Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!

Description
Toshkent shahar prokuraturasinig rasmiy Telegram-kanali

------------------

Официальный Telegram- канал прокуратуры города Ташкент
Advertising
We recommend to visit

Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz🌹

Bizning kanalda chiroyli mavzular bor🥰

Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish💙💫

Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga🥰

Reklama Uchun: 👉 @Habibulo 👨‍💻

Kanal sotilmaydi!

Last updated 10 hours ago

Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

• Маноли видео марузалар
• Ибратли ҳикоялар
• Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун: @Malikaadminka2

Last updated 2 days, 16 hours ago

🔄 Интернетда видео каналлар кўп, лекин энг энг энг зўрларини саралаб берадигани йўқ!

☝️Сиз эса айнан шундай сараланган видео каналидасиз!

@Mallbra_SS

Last updated 1 month ago

6 days, 2 hours ago
Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
6 days, 2 hours ago
Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи М.Д.Ноёбжонов, …

Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи М.Д.Ноёбжонов, Бектемир туман прокурорининг ўринбосари Ф.П.Шерматов билан туманда жойлашган ижтимоий соҳа объектлари кўздан кечирилиб, биноларни иситиш аҳволи ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бу борадаги ўрганишлар ва амалий тадбирлар давом эттирилмоқда.

6 days, 2 hours ago
Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
2 weeks ago
*Бош прокуратура жамоаси барча ватандошларимизни бугунги …

*Бош прокуратура жамоаси барча ватандошларимизни бугунги улуғ айём – мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллик байрами билан самимий муборакбод этади!

Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет всех соотечественников с сегодняшним замечательным праздником – 32-летней годовщиной принятия Конституции нашей страны.*

2 weeks ago
Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!
2 weeks ago

Бугун, Бош прокуратурада Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди.

Унда прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси масъул ходимлари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг профессор-ўқитувчилари, Фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази ҳамда Жамоатчилик кенгаши раислари, таниқли олимлар, маданият ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Давлат мадҳияси жамоавий жўр бўлиб куйланди.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев тадбирни кириш сўзи билан очиб, Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги билан барчани қутлади.

Таъкидландики, Бош қомусимиз инсон қадрини улуғлашга қаратилган тарихий ислоҳотларнинг энг устувор ва мукаммал ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Айниқса, 2023 йилда ўтказилган умумхалқ референдуми асосида унинг янги таҳрирда қабул қилингани эл - юртнинг бугуни ва эртанги тақдири учун ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

Янгиланган Конституция муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бошланган ва Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли ўзгаришлар ортга қайтмаслигининг, қонунлар устуворлигининг мустаҳкам ҳуқуқий кафолати эканлиги, зотан миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор барча устувор қоидалари тўғридан - тўғри қўлланадиган мукаммал Конституцияга эга бўлганлигимиз алоҳида қайд этилди.

Тадбир давомида Конституция байрами арафасида яна бир хайрли иш амалга оширилганлиги маълум қилинди.

Хусусан, Бош прокуратура музейида қатағон қилинган тизим ходимларининг номини абадийлаштириш ишларининг бир қисми якунига етганлиги ва ушбу масканда уларнинг ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи ноёб экспонатлар жойлаштирилганлиги таъкидланди.

Тадбир давомида Бош прокурорнинг буйруғига асосан Ўзбекистон прокуратураси органларининг шаклланиш тарихини тадқиқ этишда, тизим фаолиятига оид тарихий ҳақиқатни рўёбга чиқаришда ҳамда ўзбек ҳуқуқшунослиги ривожланишига муносиб ҳисса қўшган фидойи прокурорлар ҳаёти ва фаолиятини ўрганишда фаол қатнашганлиги, шунингдек, прокуратура ходимларининг
маънавий - интеллектуал салоҳиятини юксалтиришда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда яқиндан ёрдам берган бир гуруҳ ҳамкорлар тақдирланди. 

Тадбирда таниқли олимлар ва маданият ходимлари ҳам сўз олиб, байрам табригини изҳор қилиш билан бирга, прокуратура органлари тизимида амалга оширилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, айниқса, қатағонга учраган прокуратура ходимлари номини абадийлаштириш борасидаги ижобий ишларни алоҳида эътироф этишди. 

Мазкур тадбир якунланганидан сўнг, Ўзбекистон прокуратураси музейида Қатағонга учраган прокуратура ходимларига бағишланган экспозициянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейи инновацион технологиялар асосида кенгайтирилиб, ноёб экспонатлар билан бойитилган, жумладан, қатағонга учраган прокуратура ходимларининг ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи 20 га яқин стенд, 30 дан ортиқ махсус муляжлар ҳамда саҳналар жойлаштирилган.

Мазкур бўлимда 1930 – 1980 йилларда турли сохта айбловлар билан қатағон машинасининг қурбони бўлган, туҳмат ва бўҳтонларга учраган 100 дан ортиқ прокуратура ходимининг тақдири архив манбалари ва далиллар орқали батафсил ёритиб берилган.

Шу билан бирга, тадбир давомида 10 мингдан ортиқ адабиётларни ўз ичига олган муҳташам Бош прокуратура кутубхонаси ҳам очилди. 

Умуман, Бош прокуратурада ташкил қилинган бундай масканлар, амалга оширилаётган тадбирлар нафақат прокуратура органлари ходимларининг, балки бутун халқимизнинг, айниқса, ёш авлоднинг маънавий қарашларини юксалтиришга, уларда миллий қадриятлар ва аждодлар маънавий меросига чексиз ҳурмат ва эҳтиром
шаклланишига хизмат қилади.   

*🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!*Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

3 months, 2 weeks ago

Чилонзор тумани прокурори вазифасини бажарувчи Н.Норбаев Чилонзор туманидаги 103-сонли умумтаълим мактабидаги “Биринчи қўнғироқ” тадбири ва “Мустақиллик дарси”да қатнашди.

Прокуратура ташаббуси билан мукаммал таъмирланган ушбу мактаб биноси ва мактабда яратилган шарт-шароитлар ўқитувчи ва ўқувчиларга, шунингдек, аҳолига олам-олам қувонч бағишлади.

Тадбирда ўқувчилар ва ўқитувчиларни янги ўқув йили ҳамда янгиланган мактаб бинолари фойдаланишга топширилганлиги билан табриклаб, болаларни баркамол авлод бўлиб вояга етишлари, маънавий-ахлоқий ва жисмоний соғлом бўлишлари учун мамлакатимизда барча шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, илм даргоҳига илк қадам қўйган болажонларга Президент совғалари топширилди.

Ушбу тадбир тумандаги барча мактабларда ташкил этилиб, унда туман прокуратураси ходимлари фаол иштирок этишди.

We recommend to visit

Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz🌹

Bizning kanalda chiroyli mavzular bor🥰

Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish💙💫

Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga🥰

Reklama Uchun: 👉 @Habibulo 👨‍💻

Kanal sotilmaydi!

Last updated 10 hours ago

Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

• Маноли видео марузалар
• Ибратли ҳикоялар
• Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун: @Malikaadminka2

Last updated 2 days, 16 hours ago

🔄 Интернетда видео каналлар кўп, лекин энг энг энг зўрларини саралаб берадигани йўқ!

☝️Сиз эса айнан шундай сараланган видео каналидасиз!

@Mallbra_SS

Last updated 1 month ago