Мўминларга эслатма

Description
«Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман» (Бақара сураси 152 оят)
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 1 year, 8 months ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 1 year, 8 months ago

1 year, 8 months ago

1446 йил 15 Жумадус сони
2024 йил 17 Декабр Сешанба
•┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•
БОМДОД (06:18 — 07:43)
ПЕШИН 12:24
АСР 15:14
ШОМ 16:57
ХУФТОН 18:18
•┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•

1 year, 8 months ago

КУН ОЯТЛАРИ
?«Ўз ризқини кўтара олмайдиган қанчадан-қанча жонзотлар бордир. Аллоҳ уларга ҳам, сизларга ҳам ризқ беради. У Эшитувчи, Билгувчидир»
(Анкабут сураси 60 оят)
*?«Ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир»
(Ҳуд сураси 6 оят)
КУН ҲАДИСЛАРИ
?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта ризқ бандани худди ажали қидирганидек қидиради»
Ибн Ҳиббон ва Баззор ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)
*?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Эй одамлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва (ризқни) чиройли суратда изланглар! Зеро, бирон нафс токи ризқини тўла олмагунича ўлмайди...»
Ибн Можа ривояти
(Жобир (р.а).дан)*
?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Уч нарсага қасам ичаман...:
1.банданинг моли садақа билан камаймайди,
2.бир бандага зулм қилинса ва ўшанга сабр қилса, албатта Аллоҳ унинг обрўсини зиёда қилади.
3.Агар банда ўзига тиланчилик эшигини очса, албатта Аллоҳ унга фақирлик эшигини очади»

Имом Термизий ривояти
(Абу Кабша Анморий (р.а).дан)*

1 year, 8 months ago

КУН ҲАДИСЛАРИ
?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминни қарғаган уни ўлдирган билан бир хил»
Бухорий ривояти
*?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Рибо етмиш жуздир, уни (гуноҳи)нг энг енгили киши онаси билан зино қилиш билан баробардир. Рибонинг энг каттаси киши ўз биродарининг обрўсини тўкишдир»
Имом Ахмад ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)*
?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўмин ўз биродарини айбини кўриб, уни яширса, шу сабабли Аллоҳ таоло уни жаннатга киритади»
Табароний ривояти
(Абу Саид ал-Худрий (р.а).дан)*
?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким айблаш мақсадида бирор мусулмонга туҳмат қилса Аллоҳ уни жаҳаннамнинг кўприги устида айтган гапидан қутқарадиган нарсани келтиргунича тутиб туради»
Абу Довуд ривояти.*

1 year, 9 months ago

1446 йил 9 Жумадус сони
2024 йил 11 Декабр Чоршанба
•┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•
БОМДОД (06:14 — 07:39)
ПЕШИН 12:21
АСР 15:13
ШОМ 16:56
ХУФТОН 18:16
•┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•

1 year, 9 months ago

КУН ҲАДИСЛАРИ
?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Чақимчи жаннатга кирмайди»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Ҳузайфа (р.а).дан)

*?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..Кимки уларнинг (мусулмонларнинг) камчилигини қидирса, Аллоҳ ўша одамнинг камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйида шарманда қилади»
Абу Довуд ривояти
(Абу Барза Асламий (р.а).дан)
*?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..Бир киши сенинг айбингни билиб олиб, юзингга солса, сен унинг айбини билсанг ҳам, юзига солмагин. Қўйиб бер, балоси ўзига, ажри сенга. Ҳеч нарсани сўкмагин...»
Бухорий ривояти*
?Росулуллоҳ ﷺ сафарда эканларида ансорлардан бир аёлнинг туяси қайсарлик қилганида у туясини лаънатлади. Расулуллоҳ ﷺ буни эшитиб қолиб: «Туянинг устидаги юкларни олинглар ва ўзини қўйиб юборинглар, чунки у малъун бўлди» дедилар
Муслим ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)*

1 year, 9 months ago

КУН ҲАДИСЛАРИ
?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бошқа бир кишини кофир ёки Аллоҳ душмани, деб айтса-ю, ўша нарса у кишида бўлмаса, айтувчининг сўзи ўзига қайтади»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Зарр (р.а).дан)

*?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда бир кимсани лаънатласа..., лаънат айтилганга боради, агар у лойиқ бўлса унга тегади, лойиқ бўлмаса, айтган кимсага тегади»
Абу Довуд ривояти
(Абу Дардо (р.а).дан)
*?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким биродарини айбласа, то ўзи ҳам ўша айблаган нарсани қилмагунича вафот этмайди»
Имом Термизий ривояти
(Муъоз (р.а).дан)*
?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах ташига назар солгандек бўлади»
Абу Довуд ривояти
(ибн Аббос (р.а).дан)
*?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Гап пойлаган одамнинг қулоғига Қиёмат куни эритилган қўрғошин қуйилади»
Табароний ривояти
(ибн Аббос (р.а).дан)

1 year, 9 months ago

1446 йил 2 Жумадус сони
2024 йил 4 Декабр Чоршанба
•┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•
БОМДОД (06:08 — 07:32)
ПЕШИН 12:18
АСР 15:13
ШОМ 14:56
ХУФТОН 18:15
•┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•

1 year, 9 months ago

КУН ОЯТИ
?«Албатта иймон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир»
(Нур сураси 19 оят)
КУН ҲАДИСЛАРИ
?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор банда бошқа бир банданинг айбини дунёда беркитадиган бўлса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида унинг айбини беркитади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

*?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида ёмон мақомдаги киши шундай кишики, у ўз хотини билан жинсий алоқада бўлиб, бир-бирларининг аъзоларига назар ташлаб, кейин хотинидаги сирларни тарқатади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Саид ал-Худрий (р.а).дан)
*?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Инсонларда икки хислат борки, улар ана шу икки хислат билан куфрдадирлар: насабини ҳақорат қилиш ва маййитга баланд овоз билан йиғлаш»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)*
?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар бир киши одамлар ҳалок бўлди (яъни, бузилиб кетди), деса, ўша кишининг ўзи ҳаммадан кўпроқ халок бўлгувчидир»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)*

1 year, 9 months ago

1446 йил 25 Жумадул аввал
2024 йил 27 Ноябр Чоршанба
•┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•
БОМДОД (06:01 — 07:25)
ПЕШИН 12:15
АСР 15:15
ШОМ 14:58
ХУФТОН 18:16
•┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈•

1 year, 9 months ago

КУН ҲАДИСЛАРИ
?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мендан эмас хасадчи, чақимчи, коҳин. Ва мен ҳам улардан эмасман»
Имом Табароний ривояти
(Абдуллох ибн Буср (р.а).дан)

*?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Инсонлар бир-бирларига ҳасад қилмасликда бардавом бўлсалар, яхшилик узра бардавом бўладилар»
Имом Табароний ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)
*?Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мен осмонга кўтарилганимда (Меърож кечасида) бир қавмнинг олдидан ўтдим. Уларнинг мисдан тирноқлари бўлиб, юзлари ва кўкракларини тирнашар эди. Шунда мен: «Эй Жаброил, анавилар ким?» десам, у зот: «Улар кишилар гўштини еб (яъни, ғийбат қилиб), обрўларига бўҳтон қилишарди», дедилар»
Абу Довуд ривояти
(Анас (р.а).дан)

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 1 year, 8 months ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 1 year, 8 months ago