🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
Мазкур уржузага буюк файласуф Ибн Рушд ҳам шарҳ ёзган. Асар дунё тилларига, шу жумладан, ўзбек тилига ҳам таржима қилинган бўлиб, шу пайтгача ҳеч ким асарнинг тилини ғализ ёки араб тилиси чала деган фикрга келмаган. Мен энг машҳур битта уржузаси ҳақида айтдим. Бундан ташқари, ҳали ўзбек тилига таржима қилинмаган яна камида 8 та уржузаси бор.
Абу Али ибн Синонинг адабий мероси ҳам унинг ёшликдан араб тилини мукаммал билганлигини исботлайди. Ибн Сино том маънодаги шоир ҳам эди. У форсчадан ташқари айнан араб тилида достон, қасида, ғазал, рубоий ва фардлар ҳам ижод қилган. Ибн Сино араб тилида қиссалар ҳам ижод қилган бўлиб, улар асрлар давомида ижодкор адибларга таъсир кўрсатиб, илҳом бағишлаб келган. “Ҳай ибн Яқзон”, “Саломон ва Ибсол”, “Рисолаи Тайр”, “Қиссаи Юсуф” сингари қиссалари айни замонда мумтоз араб тилининг энг яхши намуналари ҳам ҳисобланади. Ибн Зайла, Ибн Туфайл, Насириддин Тусий, Шаҳобиддин Суҳравардий, Абдураҳмон Жомий каби ўнлаб олимларни илҳомлантирган мазкур қиссаларга ҳеч ким араб тилиси бўшроқ дея тил теккизган эмас, албатта.
Абу Али ибн Сино буюк даҳолардан бири эди. Даҳолар оддий инсонлар каби бўлмайди. Ҳозирги тил билан айтганда, ундайларда “илоҳий талант” бўлади! Оддий инсонларнинг уларни ўзларига ўхшатишлари тўғри қараш эмас. Абу Жаҳлнинг абадулабад жаҳолатда ва лаънатда қолиб кетганига сабаб Муҳаммад алайҳиссаломни Абдуллоҳнинг оддий бир етими деб кўрганида эди!
“Ўтмиш даврлар ҳам ҳозиргидек бўлган. Ҳамма ҳам бошқа тилларни мукаммал билавермаган. Масалан, мадрасани ўқиб туриб ҳам, араб ёки форс тилини мукаммал билавермаган”, деган гап ўрта асрларга, айниқса, Мусулмон ренессанси даврларига тўғри келмайди. Бу гап Абдурауф Фитрат “Мунозара”да ва Садриддин Айний “Эсдалик”ларида кўтарганидек XVII-XIX асрларга тўғри келиши мумкин, эҳтимол. Зотан, Ибн Сино яшаган даврда ҳатто ҳали давлат тили араб тилида эди, давлат ҳужжатлари араб тилида юритилар эди, энди-энди форс тилига ўтиш юз бераётган эди...
Хулоса шуки, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Имом Бухорий, Абу Мансур Мотуридий сингари дунё тан олган улуғ алломаларни, айниқса, Ибн Синодек, саройда фаолият юритган, болалигидан “илоҳий таланти” борлиги билан танилган, ўсмирлигиданоқ барча замонларнинг энг қиммат сарой кутубхонасига кириб-чиқишга доступи бўлган буюк доҳийни, Шайхурраисни араб тилини чала билишда айблаш асоссиз хулосадир!
Тарих фанлари номзоди ҲАМИДУЛЛОҲ АМИНОВ, ЎзР ФА ШИ катта илмий ходими (доцент), докторант
**ИБН СИНО АРАБ ТИЛИНИ ЖУДА ЯХШИ БИЛГАН
Ҳамидуллоҳ Беруний** мақоласи
Абу Али ибн Синонинг “Саргузашт”идан, яъни автобиографияси (ўзи айтиб берган ва шогирди қўшимча қилган таржимаи ҳол) дан маълумки, саройдаги илмий мажлислардан бирида, Жаббон деган лақабли олим Ибн Синога: “Сиз файласуфсиз, араб тилини яхши билмайсиз, бу масалада сизнинг гапингизнинг эътибори йўқ”, деб юборади. Саройда, ҳукмдор ҳузурида, илмий мажлисда у бу гапини Ибн Синони гўё мот қилиш ва уни мулзам қилиш мақсадида ва ўзидаги ҳасадидан келиб чиқиб айтгани ўз-ўзидан маълум бўлиб турибди. Бугунги кун тадқиқотчиси мана шу номаълум бир одамнинг мулзам қилиш мақсадида айтган таънасини далил қилиб, Ибн Синони араб тилини яхши билмаган дейиши ва шундай хулосага келиши тўғрими? Асло тўғри эмас!
Кўпи билан йигирматача форсий асаридан бошқа 400 дан ортиқ асарини араб тилида ёзган олимга нисбатан айтилганининг ўзиёқ бу гапнинг тўғри эмаслигини билса бўлади, аслида. Энди, бирор тилда асар ёзиш ўша тилни мукаммал билишни англатмайди, деган гап нари борса битта ёки иккита асар ёзган одамга тўғри келар балки, лекин 400 дан ортиқ асарини араб тилида ёзиб қўйган, бўлиб ҳам, араб тилида шеър ёзган, манзума асарлар битган одамга асло тўғри келмаслигини ақли бор холис инсон ўз-ўзидан англайди, менимча.
Абу Али ибн Сино даврида мадрасаларда араб тили чуқур ўргатилар, луғат китоблар ёд олдирилар, грамматикадан ташқари араб бадиий адабиёти чуқур ўқитилар эди. Араб тилидаги шеърлар ёдлатилар эди. Ибн Сино мадраса кўрган олим эди, албатта. Жумладан, Дмитри Гутас айтишича, унинг бир неча араб тили луғатлари сингари ал-Азҳарийнинг “Таҳзиб ул-луғат” асарининг кўп қисмини ўқиб чиққани ва ёд олгани маълум. Бугунги кунда бу асар матни 16 жилд қилиб нашр этилган.
Ибн Синонинг араб тилини жуда яхши билганлигини унинг айнан араб тили луғати, грамматикаси ва бадиий адабиёти ҳамда адабиётшунослик масалаларига оид асарлари орқали билсак бўлади. Масалан, у ҳали 21 яшарлигидаёқ Аристотелнинг “Поэтика” асарига арабча шарҳ ёзган эди. Буни Абулҳасан Арузий деган қўшнисига атаб ёзиб берган. У аруз санъатини яхши билган олим бўлгани учун Арузий тахаллусли бўлган, албатта. Кейинчалик шу йўналишда Ибн Сино “Шеър санъати” деган алоҳида ва мустақил асарини битган ва ўзининг машҳур “Шифо”си таркибига киритган. Умуман олганда, Ибн Синонинг риторика, поэтика ва мантиқ ҳақидаги арача асарлари унинг араб тилини жуда аъло даражада билишини исботлай олади. Ҳа, айтганча, унинг мантиқ ҳақида битта арабча ажойиб достони бор.
Демак, ўша Жаббоннинг ноўрин таънасидан кейин араб тилини мукаммал ўрганишга киришди, дейиш ҳам тўғри эмас. Лекин ўша Жаббоннинг таънасидан кейин Ибн Сино “Лисон ул-араб” (“Араб тили”) деган алоҳида китоб ёзгани маълум. Бу унинг араб тилини мукаммал билишини исботлайдиган бир далил эди, холос. Давом этамиз:
Ибн Сино “Тиб қонунлари”ни араб тилида насрда ёзган бўлиб, ундан ташқари тиббий рисолаларини манзума шаклида, арузнинг ражаз баҳрида ёзиб, бир нечта “уржуза” (манзума)лар яратган. Булар талабаларнинг ёд олишига осон бўлишини мақсад қилинган. Лекин улар Ибн Синонинг тиббиётдан ташқари араб тилини ҳам мукаммал билганини билдиради, албатта. Тадқиқотчилар 1326 байтлик “Тиббий Уржуза”сини олим ҳали ўсмирлик пайтидаёқ, масалан, Хоразмдалигидаёқ – ҳали 25 ёшлардаги игитлик пайти ёзганини айтиб келишади. Яъни, ҳали у Жаббоннинг ноўрин таънасини эшитмасдан анча илгари араб тилида шеърлар ва асарлар ижод қилиб юрган бўлган.
Сувнинг бетида пайдо бўлган кўпик аста секинлик билан қуриб, ҳеч бир фойда келтирмагани ва унинг кўплигидан бирор нарса умид қилиб бўлмаганидек, ботил нарса ҳам худди ушбу қуриган кўпик каби ўз аҳлидан кетади.
Шунингдек, баъзи ерларга сув жойлашиб, қарор топади. Бундай ер унумдор бўлиб, ундан барака умид қилса бўлади. Ундай ерлардан набототлар ўсиб чиққанидек, ҳақ ҳам ўз аҳлига боқий қолади.
Имом Мотуридий
Инсонлар билан уларнинг ақл даражасига кўра сўзлаш ва уларни хилқатига кўра муомала қил!
Халқаро араб тили куни муносабати билан араб тилидаги баъзи сўзларни эслаб ўтамиз:
попишак овози - "ҳадҳада",
лочинники -"ақъақа",
қурбақаники - "нақнақа",
қалб овози - "ҳайвана".
😄😄😄
Д.Ҳасан Усмон
🔈 "SILAI RAHM ➖ KENG RIZQ VA BARAKA OMILI"
⌛️Vaqti: 21:04 daqiqa
🎙Ixtiyor Marg'iloniy
✅ 01:24 Silai rahm nima va uning jamiyatdagi o‘rni
✅ 03:09 Dinimiz manbalarida silai rahm haqida kelgan ma'lumotlar
✅ 06:13 Qarindoshchilikni uzgan insonlarga ogohlantirish
✅ 10:21 Silai rahmni bog‘lashning mukofoti
✅ 14:56 Qarindoshchilikni uzish mumkinmi?
✅ 19:40 Xulosa
Ayol uchun eng yaxshi er - arxeolog: uning yoshi ulg‘ayib borgan sari erining unga bo‘lgan qiziqishi tobora ortib boraveradi.
ⓒ Agáta Krísti
Men:
Ayol uchun eng yaxshi er - manbashunos olim. Uning yoshi qancha ulgʻaygan sari qadri oshib boraveradi))
Muhabbat ikki xil bo‘ladi: zaruriy (majburiy, ilojsiz) va ixtiyoriy. Har ikkisi ham “muhabbat” deb ataladi, ammo ular orasida katta farq mavjud.
Zaruriy muhabbat insonning tanloviga bog‘liq emas. Bu turdagi muhabbat majburiyat yoki ichki zarurat asosida yuzaga keladi. Masalan, qarindosh-urug‘ o‘rtasidagi muhabbat ko‘pincha majburiyat va ijtimoiy munosabatlarga asoslangan bo‘ladi.
Ixtiyoriy muhabbat esa insonning o‘z xohish va istaklariga ko‘ra shakllanadi. Aynan shu sababdan Yaratgan bandalarni hidoyat va din yo‘liga majburlamadi, balki ularga ixtiyor berib, tanlash imkonini yaratdi. Toki ilohiy ishq ham majburiy emas, balki ixtiyoriy bo‘lsin!
⁃ Erkakcha gapni aytaymi?
⁃ Yana qanaqa gap bor sizda?
❗️Президент Администрациясида Президент Фармонига асосан бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Жумладан:
– Русланбек Қуролтайевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
– Абдусалом Абдумавланович Азизов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;
– Сухроб Джўрақулович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди;
– Адхам Муратович Турдиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди;
– Музаффар Муротович Камилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
– Олим Адилович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her