ARKON.UZ

Description
Бухоро вилояти Ромитан тумани "Ҳазрати Умар" жомеъ масжиди расмий телеграм канали.

Саволлар расмий сайтга👇
http://savollar.islom.uz

﷽ Бисмиллаҳ
Канал ҳақида фикр ва мулоҳаза учун👇
👉: @Abdullatif_Shirinov, @genesiseducate
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her

1 month, 1 week ago
[#фиқҳий\_масала](?q=%23%D1%84%D0%B8%D2%9B%D2%B3%D0%B8%D0%B9_%D0%BC%D0%B0%D1%81%D0%B0%D0%BB%D0%B0)

#фиқҳий_масала

ПИЧИРЛАМАЙ, ХАЁЛДА ЎҚИЛГАН НАМОЗЛАРНИНГ ҲУКМИ

*Ассалому алайкум! Мен, махфий намозларда ўзи эшитадиган даражада пичирлаб ўқиш кераклигини яқинда билдим. Унгача ўқиган фарзу-суннатларимни ҳукми қандай? Бундан олдин, мен қироатни хаёлда қилар эдим.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Унгача хаёлда қироат қилиб ўқиган фарз намозларингизнинг қазосини ўқишингиз шарт. Суннатларнинг қазоси ўқилмайди.Валлоҳу аълам!*Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

1 month, 1 week ago
[#фиқҳий\_масала](?q=%23%D1%84%D0%B8%D2%9B%D2%B3%D0%B8%D0%B9_%D0%BC%D0%B0%D1%81%D0%B0%D0%BB%D0%B0)

#фиқҳий_масала

НАМОЗДАН СЎНГ ИККИ ТОМОНГА САЛОМ БЕРИШ

*Ассалому алайкум! Мен шу вақтгача намоз ўқиб бўлганимдан сўнг, яъни намоз тугаб Қуръон тиловат қилиб, ният қилиб бўлгандан сўнг энг охирида икки томонга салом бериб турардим. Шу қилаётган ишим тўғрими!? Динда шу нарса борми?!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуръон тиловати ёки зикрлардан сўнг икки томонга салом бериш йўқ. Валлоҳу аълам!*

Дўстларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/arkonuz

1 month, 1 week ago
QAYSILARIGA ULGURDIK

QAYSILARIGA ULGURDIK

https://t.me arkon.uz

1 month, 2 weeks ago

#дуо #Кечки_зикр #Ҳадис:

🌙 Толқ ибн Ҳабибдан ривоят қилинади:
«Бир киши Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг олдларига келиб: «Эй Абу Дардо, уйингиз ёниб кетди», деди. Абу Дардо эса: «Аллоҳ азза ва жалла бундай қилиши мумкин эмас. Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нечта калимани эшитганман. Ким уларни кундузи айтса, кеч киргунича унга бирор мусибат етмайди. Ким уларни кечки пайт айтса, тонг отгунича унга бирор мусибат етмайди, деганлар. У дуо қуйидагича:

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَأَنْتَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ وَأَنَّ اللهَ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَمِنْ شَرِّ كُلِّ دَابَّةٍ أَنْتَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهَا إِنَّ رَبِّي عَلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ

*💬 *«Аллоҳумма анта роббий, лаа илаҳа илла анта ъалайка таваккалту ва анта роббул ъаршил ъазийм. Машааллоҳу каана ва маа лам йаша лам якун. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи ъалиййил ъазийм. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шайин қодийр ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шайин ъилма. Аллоҳумма инний аъузу бика мин шарри нафсий ва мин шарри кулли даббатин анта aхизун бинaсийатиҳа, инна роббий ъала сиротим мустақийм».

📝 (Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга таваккал қилдим. Сен улуғ арш Раббидирсан. Сен хоҳлаган нарса бўлади, хоҳламаганинг бўлмайди. Улуғ ва олий Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканини биламан. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир. Эй Раббим, нафсимнинг ёмонлигидан ва пешонасидан тутадиганинг ҳар бир ҳайвоннинг ёмонлигидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Албатта, эй Раббим, Сенинг йўлинг тўғри йўлдир.)

Ибн Сунний ривоятлари.

MUSLIM.UZ GA *😎 OBUNA BO'LING *VA ULASHING*🗣**▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵* Facebook

1 month, 2 weeks ago
[**#фиқҳий\_масала**](?q=%23%D1%84%D0%B8%D2%9B%D2%B3%D0%B8%D0%B9_%D0%BC%D0%B0%D1%81%D0%B0%D0%BB%D0%B0) **ҚИБЛА***Мусулмонлар намоз ўқишда юзланиб турадиган …

#фиқҳий_масала ҚИБЛА*Мусулмонлар намоз ўқишда юзланиб турадиган томон «қибла» дейилади. Қибла Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Масжидул-Ҳаромдаги Каъба ўрнашган жойдир. Каъба ва у жойлашган масжид Масжидул-Ҳаром, яъни уруш жанжал, фисқ ишлар ҳаром қилинган макон, дейилади. Уни «Байтуллоҳ» ва «Байтул-атиқ» ҳам деб аташади. 
Исломнинг илк даврида мусулмонлар Қуддуси шарифдаги Масжидул Ақсо тарафга қараб намоз ўқишарди. Кейинчалик Қуръони Карим ҳукми билан Каъба тарафга юзланиб ўқишга амр бўлди. Масжидул Ҳаромдаги кишилар Каъбанинг ўзига, бошқа жойдагилар эса Каъба бор тарафга юзланиб намоз ўқийдилар.

Шунинг учун тўрт томондан Каъба жойлашган томонга қараб ўқилса, намоз адо бўлади.
Агар меҳроб Каъба томондан 45 градусгача ўнг ё чап томонга бурилган бўлса, билатуриб ўша томонга қараб намоз ўқиш жоиз. Агар 45 градус ёки ундан ошиб кетса, Каъба томонига юзланмагани учун намоз жоиз бўлмайди. 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
“Мўминнинг меърожи” китобидан.
*
Дўстларингизга ҳам улашинг!**https://t.me/arkonuz

1 month, 2 weeks ago
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВАТ АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ
#ҳадис

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кунларингизнинг энг афзали жума кунидир. Ана шу кунда менга салавотни кўпайтиринглар. Чунки менга шу куни салавотларингиз кўрсатилади», дедилар. Шунда саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, сизнинг суякларингиз чириб кетса, қандай қилиб бизнинг салавотларимиз сизга кўрсатилади?» дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар.

📚 Имом Абу Довуд саҳиҳ санад билан ривоят қилганлар.
👉 https://t.me/ arkon.uz

1 month, 3 weeks ago
Аббос розияллоҳу анҳудан: «Сиз каттамисиз ёки …

Аббос розияллоҳу анҳудан: «Сиз каттамисиз ёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламми?» деб сўрашди. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам катталар, мен эса у зотдан олдин туғилганман», дедилар.

https://t.me/arkonuz

1 month, 3 weeks ago
***❄️*** ***🐚******🐚******🐚******🐚******🐚******🐚*** ***🐚******🐚******🐚******🐚***

❄️ 🐚🐚🐚🐚🐚🐚   🐚🐚🐚🐚

🇺🇿Aссалому алайкум. Хафтанинг иккинчи, Сешанба куни муборак бўлсин

🔂Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🤲Бошланган янги кун барчага омадли келсин!
https://t.me/arkonuz

1 month, 3 weeks ago

🟢 Ғафлатда қолманг!
Бугун қишнинг илк куни
Кун қисқарди, тун узайди

*📝Матн ҳолатида ўқиш*

#Ғафлатда_қолманг!
MUSLIM.UZ GA 😎* OBUNA BO'LING VA ULASHING*🗣**
https://t.me/arkonuz

1 month, 3 weeks ago

Romitan tuman Hazrati Umar jome masjidi GUMBAZINING OY qismi o'rnatildi.
26.11.2024

https://t.me/arkonuz

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her