Naqshband.uz

Description
? Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ ? www.naqshband.uz


Админ: @Buxorovakillik
Advertising
We recommend to visit

Бизда кун давомида:?

?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
?‍?Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated hace 1 año, 4 meses

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Last updated hace 2 meses

Official channel of Shumbola.tv

🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!

❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam

ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ

Last updated hace 5 días, 19 horas

2 months, 3 weeks ago

#duo Тунда ўқиладиган дуоاللهُمَّ مَا أَمْسَى بِي مِنْ نِعْمَةٍ فَمِنْكَ وَحْدَكَ، لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ

Ўқилиши: Аллоҳумма маа амсаа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, лакал ҳамду ва лакаш шукр*.Маъноси: Аллоҳим, мен билан кеч киргизган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин.* Ҳадиси шарифда ким ушбу дуони кеч кирганида ўқиса, кечанинг шукрини адо қилибди, дейилган.

? https://t.me/NaqshbandUZ

2 months, 3 weeks ago

#Қуръон #қироат

Моида сураси (тўлиқ)

Абдулбосит қори Қобилов

? https://t.me/NaqshbandUZ

2 months, 3 weeks ago
***✨*** **Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва …

**Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

? Бугун шанба
— 24 август 2024.
— 20 сафар 1446.**

?? *Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.*

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
? https://t.me/NaqshbandUZ

3 months ago

#Улуғлар_насиҳати **Eтти нарса инсонга юкдир (қиёматда ҳисоби ва азоби оғир бўлган нарсалар):

  1. Амал қилинмаган илм;
  2. Ихлоси йўқ амал;
  3. Инфоқ-эҳсон қилинмаган мол;
  4. Аллоҳга муҳаббати йўқ қалб;
  5. Ибодатсиз тана;
  6. Аллоҳга яқинлаштирмаган вақт;
  7. Қўл остидагиларга нисбатан Адолатсиз бошқарув.

Сўфи Оллоҳёр қуддиса сирруҳу**

3 months ago
5 months, 2 weeks ago

Тадаббур

? Аллоҳ таоло айтади: “Ва сени Роббингга ҳидоят қилсам, шоядки, қўрқсанг». Нозиъот сураси, 19-оят.

Қўрқув(хошйятун) билан хавфнинг ўртасида нима фарқ бор?

Қўрқув - хавфнинг илм билан бириккан кўринишидир. Агар илм, маърифат билан бўлмаса, у хавфнинг ўзи холос. Оятдаги “ҳидоят қилсам, шоядки, қўрқсанг”, яъни қўрқувдан олдин ҳидоятни тақдим қилиниши - Аллоҳдан қўрқув У Зотни танишдан, У ҳақда маърифат ҳосил қилишдан кейингина ҳосил бўлишига ишорадир.
   Бунга қуйидаги оят ҳам далилдур: “Аллоҳдан бандалари орасида фақат олимларигина қўрқарлар”, Фотир сураси, 28-оят.

Изоҳ: Мўмин инсон фақат Аллоҳдангина қўрқиб, Ундангина умид қилади. Чунки барча яхшилик, ёмонлик, фойда, зарар бериш, ман қилиш, хорлаш ва азиз қилиш Унинг қўлидадир. Аллоҳдан қўрқиш бандаларни илмга, амал қилишга, гуноҳларни тарк қилиб, яхши амалларни қилишга етаклайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бандалар орасида Аллоҳдан энг қўрқувчироғи эдилар. Инсонда қанча илм зиёда бўлса. Аллоҳдан қўрқуви шунча ортади.

Манба: @arabicuz

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
? https://t.me/NaqshbandUZ

Telegram

Naqshband.uz

***🕌*** Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ✿°• ┈┈┈••ৡ❀ৡ• ┈┈┈•°✿ ***🌐*** www.naqshband.uz Админ: @Buxorovakillik

*Тадаббур*
5 months, 2 weeks ago

Намоз ўқимасликка баҳона йўқ

Солиҳлардан бири хуфтон намозидан сўнг уйига кирса, болалари ухлаб ётишган экан.

Аёлидан «Болалар намоз ўқишдими?» деб сўради.

«Уйда таом йўқ эди. Овунтириб ўтирсам, намоз ўқимай ухлаб қолишди» деб жавоб берди аёли.

«Уларни уйғот!» деди эри.

Аёли «Эй Абу Фулон, агар уларни уйғотсам, очликнинг зўридан йиғлайдилар. Уйда эса таом йўқ» деди.

Бу гапни эшитган эри шундай деди: «Қулоқ сол, уларни намозга буюриш менинг зиммамдаги вазифадир. Уларнинг ризқлари эса менинг зиммамда эмас. Уйғот уларни, чунки уларнинг ризқи Аллоҳ таолонинг зиммасидадир. У Зот:

وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا ۖ لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا ۖ نَّحْنُ نَرْزُقُكَ ۗ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَىٰ

«Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат тақвоникидир» деб марҳамат қилган.

Аёл «Хўп» деб, болаларини уйғотди.

Болалар намоз ўқиб бўлишган чоғда эшик тақиллади. Очиб қарашса, бир бой киши турибди, қўлида эса турли лаззатли таомлар бор эди. «Бу таомларни оила аъзоларингизга олиб киринг» деди бой.

Уй эгаси бойдан «Нима бўлди?» деб сўради.

Шунда бой киши: «Уйимга шаҳарнинг ҳурматли кишиларидан бири келганди. Унинг учун мана шу таомларни тайёрладим. Таомни тановул қилишидан олдин у билан хусуматлашиб қолдик. Шунда у менинг таомимдан ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, кетиб қолди. Мен дарҳол овқатларни кўтардим-да, ичимда «Оёғим кимнинг уйи олдида тўхтаса, таомларни ўшанга бераман» дедим. Аллоҳга қасамки, сизнинг эшигингиз ёнида тўхтадим. Аллоҳга қасамки, сизнинг олдингизга мени нима етаклаб келганини билмайман» деди.

Намоз Аллоҳ таолонинг буюк фарзларидан биридир! Уни ўқимасликка асло баҳона йўқ! Соғлом одам масжидда жамоат билан, туришга қодир бўлмаган одам ўтириб, ўтириб ўқишга қодир бўлмаган одам ёнбошлаб бўлса ҳам намозини адо этади.

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلَاةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي ۚ رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاءِ رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ

«Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин.

Роббимиз, ҳисоб қилинадиган Кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират айлагин» (Иброҳим сураси, 40-41-оятлар).

———
Manba: Bayyina.uz

Telegram

Bayyina.uz

Намоз ва Рўза вақтлари: ***👉*** @Taqviymuzbot Бухоро вилояти «Чор Бакр» жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домла Хайруллоҳ ўғлининг саҳифаси. Канал ва БОТ ҳақида таклиф, шикоят, фикр ёки мулоҳазаларингиз бўлса @BayyinaTaklif\_bot'да қолдиришингиз мумкин.

**Намоз ўқимасликка баҳона йўқ**
5 months, 2 weeks ago
5 months, 3 weeks ago
[**#Мақола**](?q=%23%D0%9C%D0%B0%D2%9B%D0%BE%D0%BB%D0%B0)

#Мақола
ЕТИМНИНГ ДУОСИ ЗОЕ БЎЛМАДИ

Домла Ҳиндистоний тахаллуси билан машҳур бўлган Муҳаммаджон Хожимулло Рустам ўғиллари 1892 йилда Қўқон шахридаги Чорбоқ қишлоғида таваллуд топганлар.

У киши 14 ёшларида Қуръонни ёд оладилар. Оталари рамазондан бир ой олдин Қуръонни такрорлашлари учун Шохимардондаги қориларнинг ёнига жўнатар эдилар. Хожи домладан бунча илмга қандай эришгансиз кимнинг дуоси билан деб сўрашганда ушбу қиссани ҳикоя қилиб берадилар.

Қуръони каримни Шохимардондаги зёратгоҳда такрор қилиб юрардим. Зиёратгоҳ ёнида бир ҳовуз бўлар, шу ҳовуз атрофида кўплаб нон сотувчи қизчалар зиёратчиларга нонларини сотиб, аср пайти уйларига кетардилар. Қарасам бир нон сотувчи қизча кетмасдан, ҳовузни олдида йиғлаб ўтирар эди. Мен олдига бориб ундан сўрадим: “Нимага йиғлаяпсан?".

Нон сотувчи қизча айтдики: “Эртадан кечгача сотган нонларимнинг пулини мана бу ҳовузга тушуриб юбордим...

Шухрат домла Рашидов,
“Хўжа Абдуллох Сафедмуй” жоме масжиди имом-нои
би

We recommend to visit

Бизда кун давомида:?

?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
?‍?Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated hace 1 año, 4 meses

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Last updated hace 2 meses

Official channel of Shumbola.tv

🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!

❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam

ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ

Last updated hace 5 días, 19 horas