Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
+998998750505 @KDGROUP_UZ
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 2 months ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 weeks, 3 days ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 4 months ago
Xiva shahridagi Ichon qal'a majmuasining g'arbiy darvozasi hisoblangan Ota darvozaning chap tabaqasiga bitilgan bitik.
Ichki aylana ichida: Allohdan o'zga iloh yo'q. Muhammad uning rasulidir.
Орол денгизи қандай пайдо бўлган?
Султон Увайстоғнинг шарқий томонларидан биридаги серқоя чўққининг ўнқир-чўнқир жойларида қадимий Хоразмнинг энг гўзал ёдгорлиги, эрамизнинг дастлабки асрларига мансуб Аёзқаъла қад кўтарган. Халқ афсонасида бу қаъла қаҳрамоннинг номи билан—Қирққиз қаъласида ўзининг қирқта дугонаси билан бирга истиқомат қилувчи маликанинг висолига етишмоқ учун курашган қул Аёз номи билан боғланади. Ботир ва доно баҳодир қул Аёзнинг образи Ўрта Осиёда яшовчи халқлар оғзаки ижодининг энг қадимий образларидан биридир. Қуйи Сирдарёда ёзиб олинган бир қозоқ қиссасида бу образ Орол денгизининг барпо бўлиши, Амударё Устюрт ўзанининг йўқолиб кетиши ва қадимий Хоразмнинг вужудга келишига сабаб бўлган афсонавий ҳодисалар билан боғланади.
"Бу ривоятга кўра, илгари вақтларда Ород денгизи бўлмаган , Сирдарё ва Амударё эса бирга қўшилиб, Лавзан, Кўҳна Урганч ва Ойбўғир орқали Каспий денгизига қуйилган эмиш.
Орол денгизи ўрнида раҳмсиз ва мунофиқ Фосилхон ҳукмронлиги остида Адақ халқи, Узбой ёқасидаги ҳудудда эса ўзининг донолиги ва адолатпарварлиги туфайли
давлат раҳбари даражасига кўтарилган собиқ қул Аёзхон бошчилигидаги Бойсун
халқи яшаган эмиш. Фосилхон даҳшатли жиноятлар қилганлиги, бир авлиё қизининг номусини
булғагани учун шу авлиёнинг қарғиши билан унинг қўл остидаги давлатни сув босади. Бу жойда Орол денгизи ҳосил бўлиб, ҳар иккала улуғ дарё шу денгизга қуйила бошлайди. Дарёларнинг бирга қўшилишидан ҳосил бўлган қадимий ўзан қуриб қолади. Бойсун аҳолиси Аёзхон бошчилигида Хоразмга кўчиб келиб, бу ерда Урганч деб аталган подшоҳликни барпо қилади. Адақлар ва уларнинг ҳамма шаҳарлари эса сув остида қолиб ҳалок бўлади."
Ҳозир ҳам ҳаво очиқ кунлари адақлар қурган иморатларнинг қолдиқларини Орол денгизининг тубида кўриш мумкин.
Қул Аёз образи Абулғозининг "Шажараи тарокима" (17 аср) асарида ҳам учрайди.
Манба: Сергей Павлович Толстов "Қадимги Хоразм маданиятини излаб"
@uzbtarixkanal
?Ma’mun universitetida quyidagi ta’lim yoʻnalishlari boʻyicha abiturientlar qabuli amalga oshiriladi:
1. Filologiya va tillarni oʻqitish: ingliz tili; ta’lim shakli kunduzgi. Ingliz tili boʻyicha C1 va undan yuqori darajadagi sertifikatga ega boʻlgan yoshlar grant asosida oʻqish imkoniyatiga ega.
2. Filologiya va tillarni oʻqitish: nemis tili; ta’lim shakli kunduzgi. Nemis tili boʻyicha C1 va undan yuqori darajadagi sertifikatga ega boʻlgan yoshlar grant asosida oʻqish imkoniyatiga ega.
3. Rus tili; ta’lim shakli kunduzgi. Rus tili boʻyicha C1 va undan yuqori daraja sertifikatga ega boʻlgan yoshlar grant asosida oʻqish imkoniyatiga ega.
4. Iqtisodiyot: ta’lim shakli kunduzgi va sirtqi. Ingiliz tili boʻyicha B2 va undan yuqori darajadagi sertifikatga ega boʻlgan yoshlar kunduzgi ta’lim shaklida grant asosida oʻqish imkoniyatiga ega.
5. Buxgalteriya hisobi: ta’lim shakli kunduzgi va sirtqi. ingliz tili bo’yicha B2 va undan yuqori darajadagi sertifikatga ega boʻlgan yoshlar kunduzgi ta'lim shaklida grant asosida oʻqish imkoniyatiga ega.
6. Tarix: ta’lim shakli kunduzgi va sirtqi. Ingliz tili boʻyicha B2 va undan yuqori darajadagi sertifikatga ega boʻlgan yoshlar kunduzgi ta’lim shaklida grant asosida oʻqish imkoniyatiga ega.
7. Psixologiya; ta’lim shakli kunduzgi va sirtqi. Ingiliz tili boʻyicha B2 va undan yuqori darajadagi sertifikatga ega boʻlgan yoshlar kunduzgi ta’lim shaklida grant asosida oʻqish imkoniyatiga ega.
Eslatib oʻtamiz, maktabni rus tilida oʻqib bitkazgan abituriyentlar ham universitetimizda xuddi shu yoʻnalishlarda rus tilida oʻqish imkoniyati bor. Chunki, ushbu yoʻnalishlarning rus guruhlariga ham hujjatlar qabul qilinadi.
2024-2025 oʻquv yilidan boshlab talabalarni zamonaviy oʻquv bino va laboratoriyalar kutmoqda. Hozirgi kunda universitetda Urganch shahrida 2 ta, Xiva shahrida 2 ta oʻquv binosi va turar joyga muhtoj talabalar uchun toʻrt yulduzli yoshlar mehmonxonasi faoliyat koʻrsatmoqda.
Ma’mun universitetining ilmiy salohiyati bugungi kunda viloyatda eng yuqori koʻrsatkichda, ya’ni 44 %, ni tashkil qiladi. Ma’mun universiteti iqtidorli yoshlarni qoʻllab quvvatlashga tayyor. Shu yilning oʻzida xalqaro va milliy sertifikatga ega va fan olimpiadalari gʻoliblari boʻlgan yuzdan ortiq iqtidorli oʻquvchilarga universitetda grant asosida oʻqish imkoniyatini beruvchi sertifikatlar topshirildi. Bundan tashqari sport, fan va madaniyat sohasida respublika va xorijiy tanlovlar gʻolib va sovrindorlari ham grant asosida talabalikka qabul qilinadi. Shartnoma asosida tahsil olayotgan talabalar ta’lim olish davomida belgilangan talabdagi sertifikatga ega boʻlsa, keyingi oʻquv yilidan grant asosida oʻqish imkoniga ega boʻladi. Iqtidorli va bilimli talabalar dunyoning eng nufuzli universitetlarida akademik mobillik asosida ta’lim olish imkoniyatiga ega boʻladilar. BIZDA SIFATLI TA’LIM KAFOLATLANADI!
Murojaat uchun telefonlar: 88 506 90 90
77 255 90 90
Assalomu alaykum. Hurmatli kanal a'zolari. Ma'mun universiteti Tarix kafedrasi professor o'qituvchilari bilan suratga olinayotgan "Mamun history" loyihasining navbatdagi soni suratga olindi. Bu qismda e'tiborimizni XI asrda Xorazmda faoliyat yuritgan "Dor ul-hikma val maorif" tarixiga qaratdik. O'ylaymizki mazkur o'ziga xos hujjatli film sizga manzur bo'ladi.
Илк ўрта асрларда Хоразмда ҳукмронлик қилган Африғийлар сулоласи борасида
Илк ўрта асрларда Хоразмда Африғийлар сулоласи ҳукмронлик қилган. Уларнинг келиб чиқиши борасида олимлар ўртасида якдил фикр йўқ. Инглиз олими Ҳамилтон Гибб 1923 йили нашр этилган "Ўрта Осиёда араб истилолари" номли асарида Африғийларни катта эҳтимол билан Самарқанд чжаову (жабғу)лари уруғидан деб айтади. Немис олими Жозеф Маркварт ва Аҳмад Заки Валидий эса Африғийларни абдаллар (эфталлар) дан эканлигини таъкидлашади. "Шин Тангшу" (Янги Тангнома) да ҳам Хоразм ҳукмдорлари чжаовулар наслидан эканлиги айтилади. Унда шундай маълумот келтирилади: "Самарқанд ҳукмдори Вэн фамилиялик
киши бўлиб, у аслида рузие (юэчжи)лардан бўлган, дастлаб Тангритоғ (Цилян) шимолидаги Чжабғу (Чжаоу) шаҳрида яшаган. Турк (туеткиуат / тужюэ)лар томонидан мағлуб қилинганида, [ушбу рузиелар] жануб томонга сурилиб, Памирга тақалиб борганлар. Шу жойларни [Самарқанд ва унинг атрофини] эгаллаб, қариндош-уруғлар орасида бўлиб олишган. Самарқанд, Бухоро (Ан), Кибут (Цао), Чач (Ши), Маймурғ (Ми), Кушания (Хэ), Хоразм (Хуошюн), Битик (Вуди), Кеш (Ши) каби 9та хонликка бўлинган". Беруний "Осор ул боқия" сида келтирган 22 африғий ҳукмдорнинг шажарасини афсонавий Сиёвушга уласа-да, ҳозирги олимлар 305 йилдан 995 йилгача ҳукмронлик қилган Хоразм ҳукмдорларининг ҳаммасининг ҳам бу сулолага мансуб бўлмаганлигини таъкидлашяпти. Масалан Беруний келтирган Аскажамук номли ҳукмдор исмидаги "жамук" сўзи жабғу сўзининг арабчадаги шакли ҳисобланади. Бундан бу ҳукмдор Самарқанд чжаоуларга мансуб эканлигини тахмин қилса бўлади. С. Толстов, ушбу рўйхатдаги
Туркасабос (ёки Турксабас/Туркасбос) исмли ҳукмдорни 567 йилда Турк хоқонлигининг ғарбий ўлкалари (Орол денгизи атрофлари)да ҳукм юритган
хоқонликнинг бошқарувчихонадони аъзоларидан бири, юнон манбаларида Турксанф тариқасида учрайдиган шахс билан бир ҳисоблайди. О.И. Смирнова, Туркасбос исмининг луғавий маъноси “турк лашкарининг соҳиби” эканлигини
илгари суради. Баъзи тадқиқотчилар Турксанфнинг асл исми туркийчада Турк шад бўлиб, Истами хоқоннинг ўғлидир, деб фикр билдирадилар. Маълумки, “шад” Турк хоқонлигида фақат хоқоннинг ўғиллари ва жиянлари эгаллашга ҳақли унвон бўлиб, ўзининг 10 минглик қўшини ва бирор ўлкани бошқариш ҳуқуқини қўлга киритган "тегин”лар, яъни шаҳзодалар “шад” деб аталардилар. Тадқиқотчилар Беруний рўйхатида келган Азкачвар деган ҳукмдорни 712 йили тахтни эгаллаган Чағон билан бир деб ҳисоблайди. Вайнбергнинг ёзишича, Чағон Тохаристондан келган хукмдор бўлган. У туркий ҳукмдор бўлган деб тахмин қилинади. Чунки Чағон номи турк-мўғуллар орасида жуда кенг тарқалган. Денов ҳудудида жойлашган Чағониён номи ўзаги ҳам "чағон" бўлиб, мўғул тилида "оқ" (ранг) деган маънони билдиради. Гудкованинг фикрича, Азкажвар номидаги "чвар" сўзи туркча чўр унвонинг ўзгинасидир. Шунингдек, Шовуш номи турклардаги "чабиш", Бағра номи эса туя сўзидан олинган дейилади. Қарлуқлар тотеми туя бўлиб, уни буғра деб аташган.
Хоразм тарихшунослигида яна бир муаммо бу сулола асосчиси кимлиги. Ҳаммамиз биламизки, Берунийда сулола асосчиси Африғ дейилади. Аммо С. П. Толстов III асрнинг 2-ярмига оид тангада Вазамар номи ёзилганини айтади. Шунга кўра Э. Ртвеладзе сулола асосчисини Вазамар ва сулола номини Вазамарийлар деб атайди. Берунийда "ниҳоят Африғ тахтга ўтирди" деган жумлани ҳисобга олиб, Африғ биринчи ҳукмдор эмаслигини таъкидлайди. Аммо биз Африғники деб ҳисоблайдиган тангани Лившиц Висасвар деб ўқигани янгидан янги саволларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Шарқ манбаларидан "Ҳудуд ул олам" ва Абу Саъид Гардизийнинг "Зайн ул ахбор" асарларида милодий Х -ХI асрлар ҳозирги Афғонистоннинг Жузжон вилоятида ҳукмронлик қилган Фариғунийлар сулоласини олим К. Э. Босфорт Африғийларга боғлайди. Аммо "Ҳудуд ул олам"нинг ўзида Фариғунийлар афсонавий Эрон шоҳи Фаридун авлоди дейилади.
Шундай қилиб, тарихимиздаги Африғийлар сулоласи ҳалигача мавҳум сулолалардан бири бўлиб келмоқда. Менинг фикримча, Вазамар айнан Африғнинг ўзи бўлган. Беруний Вазамар номини билмаган. Шунинг учун сулола номини Вазамарийлар деб ҳам, Африғийлар деб ҳам атаса бўлади
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
+998998750505 @KDGROUP_UZ
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 2 months ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 weeks, 3 days ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 4 months ago