Кейинги ҳафталарда организм янги «шароит»га кўникади.
ОЧ ЮРМАНГ!
Аччиқ, шўр, ва нон маҳсулотларини меъёрда ейишингиз мумкин. Кун давомида 5-6 маротаба ўртача миқдорда овқатланинг. Ҳамиша нонушта қилинг. Эрталаб истеъмол қилинган углевод ва оқсиллар кун давомида сақланиб қолади. Таомланиш оралиғида очлик ҳисси юзага келмасин. Агар бунинг акси бўлса, иштаҳангизни жиловлашга урина бошлайсиз. Бу онг остида рўй берадиган сезги рефлексининг иши. Вақтида ухлашни ҳам унутманг.
ОВҚАТЛАНАМИЗМИ?
Парҳез давомида мураккаб углевод ҳамда оқсилга бой озуқаларни истеъмолига аҳамият беринг. Мисол учун: парранда ва мол гўшти, балиқ, сут, тухум. Бундай маҳсулотлар кальцийга бой. Сут, творог, сметана, қаймоқ, қатиқ маҳсулотларининг ёғлилик даражаси 3 фоиздан кам бўлмасин. Танага қувват берувчи коктейль тайёрлашингиз мумкин. Бунинг учун 200гр творог, 1 пиёла қатиқ, асал ва исталган резаворлардан бирини блендрда эзғилаб олсангиз кифоя.
Керакли тавсия:
➖ Бир кундаги оқсилга бой егуликлар миқдори инсон вазнига қараб истеъмол қилинади.
➖ Оқсилларни яхшиси клечаткалар билан биргаликда истеъмол қилган маъқул.
➖ Иссиқ ҳароратдан қочилса, оқсилнинг фойдали озуқа қиймати сақлаб қолинади.
➖ Бу турдаги маҳсулотларни ҳазм қилиш жараёни узоқроқ бўлади. Шунинг учун таомланиш орасида протеинли коктейль ичиб турган яхши.
➖ Ферментлар тўғри ишлаши ҳамда овқат ҳазм бўлиши учун кун давомида камида 2 литр суюқлик ичинг. Булар: сутли ёки асалли чой, қуруқ сутли қаҳва, қуюқ шарбатлар ва оддий сув. Салат тайёрлаганда унга зайтун ёғини қўшинг.
НАВБАТ МАШҚЛАРГА!
Қорин соҳасида кераксиз ёғларни ғамлаб олмаслик учун спорт машғулотлари билан шуғулланиб туринг. Жисмоний машқлар тўғри тўлишишга ёрдам беради, яъни мушакларни чиройли кўринишга келтиради. Кун тартибингизни режалаштириб, жисмоний машқларни бажаринг. Чиройли қоматга эга бўлишда кўкрак соҳаси, қўл, оёқ, бўксалар учун махсус машқларни бажариш лозим. Шунда ушбу соҳалардаги тери осилиб қолмайди.
Мақола ёққан бўлса Дўстларингизга хам тавсия қилинг!
⬇️ ?
t.me/tibakademiyasi
Telegram
🌍TIB AKADEMIYASI🌿💊💉
«مَا أَنْزَلَ اللَّهُ دَاءً إِلَّا أَنْزَلَ لَهُ شِفَاءً». "Alloh har qanday dard yuborganda uning davosini ham yuborgandir" Sahihi Buxoriy t.me/tibakademiyasi
Тиббиёт илми мутахассислари фикрларига кўра, қуёш нурида тобланишимиз – танамизни 90 фоизга қадар D витамини билан озиқлантиради. Қолган 10 фоизини эса овқатланишимиз тўлдирар экан. Шунинг учун ҳам ер шарининг айрим ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли ана шундайфойдали дармондорига муҳтожликни бошдан кечиришади.
Бироқ, кейинги йилларда бундай дармондорининг муқобил воситалари – сут, йогуртлар, пишириқлар, қуруқ нонушта, турли хил нон маҳсулотлари дўконларимиз пештахталарини аллақачон тўлдириб улгурган. Бу маҳсулотларнинг ёрлиқларидаги ” D витамини билан бойитилган” деган жумлани синчков харидор, албатта, ўқиши аниқ. Нархи қиммат бўлган бундай маҳсулотларга пул сарфласак, ҳаражатимиз шунга арзийдими? Қуёшда тобланишдан оладиган дармондори билан озиқ-овқатлардаги витамин тенглаша оладими?
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ультрабинафша нури воситасида танамиз D3 витаминини ишлаб чиқаради. Худди шу витамин гўшт маҳсулотларида ҳам бор. Ўсимликлардан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларида эса D2 дармондориси мавжуд. Инсон D витаминини қуёшдан ёки озиқ-овқатдан олишидан қатъи назар, у организм учун фойдалидир.
– Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳар икки дармондори жигарга ўтиб, кальцитриол моддасига айланади, яъни, инсон соғлиғи учун фойдали озиқ бўлади, – дейди тиббиёт фанлари доктори, профессор Валерий Кузнецов.- Бироқ бунинг яна бир бошқа жиҳати бор. Агар кальций моддаси жуда кам ёки бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотлари D витамини билан бойитилса, бу ҳолатда остеопорозни – суякнинг емирилиши хавфини кучайтиради. Айниқса, бу ҳолат сут маҳсулотларини камдан-кам истеъмол қиладиган одамларда кўп учрайди. Гап шундаки, D витамини инсон вужудидаги кальцийни ўзлаштиришига ёрдам беради…Умуман айтганда, D витамини билан тўйинтирилган сут ниҳоятда фойдалидир.
Очиғи, тиббий жиҳатдан ҳеч қандай монеълик бўлмаса, ёз фаслида табиий равишда D витаминини қуёшда тобланиш орқали олиш мумкин. Қуёш нуридан фойдаланиш ҳафтада атиги уч маротаба бўлиши, яъни, 10-15 дақиқа тобланиш етарлидир. Шуни ёдда тутиш лозимки, қуёшдан сақлайдиган суртма (крем)лардан фойдаланилганда, танада D витамини вужудга келишини буткул тўсиб қўяди.
Бошқа бир тавсия шундан иборатки, D витамини билан танани бойитиш учун тиббий препаратларга мурожаат этиш мумкин. Бунда бир ёшгача бўлган гўдакларга ҳар куни маълум миқдорда бериб борилади. Мактаб ёшигача бўлган болалар, кекса ёшдагилар ва бошқа ичак касалликлари бор беморларга бу витаминни қанча миқдорда истеъмол қилиш, албатта, тиббиёт соҳаси мутахассиси томонидан тавсия қилинади.
Ватанимиз Ўзбекистон азал-азалдан қуёшли юрт деб аталади. Эрта баҳордан кеч кузгача қуёш нуридан баҳра оламиз. Айниқса, ёз фаслининг айни иссиқ палласи каттаю-кичикни соя-салқин жойларга – чўмилиш ҳавзаларига чорлайди. Танани яйратадиган сувда чўмилгач, қуёш нурида тобланишни ҳамма ҳам хуш кўради, албатта. Аммо шуни унутмаслик керакки, қуёшда тобланишдан аввал мутахассис шифокор тавсиясини олиш соғлиғимиз учун ниҳоятда зарур. Хусусан, куннинг биринчи ярмида ультрабинафша нурларининг фойдали жиҳатлари борлигини ҳамма ҳам бирдек тушунмайди. Куннинг иккинчи ярмида қуёш тиғида қолиш – инсон соғлигини хавфга қўйиши мумкинлигини ҳам унутмаслик керак.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи галда қон таҳлили ўтказилиб, бу витаминга бўлган муҳтожлик мутахассислар томонидан аниқланиши зарур.
Зеро, ҳар нарсада меъёрнинг бўлиши фойдадан ҳоли эмас.
⬇️ ?
https://t.me/tibakademiyasi
Telegram
🌍TIB AKADEMIYASI🌿💊💉
«مَا أَنْزَلَ اللَّهُ دَاءً إِلَّا أَنْزَلَ لَهُ شِفَاءً». "Alloh har qanday dard yuborganda uning davosini ham yuborgandir" Sahihi Buxoriy t.me/tibakademiyasi
Буюк Британиядаги Бата университети тадқиқотчиларининг аниқлашича, жисмоний машқлар олдин нонушта қилиш углеводларни йўқотиш ва жисмоний фаолликдан сўнг овқатни тезроқ ҳазм қилишга ёрдам беради. Бу ҳақда MedicalXpress’даги матбуот учун хабарномада айтилади.
Тадқиқотда 12 нафар соғлом эркак иштирок этди, улар ёки эрталаб таом тановул қилишган (сутли сули бўтқаси), ёки велотренажёрдаги бир соатлик машқдан олдин оч қолишган. Нонушта ва жисмоний фаолият ўртасидаги вақт оралиғи икки соатни ташкил қилган. Тажрибанинг назорат қисмида нонушта қилишдан сўнг кўнгиллилар уч соат давомида дам олдилар. Тажриба охирида уларнинг қондаги глюкоза миқдори ва мушаклардаги гликоген миқдори ўлчанди.
Маълум бўлишича, нонушта машқлар давомида мушакларда гликоген шаклида бўлган углеводларни йўқотиш тезлигининг ошишига олиб келади. Бундан ташқари, қондаги шакар даражасининг пасайиши кузатилди. Шунингдек, жисмоний фаолликдан аввал овқат ейиш машқдан кейин истеъмол қилинадиган озиқ-овқат ҳазм бўлишини тезлаштиради.
Олимлар эрталабки овқатнинг метаболизмга узоқ муддатли таъсир қилишини аниқлаш учун тадқиқотни давом эттиришни режалаштирмоқдалар.
⬇️ ?
t.me/tibakademiyasi
Telegram
🌍TIB AKADEMIYASI🌿💊💉
«مَا أَنْزَلَ اللَّهُ دَاءً إِلَّا أَنْزَلَ لَهُ شِفَاءً». "Alloh har qanday dard yuborganda uning davosini ham yuborgandir" Sahihi Buxoriy t.me/tibakademiyasi
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago