САИД ЮСУФ ДОМЛА

Description
Toshkent Shahar Yunusobod t. "OMINA" jom'e masjidi imom-xatibi.

OFFICIAL KANAL✔

ЮСУФХОН ДОМЛАНИНГ

🎙️ МАРУЗАЛАРИ

🎬 ВИДЕОЛАРИ

📸 ФОТОЛАРИ

ВА БОШКА БАРЧАСИ ФАКАТ БИЗДА...!
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 months, 1 week ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 4 months ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 months, 4 weeks ago

2 months ago

Тақво ҳақида

Тақво - Аллоҳдан қўрқиш, Унга итоат қилиш ва гуноҳлардан сақланиш маъносини англатади. Бу тушунча инсоннинг қалбидаги ихлос, тақдирга бўлган ишонч ва Аллоҳнинг ҳукмларига содиқ қолиш билан боғлиқ.

Тақвонинг асосий маънолари:
1. Аллоҳдан қўрқиш ва эҳтиром қилиш – инсон гуноҳлардан узоқ бўлиши ва Аллоҳнинг амрларига итоат қилиши.
2. Ният ва амал поклиги – фақат Аллоҳнинг розилигини қидириш, риё ва дунёвий манфаатлардан қочиш.
3. Гуноҳлардан эҳтиёт бўлиш – нафақат очиқ гуноҳлар, балки шубҳали ва зарарли ишлардан ҳам узоқлашиш.
4. Сабр ва шукр – синовларга сабр қилиш, Аллоҳ берган неъматларга шукр айтиш.

Қуръонда тақво ҳақида:
Аллоҳ таоло Қуръонда тақво эгалари ҳақида шундай марҳамат қилади:
«Албатта, Аллоҳ ҳузурида энг ҳурматли кишингиз – энг тақводорингиздир.» (Ҳужурот сураси, 13-оят)
Бу оятдан кўриниб турибдики, инсонларнинг Аллоҳ ҳузуридаги мақоми бойлик, насаб ёки мартаба билан эмас, балки тақво даражаси билан белгиланади.

Тақволи инсон қандай бўлади?
Ҳар бир ишида Аллоҳнинг розилигини қидиради.
Ҳалолни маҳкам ушлаб, ҳаромдан узоқ бўлади.
Адолатли, меҳрибон ва мурувватли бўлади.
Ўз нафсини тарбия қилади ва қалбини пок сақлайди.

Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дан тақво ҳақида ҳадис:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар:
«Тақво шу ерда», – деб қўллари билан қалбларига ишора қилдилар. (Муслим ривояти)
Бу ҳадис тақвонинг ташқи кўриниш эмас, балки инсоннинг қалбидаги ихлос ва итоат билан боғлиқ эканлигини кўрсатади.
Тақво – мусулмоннинг ҳаётидаги энг муҳим сифатлардан бири бўлиб, инсонни Аллоҳга яқинлаштиради ва унга икки дунё саодатини олиб келади. Тақволи инсон тўғри йўлдан адашмайди ва ҳамиша Аллоҳнинг мададини ҳис қилади.

@Yusuf_Said

2 months, 2 weeks ago

Саловотнинг бешта фойдаси:1. Саловот саловот айтувчини поклайди.

  1. Саловот банда ўлмасидан унга жаннат башорати берилишига сабабчи бўлади.

  2. Саловот банданинг қиёмат кунининг дахшатларидан нажот топишига сабабчи бўлади.

  3. Саловот банда унутган нарсасини қайтадан эсга олишига сабабчи бўлади.

  4. Набий саллоллоҳу алайҳи васалламга салот ва салом йўллаганга у зот жавоб қайтарадилар.

**«اللَّهُــمَّ صَلِّ وَسَـــلِّمْ على نَبِيِّنَـــا مُحمَّد».

«Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад».**
@Yusuf_Said

3 months ago

Оила аъзоларинг билан дастурхон атрофида ўтирганингда уларни диққат билан кузат! Отангнинг кўзларига қара! Онангнинг юзидаги ажинлару сочларидаги оқ толаларга боқ! Шуларнинг ўзи кифоя эмасми янада шижоатлироқ бўлишингга!? Улар сенинг муваффақиятингни кутишмоқда... Ота-онангдан кўп нарса талаб қилма. Миянгдаги бўлмағур ўй-хаёлларни ҳам чиқариб ташла! Нима эмиш, «Ота-онам менга ҳамма нарса қилиб бериши керак эди!». Бекорларнинг бештасини айтибсан! Ота-онанг дунёга келтириб, сендан нимадир кутаётганининг ўзи энг катта бахт эмасми? Ахир бу толедан маҳрум инсонлар қанча? Шундай экан, уларни рози қилишга улгур!

Фарзанд ота-онани муҳокама қилмасин!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
@Yusuf_Said

4 months ago
Ҳорун Рашид ўлим тўшагида ётганида атрофида …

Ҳорун Рашид ўлим тўшагида ётганида атрофида турган кишиларга: мени дафн қилинадиган қабрим олдига олиб боринглар, деди. Ҳорун Рашидни қабрни олдига олиб келишганда, қабрга қараб йиғлади, сўнгра одамларга ўгирилиб: Менинг тўплаган молу дунём менга фойда бермади. Салтанатим эса, қўлимдан кетди, деди. Шундан сўнг осмонга юзланиб: Эй мулку султони боқий бўлган зот, мулку султони қўлидан кетган кимсага раҳм қил, деб йиғлади.

Эй мусулмон биродарим, шуни унутмангки, кун қанчалик узун бўлмасин, ботиши аниқ бўлганидек, умр ҳар қанча узун бўлмасин, бир кун қабрга кириш ҳам аниқ.
Аллоҳим бизларга икки дунёда раҳм қил.

@Yusuf_Said

4 months ago

​​**ОИЛА АЪЗОЛАРГА ТАЪРИФ

Ота...
Ундан пайдо бўлдингиз.
Сизнинг аслингиз.
Ризоси хотиржамлик, итоати сакинат, хизмати саодат, оқ қилиши шақоват - бадбахтликдир.
Уни рози қилиш Роббни рози қилиш йўлларидан бири.

Она...
Жаннатни унинг оёқлари остидан қидир.
Унинг дуоси боқий хазина.. Ризоси офатсиз бахт, бағрига бош қўйиш, роҳат, Хизмати бош устидаги тождир.
У фазилатларнинг энг буюги, саодатнинг калити.

Эр...
Уйнинг ҳимоячиси, ҳам камони ҳам ўқи, улфат қўрғони, муҳаббат дарёси, ҳузури бахт, йўқлиги машаққат.
Тонг у билан мунаввар, борлиги шараф, қайинлар, қариндош - уруғ ўртасида обрўдир.
Хонадон у билан обод, йўқ бўлса барбоддир.

Аёл...
Сизга паноҳ, маскан.
Қуршаб олувчи бахт.
Беркитувчи сатр,
Ўз бағрига олувчи ин, Муаттар қилувчи атир, унга қараш билан ғамлар арийди.
Борлиги меҳр - муҳаббат... у сен, сен эса у - сан.

Ўғил...
Ўзингни кўрсатгувчи кўзгу, ўз аксинг!
Болалиги қувонч,
Йигитлиги фахр,
Белинг букилганда суянч, Қаҳр етганда мададдир.

Қиз...
Тарбиясини гўзал қилсанг, дўзахдан қалқон.
Меҳри жозибали.
Фарзандлар ичида энг яқини, Сен учун энг куйинчаги.
Сенга нима кераклигини яхши билади.

Ака - ука...
Сенинг соянг! Душманларинг сенга зарар беришидан доим хавотир олади. Болалигингда энг яқин дўстинг! Улғайганда белинг қуввати!

Опа - сингил...
Насиҳати малҳам... Унга боғланиб (силаи раҳм) савоб қозонасан!
Эрининг олдида фахрисан. Ҳожатлари олдида мададкорсан!

Қариндошлик алоқаларини асло узманг! Уларни мустаҳкамланг! Фоний дунёда улар сабаб  боқий бахтдан  бахра  олиб** яшанг.

@Yusuf_Said

4 months, 1 week ago

#muftiy_minbari

? КИМДАН ИБРАТ ОЛМОҚДАМИЗ?
? Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари?YouTube |?Telegram |?Instagram |?Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

* *Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

*?MUSLIM.UZ GA ? OBUNA BO'LING*✅ VA ULASHING?*▶️ YouTube | ?Instagram | ?* Facebook

4 months, 1 week ago
**ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ**

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси кўп йиллар диний-маърифий соҳада хизмат қилган Тошкент шаҳридаги "Иброҳимбой ва Орифжонбой" масжиди имом-хатиби Садриддин домла Абдурашидовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Дин ривожи, халқ маърифати ва Ватан равнақи йўлида қилган барча хизматларини Аллоҳ қабул айласин!

Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари, сафдошлари, шогирдлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Садриддин домла Абдурашидовнинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, сафдошлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Жаноза намози шу йил 25 декабрь, чоршанба куни бомдод намозидан сўнг пойтахтимизнинг Чиғатой дарвоза даҳасидаги "Имом Бухорий" жоме масжидида ўқилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

4 months, 1 week ago
4 months, 1 week ago
​​[**АЗОН**](https://telegra.ph/file/298b5de570242a2cbeda2.jpg) **АЙТИЛМАСДАН ЎҚИЛГАН НАМОЗ**

​​АЗОН АЙТИЛМАСДАН ЎҚИЛГАН НАМОЗ
#намоз

**1485-CАВОЛ: Агар намоз вақти кирган бўлсаю, лекин азон ҳали айтилмасдан ўқиб олинса, азон чақирилганини эшитилса намозни қайта ўқиладими?

? ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар намозни вақти кирганидан сўнг ўқиган бўлса-ю, кейин азон айтилган бўлса, намоз қайта ўқилмайди. Бироқ намозни вақти кирмай туриб ўқиган бўлса, унда намозни қайта ўқиши керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

*? Улашинг:* https://t.me/shoshhanafiy

4 months, 1 week ago
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят …

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Умматим ичида энг раҳмлиси Абу Бакр, Аллоҳнинг амрларига энг шиддатлиси Умар, энг ҳаёлиси Усмон, ҳалол ва ҳаром илмини энг яхши билувчи Муоз ибн Жабал, мерос* (фароиз) илми билимдони Зайд ибн Собит, энг яхши қори Убай ибн Каъбдир. Ҳар бир умматнинг амини (ишончли кишиси) бўлади. Бу умматнинг амини Абу Убайда ибн Жарроҳдир».***

Имом Термизий ривояти.
  Улашинг | @MuslimShosh

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 months, 1 week ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 4 months ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 months, 4 weeks ago