🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
Жиноят кодексининг мана бу моддаларида, яъни 257-моддаси 2-қисми “а” бандида техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини шу қоидаларга риоя этилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши одам ўлишига сабаб бўлганлиги учун, 259-моддаси 2-қисми “а” бандида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг шу қоидалар бажарилиши учун масъул бўлган шахс томонидан бузилиши одам ўлишига сабаб бўлгани учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Бу жиноятлар учун муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари назарда тутилган.
Мазкур жиноятлар эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ОМҚ тарзидаги жазо назарда тутилганлиги боис ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киради. 1999 йил 20 августгача эса бу жазо миқдори 5 йилдан 8 йилгача бўлган.
Айбдорларга энг юқори, яъни 5 йил ОМҚ жазоси тайинланган тақдирда ҳам шу жазонинг 1 йил 3 ойи (тўртдан бири) ҳақиқатда ўталиб, маҳкум жазони ўташ шартларига риоя қилган ҳамда меҳнатга ҳалол муносабатда ёндашган бўлса, ОМҚ жазоси ЖКнинг 74-моддаси тартибида бошқа енгилроқ жазога алмаштирилиши мумкин.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
Почта бўлинмасига кирган бир ҳамкасбимизнинг ҳайратомуз мурожаати:
Ассалому алайкум. Акалар, ҳаммаларингни Қўқон шаҳар почта идорасига таклиф қиламан. Бир кунда қамоқхоналарга 70 тагача посилка олмоқда. Бу кўрсаткич бўйича юртимизда 1-ўринда эканмиз. Кўпроқ озодликдан маҳрум қилиш ва қамоқ эҳтиёт чораси танлаш оқибати шунақа бўларкан.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
Қамоқми ёки йўқ: Юнусобод тажрибаси
Ҳимоямдаги М.С. Юнусобод туман ИИО ФМБ ТБ томонидан санкциясида 8 йилдан 10 йилгача ОМҚ назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга 2024 йил 28 октябрь куни жалб қилинган эди (терговчи Х.Қурбонов).
Айблов эълон қилишдан аввал, яъни 2024 йил 13 декабрь куни Юнусобод туман ИИО ФМБ ТБ бошлиғи мени иштирокимда М.С.ни шахсан қабул қилди, унинг муқаддам судланмаганлиги, оилавий аҳволи, иш жойи, тергов органи талабларига ва чақирувига муносабати (терговдан яшириниш, далилларни йўқ қилиш) ҳамда эълон қилинажак айблов мазмун-моҳияти, танланиши мумкин бўлган эҳтиёт чоралари турлари (қамоққа олиш, гаров) билан боғлиқ масалалар хусусида атрофлича суҳбатлашди.
Эртасига эса Юнусобод туман прокурорининг ўринбосари (А.Максудов) ҳам М.С.ни мени иштирокимда ўз хизмат хонасида қабул қилиб, юқоридаги масалалар юзасидан суҳбат ўтказди.
Кейин эса М.С. ишда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан гаров эҳтиёт чораси танланди.
Юнусобод туман ҲМҚ органлари фаолиятида йўлга қўйилган ушбу иш тажрибаси, яъни эҳтиёт чора турини танлашда ҳар бир айбланувчига (гумон қилинувчига) нисбатан индивидуал ёндашув мени қувонтирди. Адвокатлик фаолияти билан 2014 йилдан бери шуғулланар эканман, бундай ҳолатга (тергов органи бошлиғи ва прокурор ўринбосарининг индивидуал муносабатига) биринчи марта рўбарў келишим.
Бундай иш услуби 2025 йил 1 январдан фаолият кўрсатиши белгиланаётган тергов судьялари институти тақозосими ёки Олий суд раиси 1-ўринбосари И.Муслимов иштирокидаги матбуот анжуманининг таъсирими ёхуд Юнусободда аввалдан шундай тизим йўлга қўйилганми, буни билмайман. Лекин нима бўлганда ҳам Юнусобод туман ҲМҚОнинг эҳтиёт чора танловидаги ушбу иш услубини олқишлайман.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
Кўп хотинли бўлиш жиноятига оид маълумотлар
ЖКнинг 126-моддасида назарда тутилган ушбу жиноят ҳақида мана бу постда таъриф беришга ҳаракат қилганмиз.
Интернет тармоғига жойланган суд қарорларига кўра, 2024 йилнинг ўтган даврида 1-босқич судлари томонидан кўп хотинли бўлиш жиноятига оид 7 та иш мазмунан кўрилиб, барчаси бўйича айблов ҳукми чиқарилган.
Жиноят ишлари бўйича суд ҳукмларининг 2 таси Касби туман, 1 тадани Наманган ва Фарғона шаҳар, Тахтакўпир, Янгиҳаёт, Янгиқўрғон туман судлари томонидан қабул қилинган.
Суд ҳужжатларидан кўринишича, судланувчиларнинг барчаси бир манзилдаги турар жойда бир вақтнинг ўзида 2 нафар аёл билан умумий рўзғор асосида эр-хотин бўлиб яшаб келишган.
Судланувчиларга 1 та ҳолатда озодликни чеклаш, 2 та ҳолатда 6 млн. 800 минг сўмдан 17 млн. сўмгача миқдорда жарима ва 3 та ҳолатда 1 йилгача АТИ жазолари тайинланган.
1 та ҳолатда эса, судланувчининг кўп хотинли бўлиши у томонидан бошқа оғир жиноят содир этилишига сабаб бўлган: яъни А.Н. тўртинчи марта уйланганлиги сабабли шаръий никоҳидаги учинчи хотини Н.Т. билан ўрталарида келишмовчилик келиб чиқиб, унга нисбатан қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этишга суиқасд қилган. Суд А.Н.ни ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми "ж" банди ва 126-моддаси билан айбли деб топиб, 12 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
2024 йил август ойида чиқарилган суд ҳукмларига кўра, жиноий жавобгарликка асос бўлган диний мазмундаги материаллар:
“Иброҳим Муваҳҳид” номли профилга тегишли “Аллоҳга қарши курашми” номли 11.08 дақиқали видеофайл;
“@annashid_abuali – la tufshi sirron”, “o_zbekcha_nashida _sizni_rosululloh _ўзбекча нашида_сизни_ росулуллоҳ”, “nashida_onajon _juda_tasirli онажон нашида жуда_тасирли _uzbekcha” нашидалари;
Сайид Қутбнинг озодликдан маҳрум қилинган даврида ёзган “Ахий анта хурр” номли шерига араб тилида куйланган қўшиқ;
Давомийлиги 00.56 дақиқа бўлган “Қорбобожон қорбобо жаҳаннамда ён бобо” номли видеоматериал;
1.59 дақиқалик “Тақдир элтди Шом диёрига” сўзлари билан бошланган нашида;
Рафиқ Камолов муаллифлигидаги дин бу сиёсат экани ҳақидаги видеолавҳа;
“Асирларни озод қилинг”, “Уйғон уммат”, “Борму”, “Билолмадим”, “Хор бўлади”, “Мен яқинда жиҳодга кетаман”, “Қизғонаман”, “Бир кун келар баҳор”, “Ҳизбут-таҳрир деган ўсимта ҳақида Тохир Йўлдош”, “Шейх Тохир Йўлдош рахимахуллох”, “Чунки рижоллар улар мужохидлар шейхи Тохир Йўлдош рахимахуллох” номли файллар;
01:50 дақиқалик “Номаълум шахс”нинг “Uzbek birodardan nasheed” номли қўшиқ;
“Jannat qizlari” номли китоб;
“Jang qilar er yigitlar”, “Rozi Bo’lingiz-Nashid” номли аудио-видео материаллар;
“Mahmud Olaqosh. Peshonamdagi nur” деб номланган аудиокитоб;
Махмуд Абдулмўминнинг “Ўзбекистонга қарши чиқсак хоин бўламизми” ва “Демократия куфр тузуми-Demoсraсy kufr tuzumi” номли чиқишлари;
Абу Салоҳнинг қурол олиб жиҳод қилаётганларни мақтаб айтган фикрлари келтирилган аудиофайл;
Абдуллоҳ домланинг “Жаннатга ошиқлар” номли аудиомаърузаси;
“Демократия бу диндир”, “Демократик сайлов Исломданми”, “Тавҳид ақидаси”, “Уч асос”, “Куфр амалларини зохиран қилиш жоиз бўлган ҳолатлар”, “Жаннат қизлари”, “Тоғут рисоласи” номли материаллар.
Юқоридаги ва ўзи умуман диний мазмундаги барча материлларни сақлаш ҳамда тарқатишдан ўзимизни тияйлик!
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
РФ ҳарбий хизматига кирган 2 нафар фуқаромиз жиноий жавобгарликка тортилган
ЖКнинг 154-1(прим1)-моддаси 1-қисмида, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кирганлиги учун БҲМнинг 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача АТИ жазолари назарда тутилган.
Интернет тармоғига жойланган суд қарорларига (жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар ва Каттақўрғон туман судлари) кўра, 2024 йилда 2 нафар фуқаро ЖКнинг 154-1(прим1)-моддаси 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган, уларга нисбатан суднинг айблов ҳукми билан АТИ жазоси тайинланган.
Фуқароларимиздан бири аввал РФ фуқаролигини олиб, муддатли ҳарбий хизматни шу давлатнинг Қуролли кучлари тизимида, Украина давлати билан чегарадош ҳисобланган Брянск вилоятидаги ҳарбий қисмда ўтаган бўлса, бошқаси эса “матрос 2” тариф разряди билан ҳайдовчи лавозимидаги шартнома бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинган, бироқ яқин қариндошларининг қаршилиги туфайли хизматни ўтамасдан, Ўзбекистонга қайтиб келган.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
Имом хатибнинг даъво аризаси
Менга ишонч билдирган Б.К. Марғилон шаҳридаги масжидлардан бирининг имом хатиби Ю.М.дан 17.000 АҚШ доллари миқдорда пул олган ва орадан 1 йил ўтар-ўтмас, бу суммани 20.000 АҚШ доллари қилиб, яъни 3000 АҚШ доллари миқдордаги фойдаси билан қайтарган.
Имом домла 3000 АҚШ доллари фойдага қаноат қилмай, 17.000 АҚШ долларининг фойдаси 6000 АҚШ доллари бўлади деб, Б.К.дан яна 3000 АҚШ доллари ундириш тўғрисида даъво қўзғатибдилар.
Суд Б.К.нинг 3000 АҚШ доллари миқдорда қарзим бор деган мазмундаги тилхатига асосланиб, 2024 йил 3 июль куни даъвони қаноатлантирди.
Иш бўйича қабул қилинган ушбу суд ҳал қилув қарори юзасидан юқори инстанцияда низолашиш ниятидамиз. Чунки, имом домланинг мижозимдан олган 20.000 АҚШ долларининг қанчаси асосий қарз, қанчаси фойда эканлигини ажратиш имконсиз.
Ушбу пост орқали даъвогар ҳисобланган имом хатибга баҳо беришдан тийиламиз-да, шунчаки унинг судга тақдим қилган даъво аризасини юклаймиз. Имом хатибга - ариза мазмуни билан танишиб чиққан обуначиларнинг ўзлари баҳо бериб қўя қоладилар.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
Ҳамкасбимиз Бектош ака Ҳатамов ўз каналларига кўчма радарда аниқланган жаримани бекор қилишга оид ариза намунасини юклабдилар.
Мана бу постда бундай аризалар қайси ҳудудларда манфаатли бўлишини таҳлил қилганмиз.
Яъни, мультирадарга (кўчма радарга) тушган ҳайдовчилар Сурхондарё, Андижон, Тошкент вилоятларида ва Тошкент шаҳрида яшаса, судга шикоят беришлари ва жаримадан халос бўлишлари мумкин.
Фарғона, Қашқадарё, Бухоро вилоятларида яшовчи ҳайдовчилар судга шикоят бериб, жаримани бекор қилдиришлари мумкин, лекин ЙҲХ органлари суддан қайтган ҳужжатлар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиб, яна жарима қўлламоқдалар.
Масалан, 2024 йил 19 май куни қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи ўзига нисбатан 1 млн. 700 минг сўм жарима қўллаш ҳақидаги 2024 йил 21 май кунги қарорни суд орқали бекор қилдирган. Аммо суддан қайтган ҳужжатлар бўйича унга 2024 йил 20 июнь кунги қарор билан яна ўшанча миқдорда жарима қўлланилган.
Қорқалпоғистон Республикаси ва Сирдарё, Навоий, Хоразм, Самарқанд вилоятларида истиқомат қилувчи ҳайдовчилар вақт ва бошқа ресурсларини беҳудага сарфламаганлари маъқул.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her