Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 1 month ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 2 days ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 1 month ago
Энди менинг ёзар шеърларим-
Қуёшга талпинган қўллар ҳақида бўлар,
Ифори қуёш димоғига етган гуллар ҳақида бўлар.
Озодликни туш кўриб ётган қуллар ҳақида бўлар...
Бу дунёда соя йўқлиги, нур борлиги ҳақида ёзаман,
Руҳимдаги занжирларнинг, бўйнимдаги дорлиги ҳақида ёзаман,
Бахтнинг капалаклиги,
ҳаётнинг қорлиги ҳақида ёзаман...
Қора қарғанинг умри узоқлиги,
оқ қарғанинг йўқлиги ҳақида ҳам.
#дафтарларда қолиб кетган сатрлар
Бозор экан, ҳаммаёқ савдо,
Бозор экан дунёи қадим.
"Ишқ сотаман", дедим жар солиб,
"Мен ишққа зор", демади ҳеч ким.
Дунё маҳваш туюлди туйқус,
Ва ҳайқирдим: мана мен келдим!
" Кет, эй телба", дедилар, лекин,
" Кел, эй дилдор" демади ҳеч ким.
Бандаларга бахт улашилди,
Мен кечикдим, қолавердим жим.
" Яна ким бор?, сўради Рабби,
"Гулжамол бор" демади ҳеч ким.
2017 йил
(давоми?)
Шоиранинг шеъридан фалсафа излашнинг нима кераги бор. Фалсафага қизиқсангиз Суқротни ўқинг, Сенека ҳам яхши файласуф. Шеърдан туйғу изланади, фалсафа эмас. Гулжамолда Ҳалима Худойбердиеа шеърларидаги фалсафа етишмайди, дебсиз. Бу иккаласи иккита инсон, улар дунёни ҳар хил кўради, шунинг учун ўзи кўрган, ўзи туйган дунёни ҳар хил тасвирлайди. Бошқа ўхшаганимиз эмас, бошқага ўхшамаганимиз бизни инсон қилади. Ишончим комил, агар Гулжамол Асқарова Ҳалима Худойбердиевага ўхшатиб ёзганда уни тақлид қилишда айблаган бўлардингиз. Сиз ўзингизни танқидчиман, дебсиз. Танқидчи холис бўлади. Сиз шеърни эмас, шеър ёзганни танқид қилишга ўтиб кетганингизни ўзингиз билмай қоласиз. “Нимани ёзишни эмас, нимани ёзмасликни билиш ҳам жуда муҳим” дебсиз. Шу насиҳатни ўзингизга айтсангиз яхши бўларди. Чунки сиз ёзган нарсалар адабий танқид эмас, бир инсоннинг ижодини, унинг ўзини камситишдан бошқа нарса эмас. Буни мен сизга олдин ҳам айтгандим. Сиз шеър ҳақида фикрингизни ёзганда унинг орқасида инсон турганини эсангиздан чиқариб қўясиз. Билмадим, балки сизга кимнидир камситиб гапириш ёқар. Фикрингизнинг охиридаги Гулжамол Асқарова шеърлари ҳақидаги яхши гапларни адабий танқид деб бўлмайди. “Ўқиганингда сўзларга тилинг қоқилмайди. Илиги қуруқ сўзларни чайнаб чираниш йўқ...” Бу энди мақтов, холос, адабий танқид эмас. Мен ким биландир баҳслашишдан қочаман. Чунки баҳсга вақтимни, яъни, умримнинг бир қисмини бергим келмайди. Лекин, бугун шу баҳсни бошладим. Жавоб бермоқчи бўлсангиз, марҳамат. Андишали гап билан жавоб берсангиз, менам шундай жавоб бераман. Акси бўлса, мениям жавобим шунга яраша бўлади. Фақат, илтимос, гапингизни ўзингизга хос бўлган усул билан, яъни катта кетишдан бошламанг “Адхам Раҳимовнинг гапларида чираниш бор”, деб.
Адхам Рахимов
08.09.2024 йил
Фейсбукдан олинди???
(давоми)
Мен аввало шоирман, кейин мунаққид... Шоирларнинг психологик оламини озми-кўп биламан. Шеърларнинг таҳлилига киришда ва айниқса, "пўстагини қоқиш" да бу менга жуда қўл келади. Шоир қалам учидагина ёзганми ё жонини жабборга бериб қоғоз устида тер тўкканми, ичидан нималар ўтган... интуициям сезиб туради. Зар қадрини заргар билиши рост. Шеърнинг заррадек аҳамиятга эга эмасдек туюлган нуқтасигача даққат қаратиш таҳлилни сифатли чиқишидаги асосий омиллардан бири. Шу нуқтайи назардан, Гулжамолнинг поэтикасида Ҳиссиёт ё Фикрни ривожланишига халақит берадиган "бегона чирмовуқ ўтлар"га кўзинг тушмайди.:
"Куйдириб, куйиб ҳам кулса ўзингга
Титрамай, титроқлар солса тизингга.
Ўзидан ўзганинг васлин кўрсатмай,
Иккита пичоқ санчиб кетса кўзингга,
Бир ёр топсак эдик жондан кечгулик!"
Нимани ёзиш эмас, нимани ёзмасликни билиш ҳам - жуда муҳим. Чунки назм бу СЎЗни тежаш ва саралашдир, увол қилиб ҳар тарафга сочсанг, сўзингни сеҳри ҳам қадри ҳам қолмаслиги аниқ.
Гулжамол шеърларидаги лирик қаҳрамон орқали муаллиф билан руҳий диалог боғлаш жону дилим! Гулжамолни шеърларидаги ёрини ўрнига ўзимни қўйиб ўқиш ўзгача лаззат бағишлайди менга. Шоиранинг ёрга, яъни, Эркак зотига бўлган ҳурмати, эҳтироси ва исёнкорлиги ҳақида алоҳида илмий диссертация ёзса арзийди.:
"Яхши бўлди ечилди бугун,
Оёғимдан бу занжир, бу ғул.
Икки дунё сени шоҳим деб,
Қул қилибман ўзимни буткул."
Бу сингари исталган туйғу ва фонтазияни шеърга жо қилиш мумкин. Лекин табиий самимиятни сунъий тазда шакллантиришнинг иложи йўқ. Қалбакилик битик сиёқидан барибир ўзини фош қилади. Гулжамол шеър ёзиш техникаси ва идеолагик структурасига оид бўлган кўп сирларни билади. Назми халқчил эканлигининг асосий сабабларидан бири ҳам айнан самимият бўлса, ажабмас.
"Шоирмасман, лек кўнглим чил-чил,
Дунёни кўп чарчатди нолам.
Юрагимни бағрингга босгил,
Юрагингдек тозарсин олам."
Юрагим сиқилса Гулжамолни ўқийман. Ғаму андуҳини завқ ва эҳтирос билан ёрқин рангларда чизади у. Шеърларидан сизиб чиқаётган дарду ҳасратнинг майин ва янгроқ мусиқаси руҳингга сингиб таскин бағишлайди. Айниқса, мана бундай тембрдагилари:
"Барибир бу дунёга келганим яхши бўлди,
Келмаслик яхшилигин билганим яхши бўлди."
Ўқиганингда сўзларга тилинг қоқилмайди. Илиги қуруқ сўзларни чайнаб чираниш йўқ. Одамни фитрати аниқ ва тиниқ нарсани ёқтиради. Филип Честерфилд: "Инсон онгига унинг қалби орқали йўл топган маъқулроқ." деганида жон бор. Гулмажол бу оддий лекин муҳим бўлган психологик трюкни анчагина яхши ўзлаштирган. Қизиқ, СЎЗ ёрдамида Қалб ва Ақлга таъсир кўрсатишнинг психологик формуласи борми? Албатта бор, энг унумли йўли: ўзинг конкрет хис қилаётган нарсангни ёз! Ўзинг таъсирлансанг ўзгани ҳам таъсиралантира оласан. Қайси замон ё макон адабиёти бўлмасин, 100%га ишлайдиган қонун бу!
Ҳурмат билан Алиф Маҳмуд
02. 09. 2024
Фейсбукдан олинди?
#Manaviyat_mashali
#audio_sher ?
Ufqga tutashib ketdi...✍️Muallif: Guljamol Asqarova?O‘qidi: *Guljamol Asqarova
Видо
Куз келди эҳтимол юрагингга ҳам,
Кетяпман кўзимда ёшларим қалқиб.
Сенинг юрагингга эккан гулларим,
Энди хазонларга айланган балки…
Балки… севмай қўйган оташ юрагинг,
Балки ўчиб бўлган кўксингдаги чўғ.
Азизим, мени ҳеч кўргинг келмаса….
Агар шундай бўлса… сенинг айбинг йўқ!
Агарда, юрагинг талпинмай қўйса,
Мабодо, барига қўл силтасанг: Бас!
Юз ўгириб кетсанг, минг йиллик ишқдан,
Бу хато, бу хато Сеники эмас!
Айбдор мендирман, сени кўп севиб,
Жон қадар ардоқлаб юрган жонида.
Баҳорга ишониб, гулга ишониб,
Бугун ўтлар кетган хонумонига….
Ҳамма хато менда! Сен ҳеч ўртанма!
Начора… қўлимда сўлмиш гулларим.
Негадир, негадир исмингни айтсам,
Уфққа туташиб кетди йўлларим…
2011 йил.*????Yaqinlaringizga yuboring
Bizni kuzatishda davom eting?
?****https://t.me/talaba_vuz
Baland binolardan turib hayolan
Poyini oʻpaman Oʻzbekistonning.
✍️Guljamol Asqarova
?️Nodira
Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 1 month ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 2 days ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 1 month ago