🇺🇿Bankxabar

Description
Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда!

Канал статистикаси: @bankxabar_statistika

Ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича: @Xabaryozishbot

Мурожаат учун: @Xabaryozishbot
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 day, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 2 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

1 week, 1 day ago

🏦 "Траст Муамалат" хизматлари: Исломий молиявий хизматлар ҳақида маълумот

Трастбанк томонидан ташкил этилган "Траст Муамалат" МЧЖ директори Муҳаммадфаёз Ибодов YouTube орқали ислом шариати асосидаги молиявий хизматлардан фойдаланиш шартлари ва талаблари ҳақида тушунтириш берди.

Ушбу видеода Ислом молиясининг асосий тамойиллари, шунингдек, "Траст Муамалат" орқали тақдим этилаётган хизматлар, уларнинг афзалликлари ва мижозлар учун қулайликлари батафсил ёритилган.

Агар сиз ҳам шариат қоидаларига мос молиявий маҳсулотлардан фойдаланишни хоҳласангиз, бу видео сиз учун муҳим маълумот манбаи бўлади.

*👍*Каналга уланиш👉🏻**** @Bankxabar

1 week, 1 day ago
1 week, 2 days ago

💳💳Paynet компанияси "HUMO" ни сотиб олди.

Давлат активларини хусусийлаштириш дастури доирасида “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ (кейинги ўринларда – Жамият)нинг 100 фоиз давлат акциялари очиқ ким ошди савдолари орқали сотилди. Ушбу жараёнда 6 номзод иштирок этишга таклиф қилинди.

Мажбурий таклифларни (ВО) топширган учта иштирокчи орасидан энг юқори харид баҳосини таклиф қилган “Paynet” АЖ ким ошди савдосининг ғолиби деб топилди. Харид баҳоси 65 миллион АҚШ доллари этиб белгиланди. Бу сумма Маслаҳатчи («Deloitte») ва «KPMG» халқаро мустақил нархловчи томонидан қўйилган индикатив нархлар чегарасига мос келади.

☑️ Харидорга қўйилган талаблар:
▪️Жамиятга тегишли «Humo» тўлов тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш.
▪️Тизим фойдаланувчиларининг шахсий ва банк маълумотларини ҳимоя қилиш.

Хусусийлаштириш натижалари Давлат комиссияси томонидан тасдиқланди.

Маълумот учун, “Paynet” АЖ Ўзбекистондаги энг йирик тўлов операторларидан бири бўлиб, 18 йилдан буён молиявий технологиялар соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Ундан 20 миллиондан ортиқ фойдаланувчи мунтазам равишда фойдаланади.

Каналга уланиш👉🏻**** @Bankxabar

1 week, 3 days ago

🛑 Уқитувчиларга автомобиллар сотилиши ҳақидаги хабар асоссиз Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ва телеграм каналларда ўқитувчиларга Malibu, Tracker, Onix, Equinox, Captiva автомобилларини беш йиллик бўлиб тўлаш шарти билан тақдим этилиши ҳақидаги хабарлар…

1 week, 4 days ago

*🛑 "Ўқитувчиларга автомобиллар бериш" таклифи амалга оширилмайди*

Ижтимоий тармоқлар ва телеграм каналларда ўқитувчиларга Malibu, Tracker, Onix, Equinox, Captiva 5T автомобилларини беш йиллик бўлиб тўлаш асосида бериш ҳақида хабарлар тарқалди.

☝️UzAuto Motors компанияси ушбу таклифни кўриб чиқиб, уни амалга ошириш имкониятини рад этди. Айни пайтда, мазкур ташаббус бўйича ҳеч қандай амалий қарор қабул қилинмади.

*👍*Каналга уланиш👉🏻**** @Bankxabar

1 week, 4 days ago

🔃Кўпчилик қарз олувчиларни қизиқтирадиган савол — кредит муддатидан олдин ёпилганида суғурта пулини қайтариш мумкинми?

☑️ Агар кредитни муддатидан олдин тўлиқ ёпсангиз, суғурта тўловининг бир қисмини қайтариб олиш имконияти мавжуд. Бунинг учун, кредит ёпилгандан сўнг, банк билан маслаҳатлашинг ва суғурта шартномасини диққат билан ўрганиб чиқинг. Агар шартномада кредит муддатидан олдин ёпилганда суғурта қайтарилиши ҳақида банд бўлса, суғурта учун тўланган сумманинг бир қисми қайтарилади. Аммо, шартномада бундай қайтариш кўрсатилмаган бўлса, пулни қайтариб олиш имкони бўлмаслиги мумкин.

▪️Мисол учун, агар автокредитни бир йилда ёпсангиз, 4 йиллик суғурта тўловининг фақат 1 йили фойдаланилган бўлади ва қолган 3 йил учун суғурта суммаси қайтарилиши мумкин.

👉 Фуқаролик кодексининг 948-моддасига кўра, агар суғурта ҳодисаси юз бериш эҳтимоли йўқолса ёки суғурта шартномаси мақсадсиз бўлса, шартнома муддатидан олдин бекор бўлади. Бу ҳолатда, суғурталовчи кредит ёпилгунга қадар фойдаланилган вақтга мутаносиб равишда тўланган суммани қайтариши мумкин.

☝️Демак, агар қарз олувчи ўз ҳуқуқларини яхши билса ва шартномани тўғри ўрганса, у муддатидан олдин ёпилган кредит учун суғуртанинг бир қисмини қайтариб олиши мумкин.

*👍*Каналга уланиш👉🏻**** @Bankxabar

1 week, 4 days ago
***🗣*****Банкларнинг мустақиллиги ҳақида нима дейилган!?**

🗣Банкларнинг мустақиллиги ҳақида нима дейилган!?

☑️ “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 8 ва 83-моддаларида банкларнинг мустақиллиги ва қонунчиликка амал қилиш зарурияти қатъий белгилаб қўйилган. Бу нима дегани?

Банкларнинг мустақиллиги (8-модда):
▪️Мустақил қарор қабул қилиш: Банклар молиявий операцияларни амалга ошириш ва тегишли қарорларни қабул қилишда тўлиқ мустақилдир.

▪️Ташқи таъсирга чекловлар: Давлат органлари ёки мансабдор шахслар банкларнинг қуйидаги иш жараёнларига аралашиши тақиқланади:
— Кредит портфелини шакллантириш;
— Активларни бошқариш;
Тадбиркорлик таваккалчиликларини назорат қилиш;
— Банк раҳбарларини тайинлаш ёки ишдан олиш.
▪️Банк маблағлари устидан назорат: Банк маблағлари ҳисобидан турли тўлов ёки бадаллар талаб қилиш мумкин эмас. Фақат қонун билан белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

☑️ Қонунчиликка риоя қилиш зарурияти (83-модда):
📜 Банк қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик:
Агар банклар ёки уларнинг масъул шахслари қонун талабларини бузса, улар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Бу, ўз навбатида, қонунга амал қилишнинг қатъий назорат қилинишини таъминлайди.

*🎯 Нима учун бу муҳим?*
Бу қоидаларнинг асосий мақсади – банк тизимининг барқарорлиги ва ишончлилигини таъминлаш. Банкларнинг мустақиллиги уларнинг иқтисодий самарадорлигини оширса, қонунга риоя қилиш жамият манфаатларини ҳимоя қилади.

*☝️Банклар қонунга мувофиқ, ташқи таъсирсиз ва масъулиятли ишлаши шарт. Қонунчиликка амал қилмаган шахслар эса тегишли жавобгарликка тортилади.*

*👍*Каналга уланиш👉🏻**** @Bankxabar

1 week, 4 days ago
1 week, 4 days ago
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 day, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 2 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago