VAQT QADRI

Description
ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam
РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam
Subscribers

We recommend to visit

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

وَذَكِّرْ فَإِنَّ ٱلذِّكْرَىٰ تَنفَعُ ٱلْمُؤْمِنِينَ

Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур

51:55🌙

https://t.me/joinchat/AAAAAEddkkVfjTV04lpYuQ

Last updated 2 years, 2 months ago

5 days, 12 hours ago VAQT QADRI

**🎤 Азалбегим – Аслида киммиз?
📝 Муаллиф: Азалбегим..

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇**
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

5 days, 12 hours ago VAQT QADRI

ҒАМГИН БЎЛМАНГ! ҚУЙИДАГИ ҚОИДАЛАР СИЗНИ САОДАТГА ЭЛТАДИ😊

  1. Агар сиз бу кун чегарасида яшамас экансиз, заҳнингиз тарқоқ бўлиб, ҳар ишда изтиробга тушасиз, ғам-қайғуларингиз кўпаяди. "Тонгга кирсанг, тунни кутма, тунга кирсанг, тонгни кутма".
  2. Ўтмиш ғам-ғуссаларини унутинг, ўтмишдаги ишлар учун ғам чекиш аҳмоқлик ва жинниликдир.
  3. Келажак ташвишини ҳам ҳозирдан чекманг. Чунки у ғайб оламидир, келажак келгунига қадар у ҳақида ўйлашни ташланг.
  4. Бировларнинг танқидларига парво қилманг, солиҳ амаллар қилишда собитқадам бўлинг. Танқид сизнинг қийматингизни баҳолайди.
  5. Аллоҳга имон келтириш, солиҳ амал қилиш гўзал, бахтли ҳаёт гаровидир.
  6. Осойишталик, хотиржамлик ва роҳатни истаган киши Аллоҳни кўп ёд эсласин.
  7. Барча нарса Мавломизнинг қазо ва қадари билан эканини билинг.
  8. Ўзгалардан миннатдорлик кутманг.
  9. Нафсингизни энг ёмон оқибатлар эҳтимолини ҳам кўтара олишга ўргатинг.
  10. Балки ўша иш содир бўлса, унинг ортида сиз учун яхшилик бордир.
  11. Қазонинг барчаси мусулмон учун яхшиликдир.
  12. Раббингиз сизга ато этган неъматлар ҳақида фикр қилинг ва унга шукр қилинг.
  13. Сиз ўзингизга берилган имкониятлар билан одамларнинг кўпидан устун эканингизни билинг.
  14. Ҳар икки соат оралиғида фаровон ҳаёт бордир.
  15. Инсон бошига тушган мусибат уни дуо қилишга, Парвардигорига боғланишга ундайди.
    16.Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.
  16. Албатта қийинчилик ортидан енгиллик ҳам бор.
  17. Арзимас синовларга руҳиятингиз синиб, таслим бўлиб қолманг.
  18. Парвардигорингизнинг мағфирати кенгдир.
  19. Ғазабланманг! Ҳеч қачон ғазабланманг.
  20. "Осмонда эса, сизларнинг ризқларингиз (ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (жаннат) бордир" (Зариёт сураси, 22-оят).
  21. Сизни хавотирга солган ишларнинг кўпи амалда юз бермайди.
  22. Мусибат эгаларидан ибрат олинг.
  23. Аллоҳ таоло кимни яхши кўрса, уни имтиҳонлари билан синайди.
  24. Ғам-қайғуни аритувчи вирд ва дуоларни кўп такрорлаб юринг.
  25. Керакли ва фойдали амаллар билан машғул бўлинг, бекорчиликни тарк этинг.
  26. Ҳар хил иғвою мишмишлардан йироқ бўлинг, асоссиз ва далилсиз ҳеч қачон уларга ишонманг.
  27. Адоватга ўч олишга бўлган ташналик душманингиздан кўра ўзингизнинг соғлиғингизга зарардир.
  28. Бошингизга тушган мусибат ва синовларга чиройли сабр қилишингиз гуноҳларингиз учун каффоратдир.

🍃🌸🍃**АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🍃🌸🍃

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг** 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

Telegram

VAQT QADRI

ШИКОЯТ ВА ТАКЛИФЛАР: @Helpvam РЕКЛАМА УЧУН: @Helpvam

5 days, 12 hours ago VAQT QADRI

Нега аёллар бева?
Нега болалар етим?
Нимага қизлар юпун?
Сендай кўзи бузуқлар,
Ҳирсга қуллиги учун
!

© Эркин Бозоров

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

5 days, 23 hours ago VAQT QADRI

💐**АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!**

🤲 АЛЛОҲИМ,

🌺 Қалбимизни кенг қилгин,

🌺 Ишларимизни осон қилгин,

🌺 Айбларимизни беркитиб, сатр қилгин,

🌺 Гуноҳларимизни мағфират қилгин,

🌺 Ғамларимизга кушойиш бергин,

🌺 Маҳзунлигимизни кетказгин,

🌺 Беморларимизга шифо бер,

🤲 Ҳамда азобсиз ва ҳисоб-китобсиз бизни жаннатга киритишингни дуо қилиб сўраймиз, ўтинамиз.

**💐💐🍀ХАЙРЛИ ТОНГ!🍀💐💐

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇**
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

6 days, 14 hours ago VAQT QADRI

#Биласизми?

Тарвузни юқори қисмини олиб ташлаш одати қандай пайдо бўлган?

Бошқаларга ҳам улашинг..

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

6 days, 23 hours ago VAQT QADRI

🤲 Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қил!

🤲 • Илм билан бизни беҳожат эт!
• Ҳилм билан безат!
• Тақво билан мукаррам;
• Офият ила гўзал қил!

🤲 Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!

🤲 Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма!
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма!

🤲 Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма!
Амин!

**Ассалому Алайкум!!!

🌸 Кунингиз хайрли - барокатли ўтсин!
**
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

1 week, 1 day ago VAQT QADRI

#Тафаккур_қилинг!

Намоз ўқимайсанми?

Яхши кўрганларингизга юборинг....

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

1 week, 1 day ago VAQT QADRI
1 week, 2 days ago VAQT QADRI

🎤 Солиҳон домла - Намоз ҳақида.

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

1 week, 2 days ago VAQT QADRI

​​ВАЪДА

1988 йил 8,2 балл куч билан юз берган зилзила Арманистонни кунпаякун қилиб юборай деди. У атиги 4 дақиқа ичида 30 000 дан зиёд одамнинг ҳаётига зомин бўлди.

Ана шу даҳшатли дақиқаларда ҳаёти хавфсизлигига ишониб степанакертлик бир киши хотинини уйда қолдирди. Ўғлидан хабар олиш учун мактабга югурди. Аммо мактаб ўрнида ҳосил бўлган вайрона тепаликка дуч келди-ю даҳшатдан қотиб қолди. Шунда тўсатдан хаёлига қачонлардир ўғлига берган ваъдаси тушди:

– Қандай ходиса юз бермасин, мен албатта, сенга ёрдамга етиб келаман!

Отанинг кўзи ёшга тўлди. У вайронага тикиларкан, бирор чора, нажотни кўрмади, лекин хаёлида ўғлига берган ваъдаси чарх ураверди.

У ўғлини ҳар куни мактабнинг қаерига етаклаб борганини эслашга уриниб, бинонинг ўнг томонидаги бурчакда жойлашган синфни чамалаб топди. Ва харобани ковлашга тушди.

Бу орада бошқа ўқувчиларнинг ҳам қайғуга ботган ота-оналари етиб келишди. Улар алам билан:

– Ўғлим! Қизим! – деб фарёд уришди. Баъзи ота-оналар:

– Энди кеч!

– Аллақачон ҳалок бўлишган!

– Биз энди уларга ёрдам беролмаймиз!

– Уйга кетдик! – деб қайғуга ботишди. Боланинг отасига ҳам:

– Ақл билан иш тутинг, уриниш бефойда. – деб маслаҳат беришди.

Шундай тасалли билан унга яқинлашган ҳар бир кишидан боланинг отаси бир нарсани сўрарди:

– Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз! – у шундай дерди-ю, қўли ишдан тўхтамасди. Ишонч билан тошларни кўчириб, вайронани очиб борар, бу ҳаракати билан ўзини тобора ўғлига яқинлашаётгандай ҳис қиларди.

Шу чоқ ўт ўчирувчилар командири келиб ҳаммани ҳайдай бошлади:

– Ҳозир ҳаммаёқни олов қоплайди, портлаш юз бериши ҳам мумкин. Сиз ўзингизни хавфга қўйманг. Уйга кетинглар. Бу ерни тозалашни ўзимиз уддалаймиз.

Боласини қутқаришга уринаётган ота пинагини ҳам бузмай ишини давом эттираркан саволини такрорлади: – Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз?

Атрофни қўриқлаётган милиционер ҳам танбеҳ беришни унутмади:

– Бу телбалик, бунақада бошқаларнинг ҳаётини ҳам хавфга қўяпсиз, уйингизга боринг бу ишни бизга қўйиб беринг.

Ота мелиционерга юзланди:

– Сиз менга ёрдам бермоқчимисиз? Йўқ бўлса, ишимга аралашманг! – Милиционер, бунга гапириш бефойда деган фикрда ундан йироқлашди.

Ота эса бутун иродасини, кучини ишга солиб, харобани ковлашда давом этди. У ўғлининг тирик ёки ўликлигини ўз кўзи билан кўришни истарди.

Орадан 8 соат, 12 соат, 24 соат … 36 соат ўтди. Ниҳоят 38 соат деганда у улкан бетон бўлагини сураётиб ўғлининг овозини эшитди.

– Арманд! – ўғлини чақирди ота.

– Дада! Бу сизми, дада! Қўрқманг, мен тирикман. Келишингизни билардим. Мен бошқа болаларга ҳам, ҳавотирга тушманглар, дадам бизни қутқаради, дедим. Ахир сиз менга “Нимаики юз бермасин мен албатта ёрдамга етиб келаман”, деб сўз бергансизку, дада.

– У ерда нима бўляпти? Аҳволингиз қалай? – сўради ота ўзини йиғидан аранг босиб.

– Ўттиз учта боладан 14 тамиз қолдик. Биз ҳаммамиз очмиз, иссиқлаб кетяпмиз, ҳаво етишмаяпти, қўрқяпмиз, дада! Ҳаммамиз сизни кутдик. Бино қулаганда биз девор четига туриб олдик, у бизни қутқариб қолди.

– Бўлақол ўғлим, чиқ тезроқ, кутяпман, – деди ота сўнгги бетон қолдиғини сураркан.

– Йўқ дада, аввал бошқа болалар чиқсин. Мени қутқаришингизга ишонаман. Нима юз бермасин, сиз бари бир ёрдамга келасиз, – ўғлининг овозида ишонч ва фаҳр оҳанглари жаранглади.

Facebook ижтимоий тармоғидан

https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g

We recommend to visit

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

وَذَكِّرْ فَإِنَّ ٱلذِّكْرَىٰ تَنفَعُ ٱلْمُؤْمِنِينَ

Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур

51:55🌙

https://t.me/joinchat/AAAAAEddkkVfjTV04lpYuQ

Last updated 2 years, 2 months ago