Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago
#шунчакиБизда сўнгги пайтда ҳамманинг оғзига тушаётган қўшиқларни эшитиб, ҳиндча саундтрекларни эшитган маъқулроқ, деган фикр қатъийлашиб боряпти)...
@sevdora_uz
#шунчакиҲинд фильмлари учун яратилган баъзи қўшиқларни эшитиб, одам ғалати бўлиб кетади. Беихтиёр маҳзун тортади. Ёки кайфиятингни кўтаради. Бундай қўшиқлар кўп. Эшитсанг, жонингга тегмайдиган... Сўзларини тушунмайдиганлар ҳам эшитиб завқланади.
Фильмлардаги мантиқ алоҳида мавзу, албатта. Лекин йиллар ўтса ҳам унутилмайдиган саундтреклар жуда кўп. Бунга сабаб фильмларда янграйдиган қўшиқларга алоҳида эътибор берилишимикин? Масалан, Махеш Бхатт, Мукеш Бхатт ва бошқа Бхаттларнинг фильмларидаги саундтрекларнинг мухлиси жуда кўп. Чиндан ҳам ажойиб саундтреклар... Биргина "Яна ёдимга тушдинг" фильмини эслаш кифоя...
@sevdora_uz
Ҳинд актёри Амир Хон олиб борган бир кўрсатув бор. Ҳинд жамияти учун жуда долзарб муаммолар олиб чиқилган. Баъзи сонларини кўрганман, аммо ҳаммаси шунақа қизиқ, мулоҳазага чорловчи бўлса керак, деб ўйлайман. Шу кўрсатувни ўзбекчага таржима қилишни жуда истардим. Бир шунга ҳафсала қилсам эди...
Ҳозир эски маҳалламиз (бувим, додамнинг маҳалласи)да яшайдиган бир киши (ҳаж зиёратини амалга оширган эканлар) эрталаб ҳамроҳлари билан автоҳалокатга учраб, вафот этганлари хабарини эшитдим. Бир каналда улар йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётганда, машина ургани ва ҳайдовчи ҳам, пиёдалар ҳам вафот этгани айтилибди.
Аллоҳ раҳматига олсин, савол-жавобларини осон қилсин.
Одам қайси соатда, қаерда сўнгги нафасини олишини билмайди...
Қайсидир нуфузли киши ёки ташкилот (ёки бошқа нимадир) зўр деб ҳисоблаган ва мукофотлаган асар, фильм барча учун зўр бўлавермайди. Ҳозир Канн кинофестивалида бош мукофотни олган фильмлар рўйхатини кўриб чиқаётиб, шу фикрим қатъийлашди. Масалан, шу рўйхатдаги бир фильмни (айрим лавҳаларини кўриб қолганим учун) бир тийинга арзимайдиган, расво, ижирғантирадиган нарса деб биламан...
Шунинг учун кимдир "зўр ёзувчи", "зўр фильм" деса, шунақа экан-да, деб кетавериш ярамайди. Шахсий фикр, ёндашув бўлиши керак барибир...
Буюртма ишни августгача тугатишим керак-да. Режалаштирган ишларим қолиб кетяпти. Бир амалламасам бўлмайди).?
Синфдошларимдан фақат бир дугонам билан алоқа сақланиб қолди (ўзиям 9-синфни тамомлагунча учта мактабда ўқиганман)). Бундан баъзан хафа бўламан, баъзан "Шуям хафа бўладиган нарсами?" дейман. Улар истаса, мени бемалол тармоқ орқали ҳам топиши мумкин. Лекин шунчаки дугона бўлгандан, бўлмаган ҳам маъқул. Бу дугонам эса ўзи қўнғироқ қилиб туради. Асли андижонлик. Турмушга чиқиб, Андижонга кетди. Кейинчалик ота-онаси ҳам Андижонга қайтибди. Шу дугонам эслаб туради. Ҳозир беш нафар фарзанди бор. Иккита ОТМни битириб, мактабда тарихдан дарс бераётган экан. "Илгариги шаштим йўқ", - дейди тағин)). "Синфда энг кучлиси сен эдинг", дейди). "Қайта тайёрловда ўқиб, дарс бер", - дейди. "Бизнес мактабдами?" - деб кулдим. Университетга кирганимдан кейин биз 9-синфдан сўнг ўқиган бизнес мактаб (ҳозир матбаа коллежи бўлган, адашмасам) директори менга ўша таълим даргоҳида она тили ва адабиётдан дарс беришни таклиф қилганди).
Ҳозирги ўқувчилар билан ишлаш осонми, дейман. "Дарсингни яхши ўтсанг, ҳаммаси ўтиради", - дейди дугонам...
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago