🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
Ҳимомямиз остидаги шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини кўзлаб, унга маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган зарарни ундириш ҳақидаги судга киритган даъво аризамиз қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогарнинг фойдасига маънавий зарар ҳамда суд харажатлари учун қилган тўловлари ундириладиган бўлди.
Маънавий зарар ундириш учун жиноят судининг қарор асос бўлди. Чунки жавобгар ҳимоямиз остидаги фуқаронинг автотранпорт воситаси билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган ва ушбу суд қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддасига асосан жавобгарликка тортилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 28.04.2000 йилдаги 7-сонли қарорининг 2-бандига биноан маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати (ҳаракатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоблар тушунилади.
Пленум қарорининг 10-банди 2-хатбошисига мувофиқ МАЪМУРИЙ ИШ БЎЙИЧА ЖАБРЛАНУВЧИ ҲАМ ҚОНУНБУЗАРНИНГ ҲАРАКАТЛАРИ НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛГАН МАЪНАВИЙ ЗАРАРНИ УНДИРИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА.
Айнан ушбу асослар суддаги ғалабани таъминлади.
Маслаҳат олиш: @shmh_yurist
*👉*** @yurist_Shamsiddinov
Меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш
Меҳнат кодексининг 170-моддасига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилади ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кундир. Агар охирги иш куни дам олиш кунига ёхуд ишланмайдиган байрам кунига ёки бошқа ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни охирги иш куни деб ҳисобланади.
Иш берувчининг буйруғида меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари ушбу Кодекснинг ёхуд тегишли қонуннинг моддасига (бандига) ҳавола қилинган ҳолда ушбу Кодекс ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар моддаларининг (бандларининг) таърифларига аниқ мувофиқ тарзда кўрсатилиши керак.
Маслаҳат олиш: @shmh_yurist
*?*** @yurist_Shamsiddinov
Кредит тарихи нима?
Кредит тарихи – бу сизнинг қаердан, қайси кредит ташкилотидан, қанча миқдорда қарз олганингиз ва кейинчалик уни қандай тўлаганингиз тўғрисида батафсил маълумот, яъни бу сизнинг қарз олувчи сифатида молиявий интизомингиз аксидир.
Ўзбекистон Республикасининг “Кредит маълумотлари алмашинуви тўғрисида”ги Қонунига асосан кредит тарихи қарздорнинг сўнгги беш йил ичидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиб, қуйидагиларни акс эттиради:
➖ қарздор тўғрисида;
➖ жорий ва ёпилган кредитлар, товар кредитлари қиймати, расмийлаштирилган санаси, муддати ва қолдиғи тўғрисида;
➖ муддати ўтган қарздорликлар тўғрисида;
➖ жорий ва ёпилган кредитга қўйилган гаров мулки ва мулк эгаси тўғрисида;
➖ суд жараёнидаги кредитлар тўғрисида;
➖ кредит тарихи шаклланган сана ва уни тайёрлаган ташкилот тўғрисида.
Маслаҳат олиш: @shmh_yurist
*?*** @yurist_Shamsiddinov
Меҳнат шартномасини бекор қилишни расмийлаштириш
Меҳнат кодексининг 170-моддасига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан амалга оширилади ва иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кундир. Агар охирги иш куни дам олиш кунига ёхуд ишланмайдиган байрам кунига ёки бошқа ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни охирги иш куни деб ҳисобланади.
Иш берувчининг буйруғида меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари ушбу Кодекснинг ёхуд тегишли қонуннинг моддасига (бандига) ҳавола қилинган ҳолда ушбу Кодекс ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар моддаларининг (бандларининг) таърифларига аниқ мувофиқ тарзда кўрсатилиши керак.
Маслаҳат олиш: @shmh_yurist
*?*** @yurist_Shamsiddinov
“Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун депутатлар томонидан қабул қилинди.
Қонунда якка тартибдаги уй-жой қурилган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи 1998-йил 1-июлга қадар эгалланган бўлса, барча ҳудудларда 0,24 гектардан, 1998-йил 1-июлдан 2018-йил 1-майга қадар эгалланган бўлса, Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида 0,06 гектардан, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан ошмайдиган ҳажмда белгиланган.
Якка тартибдаги уй-жой эгаллаган ер участкасининг амалдаги майдони юқоридаги келтирилган ҳажмлардан ортиқча бўлса, ер участкасининг ортиқча эгалланган қисмига томорқа ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун ижара ҳуқуқи эътироф этилади.
*?*** @yurist_Shamsiddinov
**БИРОВГА ҚАРЗ БЕРГАНДА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 млн сўмдан) ортиқ бўлса**, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклдатузилиши шарт.
Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.
Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.
Агар берган пулингизни ундира олмаётган бўлсангиз ёки бошқа ҳуқуқий саволларингиз бўлса маслаҳат олиш учун @shmh_yurist **мурожаат қилишингиз мумкин.
Эр ва хотиннинг шахсий фойдаланишидаги буюмлар
Оила кодексининг 26-моддасига кўра қимматбаҳо буюмлар ва зебу-зийнатлардан бошқа шахсий фойдаланишдаги буюмлар (кийим-бош, пойабзал ва бошқа шу кабилар), гарчи никоҳ давомида эр ва хотиннинг умумий маблағи ҳисобига олинган бўлса ҳам, улардан фойдаланиб келган эр ва хотиннинг хусусий мулки ҳисобланади.
Саволлар бўйича @shmh_yurist га ёзишингиз мумкин.