Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

✍️Сайёрахон Рахматилло қизи ижод канали

Description
Мени ёзганларим нимага арзир,
Нимага ҳам арзир ёзган шеърларим,
Шоирликка асло, давоим юқда,
Ҳаётим қўлимга тутқазди қалам,

Қўлимга қаламим олган заҳотим,
Дардларим юрагим тилиб кетдида,
Ёзолмасам керак ўйладим аммо!
Қаламим қўлимга тутиб битдида,
Advertising
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 7 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 weeks ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months, 2 weeks ago

2 weeks, 2 days ago
*Сен билан ўтган

Сен билан ўтган
ҳар кун байрам-базм,
Сенсиз бир он қолсам
ваҳмим келади.
Сени билганларга қиламан
таъзим,
Сени билмасларга раҳмим
келади.
✍️*Муҳаммад Юсуф

1954-йил 26-Апрел

МУҲАММАД ЮСУФ ҲОТИРАСИГА

Ҳалқ бонг уриб, янграйди созлар,
Устозин ёд олиб, шогирлар бўзлар.
Китобларда қолди ҳотира, сўзлар,
Мени излаб келган, Муҳаммадим деб!

Биз бахтли бўламиз деб,шеърлар битган,
Шоирнинг севгиси, дунёга кетган.
Мухлислари хар дам хотирлаб кутган,
Мени излаб келган, Муҳаммадим деб!

Лолақизғалдоқ деб, лолалар узган,
Қизларин узатмай, хақ томон учган.
Армонлар излаган маҳкамлаб, қучган,
Мени излаб келган, Муҳаммадим деб!

"Ишқ кемаси" дея сатрлар ёзиб,
Назирам деб юраги жўшқинлаб уриб.
"Кўнглимда бир ёрни" ҳайқириб, айтиб,
Мени излаб келган, Муҳаммадим деб!

"Туркман қиз" "кумуш" ашъорлар битган.
"Бевафо" кўп экан"достонлар кетган,
Шоир кетдик дея, кетишин билган.
Мени излаб келган, Муҳаммадим деб!

🖋📋Сайёрахон Рахматилло қизи.

"Дўрмон ижодкорлар клуби" аъзоси*

2 weeks, 2 days ago

💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦

📋 ЛОЛАҚИЗҒАЛДОҚ.

✍️ МУХАММАД ЮСУФ ИЖОДЛАРИДАН

🎙🎙 САЙЁРАХОН РАХМАТИЛЛО ҚИЗИ.

💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | *✍️Сайёрахон Рахматилло қизи ижод канали*

2 weeks, 2 days ago
✍️Сайёрахон Рахматилло қизи ижод канали
2 weeks, 2 days ago

Xush kelibsiz, Феруза бону

2 weeks, 3 days ago

🌷🌷𝚈𝚄𝚁𝙰𝙶𝙸𝙽𝙶𝙳𝙰𝙽
🫧🫧 𝚂𝙸𝚁𝙰 𝙺𝙴𝚃𝙶𝚄𝙼
🕊️🕊️ 𝚈𝚄𝚀.

✍️ 👈👉𝙼𝚄𝙰𝙻𝙻𝙸𝙵 .

🔥 𝙼𝙰𝙻𝙸𝙺𝙰 𝚃𝙰𝚅𝙵𝙸𝚀.

🎙️👈👉 𝙸𝙹𝚁𝙾𝙳𝙰 .
🔥 𝚂𝙰𝚈𝚈𝙾𝚁𝙰𝙷𝙾𝙽
🔥 𝚁𝙰𝙷𝙼𝙰𝚃𝙸𝙻𝙻𝙾
🔥 𝚀𝙸𝚉𝙸.

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | *✍️Сайёрахон Рахматилло қизи ижод канали*

2 weeks, 3 days ago
*Бутун таним титрайди зардоб, тўла қонимни,

*Бутун таним титрайди зардоб, тўла қонимни,
Жаррохдайин тиғ билан, кийдингизку жонимни.
Тилим тилим, юракка бердингизку озорлар,
Армонларга алмаштирманг,
Миттигина жонимни!

Куйдим бугун, зор қахшади танам узра,
Томирларим титраб, кетти таним.. музла.
Юрагимга таскин бергин, малхам изла,
Руёларга алмаштирманг, миттигина жонимни!

Бир биридан қасд олмоқда орзу армон,
Жизғанакка айланмоқда бу жон хамон,
Тирикман лек яшаяпман жуда ёмон.
Бегонага алмаштирманг, миттигина жонимни!

🖋Сайёрахон Рахматилло қизи

Қашқадарё вилояти касби тумани
" Дўрмон ижодкорлар клуби" аъзоси..

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |* **✍️Сайёрахон Рахматилло қизи ижод канали.

2 weeks, 3 days ago

** ДУНЁ *

Дунё ғами, ғам чекишга арзимайди,
Қанча охлар уринг бари билинмайди.
Инсон борки, кўз ёшлари аримайди,
Хасратлардан узоқ туриб нари бўлинг.
Ғамгин бўлмай, қайғулардан йироқ бўлинг!

Бир кун эмас, омонат жон олар дунё,
Яхши ёки ёмонидан, қолар дунё.
Ситамлару, ёлғонларга тўлган дунё,
Утган йиллар тарих бўлиб, эсга олинг,
Ғамгин бўлмай, қайғулардан йироқ бўлинг!

Кўргилиги қўрим бўлиб, кўнган дунё,
Ёлғон, фасот, қиморлардан безган дунё.
Айшу ишрат нафратларга, тўлган дунё,
Ёмонлардан, хасадлардан, нари бўлинг.
Ғамгин бўлмай, қайғулардан йироқ бўлинг!

Бази ширин бази тахир, аччиқ дунё,
Миш мишлару, иғволарга ростгуй дунё.
Ким камбағал кимга ахир бойдир дунё.
Беш бармоқи бир хил эмас узоқ юринг,
Ғамгин бўлмай, қайғулардан йироқ бўлинг!

Кимга баланд кимларгадир, пасдир дунё,
Шоху гадо барчасига бирдир дунё.
Тоғри йўлдан адаштирган бир кам дунё,
Баҳиллардан, нокаслардан, олис бўлинг.
Ғамгин бўлмай, қайғулардан йироқ бўлинг!

🖋📜 Сайёрахон Рахматилло қизи.

Қашқадарё вилояти касби тумани.

"Дўрмон ижодкорлар клубига " аъзо..*

2 weeks, 3 days ago

Muallif. Muhammad Yusuf
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

🎙SAYYORAXON IJROSIDA

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹 LOLAQIZGALDOQ

𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | *✍️Сайёрахон Рахматилло қизи ижод канали*

2 weeks, 4 days ago

*ДУЭТ

  • ДУНЁ *

🖋 📜ЗАМОН ХОФИЗ

Бу дунёни ғам, ташвуши арийдими
Қайғу, тортсанг, ситамлари қарийдими
Куз ёшинга, ҳасратлари арзийдими
Қулинг силтаб, қувончларга ҳамрох бўлгин
Ғамгин булмай, қайғулардан йироқ бўлгин.

🖋📜Сайёрахон Рахматилло қизи

Дунё ғами, ғам чекишга арзимайди,
Қанча охлар уринг бари билинмайди.
Инсон борки, кўз ёшлари аримайди,
Хасратлардан узоқ туриб нари бўлинг.
Ғамгин бўлмай, қайғулардан йироқ бўлинг!

🖋 📜ЗАМОН ХОФИЗ

Гоҳ кулдириб, гоҳ йиғлатган меҳмон дунё
Баҳт беришда, саралаган, бир кам дунё
Баъзан кузга, куринади сароб, руё
Қулинг силтаб, руёсига кулиб қуйгин
Ғамгин булмай, қайғулардан йироқ бўлгин.

🖋📜Сайёрахон Рахматилло қизи

Бир кун эмас, омонат жон олар дунё,
Яхши ёки ёмонидан, қолар дунё.
Ситамлару, ёлғонларга тўлган дунё,
Утган йиллар тарих бўлиб, эсга олинг,
Ғамгин бўлмай, қайғулардан йироқ бўлинг!

🖋📜ЗАМОН ХОФИЗ

Муҳаббатли, қалблар учун, гулзор дунё
Бевафолар макридан, безор дунё
Чин севгини ёритгувчи, нурли зиё
Қалбинг очиб, севгини меҳмон қилгин
Ғамгин булмай, қайғулардан йироқ бўлгин.

🖋📜Сайёрахон Рахматилло қизи

Кўргилиги қўрим бўлиб, кўнган дунё,
Ёлғон, фасот, қиморлардан безган дунё.
Айшу ишрат нафратларга, тўлган дунё,
Ёмонлардан, хасадлардан, нари бўлинг.
Ғамгин бўлмай, қайғулардан йироқ бўлинг!

Муаллифлар.
🖋ЗАМОН ХОФИЗ
🖋Сайёрахон Рахматилло қизи.*

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 7 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 weeks ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months, 2 weeks ago